📜 Инструкция по применению Ремвекс
💊 Состав препарата Ремвекс
✅ Применение препарата Ремвекс
📅 Условия хранения Ремвекс
⏳ Срок годности Ремвекс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕМВЕКС®

REMVEX

 

Препаратнинг савдо номи: Ремвекс®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Парацетамол, аскорбин кислотаси, фенирамин малеати.

Дори шакли: Ичга қабул учун эритмани тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 саше-пакет қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Парацетамол – 500 мг, аскорбин кислотаси – 200 мг, фенирамин малеати –  25 мг.

Ёрдамчи моддалар: маннитол, лимон кислотаси, магний цитрати, аспартан, поливинилпиролидон, лимон ҳидли озуқа хушбўйи.

Таърифи: Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли ўзига хос ҳидли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ўткир респиратор касалликларни белгиларини баратаф қилиш учун восиатлар.

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат.

Парацетамол – асосан марказий нерв тизимида простагландинларнинг синтезини тормозланиши ва кам даражада оғриқ импульсларини ҳосил бўлишини блокланиши орқали оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Периферик таъсирлар, шунингдек простагландинлар синтезини тормозланиши ёки синтезини сусайиши ёки бошқа оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатлантиришга сезгирлигига жавобгар бўлган бошқа субстанцияларнинг таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аскорбин кислотаси – оксидланиш – қайтарилиш жараёнларини, углеводлар алмашинувини, қон ивишини, тўқималарнинг регенерациясини, стероид гормонларнинг синтезини бошқарилишида иштирок этади, қон томирларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради, В1, В2, А, Е, витаминлар, фолат кислотаси, пантотен кислотасига бўлган эхтиёжини камайтиради. Парацетамолнинг ўзлаштирилишини яхшилайди ва унинг таъсирини узайтиради (ярим чиқарилиш даврини узайиши билан боғлиқ). Организмни қаршилигини оширади.

Фенирамин малеати – аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Эффектор ҳужайраларнинг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобат қилиб, улар орқали амалга ошириладиган гистаминнинг таъсирини (тўқималарнинг шиши ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошиши) бартараф қилади, аммо агар улар ривожланган бўлса, унинг самараларини, йўқота олмайди. Бурунни битиши, тумовни ва акса уришини қўшимча камайишини таъминлайди.

 

Фармакокинетикаси

Парацетамол – асосан юмшоқ тўқималарда тез ва бир текис тақсимланади, ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,25 дан 3 соатга тенг. Жигарда микросомал фермент тизими орқали метаболизмга учрайди. Оғиз орқали қабул қилинган парацетамол дозасининг тахминан 85% сийдик билан (эркин ва коньюгиацияланган парацетамол кўринишида) 24 соат давомида чиқарилади.

Аскорбин кислотаси – меъда-ичак йўлларида (ингичка ичакдан) яхши сўрилади ва тўқималарда тақсимланади, айниқса буйрак усти безларида. Асосан жигарда дезоксиаскорбин ва кейинчалик шовулсирка ва дикетогулон кислотасига айланиб метаболизмга учрайди. Ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, ахлат, тер, кўкрак сути билан чиқарилади.

Фенирамин малеати – ичга қўлланилгандан кейин меъда-ичак йўлларидан аста-секин, лекин тўлиқ сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, ҳамда буйракларда амалга ошади. Ярим чиқарилиш даври – 14-25 соат, организмдан буйраклар орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Грипп, «шамоллаш», ўткир респиратор вирусли инфекциялар, бурун ёндош бўшлиқларини яллиғланиши (пешона қисми, гайморит) симптомларини бартараф этиш /касаллик белгиларини камайтириш  мақсадида:

– бош оғриғи, бўғим ва мушакларда оғриқлар, (тана зирқираши), томоқ оғриғи;

– тана ҳароратини ошиши;

– бурундан нафас олишни бузилишини (бурун “битиши”);

– бурунни окишини;

– аксиришни, бурун, кўз қичишишини, томоқда «қичишиш» ҳиссини;

– кўзни ёшланишини симптоматик даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга 1 саше – пакетчадан суткада 2-3 марта буюрилади.

1 саше – пакетчанинг ичидагиси етарли миқдордаги (камида 200 мл) қайноқ сувда эритилади. Препаратни қабуллари орасидаги интервал 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Буйрак етишмовчилигида препаратнинг қабуллари орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши керак. Қабул қилиш давомийлиги шифокор маслаҳатисиз оғриқ қолдирувчи воситаси сифатида буюрилганда 5 кундан, иситма туширувчи воситаси сифатида 3 кундан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш), кўнгил айниши, эпигастрал оғриқлар, анемия, тромоцитопения; оғизни қуриши, аккомодация фалажи, сийдикни тутилиши, уйқучанлик. Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида – гепатотоксик таъсири, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения; меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланиши, маъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, нефротоксиклик (папилляр некроз).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Парацетамолга, аскорбин кислотасига, фенирамин малеатига ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичидаги), буйрак етишмовчилиги, портал гипертензия, алкоголизм, глюкозо-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги, болалар (15 ёшгача), ҳомиладорлик (I ва III уч ойлиги) ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этанол фенирамин малеатининг седатив таъсирини кучайтиради.

Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши, антипсихотик (фенотиазин ҳосилалари) дори воситалари препаратнинг ножўя самаралари ривожланиши хавфини (сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятлар) оширади.

Глюкокортикостероидларни бирга қабул қилиш глаукома ривожланиши хавфини оширади. Микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксид гуруҳи қўшилган фаол метаболитлар ҳосил бўлишини оширади, бу препаратнинг дозаси бироз ошириб юборилганида интоксикация ривожланиши хавфини оширади. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (циметидин) гепатотоксик таъсири хавфини пасайтиради.

Парацетамол урикозурик дори воситаларини самарадорлигини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволаш фонида 3 кундан ортиқ давом этган гипертермияда ва 5 кундан ортиқ оғриқ синдромида шифокор маслаҳати талаб қилинади.

Препаратни қабул қилиш глюкоза ва сийдик кислотасини плазмадаги миқдорини аниқлашда лаборатория текширишларининг кўрсаткичларини ўзгартиради. Даволаш вақтида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиши керак.

Туғма гипербилирубинемияда (Жильбер, Дубина-Жонсон ва Ротор синдромлари), ёпиқ бурчакли глаукомада, простата безини гиперплазиясида эҳтиёткорлик билан қабул қилинади.

Даволаш даврида этанол истеъмол қилишдан (гепатотоксик таъсирни ривожланиши мумкин), автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларини талаб қиладиган бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошиб юборилиши

Катталарда токсик таъсири препарат таркибида парацетамолни 10-15 г дан кўп қабул қилганда бўлиши мумкин: симптомлари (парацетамол билан боғлиқ бўлган): тери қопламаларини оқариши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш; гепатонекроз (интоксикация оқибатидаги некрознинг яққоллиги бевосита дозани ошириб юбориш даражасига боғлиқ), «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини (қабул қилишдан 12-48 соатдан кейин) узайиши, жигарнинг шикастланишини кенг «клиник» манзараси 1-6 кундан кейин намоён бўлади. Кам ҳолларда: жигар етишмовчилиги яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги билан асоратланиши (тубуляр некроз) мумкин.

Дозани ошириб юборишдан кейинги биринчи 6 соатда даволаш – меъдани ювиш, SH-гуруҳи донаторларини ва глутатион – метионин синтези ўтмишдошларини доза ошириб юборилганидан 8-9 соатдан ва N-ацетилцистеинни 12 соатдан кейин юбориш. Қўшимча терапевтик тадбирларни ўтказиш зарурати (кейинчалик метионин, N-ацетилцистеинни вена ичига (в/и) га юбориш) парацетамолнинг қондаги концентарциясига, шунингдек уни қабул қилгандан кейин ўтган вақтга қараб аниқланади.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул учун эритмани тайёрлаш учун кукун саше – пакетчаларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.