ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДАМФОС
DAMPHOS
Препаратнинг савдо номи: Дамфос
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): клиндамицин фосфати, клотримазол
Дори шакли: вагинал капсулалар.
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: клиндамицин фосфати – 100 мг клиндамицинга эквивалент; клотримазол – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: ёрқин суюқ парафин, оқ рангли юмшоқ парафин;
желатин массанинг таркиби: желатин, глицерин, 70% ли суюқ сорбитол (кристалланмайдиган), метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, этилванилин, титан диоксиди, тозаланган сув.
Таърифи: оч-сариқ рангли, тиниқ бўлмаган, овал шаклли, таркибида оқ рангли қовушқоқ масса сақловчи юмшоқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гинекологияда маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган мажмуавий препарат.
АТХ коди: G01A
Фармакологик ҳусусиятлари
Клиндамицин фосфати бактерияларнинг рибосомалардаги фақат 50S-суббирликлари билан боғланади ва оқсиллар синтезини ингибиция қилади. У граммусбат микроорганизмларга нисбатан фаол ва грамманфий организмларга нисбатан камроқ фаолдир. In vitro шароитлардаги фаоллиги албатта агентнинг in vivo шароитларда ҳам самарали эканлигини англатмайди. In vitro шароитлардаги фаоллик доирасига стафилококклар (шу жумладан, пенициллиназа ишлаб чиқарадиган штаммлари), бета-гемолитик стрептококклар, Diplococcus pneumoniae, Clostridium perfringens, Corynebacterium acnes ва Actinomyces israelii лар киради. Клиндамицин фосфати Streptococcus faecalis, Escherichia coli, Shigella spp., Salmonella spp., Proteus spp., and Pseudomonas spp нинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол эмас. Клиндамициннинг биологик ярим парчаланиш даври 2,4 соатни ташкил этади.
Клотримазол дерматофитлар, ачитқилар, моғор ва бошқа замбуруғларга қарши фунгицид таъсир кўрсатади. Клотримазол имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб бўлган замбуруғларга қарши воситадир. Имидазоллар цитохром Р-450 гуруҳидаги ферментлардан бири билан боғланиши орқали замбуруғлардаги ланостеринни 14-α-деметилланишини ингибиция қиладилар. Бу 14-альфа метил гуруҳи стеролларини тўпланишига ва замбуруғлардаги цитоплазматик мембрана учун зарур бўлган эргостерол, стеролнинг концентрациясини пасайишига олиб келади. Метилстероллар электронларни ташиш тизимига таъсир қилиши, ва шу орқали замбуруғларни ўсишини ингибиция қилиши мумкин. Клотримазолни ҳам in vitro шароитларда, ҳам клиник инфекцияларда қуйидаги дерматофитларнинг кўпчилик штаммларига қарши, шу жумладан Epidermophyton floccosum, Trichophyton mentagrophytes ва Trichophyton rubrum га қарши фаолдир.
Қўлланилиши
Инфекцион лейкорея; аралаш инфекциялар ва носпецифик вагинит; вагинал кандидоз; бактериал вагиноз; трихомонозларда қўлланади.
Препарат 12 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёлларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дамфос капсулаларни қинга киритишдан олдин ва киритгандан сўнг қўлларни яхшилаб ювинг. Вагинал капсулаларни қинга имкон борича чуқурроқ киритиш керак. Энг яхшиси бунга чалқанча ётиб эришиш мумкин, бунда оёқларни танага бироз яқинлаштириш керак. Дамфос препаратини киритгандан сўнг жисмоний ҳаракатлар, шу жумладан туриш, юриш, чопиш ва бошқаларни бажаришдан сақланиш керак, шунинг учун капсулаларни кечқурун ётишдан олдин киритиш керак. Яхши натижага эришиш учун 7 кун давомида узлуксиз равишда даволаниш керак, даволанишни фақат кучли таъсирланганда, мутахассис билан маслаҳатлашгандан сўнг тўхтатиш керак.
Қинга 1 вагинал капсулани тунга 7 кун давомида киритинг, уйқудан олдин киритган афзал. Даволашни шундай режалаштириш керакки, бунда у ҳайз кўриш циклига тўғри келмаслиги керак.
Ножўя таъсирлари
Пациентларда маҳаллий ножўя реакциялар, шу жумладан таъсирланиш ва ачишиш ривожланиши мумкин, аллергик контакт дерматитни ривожланганлиги юзасидан хабар олинган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Анамнезида клиндамицин, линкомицин, клотримазол ёки препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлиги бўлган беморларга Дамфос препаратини қўллаш мумкин эмас. Шунингдек вагинал капсулаларни касаллик тарихида регионар энтерит, ярали колит ёки антибиотикларни қўллаш натижасида қўзғалган колит бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан клиндамицин қабул қилинганида, пациентларда сохта мембраноз колитни ривожланиш хавфи мавжуд, унинг оғирлик даражаси енгил даражадан ҳаёт учун ҳавф солувчи даражагача бўлиши мумкин. Клиндамицинни перорал ва парентерал қўллаш фонида ўлимга олиб келиши мумкин бўлган оғир даражадаги колит ривожланиши мумкин. Оғир даражадаги диарея, қонли ич кетиши ва колит (шу жумладан, сохта мембраноз колит) қайд этилган. Шунинг учун Дамфос препарати қўлланганидан сўнг беморлар диарея шикояти билан мурожаат қилганда унинг ривожланган бўлиши мумкинлигини кўриб чиқиш керак, чунки клиндамициннинг дозасини тахминан 30% қин орқали тизимли равишда сўрилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
7 юмшоқ желатин вагинал капсулалар ПВХ ва алюмин фольгали блистерда, 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.