📜 Инструкция по применению Тадалит
💊 Состав препарата Тадалит
✅ Применение препарата Тадалит
📅 Условия хранения Тадалит
⏳ Срок годности Тадалит

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТАДАЛИТ

TADALIT

 

Препаратнинг савдо номи: Тадалит

Таъсир этувчи модда (ХПН): тадалафил цитрати

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: тадалафил – 20 мг.

ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, натрий лаурил сульфати, изопропил спирти, повидон К-30, аэросил, тальк, натрий кроскармеллоза, магний стеарати.

қобиқ таркибини ёрдамчи моддалари: гипромеллоза, дихлорметан, изопропил спирти, титан диоксиди, пропиленгликол, сарик темир оксиди, тозаланган сув.

Таърифи: жигарранг-сариқ рангли, бир томонида “E20” ёзувли, овал шаклли, иккиёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Потенцияни мувофиқтириш учун восита.

АТХ коди: G04BE

Фармакологик ҳусусиятлари

Эрекцияни бузилишини даволаш учун қўлланадиган препарат. Циклик гуанозинмонофосфати (цГМФ) нинг специфик фосфодиэстеразани 5 турини (ФДЭ-5) қайтмас селектив ингибитори ҳисобланади. Жинсий қўзғалиш маҳаллий азот оксидини ажралиб чиқишини чақирганида, тадалафил томонидан ФДЭ-5 ни ингибиция бўлиши жинсий олатнинг ғовак танасида цГМФ нинг миқдорини ошишига олиб келади. Бунинг натижасида артериялардаги силлиқ мушакларни бўшашиши ва жинсий олатнинг тўқималарига қонни оқиб келиши кузатилади, ва бу эрекцияни чақиради. Тадалафил жинсий стимуляция бўлмаганида, таъсир кўрсатмайди.

In vitro широитларида ўтказилган тадқиқотлар, тадалафил ФДЭ-5 нинг селектив ингибитори эканлигини кўрсатди. ФДЭ-5 фермент ғовак тананинг силлиқ мушакларида, ички аъзоларнинг қон-томирларидаги силлиқ мушакларда, скелет мушакларда, тромбоцитлар, буйрак, ўпка, миячада аниқланган.

Тадалафилни ФДЭ-5 га таъсири бошқа фосфодиэстеразаларга нисбатан фаолроқ ҳисобланади. Тадалафилни ФДЭ-5 га нисбатан фаоллиги, юрак, бош мия, қон-томирлар, жигар, лейкоцитлар, скелет мушаклари ва бошқа аъзоларда жойлашган ФДЭ-1, ФДЭ-2, ФДЭ-4, ФДЭ-7 ларга нисбатан 10000 марта юқори. Тадалафил ФДЭ-5 ни, юрак ва қон-томирларда аниқланадиган ФДЭ-3 ферментга нисбатан 10000 марта фаолроқ блоклайди. Препаратни ФДЭ-3 га қараганда, ФДЭ-5 га нисбатан селективлиги муҳим аҳамиятга эга, чунки ФДЭ-3 юрак мушагини қисқаришида иштирок этадиган фермент ҳисобланади. Бундан ташқари, тадалафил ФДЭ-5 нисбатан фаоллиги, тўр пардада аниқланадиган ва ёруғликни ўтказишга жавобгар ҳисобланган ФДЭ-6 га нисбатан тахминан 700 марта юқори.

Тадалафил шунингдек ФДЭ-8, ФДЭ-9 ва ФДЭ-10 ларга қараганда ФДЭ-5 га нисбатан 9000 марта кучлироқ ва ФДЭ-11 га қараганда ФДЭ-5 га нисбатан 14 марта кучлироқ таъсир кўрсатади.

Тадалафил эрекцияни ва жинсий алоқани самарали ўтиш эҳтимолини яхшилайди.

Препарат 36 соат давомида таъсир қилади. Препаратнинг самараси жинсий қўзғалиш бўлганида препарат қабул қилингандан сўнг 16 минутдан кейин намоён бўлади.

Тадалафил соғлом одамларда систолик ва диастолик артериал босим (АБ) ни, ётган ҳолатда (АБ ўртача максимал пасайиши мувофиқ равишда 1,6/0,8 мм.см.уст. ни ташкил этади) ва турган ҳолатда (АБ ўртача максимал пасайиши мувофиқ равишда 0,2/4,6 мм.см.уст. ни ташкил этади) плацебога нисбатан ишончли ўзгаришини чақирмайди. Тадалафил юрак қисқаришлари сонини ишончли ўзгаришини чақирмайди.

Тадалафил ранг ажратиш (зангори/яшил) қобилиятини ўзгаришини чақирмайди, бу уни ФДЭ-6 нисбатан яқинлигини пастлиги билан тушунтирилади. Бундан ташқари, тадалафилни кўриш ўткирлиги, электроретинограмма, кўз ички босими ва қорачиқни ўлчамига таъсири кузатилмайди.

Тадалафилни ҳар куни қабул қилганда уни сперматогенезга таъсирини баҳолаш мақсадида бир қанча тадқиқотлар ўтказилган. Ҳеч бир тадқиқотда сперматазоидларнинг морфологиясига ва уларнинг ҳаракатчанлигига препаратнинг ножўя таъсири кузатилмаган. Тадқиқотларнинг бирида сперматазоидларнинг ўртача концентрациясини плацебога нисбатан пасайиши аниқланган. Сперматазоидларнинг концентрациясини пасайиши эякуляция частотасини юқорилиги билан боғлиқ бўлган. Бундан ташқари, тадалафил плацебога нисбатан қон плазмасида тестостерон, лютеинловчи гормон ва фолликулостимулловчи гормонларнинг миқдорини ножўя ўзгаришини чақирмаган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Тадалафил ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Максимал концентрациясига ўртача 2 соатдан кейин эришади. Сўрилиш тезлиги ва даражаси овқатланишга боғлиқ эмас. Препаратни қабул қилиш вақти (эрталаб ёки кечқурун) сўрилиш тезлиги ва даражасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Соғлом одамларда тадалафилнинг фармакокинетикаси вақт ва дозага нисбатан бир чизиқлидир.

Эрекция фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда тадалафилнинг фармакокинетикаси эрекция фаолиятини бузилиши бўлмаган шахслардаги фармакокинетикаси билан бир хил.

Тақсимланиши. Ўртача тақсимланиш ҳажми тахминан 63 л ни ташкил этади. Терапевтик концентрацияларда тадалафилнинг 94% плазма оқсиллари билан боғланади.

Соғлом одамларда юборилган дозанинг <0,0005% спермада аниқланади.

Метаболизми. Асосан CYP3A4 изоферменти иштирокида метаболизмга учрайди. Қонда айланиб юрувчи асосий метаболити бўлиб метилкатехолглюкуронид ҳисобланади. Уни ФДЭ-5 га нисбатан фаоллиги тадалафилга қараганда 13000 марта паст. Демак, ушбу метаболити клиник аҳамиятли ҳисобланмайди.

Чиқарилиши. Соғлом шахсларда ўртача ярим чиқарилиши даври – 17,5 соатни ташкил этади. Тадалафил асосан нофаол метаболитлар кўринишида, асосан ахлат билан (дозанинг тахминан 61%) ва камроқ даражада – сийдик билан (дозанинг тахминан 36%) чиқарилади.

Айрим клиник ҳолатларда препаратнинг фармакокинетикаси

Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) соғлом одамларда тадалафилнинг янада пастроқ клиренси аниқланади, бу 19 дан 45 ёшгача бўлган соғлом шахсларга нисбатан AUC ни 25% га ошиши билан акс этади. Бундай фарқ клиник аҳамиятга эга эмас ва препаратнинг дозасини танлаш талаб этилмайди.

AUC буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, шу жумладан гемодиализдаги пациентларда соғлом шахсларга нисбатан юқори бўлади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида оқсиллар билан боғланиши ўзгармайди.

Енгил ёки ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда тадалафилнинг фармакокинетикаси соғлом шахслардаги билан таққослаб бўладиган даражада бўлади. Оғир даражадаги жигар етишмовчилигига (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синф) маълумотлар мавжуд эмас.

Қандли диабет билан хасталанган пациентларда тадалафилни қўллаш фонида AUC соғлом шахсларга нисбатан тахминан 19% га кам бўлган. Бу фарқ дозани ўзгартиришни талаб қилмайди.

Қўлланилиши

Эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланади. Препарат жинсий стимуляция бўлганидагина самаралидир.

Қўллаш усули ва дозалари

Тадалит препаратини катталар (эркаклар) овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қиладилар. Тавсия этилган дозаси тахмин қилинган жинсий фаолликдан олдин 20 мг ни ташкил этади. Препаратни жинсий фаолликдан 16 минут олдин қабул қилиш мумкин. Тадалафилнинг самарадорлиги препаратнинг дозасини қабул қилишдан 36 соатгача вақт давомида сақланиб туради. Тавсия этилган максимал қабул қилишлар сони – суткада 1 мартани ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Тадалафилни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар одатда яққоллиги бўйича аҳамиятсиз ёки ўртача даражада, транзитор бўладилар ва препаратни қўллаш давом эттирилганида камаядилар.

Ножўя самаралар частотасини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича тарзда аниқланган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (>1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (>1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000).

Юрак қон-томир тизими томонидан: тез-тез эмас – юрак уришини ҳис этиш, тахикардия, АБ ни пасайиши (гипотензив препаратларни аллақачон қабул қилган пациентларда), АБ ни ошиши; кам ҳолларда – миокард инфаркти; маълум эмас – ностабил стенокардия, юрак уришини тўсатдан тўхташи оқибатидаги ўлим.

Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош оғриғи; тез-тез – бош айланиши; кам ҳолларда – хушни йўқотиш, мигрен, транзитор ишемик ҳуруж, инсульт.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўришни ноаниқлиги; кам ҳолларда – кўриш майдонини издан чиқиши; маълум эмас – кўрув нервини ноартериал олдинги ишемик оптик невропатияси, тўр парда веналарини окклюзияси.

Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас – бурундан қон кетиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ; тез-тез эмас – гастроэзофагеал рефлюкс.

Дерматологик реакциялар: тез-тез эмас – тошма, эшакеми, гипергидроз; маълсум эмас – Стивенс-Джонсон синдроми ва эксфолиатив дерматит.

Репродуктив тизим томонидан: кам ҳолларда – узоқ муддатли эрекция; маълум эмас – приапизм.

Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Умумий бузилишлар: тез-тез эмас – кўкрак соҳасида оғриқ; кам ҳолларда – юзни шиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • таркибида ҳар қандай турдаги органик нитратларни сақловчи препаратлар билан даволаниш вақтида қўллаш;
  • юрак қон-томир тизими касалликлари: охирги 90 кун давомида миокард инфаркти, ностабил стенокардия, жинсий алоқа вақтида стенокардия ҳуружларини ривожланиши, сурункали юрак етишмовчилиги NYHA таснифи бўйича III-IV синф, назорат қилиб бўлмайдиган аритмиялар, артериал гипотензия (АБ 90/50 мм.см.уст. дан паст), назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия, охирги 6 ой давомида ишемик инсульт бўлган пациентларда жинсий фаолликка қарши кўрсатмалар бўлганида;
  • кўрув нервини ноартериал олдинги ишемик невропатияси оқибатида кўришни йўқолиши (ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилиш билан боғлиқлигидан қатъий назар);
  • доксазозинни, шунингдек эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган дори воситаларни бир вақтда қабул қилиш;
  • сурункали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда препаратни тез-тез қўллаш (ҳафтада 2 мартадан кўп);
  • лактаза танқислиги, лактазани ўзлаштиролмаслик, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси;
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Қуйидаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак: оғир даражадаги жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью таснифи бўйича С синф) бўлган пациентларда, чунки ушбу тоифадаги пациентларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас; α-адреноблокаторларни қабул қиладиган пациентларда, чунки уларни бир вақтда қўллаш симптоматик артериал гипотензияга олиб келиши мумкин; приапизмга мойиллиги бўлган пациентларда (ўроқсимон ҳужайрали анемияда, кўп сонли миеломада ёки лейкемияда) ёки жинсий олатни анатомик деформацияси (бурчакли қийшайиши, каверноз фиброз ёки Пейрони касаллиги) бўлган пациентларда; CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари (ритонавир, саквинавир, кетоконазол, итраконазол, эритромицин) билан, гипотензив воситалар билан бир вақтда қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тадалит, метаболизми цитохром Р450 изоферменти иштирокида кечадиган дори воситаларнинг клиренсига клиник аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмайди. Клиник тадқиқотларнинг натижалари, тадалафил CYP3A4, CYP1A2, CYP2D6, CYP2C19, CYP2E1 ва CYP2C9 изоферментларини ингибиция ва индукция қилмаслигини кўрсатди.

Бошқа воситаларни тадалафилга таъсири

Тадалафил асосан CYP3A4 ферменти иштирокида метаболизмга учрайди. CYP3A4 ни селектив ингибитори кетоконазол суткада 400 мг дозада қабул қилинганида тадалафил бир марта қабул қилинганидан сўнг унинг AUC 312% га оширади, қон плазмасида максимал концентрациясини 22% га оширади, суткада 200 мг да қабул қилинганида эса – мувофиқ равишда 107% ва 15% га ошган. Ритонавир (CYP3A4, 2C9, 2C19, 2D6) 200 мг дозада суткада 2 марта қабул қилинганида, тадалафилнинг AUC бир марта қабул қилинганидан сўнг, қондаги максимал концентрациясини ўзгартирмасдан, 124% га оширади. Специфик ўзаро таъсири ўрганилмаган бўлишига қарамасдан, саквинавир каби протеаза ингибиторлари, шунингдек эритромицин ҳамда итраконазол каби CYP3A4 ингибиторлари қон плазмасида тадалафилнинг даражасини оширади деб тахмин қилиш мумкин.

Тадалафилни бошқа дори воситаларига таъсири

Антигипертензив препаратлар. Тадалафил антигипертензив препаратларнинг гипотензив самарасини кучайтириши мумкин бўлган тизимли қон-томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга. Бундан ташқари, гипертензияни назорати қилиш қийин бўлган, бир вақтнинг ўзида бин қанча гипотензив препаратларни қабул қиладиган пациентларда, АБ сезиларли даражада пасайиши мумкин. Кўпчилик пациентларда АБ ни пасайиши гипотензияни симптомлари билан кечмайди. Антигипертензив препаратлар билан даволанаётган ва тадалафил қабул қилаётган шахсларга мувофиқ клиник тавсияларни бериш керак.

α-адренорецепторларнинг блокаторлари. Тадалафил ва α1-адренорецепторларнинг селектив блокатори тамсулозинни бир вақтда қабул қилган пациентларда АБ ни аҳамиятли даражада пасайиши аниқланмаган. α1-адренорецепторларнинг блокатори доксазозинни суткада 4-8 мг дозада қабул қилган соғлом кўнгиллиларга тадалафил қўлланганида, гипотензив таъсирини кучайиши кузатилган. Баъзи пациентларда бош айланиши кузатилган.

Алкоголь. Тадалафил этанолнинг концентрациясига таъсир қилмаган, этанол эса тадалафилнинг концентрациясига таъсир қилмаган. Этанолни катта дозаларда (тана вазнига 0,7 г/кг) қабул қилиш фонида тадалафилни бир вақтда қабул қилиш АБ ни статистик аҳамиятли пасайишига олиб келмаган. Этанолни кичикроқ дозаларда (0,6 г/кг) фонида тадалафилни қўллаш артериал гипотензияни ривожланишини чақирмаган, бош айланиши эса фақат алкоголни ўзи истеъмол қилинганда кузатиладиган частотада аниқланган.

Н2-антагонистлар. Н2-рецепторларнинг блокатори низатидинни қўллаш натижасида меъдада рН ни ошиши тадалафилнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган.

Антацидлар (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди). Антацидлар (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) ни тадалафил билан бир вақтда қабул қилиш тадалафилнинг AUC экспозициясини ўзгартирмасдан, унинг сўрилиш тезлигини секинлаштиради.

Ацетилсалицил кислотаси. Тадалафил ацетилсалицил кислотасини қабул қилиш фонида қон кетишининг давомийлигини узайтирмайди.

Варфарин. Тадалафил S-варфарин ёки R-варфариннинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди ва варфарин индукция қилган протромбин вақтига таъсир қилмайди.

Теофиллин. Тадалафил теофилиннинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Номутаносиблиги. Тадалафилни ҳар қандай дори шаклидаги органик нитратларни қабул қиладиган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Эректил дисфункцияни диагностикаси потенциал асосий сабабларини аниқлаш, мувофиқ тиббий текширув ва даволаш тактикасини аниқлашдан иборат.

Жинсий фаоллик юрак қон-томир касалликлари бўлган пациентлар учун потенциал ҳавф туғдиради. Шунинг учун эректил дисфункцияни, жумладан Тадалит препарати билан даволашни шундай юрак касалликлари бўлган, жинсий фаоллик тавсия этилмаган эркакларда ўтказиш мумкин эмас.

ФДЭ-5 ингибиторлари, жумладан тадалафил қўлланганида приапизмни ривожланганлиги юзасидан хабарлар мавжуд. 4 соат ва ундан ортиқ давом этувчи эрекция ривожланганида, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш кераклиги юзасидан пациентлар огоҳлантирилган бўлишлари керак. Приапизмни ўз вақтида даволамаслик жинсий олатнинг тўқималарини шикастланишига олиб келади, натижада қайтмас импотенция кузатилиши мумкин.

Эректил дисфункцияни бошқа даволаш турлари билан бирга Тадалит препаратини қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Шунинг учун шундай мажмуаларни қўллаш тавсия этилмайди.

Тадалафил (ФДЭ-5 бошқа ингибиторлари каби) тизимли қон-томирларни кенгайтирувчи ҳусусиятларга эга, бу АБ ни транзитор пасайишига олиб келиши мумкин. Тадалит препаратини буюришдан олдин шифокорлар, юрак қон-томир касалликлари бўлган пациентлар препаратнинг қон-томирларни кенгайтирувчи самараси ҳисобига ножўя таъсирларга дучор бўлишлари мумкинлиги хақидаги масалани синчиклаб кўриб чиқишлари керак.

Кўрув нервини ноартериал олдинги ишемик оптик невропатия (НАОИОН) си кўриш фаолиятини бузилишига, жумладан кўришни бутунлай йўқолишига сабабчи ҳисобланади. ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилиш билан вақтга боғлиқ бўлган НАОИОН ни ривожланганлиги юзасидан жуда кам хабарлар мавжуд. Ҳозирги вақтда НАОИОН ни ривожланиши ва ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилиш ёки бошқа омиллар ўртасида билвосита боғлиқлик мавжудлигини аниқлаш имкони йўқ. Шифокорлар пациентларга кўриш фаолияти тўсатдан йўқолганида, тадалафил қабул қилишни тўхтатишни ва тиббий ёрдамга мурожаат қилишни тавсия этишлари керак. Шунингдек шифокорлар НАОИОН ўтказган одамларда НАОИОН такроран ривожланиш ҳавфи юқори эканлигини пациентларга тушунтиришлари керак.

Кичик чаноқ аъзоларида жарроҳлик операциясини ёки нейронларни асраб қолувчи радикал простатэктомия ўтказган пациентларда Тадалит препаратининг самарадорлиги маълум эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши. Препарат аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Педиатрияда қўлланиши. Препарат болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Тадалит автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлагини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тадалафил соғлом шахсларга 500 мг гача бўлган дозада бир марта қўлланганида ва эректил дисфункцияси бўлган пациентларга суткада 100 мг гача бўлган дозада кўп марта қўлланганида – ножўя самаралари препарат кичикроқ дозаларда қўлланганида кузатиладиган ножўя самаралар билан бир хил бўлган.

Даволаш: дозаси ошириб юборилганида стандарт симптоматик даволаш ўтказиш керак. Гемодиализда тадалафил организмдан аҳамиятсиз даражада чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг дан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.