📜 Инструкция по применению Панкреатин-RG
💊 Состав препарата Панкреатин-RG
✅ Применение препарата Панкреатин-RG
📅 Условия хранения Панкреатин-RG
⏳ Срок годности Панкреатин-RG

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНКРЕАТИН-RG

PANCREATINUMRG

Препаратнинг савдо номи: Панкреатин-RG

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Панкреатин

Дори шакли: Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка сақлайди:

фаол модда: минимал ферментатив фаоллиги билан бўлган – липазани 6000 ТБ, амилазани 4500 ТБ, протеазани 300 ТБ сақловчи 227,5 мг панкреатин.

ёрдамчи  моддалар: лактоза, микрокристаллик целлюлоза, повидон К-30, натрий крахмал гликоляти, аэросил, магний стеарати.

қобиқни ёрдамчи моддалари: титан диоксиди, тальк.

Таърифи: Думалоқ, иккиёқлама қавариқ оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ферментлар.

Фармакологик хусусиятлари

Фермент препарати. Протеолитик, амилолитик ва липолитик таъсир кўрсатади.

Препаратнинг таркибига кирувчи панкреатик ферментлар (липаза, амилаза ва протеаза) оқсилларни – пептидлар ва полипептидларгача, триглицеридларни –моноглицеридлар ва ёғ кислоталаригача, крахмални – декстринларгача, мальтозани – мальтотриоза ва глюкозагача парчаланишига ёрдам беради.

Меъда ости безининг касалликларида препарат унинг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилигини ўрнини босади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиланишига ёрдам беради.

Панкреатик ферментлар ингичка ичакнинг ишқорий муҳитида дори шаклидан ажралиб чиқади, чунки улар меъда ширасининг таъсиридан ҳимоя қиладиган ичакда эрувчан қобиққа эга.

 

Фармакокинетикаси

Максимал ферментатив фаоллик перорал қабул қилингандан 30-45 минутдан кейин аниқланади.

Панкреатин меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди, ичак орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Препаратни меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилигида (сурункали панкреатит, муковисцидоз ва бошқалар), меъда, ичак, жигар, ўт пуфагининг сурункали яллиғланиш – дистрофик касалликларида, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, диарея билан кечувчи, бу аъзоларни резекцияси ёки нурланишидан кейинги ҳолатда (мажмуавий даволаш таркибида), меъда-ичак йўлларининг фаолияти меъёрда бўлган беморларда овқатланишда хатоликка йўл қўйилган ҳолларда, шунингдек чайнаш фаолиятининг бузилишларида, узоқ муддатли мажбурий иммобилизацияда, кам ҳаракатли турмуш тарзида, қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ультратовуш текширишга тайёрлаш учун қўлланди.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин, чайнамасдан, катта миқдордаги, суюқлик (сув, мева шарбатлари) билан қабул қилинади.

Катталар ва 14 ёшдан катта болалар учун панкреатинни бир марталик дозаси 0,5–1,0 г (2-4 таблеткадан), суткалик – 4 г ни ташкил қилади.

Болалар – шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилади. Болалар учун бир марталик дозалари: 6-7 ёш – 1 таблетка (0,25 г), 8-9 ёш – 1-2 таблетка (0,25-0,5 г), 10-14 ёш – 2 таблетка (0,5 г) ни ташкил қилади.

Даволаш курси бир неча кундан (парҳездаги хатоликлар оқибатида овқат ҳазм бўлишини бузилишида) бир неча ой ва хаттоки бир неча йилларгача (доимий ўринбосар даволашнинг зарурати бўлганида) давом этиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Айрим ҳолларда – диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт ҳисси, кўнгил айниши, (бу реакцияларни сабаб-оқибатларини панкреатиннинг таъсири билан боғлиқлиги аниқланмаган, чунки кўрсатилган ҳолатлар меъда ости безини ташқи секретор етишмовчилиги симптомларига таалуқлидир). Узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганда гиперурикозурияни ривожланиши, қон плазмасида сийдик кислотаси концентрацияси ошиши мумкин. Панкреатинни болаларда юқори дозаларда қўлланганда перианал таъсирланиши ва оғиз бўшлиғини таъсирланиши пайдо бўлиши мумкин. Муковисцидозли болаларда ичакни илеоцекал ва кўтарилувчан соҳасида стриктуралар ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайиши, лактозани ўзлаштиролмаслик, сахараза/изомальтоза, лактаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилиши, 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Панкреатинни темир препаратлари билан бир вақтда қўлланганда темирни сўрилишини сусайиши мумкин.

Кальций карбонати ва/ёки магний гидроксидини сақлаган антацид воситалари билан бир вақтда қўлланиши панкреатиннинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Муковисцидозда стриктураларни (фиброз колонапатия) ривожланиш хавфини ошиши оқибатида панкреатинни юқори дозаларда тавсия қилинмайди.

Доза истъемол қилинадиган овқатни сифати ва миқдорини ҳисобга олган ҳолда ёғларни сўрилиши учун зарур бўлган ферментларни миқдорига эквивалент бўлиши керак. Узоқ вақт қўлланганда бир вақтда темир препаратлари буюрилади.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши

Она учун кутиладиган фойда ҳомила ва бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Препаратни транспорт воситаларини ва мураккаб техникани бошқариш қобилиятига  таъсири

Препарат алоҳида эътибор ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини (автомобилни ва транспорт воситаларини, бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва операторларни иши ва шунга ўхшашлар) бажаришга таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатимасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гиперурикозурия, гиперурикемия. Болаларда – қабзият.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.