📜 Инструкция по применению Риномакс Хот
💊 Состав препарата Риномакс Хот
✅ Применение препарата Риномакс Хот
📅 Условия хранения Риномакс Хот
⏳ Срок годности Риномакс Хот

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНОМАКС ХОТ

RINOMAX HOT

 

Препаратнинг савдо номи: Риномакс Хот

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин гидрохлориди.

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун наъматак таъмли эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 0,750 г; фенилэфрин гидрохлориди – 0,010 г.

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси; натрий цитрати; қанд; натрий сахаринати; наъматакни эрувчан қуруқ экстрати.

Таърифи: Оч-жигаррангдан тўқ–жигарранг ранггача бўлган ўзига хос ҳидли донадор кукун. Оқ рангли кристаллар ва осон сочилувчан қумоқлар бўлиши мумкин. Кукунни 250 мл иссиқ сувда эритилганда, ўзига хос наъматак дамламасининг мазаси бўлган жигарранг рангли эритма ҳосил бўлади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препаратдир, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан боғлиқ.

Парацетамол – анальгетик-антипиретик, оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилади. Оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Бош ва мушак оғриқларини, иситма кўринишларини камайтиради, томоқ оғриғини юмшатади.

Фенилэфрин гидрохлориди – қон-томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади, бурун орқали нафасни енгиллаштиради ва бурун йўллари ва бурунолди бўшлиқларнинг тозаланишига ёрдам беради.

 

Қўлланилиши

Юқори ҳарорат, этни увишиши, бош оғриғи, бўғимлар ва мушаклардаги оғриқлар, буруннинг битиши, томоқ ва бурун бўшлиқларининг оғриғи билан бирга кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликларида (ЎРК, ЎРВИ, грипп) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бир пакетча ичидагиси стаканга солинади, қайноқ сув қуйилади, тўлиқ эриб кетгунча аралаштирилади ва қайноқ ҳолида ичилади.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 пакетчадан ҳар 4-6 соатда қабул қилинади, аммо 24 соат давомида 4 пакетчадан ортиқ эмас.

12 ёшгача бўлган болаларга шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилсин.

Препаратни оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар шамоллаш ва грипп симптомлари сақланса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Парацетамолнинг таъсири билан боғлиқ ножўя таъсирлари: аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш); кам холларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз кузатилиши мумкин.

Фенилэфриннинг таъсири билан боғлик ножўя таъсирлари: кўнгил айниши, бош оғриғи, артериал босимни бироз ошиши, кам ҳолларда юрак уриб кетиши (препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади).

Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида жигар ва буйраклар функциясининг бузилишини ҳавфи кузатилиши мумкин.

Нохуш реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– жигар ва/ёки буйрак функциясининг яққол бузилишлари;

– гипертиреоидизм (тиреотоксикоз);

– юрак касалликлари (аорта оғзининг яққол стенози);

– ўткир миокард инфаркти, тахиаритмия;

– артериал гипертензия;

– трициклик антидепрессантлар, бета-адреноблокаторлар, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш (шу жумладан, улар бекор қилингандан кейинги 14 кунгача бўлган давр);

– бир вақтда бошқа парацетамол сақловчи воситалар ва «шамоллаш», грипп ва буруннинг битиши белгиларини енгиллаштириш учун воситаларни қабул қилиш;

– простата безининг гиперплазияси;

– ёпиқ бурчакли глаукома;

– 12 ёшгача бўлган болалар (шифокор кўрсатмасисиз).

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг генетик танқислигида, хавфсиз гипербилирубинемияларда, буйрак ёки жигар етишмовчилигида, қандли диабет ва глюкозанинг сўрилишини наслий бузилишларида (препарат 3 г сахароза сақлайди), ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида ва кексаларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари, седатив воситалар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши ва антипсихотик воситалар ва фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукоманинг ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларининг самарадорлигини пасайтиради. Галотан қоринчалар аритмияси хавфини оширади. Гуанетдин фенилэфриннинг альфа-адреностимуляция қилувчи, трициклик антидепрессантлар – симпатомиметик самарасини кучайтиради.

Бир вақтда барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовудин ва жигарнинг микросомал ферментларининг бошқа индукторлари қабул қилинганида гепатотоксик таъсирининг ривожланишини хавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Метоклопрамид, домперидон, колестирамин, антикоагулянтлар (варфарин) қабул қилаётган пациентларга препаратни бир вақтда буюриш заруратини шифокор индивидуал равишда аниқлайди. Ҳомиладорликда препаратни буюриш заруратини шифокор индивидуал равишда ҳал қилади. Жигарни парацетамол билан токсик шикастланишидан сақланиш учун, препаратни алкоголь билан қабул қилишдан сақланиш кераклиги тўғрисида пациентларни хабардор қилиш лозим. Препаратни сурункали алкоголизми бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди. Препаратнинг фаол компонентлари седатив таъсир кўрсатмаслиги туфайли, тавсия қилинган дозаларда автомобилни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлашга чекланишлар йўқ.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳолларида, жигарнинг жиддий шикастланишининг муддати кечиккан белгиларининг пайдо бўлишини хавфи бор.

Препарат дозасини ошириб юборилиши, парацетамолнинг таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Симптомлари: тери қопламаларининг оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, гепатонекроз, протромбин вақтини ошиши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш. Парацетамол билан заҳарланишда махсус антидоти N-ацетилцистеиндир.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун наъматак таъмли кукун 5 ва 10 г дан пакетчаларда.

5, 10, 25, ёки 50 пакетчаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.