📜 Инструкция по применению Хондроаск Плюс
💊 Состав препарата Хондроаск Плюс
✅ Применение препарата Хондроаск Плюс
📅 Условия хранения Хондроаск Плюс
⏳ Срок годности Хондроаск Плюс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ХОНДРОАСК ПЛЮС

CHONDROASK PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Хондроаск Плюс

Таъсир этувчи модда (ХПН): глюкозамин гидрохлориди, хондроитин сульфати.

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: глюкозамин гидрохлориди – 250 мг, хондроитин сульфати – 200 мг.

ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, магний стеарати.

Таърифи: №0 оқ рангли капсулалар. Капсула ичидагиси – оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималар трофикасини ва регенерацияни мувофиқлаштирувчи восита.

АТХ коди: М09АХ02

 

Фармакологик хусусиятлари

Тоғай тўқимасини регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита. Глюкозамин ва хондроитин сульфатнинг натрийли тузи бирлашиш туқимасининг биосинтезида эштироқ этади, тоғай туқимасининг бузилиш жараенларини олдинини олади ва тикланишини рағбарлантиради.

Экзоген глюкозаминни туқимага киритилиши тоғай матриксини ишлаб чикаришини кучайтиради ва носпецифик (номахсус) химояни таъминлайди, шу билан бирга НЯКВ ва глюкокортикостероидларни хам носпецифик ҳимояни таъминлайди. Дори воситаси ўртача яллигланишга карши таъсирга эга.

Хондроитин сульфатнинг натрийли тузи интакт еки алохида унсур холатида сурилишидан қаттий назар соғлом тоғай матриксининг пайдо булиши учун кушимча субстрат бўлиб хизмат қилади. Протеогликанлар ва коллагеннинг II турини ишлаб чиқишини рағбарлантиради, ҳамда тоғай матриксини ферментатив парчаланишидан (гиалуронизадани фаоллигини босиш йули билан) ва эркин радикалларнинг таъсиридан  химоя қилади; синовиал суюклигининг епишқоқлигини таъминлайди, тоғайнинг репарация механизмини рағбарлантиради ва тоғайни парчалайдиган эластаза, гиалуронидаза ферментлар фаоллигини камайтиради. Остеоартритни даволаш жараенида касаллик аломатларини енгиллаштиради ва НЯКВ воситалардаги талабни камайтиради.

Барқарор терапевтик таъсирга 6 ой давомида кам бўлмаган вақтда қабул қилишдан сўнг эришилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида 90% меъда – ичак йўлларидан (МИЙ) сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига – 3-4 соатдан сўнг, синовиал суюқлигида – 4-5 соатдан сўнг эришилади. Синовиал суюқликка нисбатан биокиришаолишлиги: хондроитин учун – 13%, глюкозамин учун эса – 25% (жигар орқали «биринчи ўтиш» самараси намоён бўлади). Тўқималарда тақсимланишида энг катта концентрациялари жигарда, буйракда ва бўғим тоғайида аниқланади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% суяк ва мушак тўқимасида айланиб юради. Т1/2 – 6-8 соатни ташкил қилади . Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда, қисман аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Глюкозамин ва хондроитиннинг мажмуаси болалар, катталар ва кекса шахсларда бўғим тоғайи тўқималарининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари билан кечадиган таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари ва бошқа ҳолатларни мажмуавий даволаш учун тавсия қилинади.

Қуйидагиларда қўлланади:

– I-II даражали бирламчи ва иккиламчи остеоартроз, остепороз, пародонтопатиялар;

– елка-курак периартрити;

– остеохондроз, спондилез, тизза қопқоғининг хондромаляцияси;

– синишлар (суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун);

– бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 15 ешдан катта бўлган болаларга биринчи 3 хафта давомида 2 та капсуладан кунига 3 марта; кейинги кунларда эса 2 капсуладан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш муддати – 3-6 ойни ташкил қилади. Даволашни керак бўлганда кайтадан якка хол тартибда белгилаш мумкин. Дори воситасини овқат кабул килишдан катъий назар, етарли микдордаги сув билан қабул килиш керак.

Ножўя таъсирлари

Дозани ошириб юборилишида ёки препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанликда қуйидагилар кузатилиши мумкин: МИЙ фаолиятини бузилиши (кўнгил айниши, эпигастрийда оғриқ, метеоризм, диарея/қабзият), бош айланиши, тери аллергик реакциялари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига шахсий юқори сезувчанлик (аллергик реакциялар), фенилкетонурия, буйрак фаолиятини яққол бузилишлари. 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда ва эмизишда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мажмуавий қўлланганида тетрациклинларни МИЙ дан сўрилишини кучайтиради, пенициллинлар ва хлорамфениколни сўрилишини эса сусайтиради. НЯҚВ ва глюкокортикоидлар билан мутаносиб. Қабул қилиш фонида ностероид яллиғланишга қарши воситаларга эҳтиёж камаяди.

Махсус кўрсатмалар

Хондроаск Плюс препарати қабул қилиш пациентнинг юқори диққатни ва тез психомотор реакцияларни талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Шифокор томонидан тавсия этилган доза оширилмасин. Пародонтопатиянинг турли шаклларида даволаш курсини камида 3 ой давом эттириш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Таърифланмаган ва эҳтимоли кам. Дозани ошириб юбориш ҳолларида симптоматик даволаш, меъдани ювиш тавсия қилинади.

 

 

 

Чиқарилиш шакли

10 та капсула контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 , 10, 11 ёки 12та контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Флаконда 10, 20, 30, 40, 50, 60 ёки 90 та капсуладан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз