📜 Инструкция по применению Тимогель
💊 Состав препарата Тимогель
✅ Применение препарата Тимогель
📅 Условия хранения Тимогель
⏳ Срок годности Тимогель

 Қўллаш бўйича йўрикнома

ТИМОГЕЛЬ

TIMOGEL

 

Препаратнинг савдо номи: Тимогель

Таъсир этувчи модда (ХПН): метронидазол, хлоргексидин, тимоптин

Дори шакли: гель

Таркиби:

100 г гелда қуйидагилар сақланади:

Метронидазол                                                                                                                    0,25 г

Хлоргексидина биглюконати 20% хлоргексидин биглюконатига қайта ҳисобланганда

                                                                                                                                             0,025 г

Тимоптин                                                                                                                            0,0001 г

Ультрез 21 ёки карбомер 974Р, 934Р                                                                               0,5 г

Триэтаноламин                                                                                                                  0,67 г

Метилпарабен                                                                                                                    0,12 г

Тиббий этил спирти  96%                                                                                                 4,9 г

Тозаланган сув 100 г гача.

Таърифи: тиниқ, бир ҳил конститенцияли ҳидсиз ва рангсиз гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Микробга қарши восита

 

Фармакологик хусусиятлари

Маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат, яллиғланишга қарши, микробларга қарши ва яра битқазувчи таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга (стафилококклар, кўкйиринг ва ичак таёқчалари, ачитқи, дерматофитлар ва липофил вируслар) нисбатан фаол. Биологик мембраналарни шикастлантирмасдан осонлик билан тўқималар ичига кириб боради, иммуномодулятор ҳисобига регенерация жараёнини рағбатлантиради.

Специфик фаоллик: таркибида антибактериал, антисептик ва иммуномодуляция қилувчи препаратларнинг мавжудлига яққол  яллиғланишга қарши, яра битказувчи , кўйишга қарши таъсирга эга.

Тимоптин – таркибида альфа -1-тимозин бўлган сутэмизувчиларнинг айрисимон безидан олинганг нордон полипептидлар комплекси. Иммуномодуляция қилувчи таъсир кўрсатади, организмнинг носпецифик резистентлигини оширади,  тўқималар регенерацияси жараёнларини рағбатлантиради.

Метронидазол – анаэроб бактерияларга Porpheromonas gingivalis, Prevotella intermedia, Fusobacterium fusiformis,Wolinella recta, Eikenella corrodens, Borrelia vincenti, Bacteroides melaninogenicus, Selenomonas spp. ларга қарши антибактериал таъсирга эга.

Хлоргексидин –  граммусбат ва грамманфий микроорганизмларни вегетатив шаклларига, шунингдек ачитқи, дерматофитлар ва липофил вирусларга нисбатан бактерицид таъсирга эга бўлган кенг доирали антисептик.

Қўлланилиши

Тоза ва юқтирилган жароҳатлар.

Қандли диабет фонида ривожланган юмшоқ тўқималарнинг жарроҳлик инфекциялари (карбункул,  флегмона, яралар, йирингли некротик шикастланишлар).

1, 2 даражали кўйишлар.

Тери ва шиллиқ қаватларни касалликларда (пиодермиялар, импетиго, дағал ва пушти ҳусунбузурлар, иккиламчи бактериал ва замбуруғ инфекция билан соратланган  қичимали дерматозлар, микроб экзема, стоматитлар, шунингдек вульвовагинал кандидоз, бактериал вагиноз) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалар

Гель тахминан 1 мм қалинлигида шикастланган юзага сурилади. Гельни жароҳатлар тўлиқ битгангача суткада 1-2 марта қўллаш керак.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда терида аллергик реакциялар (препаратнинг компонентларига индивидуал сезувчанлик) кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Гель 20, 25 г ва 30 г дан тубада ва картон қутилада.

 

Сақлаш шароити.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати:

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.