📜 Инструкция по применению Цирелакс
💊 Состав препарата Цирелакс
✅ Применение препарата Цирелакс
📅 Условия хранения Цирелакс
⏳ Срок годности Цирелакс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИРЕЛАКС

CIRELAX

 

Препаратнинг савдо номи: Цирелакс

Таъсир этувчи модда (ХПН): циклопентолат

Дори шакли: кўз томчилари.

Таркиби^

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг циклопентолат гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, бензалконий хлориди, калий хлориди, динатрий эдетати, хлорид кислотаси ва/ёки сувсиз натрий карбонати, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: м-Холиноблокаторлар. Офтальмологияда маҳаллий қўлланадиган мидриатиклар ва циклоплегик воситалар.

АТХ коди:S01FA04

Фармакологик ҳусусиятлари

Цирелакс таркибида фаол модда сифатида таъсири бўйича атропин билан ўхшаш бўлган учламчи синтетик амин ҳисобланган циклопентолат гидрохлоридини сақлайди. М-холинорецепторларни блоклайди, холинергик синапсларнинг медиаторини таъсирига тўсқинлик қилади.

Қорачиқ сфинктерида ва цилиар мушакда жойлашган м-холинорецепторларни блокланиши натижасида қорачиқни торайтирувчи мушакни бўшашиши ва қорачиқни кенгайтирувчи мушакнинг тонусини устун келиши ҳисобига қорачиқни кенгайиши кузатилади. Бир вақтнинг ўзида цилиар мушакни бўшашиши ҳисобига аккомодация фалажи (циклоплегия) ривожланади. Қорачиқни кенгайиши (мидриаз) препарат бир марта томизилгандан сўнг 25-75 минут давомида кузатилади. Мидриаз 6-12 соат давомида сақланади, жуда сезувчан пациентларда енгил мидриаз янада узоқроқ сақланиб туриши мумкин. Цитоплегиянинг қолдиқ кўринишлари 12-24 соат давомида сақланади.

Цирелакс кучсиз спазмолитик таъсирга эга, сўлак, меъда, бронхиал, тер безлари ва меъда ости безининг секрециясини камайтиради; кўз ички босимини оширади; адашган нервнинг тонусини камайтиради, бу артериал қон босими бироз кўтарилганида ҳам юрак қисқаришлари сонини ошишига олиб келади.

Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади; ўртача терапевтик дозаларда марказий нерв тизимига ўртача рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, нафас фаолиятини қўзғатади.

Фармакокинетикаси

Конъюнктива орқали яхши сўрилади. Концентрацияси 0,5-1 соатдан кейин марказий нерв тизими (МНТ) да аниқланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши ўртача даражада. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2 соатни ташкил этади.

Қўлланилиши

  • офтальмоскопияда, рефракцияни аниқлашда диагностика мақсадида;
  • катаракта экстракциясида қорачиқни кенгайтириш учун операциядан олдинги тайёргарлик учун;
  • кўзнинг олд қисмини яллиғланиш касалликларида (эписклеритлар, склеритлар, кератитлар, иридоциклитлар, увеитлар) мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Катталар ва болаларга:

  • диагностика мақсадида: препарат 1-2 томчидан ҳар бир конъюнктивага томизилади, зарурат бўлганида дозаси 5-10 минутдан кейин такрорланади.
  • рефракцияни текширишда циклоплегияга эришиш учун: 1-2 томчидан кунига 2-3 марта 15-20 минутлик оралиқ билан томизилади;
  • яллиғланиш касалликларида: 1 томчидан кунига 3 марта 5-10 кун давомида, оғир ҳолатларда 1 томчидан ҳар 3-4 соатда қўллаш мумкин.

Флаконнинг ичидаги эритмани микроблар билан ифлосланишдан сақланиш учун, томчилагичнинг учини бирон-бир юзага тегиб кетишида сақланиш керак.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: ачишиш, гиперемия, конъюнктивани ва кўз олмасини шиши, фотофобия, кўз ички босимини ошиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, блефароконъюнктивит, нуқтали кератит.

Кам ҳолларда: тизимли таъсири намоён бўлиши мумкин (кўпроқ болаларда): ҳолсизлик, кўнгил айниши, оғизни қуриши, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, тахикардия, ичак атонияси, қовуқ атонияси, ўткир сийдик тутилиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • глаукомани борлигига тахмин қилиш;
  • қорачиқ сфинктерини жароҳатдан кейинги фалажида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: 3 ёшгача бўлган болалар, кексалик ёши, ичак тутилиши, простата бези гиперплазиясида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

М-холиномиметиклар ва холинэстераза ингибиторларининг таъсирини сусайтиради.

Адреномиметиклар циклопентолатнинг самарасини кучайтирадилар.

Махсус кўрсатмалар

Цирелакс препарати қўлланганида кўз ички босимини назорат қилиш керак. Тизимли ножўя самараларни ривожланиш ҳавфини камайтириш учун препарат инстилляция қилинганидан сўнг 1-2 минут давомида кўзнинг ички бурчагидаги кўз ёши қопчаси соҳасини бармоқ билан бироз босиш тавсия этилади.

Рангдор парданинг пигментлари тўқ бўлган шахсларда Цирелакснинг самараси камроқ. Препарат бу шахсларга қўлланганида қолдиқ аккомодация 2-4 диоптрийга етиши мумкин.

Болаларда аккомодация спазми ўртача турғунликда ёки турғун бўлганида циклоплегия учун атропин сульфатни инстилляция қилиш авзалдир.

Цирелакс кўз томчилари таркибида линзаларда тўпланиш ҳусусиятига эга бўлган ва кўзга салбий таъсир кўрсатадиган бензалконий хлориди консервантини сақлайди. Препаратни қўллашдан олдин линзаларни кўздан олиш ва инстилляциядан сўнг камида 15 минутдан кейин кўзга қайта ўрнатиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарга Цирелакс препаратининг таъсири етарли даражада ўрганилмаган бўлса-да, ушбу пациентлар тоифасига препаратни қўллашдан кутиладиган самара ҳомила ёки болада кузатилиши мумкин бўлган ножўя самараларни ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат 3 ёшгача бўлган болаларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Спастик фалаж билан хасталанган ёки бош мияни шикастланишлари бўлган болалар учун циклопентолатга юқори сезувчанлик хос. Шунинг учун циклопентолатни бундай пациентларни даволаш учун жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Цирелакс препарати билан даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: руҳий реакцияларни издан чиқиши ва ҳулқ-атвор бузилишлари (маъносиз сўзлаш, галлюцинациялар, ҳуружлар, вақт ва жойни ориентация қилишни бузилиши, эмоционал ҳолатни ўзгариши), атаксия, ҳаддан ташқари толиқиш, яқин масофадан жисмларни аниқлашни бузилиши, кома (ҳатто ўлимга олиб келадиган кома) бўлиши мумкин.

Даволаш: специфик антидот – физостигминни вена ичига юбориш, болаларга 0,5 мг дозада, юборилади, зарурат бўлганида (5 минутдан кейин самараси кузатилмаса) дозаси такроран юборилади (максимал дозаси 2 мг дан ошмаслиги керак); катталарга антидот 2 мг дозада юборилади, 20 минутдан кейин самараси кузатилмаса, 1-2 мг дозада такроран юборилади.

Чиқарилиш шакли

Кўз томчилари 5 мл дан оқ рангли полиэтилен флакон-томчилагичда, ҳимоя ҳалқаси билан ҳимояланган, оқ рангли бураладиган ҳимоя қопқоқчаси ёпилган.

Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°C-8°C ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препарат 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин ва 28 кун давомида ишлатилсин.

Яроқлилик муддати 

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.