ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Аджисепт
AGISEPT
Препаратнинг савдо номи: Аджисепт
Дори шакли: шимиш учун классик; асал ва лимонли, ментол ва эвкалиптли пастилкалар
Таркиби:
Ҳар бил пастилка қуйидагиларни сақлайди
Классик пастилкалар:
фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти – 1,20 мг, амилметакрезол – 0,60 мг;
ёрдамчи моддалар: қанд, суюқ глюкоза, сувсиз лимон кислотаси, ментол, Понсо 4R бўёвчиси, Кармоизин бўёвчиси, анис мойи, қалампир ялпизи мойи, тозаланган сув.
Асал ва лимонли пастилкалар:
фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти – 1,20 мг, амилметакрезол – 0,60 мг;
ёрдамчи моддалар: қанд, суюқ глюкоза, сувсиз лимон кислотаси, ментол, карамель, асал таъмли қўшимча, лимон мойи, тозаланган сув.
Ментол ва эвкалиптли пастилкалар:
фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти – 1,20 мг, амилметакрезол – 0,60 мг;
ёрдамчи моддалар: қанд, суюқ глюкоза, сувсиз лимон кислотаси, ментол, индигокармин, эвкалипт мойи, тозаланган сув.
Таърифи:
Классик шимиш учун пастилкалар: Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, қизғиш-қизил рангли анис ва ялпиз ҳидли пастилкалар; бир хил бўялмасликка, карамель массасида ҳаво пуфакчалари борлигига сезиларсиз даражада четлари нотекислигига йўл қўйилади.
Асал ва лимонли пастилкалар: Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, оч сариқ рангли, лимон ҳидли пастилкалар; бир хил бўялмасликка, карамель массасида ҳаво пуфакчалари борлигига, сезиларсиз даражада четлари нотекислигига йўл қўйилади.
Ментол ва эвкалиптли пастилкалар: Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, мовий рангли, ментол ва эвкалипт ҳидли пастилкалар; бир хил бўялмасликка, карамель массасида ҳаво пуфакчалари борлигига, сезиларсиз даражада четлари нотекислигига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептиклар.
АТХ коди: R02АА20
Фармакологик хусусиятлари
Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий антисептик препарат. Микробларга қарши таъсирга эга. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол.
Табиий доривор қўшимча оғиз ва халқум шиллиқ қаватларида яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Тизимли сўрилиши пастлиги сабабли, Аджисепт препаратининг фармакокинетикаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Қўлланилиши
Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга 1 пастилкадан ҳар 2 соатда буюрилади.
Максимал суткалик доза – 8 пастилка.
5 ёшдан катта болаларга 1 пастилкадан ҳар 4 соатда буюрилади.
Пастилкалар тўлиқ эриб кетгунича шимилади.
Ножўя таъсирлари
Кўрсатмалар бўйича тавсия қилинган дозаларда қўлланганида препаратнинг ножўя таъсирлари аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аджисепт препаратини бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Аджисепт препарати қандли диабети бўлган беморлар томонидан қабул қилинганда, ҳар бир пастилка 1,56 г қанд сақлашини ҳисобга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин
Чиқарилиш шакли
6 пастилкадан стрипда; 2 ёки 4 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.