қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома
ТИРНОҚГУЛ (КАЛЕНДУЛА) ГУЛЛАРИ
FLORES CALENDULAE
Препаратнинг савдо номи: Тирноқгул (календула) гуллари.
Астрадошлар Asteraceae оиласига мансуб, тирноқгул (Calendula officinalis L.) маданийлаштирилган бир йиллик ўтсимон ўсимликни гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган гуллари.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркибида: флавоноидлар, каротиноидлар, сапонинлар, ошловчи моддалар ва органик кислоталар сақлайди.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий яллиғланишга қарши восита.
Фармакологик хусусиятлари
Антисептик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Қўлланилиши
Ангина, фарингитлар, оғиз бўшлиғини (гингвит, пиорея, парадонтознинг яллиғланиш-дистрофик шакли) ва юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозаси
Тирноқгул гуллари дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламаси қўйдагича тайёрланади: 10 г (1 ош қошиқ) гулни сирланган идишга солиб, 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут қиздирилади, 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади. Тайёрланган дамламани хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Оғиз бўшлиғи ва бурун-томокни чайиш учун кунига 3-5 марта чайилади. Ичишга 1 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан кейин буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
30, 50 г дан картон ёки полиэтилен қутиларда ва 6, 10, 25 кг дан қопларда, бўхчаларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.