ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
Пангрол 25000
25000 ТБ Ph. Eur липаза
қобиқ билан қопланган, мини-таблеткалар билан тўлдирилган, ичакда эрувчи қаттиқ капсулалар
панкреатин
Ушбу дори препаратини қўллашни бошлаш олдидан илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у муҳим маълумот сақлайди. Ушбу препаратни доимо ушбу илова-варақада баён қилинган кўрсатмаларга, ёки даволовчи шифокор ёки дорихона ходимининг кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш керак.
· Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин. · Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслаҳат керак бўлса, дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. · Қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга – шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларга хам таалуқлидир. 4-бўлимга қаранг. · Агар симптомлар чуқурлашса ёки ҳолатни яхшиланиши юз бермаса, шифокорга мурожаат қилинг. |
Ушбу илова-варақанинг маъмуни:
- Пангрол 25000 ўзи нима ва у нима учун ишлатилади
- Пангрол 25000 ни қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
- Пангрол 25000 ни қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
- Пангрол 25000 ни қандай сақлаш керак
- Ўрам ичидагиси ва қўшимча маълумотлар
- Пангрол 25000 ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ИШЛАТИЛАДИ
Пангрол 25000 ўзи нима?
Пангрол 25000 панкреатин сақловчи дори препарати ҳисобланади.
Пангрол 25000 нима учун ишлатилади?
Пангрол 25000 меъда ости бези етишмовчилиги ёки фаолиятини йўқлиги (меъда ости безининг экзокрин етишмовчилиги) билан боғлиқ бўлган овқат хазм бўлишини бузилишларида овқат хазм қилиш ферментларини ўрнини босади.
Агар 7-14 кун ўтганидан кейин симптомлар ёмонлашса ёки яхшиланиш юз бермаса, шифокорга мурожаат қилинг.
- Пангрол 25000 НИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК
Пангрол 25000 ни қуйидагиларда қабул қилманг
- Панкреатинга, чўчқа гўштига ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай компонентига
(6-бўлимда кўрсатилган моддаларга) аллергия бўлганида қабул қилманг. - Меъда ости безини ўткир яллиғланишида ёки сурункали яллиғланишини зўрайишида касалликни кучайган даврида қабул қилманг. Шунга қарамай, касалликни зўрайишини сусайиш фазасида парҳез кенгайтирилганида (енгил овқатлар қўшилиши ҳисобига), овқат ҳазм қилинишини бузилишлари сақланган ҳолларда препаратни вақти-вақти билан қабул қилишга рухсат берилади.
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
Пангрол 25000 препаратини қабул қилиш олдидан шифокор ёки дорихона ходимига маслаҳат учун мурожаат қилинг.
- Агар Сиз ўзингизда ичакни тутилиши симптомларини (масалан, қоринда оғриқ, ичак ишини тўхташи, кўнгил айниши, қусиш) эслатувчи симптомларни сезсангиз, ичак тутилиши, муковисцидози бўлган пациентлардаги маълум асорат ҳисобланади.
- Меъда ва меъда-ичак йўллари томонидан одатий бўлмаган дискомфорт ёки симптоматикани ўзгариши пайдо бўлганида, эҳтиёткорлик чораси сифатида ичакни мумкин бўлган шикастланишини истисно қилиш учун, шифокор текширувидан ўтиш керак. Айниқса бу 1 кг тана вазнига суткада 10000 ТБ дан кўпроқ липаза қабул қилаётган пациентларга тааллуқлидир.
- Ушбу дори препаратида фаол ферментлар сақланади, улар оғиз бўшлиғида ажралиб чиққанида, масалан чайналганда, шиллиқ қаватини шикастлаши мумкин (масалан, оғиз бўшлиғида яралар пайдо бўлиши мумкин). Шунинг учун қабул қилишда, Пангрол 25000 ни бутунлигича ютилишига эътибор беринг.
Пангрол 25000 препаратини ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш
Агар Сиз ҳар қандай дори воситаларини ҳозирги вақтда ёки яқинда қабул қилган ёки қилмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар берин.
Панкреатин сақловчи тайёр дори воситаларини қабул қилинганда, фолат кислотасини сўрилиши камайиши мумкин (фолат кислотасини қонга тушиши) – шунинг учун фолат кислотасини қўшимча қабул қилиш талаб этилиши мумкин.
Акарбоза ва миглитол (ичга қабул қилиш учун диабетга қарши препаратлар) Пангрол 25000 билан бир вақтда қабул қилинганида, уларнинг таъсир этувчи моддаларининг гипогликемик самараси пасайиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик ёки эмизиш ҳолларида, шунингдек мумкин бўлган ёки режалаштирилаётган ҳомиладорликда, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки дорихона ходимига маслаҳат олиш учун мурожаат қилинг.
Пангрол 25000 ни ҳомиладор аёлларда қўллаш юзасидан етарли тажриба йўқ. Ҳомиладорлик, ҳомилани она қорнида ривожланиш, туғруқлар ва постнатал ривожланишга оид ҳайвонларда олинган экспериментал маълумотлар етарли эмас. Препаратни одамда қўллаш учун мумкин бўлган хавф мавжудлиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик ёки эмизиш ҳолларида Пангрол 25000 ни, даволовчи шифокор бу мутлоқ зарур деб қарор қилган ҳоллардан ташқари ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Пангрол 25000 транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди ёки жуда оз таъсир қилади.
- Пангрол 25000 НИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК
Бу препаратни доимо ушбу илова-варақада баён қилинган кўрсатмаларга мувофиқ ёки даволовчи шифокор ёки дорихона ходимининг кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш керак. Агар Сизда гумон бўлса, унда даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.
Дозалаш
Тавсия этиладиган доза:
Овқат қабул қилиш вақтида Пангрол 25000 нинг 1 капсуласи (
25000 ТБ Ph. Eur. липазага тўғри келади).
Доза овқат ҳазм бўлишининг мавжуд оғирлик даражасига мувофиқ белгиланади. Талаб этиладиган доза кўрсатилганидан юқори хам бўлиши мумкин. Дозани ошириш симптомларнинг (масалан, стеаторея, меъдада оғриқ) яққоллигини камайтириш мақсадида ва фақат шифокор назорати остида ўтказилади.
Тана вазнининг килограммига 15000-20000 бирлик липазани ташкил қилувчи ферментларнинг кундалик дозасини ошириш мумкин эмас. Ферментларнинг дозаси ёғларни етарли сўрилиши учун зарур дозадан ошмаслиги лозим, айниқса муковисцидози бўлган пациентларда.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Болаларда дозалаш бўйича қарорни шифокор қабул қилади.
Қўллаш усули
Пангрол 25000 ни бутунлигича, кўп миқдордаги суюқлик билан, овқат қабул қилиш вақтида ютиш керак.
Капсулани бутунлигича қабул қилишни хоҳламаган пациентлар, уни тўғри келувчи идиш, масалан стакан устида уни бўлиб очишлари ва сўнгра фақат ичидагисининг хаммасини кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан ютишлари мумкин.
Таблеткалар бутунлигича ютилишига эътибор беринг, чунки Пангрол 25000 нинг самарадорлиги чайналганда пасаяди, унда сақланувчи ферментлар эса ажралиб чиққанидан кейин оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватига зарар етказиши мумкин. Шундан кейин кўп миқдорда суюқлик (сув ёки шарбат) ичинг.
Даволаш давомийлиги
Даволаш давомийлиги чекланмаган. Пангрол 25000 ни қўлланилишининг давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ бўлиб шифокор томонидан белгиланади. Агар Сиз ўзингизни яхши сезсангиз ёки ёмонлашишни сезсангиз, даволовчи шифокорга хабар беринг.
Агар Сизга Пангрол 25000 нинг таъсири жуда кучли ёки жуда кучсиз бўлиб туюлса, даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.
Агар Сиз Пангрол 25000 препаратини керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз
Шундан кейин кўп миқдорда суюқлик ичинг ва даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслахатлашинг. Панкреатиннинг жуда катта дозалари, айниқса муковисцидози бўлган пациентларда, сийдик кислотасини миқдорини қонда (гиперурикемия) ва сийдикда (гиперурикозурия) ошишига олиб келиши мумкин.
Агар Сиз Пангрол 25000 ни қабул қилишни унутган бўлсангиз
Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг, даволанишни эса, тавсияларга мувофиқ давом эттиринг.
Пангрол 25000 қабул қилишни тўхтатиш
Агар Сиз Пангрол 25000 ни қабул қилишни вақтидан олдин тўхтатсангиз ёки даволашни тўхтатсангиз, унда Сизда симптомлар яна қайтадан пайдо бўлиши мумкин. Даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича хар қандай қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
- БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Бошқа дорилар каби, бу препарат хам, хамма пациентларда бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.
Эътибор қаратиш керак бўлган ахамиятли ножўя таъсирлар ёки симптомлар, ва улар пайдо бўлганда кўрилиши керак бўлган чоралар:
Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлардан биронтаси пайдо бўлса, Пангрол 25000 ни қабул қилишни тўхтатинг ва, иложи борича, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. У кейинги даволашни ўтказиш бўйича қарор қабул қилади.
Жуда кам учрайдиган ножўя таъсирлар (10000 пациентдан 1 да кузатилиши мумкин):
- Диарея, қоринда дискомфорт, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш.
- Тез авж олувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, тери тшмаси, эшакеми, аксириш, кўз ёшини оқиши, нафас йўлларини торайиши оқибатида хансираш (бронхоспазм), нафасни тезлашиши.
- Овқат ҳазм қилиш йўлларида юз берувчи аллергик реакциялар.
- Юқори дозаларда панкереатин қабул қилган муковисцидози бўлган пациентларда, ингичка ичак/кўр ичак сохасини ва йўғон ичакнинг юқорига кўтарилган қисмини торайиш холлари таърифланган. Бу торайиш потенциал ичак тутилишига сабаб бўлиши мумкин (2-бўлим “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).
Номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас:
- Муковисцидози бўлган пациентларда сийдик билан сийдик кислотасини чиқарилиши ошиши мумкин, айниқса панкреатин юқори дозаларда қабул қилинганида. Шунинг учун муковисцидози бўлган пациентларда, сийдик тошларини ҳосил бўлиши хавфини камайтириш учун, даволашни бошлашдан олдин сийдикда сийдик кислотасининг миқдорини аниқлаш тавсия этилади.
Ножўя таъсирлари ҳақида хабарлар
Қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларига хам таалуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсири ҳақида “Берлин-Хеми/Менарини” Компаниясининг Ўзбекистондаги Ваколатхонасига, Тошкент ш. 100015, Афросиёб кўч., 12 (бизнес-центр) манзили бўйича хабар беришингниз мумкин.
Ножўя таъсирлар хақида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги хақида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам берасиз.
- Пангрол 25000 НИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Ушбу дори препаратини ташқи картон ўрамида ва этикеткасида “годен до” сўзлардан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатиш мумкин эмас. Яроқлилик муддатининг тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.
Яроқлилик муддати
24 ой. Ўрам берк ҳолда сақлансин.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ҳеч қандай дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташламан. Сизга керак бўлмаган дори препаратини қандай утилизация қилиш кераклигини ҳақида дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- ЎРАМ ИЧИДАГИСИ ВА ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ
Пангрол 25000 препаратининг таркиби
Таъсир этувчи модда панкреатин хисобланади (чўчқанинг меъда ости безидан олинган кукун).
Қобиқ билан қопланган мини-таблеткалар билан тўлдирилган 1 қаттиқ ичакда эрувчи капсулада қуйидаги фаоликка эга 153,5 мг панкреатин сақланади:
Липолитик фаоллик 1 капсулада 25000 ТБ Ph. Eur
Амилолитик фаоллик 1 капсулада камида 225000 ТБ Ph. Eur.
Протеолитик фаоллик 1 капсулада камида 1250 ТБ Ph. Eur.
Ёрдамчи компонентлар:
кроскармеллозанинг натрийли тузи; микрокристаллик целлюлоза; гидрогенланган канакунжут мойи; сувсиз коллоид кремний диоксиди; магний стеарати, метакрил кислотаси ва этилакрилатнинг сополимери (1:1), 30% ли дисперсия; триэтилцитрат; симетикон, полиэтиленгликол сорбитан тристеарати, метилцеллюлоза, охирги гидроксил гурухлари биландиметилсилоксан, полиэтиленгликол стеарати, моно- ва диглицеридлар С14-18, сульфат кислотаси, оксиметилциклотетрасиликон, консервантлар (сорбин кислотаси, бензой кислотаси), қуюлтирувчилар, тозаланган сувдан ташкил топган 30% ли семитикон эмульсияси (қуруқ масса); тальк, желатин; темир III оксиди (Е 172); хинолин сариғи (Е 104); темир II оксиди (Е 172); индигокармин (Е 132); титан диоксиди (Е 171).
Пангрол 25000 препарати қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси
Пангрол 25000 оч-жигарранг рангли ялтироқ бир хил мини-таблеткалар билан тўлдирилган оч-зарғалдоқ рангли тиниқ бўлмаган корпус ва сарғиш-яшил тиниқ бўлмаган қопқоқли, ўлчами № 2 қаттиқ желатин капсулалардан иборат. Улар полиэтилен қопқоқлар билан ёпилган полипропилендан тайёрланган флаконларга жойланган, уларда қуритувчи сифатида силикагелли полипропилен капсулалар бор.
Ўрамларнинг ўлчамлари:
Оригинал ўрамда 20, 50, 100, 200 ёки 300 капсула.
Сотувда ҳамма ўлчамли ўрамлар бўлмаслиги мумкин.
Бериш тартиби
Ушбу дори воситаси рецептсиз берилади.