ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДЕЗЛОРЕМ НЕО
DEZLOREM NEO
Препаратнинг савдо номи: Дезлорем Нео
Таъсир этувчи модда (ХПН): дезлоратадин
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка сақлайди:
фаол модда: дезлоратадин – 5 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон, кросповидон, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати.
Таърифи: думалоқ, пушти рангли, икки томонлама қабариқ.
Фармакотерапевтик гурухи: Тизимли қўллаш учун антигистамин препаратлар. Гистамин H1-рецепторларининг блокатори.
АТХ коди: R06AX27
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препарат антигистамин, аллергияга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир қўрсатади, уйқучанлик чақирмайди. Ичга қабул қилинганида дезлоратадин (лоратадиннинг бирламчи фаол метаболити) периферик гистамин Н1-рецепторларини селектив блоклайди. Цитостатик реакциялар кетма-кетлигини: яллиғланишга қарши цитокинларни, шу жумладан интерлейкин-4 (ИЛ-4), интерлейкин-6 (ИЛ-6), интерлейкин-8 (ИЛ-8), интерлейкин-13 (ИЛ-13), яллиғланишга қарши хемокинларнинг RАNTES тури, чиқарилишини, полиморф ядроли нейтрофиллар билан фаоллаштирилган супероксид анионларнинг ҳосил бўлишини, эозинофиллар адгезиясини ва хемотаксисини, адгезия молекулаларининг экспрессиясини, шу жумладан Р-селектинни, lgE-орқали гистаминни, D2 простагландинни ва С4 лейкотриенни чиқарилишни бостиради.
Фармакокинетикаси
Катталар ва ўсмирлар дезлоратадин қабул қилгандан 30 дақиқадан сўнг қон плазмасида аниқланади. Дезлоратадин ОИС дан яхши абсорбцияланади, қондаги Cmax тахминан 3 соатдан сўнг эришилади. Т1/2 ўртача ҳисобда 27 соатни (20-30с.) ташкил этади. Плазманинг оқсиллари билан 83-87%-га бирикади. 14 кун мобайнида суткасига 1 маҳал 5 мг-дан 20 мг дозасида катталар ва ўсмирларга берилганда, препаратнинг кумуляцияси кузатилмади. Дезлоратадин суткасига 1 маҳал 7,5 мг дозада овқат ва грейпфрут соки билан бир вақтда қабул қилинганда, дори воситанинг организмда тақсимланишига таъсир этмади. Дезлоратадин CYP3A4 ва СYP2D6 ингибитори, P-гликопротеин ингибитори ёки субстрати ҳисобланмайди. Дезлоратадин организмда биотрансформацияланади, бунда гидроксилланиш натижасида глюкуронид билан бириккан 3-ОН-дезлоратадин ҳосил бўлади. Оз миқдордаги препарат ўзгармаган холда буйрак ва ичак орқали ажралади.
Қўлланилиши
– мавсумий поллиноз ва йил бўйи аллергик ринит (йўтални, бурундан шиллиқнинг чиқарилишини, қичишиш ва бурунни битиши ва кўзларнинг қизаришини, кўз ёшининг оқишини, танглайнинг қичишишини бартараф қилади ёки енгиллаштиради);
– сурункали идиопатик эшакеми (терининг қичишини ва тошмани камайтириш ёки бартараф қилиш).
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, озгина микдордаги сув билан қабул қилинади.
6 дан 11 ёшгача болаларга: 1/2 таблеткадан (2,5 мг) суткада бир марта.
Катталарга: бир таблеткадан (5 мг) суткада бир марта.
Даволаш курси ва қабул қилишнинг давомийлиги касалликнинг характери билан белгиланади. Мавсумий поллинозни даволашда препаратни қабул қилиш касалликнинг белгилари йўқолганидан кейин тўхтатилади. Йил давомидаги аллергик ринитни даволашда препарат узлуксиз, пациентни аллерген билан контактини бутун даври давомида қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Юқори толиқиш, оғизни қуриши, бош оғриғи.
Жуда кам қуйидаги ножўя таъсирлари аниқланган:
МНТ томонидан: бош айланиши, уйқучанлик;
Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, юрак урушини сезилиши;
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея, қон зардобида билирубин миқдорини, жигар ферментларини ошиши.
Аллергик реакциялар: анафилаксия, ангионевротик шиш, қичишиш, тошма, эшакеми.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, 6 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дезлоратадин кетоконазол, эритромицин, азитромицин, флуоксетин, циметидин билан кўп марта бирга қўлланганида дориларнинг ўзаро таъсири ўрганилганида, дезлоратадиннинг плазмадаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган.
Дезлоратадин алкоголнинг марказий нерв тизимига бўлган таъсирини кучайтирмайди.
Махсус кўрсатмалар
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
Препаратни 6 ойликкача бўлган болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланмаган.
Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни ҳомиладорликда фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Дезлоратадин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни қўллаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат автомобилни бошқариш ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя реакцияларининг яққоллигини кучайиши.
Даволаш: кейинчалик фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш билан меъдани ювиш, зарурати бўлганида – симптоматик даволаш. Гемодиализ самарасиз. Перитонеал диализни самарадорлиги аниқланмаган.
Чикарилиш шакли
Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг №10 контур-уяли ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган, ҳарорати 25°С дан юқори бўлмаган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроклилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.