ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДАЙВОБЕТ®
DAIVOBET®
Препаратнинг савдо номи: Дайвобет® (Daivobet®)
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бетаметазон+кальципотриол
Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма
Таркиби:
1 г суртмада қуйидагилар сақланади:
фаол моддалар: 0,050 мг кальципотриолга эквивалент бўлган 0,052 мг кальципотриол моногидрати, 0,500 мг бетаметазонга эквивалент бўлган 0,643 мг бетаметазон дипропионати;
ёрдамчи моддалар: 30,0 мг суюқ парафин (тахминан 10 pmm альфа-токоферол сақлайди), 50,0 мг полиоксипропиленгликоль стеарати (тахминан 0,1% бутилгидрокситолуол сақлайди, 1,0 г гача оқ юмшоқ парафин (тахминан 10 pmm альфа-токоферол сақлайди.
Таърифи: деярли оқдан то оч-сариқ ранглигача бўлган бир хил суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: псориазни даволаш учун восита.
АТХ коди: D05AX02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Кальципотриол – Д витаминининг фаол метаболитини синтетик аналогидир.
Кератиноцитларнинг пролиферациясини тормозланишини чақиради ва уларнинг морфологик дифференцияланишини тезлаштиради.
Бетаметазон – сиртга қўллаш учун глюкокортикостероид (ГКС); маҳаллий яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, қон томирларини торайтирувчи ва иммуносупрессив таъсир кўрсатади, бироқ топик стероидларнинг яллиғланишга қарши таъсирининг аниқ механизмлари охиргача маълум эмас.
Фармакокинетикаси
Дайвобет® препарати сиртга қўлланганида кальципоториол ва бетаметазоннинг шикастланмаган тери орқали сўрилиши 1% дан камроқни ташкил қилади. Препарат псориатик бляшкаларга ва окклюзион боғловлари остига қўйилганида топик ГКС нинг сўрилиши ошади. Мадомики, терида препаратнинг депоси яратилар экан, унда унинг теридан элиминацияси бир неча кун давомида юз беради. Бетаметазон жигарда ва буйракларда глюкуронидлар ва сульфоэфирларни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди, чиқарилиши ичак ва буйраклар орқали амалга оширилади.
Қўлланилиши
Сурункали оддий бляшкали псориазда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга. Катталарга суртма терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб 1 марта қўйилади. Максимал суткалик доза кўпи билан 15 г; максимал ҳафталик доза 100 г дан ошмаслиги керак.
Тавсия этилган даволаш курсининг давомийлиги 4 ҳафта. Сўнгра Дайвобет®ни шифокорнинг кузатуви остида такроран қўллаш мумкин. Препаратни қўйиш майдони тана юзасининг 30% дан ошмаслиги лозим.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирлари учраш тез-тезлигига қараб, қуйидагича таснифланади.
жуда тез-тез >1/10
тез-тез >1/100 ва <1/10
тез-тез эмас >1/1000 ва <1/100
кам ҳолларда >1/10000 ва <1/1000
жуда кам ҳолларда <1/10000
Тери қопламлари ва тери қўшимчалари томонидан
Тез-тез: қичишиш, тошма, ачишиш ҳисси
Тез-тез эмас: оғриқ, таъсирланиш, дерматит, эритема, псориазни зўрайиши, суртмани аппликация қилинган жойларда пигментацияни бузилиши, фолликулит.
Кам ҳолларда: пустулёз псориаз.
Кальципотриол терининг маҳаллий таъсирланишини, қичишиш, ачишиш, ўткир оғриқ, терини қуриши, эритема, тошма, дерматит, экзема ва псориазни зўрайишини чақириши мумкин.
Бетаметазонни (дипропионати) узоқ муддатли топик (маҳаллий) қўлланишини терининг атрофияси, телеангиоэктазиялар, стриялар, фолликулит, гипертрихоз, периорал дерматит, аллергик контактли дерматит, депигментациялар, терининг коллоид дегенерациясини, шунингдек тарқоқ ёйилган пустулёз псориазнинг ривожланишини, ўта юқори ва фотосезувчанлик реакциясини, шу жумладан ангиоэдема ва юз шишини жуда кам ҳолларини ривожланиш хавфини ошиши билан боғлайдилар.
Тизимли реакциялар
Кальципотриолни қўлланиши билан боғлиқ (жуда кам ҳолларда): гиперкальциемия, гиперкальциурия.
Маҳаллий ГКС юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида буйрак усти безларининг фаолиятини, буйрак усти бези етишмовчилиги ва гиперкортицизм симптомларини, шу жумладан Ицнко-Кушинг синдромини ривожланиши билан кечувчи сусайиши юз бериши мумкин.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Кальцийнинг метаболизмини бузилиши билан кечадиган касалликлар
- Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик
- Яққол буйрак етишмовчилиги
- Терининг вирусли (шу жумладан герпес ёки сувчечак), замбуруғли, бактериал ва паразитлар инфекциялари, розацеа, пушти хуснбузарлар, оддий хуснбузарлар, периорал дерматит, туберкулез ва сифилиснинг тери кўринишлари, тери атрофияси, теридаги яралар, терининг қон томирларини юқори синувчанлигини, ихтиоз, перианиал ва генитал қичима.
- Псориатик эритродермия, томчисимон, эксфолиатив, пустулез псориаз.
- Дайвобет® препаратини 18 ёшдан кичик болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълум эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни юз терисига, шиллиқ қаватларга ва бошнинг сочли қисмига қўйиш тавсия этилмайди. Катарактани ривожланиши ва кўз ички босимини ошиши мумкинлиги туфайли, препаратни периорбитал соҳага суртилмасин.Суртма қўйилганидан сўнг қўлларни яхшилаб ювиш лозим.
Тавсия этилган дозалаш тартибига риоя қилинганида гиперкальциемиянинг ривожланиш хавфи минималдир. Бироқ, Дайвобет® тавсия этилган максимал ҳафталик доза (100 г) дан ортиқ дозаларда қўлланганида, унинг дозаси пасайтирилганида ёки бекор қилинганда тез ўтиб кетадиган гиперкальциемия ривожланиши мумкин.
Дайвобет® кучли таъсир этувчи ГКС ни сақлайди, шунинг учун бошқа ГКС билан йўлдош даволашни ўтказиш тавсия этилмайди.
Препарат тана юзасининг 30% дан ортиғини ташкил этувчи терининг катта соҳаларига, шунингдек окклюзион боғлов остига, қўлланганида, тери бурмаларига қўйишга йўл қўймаслик тавсия этилади, чунки бу ГКС ни тизимли сўрилишини ва тизимли ножўя таъсирларнинг ривожланиши эҳтимолини оширади.
Қайтар иккиламчи буйрак усти безларининг етишмовчилигини ривожланиши билан боғлиқ гипоталамо – гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг суппрессияси ёки ГКС ни тизимли буюрилиши билан боғлиқ қандли диабетни зўрайиши каби ножўя таъсирлар, маҳаллий ГКС ни узоқ вақт қўлланганда, тизимли абсорбация оқибатида кузатилиши мумкин. Псориазни иккиламчи инфекция билан асоратланганида, антибактериал даволаш ўтказилади, инфекция оғирлашганида эса, Дайвобет® бекор қилинади.
Дайвобет® билан даволаш вақтида шифокорлар табиий ёки сунъий қуёш ёруғининг ҳаддан ташқари таъсирини чеклаш ёки йўл қўймасликни пациентларга тавсия этадилар. Маҳаллий қўллаш учун кальципотриол УБ-нурлари билан фақат шифокор ва пациент, потенциал фойда потенциал хавфдан устун деб ҳисоблангандагина ишлатилиши лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Дайвобет®нинг ҳомиладорлик ва лактацияда қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун препарат фақат шифокорнинг фикрига кўра, уни ишлатилиши билан боғлиқ даволаш зарур бўлгандагина қўлланиши мумкин.
Автотранспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: қонда кальций миқдорини ошиши; гипофизар – буйрак усти безлари тизимининг фаолиятини, буйрак усти безини қайтар иккиламчи етишмовчилигини ривожланиши билан сусайиши.
Даволаш: препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни ўтказиш. Сурункали заҳарлилик ҳолларида ГКС ни аста-секин бекор қилиш лозим.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун суртма.
15, 30 ва 60 г дан препарат бураладиган полиэтилен қопқоқли ичидан лакланган алюмин тубаларда. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил, очилгандан сўнг – 6 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.