ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДАПОРИН
DAPORIN
Препаратнинг савдо номи: Дапорин
Таъсир этувчи модда (ХПН): дапоксетин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 30 мг ёки 60 мг дапоксетин (дапоксетин гидрохлориди шаклида);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;
қобиғининг таркиби: кулранг опадри® II 32K275005 (гипромеллоза, лактоза моногидрати, титан диоксиди, триацетин, темир (II,III) оксиди, темир (III) оксиди, темир (II) оксиди).
Таърифи:
Дапорин 30 мг: думалоқ, бир томони қавариқ, бошқа томони ясси, қавариқ томонида учбурчакни ичида “30” гравировкаси бўлган, оч кулранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Дапорин 60 мг: думалоқ, бир томони қавариқ, бошқа томони ясси, қавариқ томонида учбурчакни ичида “60” гравировкаси бўлган, оч кулранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: муддатидан олдин кузатиладиган эякуляцияни даволаш учун восита.
АТХ коди: G04BX14
Фармакологик хусусиятлари
Муддатидан олдин кузатиладиган эякуляцияда дапоксетиннинг таъсир механизми нейронлар томонидан серотонинни қайта қамраб олинишини тормозланиши ва кейинчалик пре- ҳамда постсинаптик рецепторларига нейромедиаторларнинг таъсирини кучайиши билан боғлиқ деб тахмин қилинади.
Эякуляцияни механизми асосан симпатик нерв тизими томонидан бошқарилади. Постганглионар симпатик нерв толалари уруғдонлар, уруғ йўллари, простата бези, уретра ва қовуқ мушакларини иннервация қилади, эякуляцияга эришиш учун уларнинг координацион қисқаришларини чақиради. Дапоксетин эякуляция рефлексига таъсир кўрсатиб, оралиқдаги ганглий мотонейронларининг рефлектор импульсациянинг яширин даврини узайтиради ва давомийлигини қисқартиради. Эякуляцияни ишга туширувчи стимул орқа миядаги рефлектор маркази томонидан бошқарилади, бош миянинг устуни орқали бош миядаги бир неча ядролар, шу жумладан преоптик ва паравентрикуляр ядролар томонидан назорат қилинади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Дапоксетин тез сўрилади, ва қон плазмасида максимал концентрациясига (Сmах) препарат қабул қилинганидан сўнг 1-2 соатдан кейин эришади. Мутлоқ биокираолишлиги 42% (15-76% диапазонида) га тенг. Дапоксетин оч қоринга 30 мг ва 60 мг дозаларда оғиз орқали бир марта қабул қилинганидан сўнг қон плазмасида фаол модданинг максимал концентрацияси мувофиқ 297 нг/мл (1,01 соатдан кейин) ва 498 нг/мл (1,27 соатдан кейин) ни ташкил этади.
Ёғли овқат қабул қилиш дапоксетиннинг Сmах ўртача даражада (10% га) камайтиради ва
AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) ва қон плазмасида максимал концентрацияга эришиш вақтини 12% га оширади. Бироқ бунда дапоксетинни сўрилиш даражаси ўзгармайди. Бу ўзгаришлар клиник жиҳатдан аҳамиятга эга эмас. Дапорин препаратини овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Тақсимланиши
In vitro шароитларида дапоксетиннинг 99% дан кўпроқ қисми плазма оқсиллари билан боғланади. Фаол метаболити – дезметилдапоксетин – плазма оқсиллари билан 98,5% га боғланади. Дапоксетин бутун организм бўйлаб 162 л ўртача мувозанатли тақсимланиш ҳажми билан тез тақсимланади.
Метаболизми
In vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотлар, дапоксетин кўпгина жигар ва буйрак ферментлари, айниқса CYP2D6, CYP3A4 ва буйракдаги флавин сақловчи монооксигеназа (ФМ01) ферментлари томонидан метаболизмга учрайди деб тахмин қилиш имконини беради. 14С-дапоксетиннинг метаболизми ўрганилган клиник тадқиқот вақтида дапоксетин перорал қабул қилинганидан сўнг асосан N-оксидланиш, N-деметилланиш, нафтогуруҳини гидроксилланиши, глюкуронизацияси ва сульфогуруҳини бирикиши орқали фаол метаболизмга учраган. Перорал қабул қилинганидан сўнг жигарда тизимолди метаболизм белгилари аниқланган. Қон плазмасида айланиб юрувчи асосий компонентлари интакт дапоксетин ва дапоксетин-N-оксида бўлган. In vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотларда дапоксетин-N-оксидини фаол эмаслиги аниқланган. Бундан ташқари, дапоксетиннинг қонда айланиб юрувчи метаболитларини умумий миқдоридан 3% дан камроқ миқдорда дезметилдапоксетин ва дидезметилдапоксетин метаболитлари аниқланган. In vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотларда, дезметилдапоксетин фаоллиги бўйича дапоксетин билан бир хил, дидезметилдапоксетиннинг фаоллиги эса дапоксетинга нисбатан тахминан 2 марта камлиги аниқланган. Боғланмаган дезметилдапоксетиннинг экспозицияси (AUC ва Сmах) боғланмаган дапоксетиннинг экспозициясидан мувофиқ 50% ва 23% ни ташкил этган.
Чиқарилиши
Дапоксетиннинг метаболитлари асосан сийдик билан конъюгатлар кўринишида чиқарилади. Ўзгармаган фаол модда сийдикда аниқланмайди. Дапоксетин тез чиқарилади, буни препаратнинг дозаси қабул қилинганидан сўнг 24 соатдан кейин қон плазмасида модданинг концентрациясини пастлиги (максимал концентрациясидан 5% дан ҳам кам) далолат беради. Ҳар куни қабул қилинганида организмда фаол моддани тўпланиши минимал даражада. Перорал қабул қилинганида якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 19 соатни ташкил этади.
Айрим пациентлар тоифасида препаратнинг фармакокинетикаси
Ирқ
Дапоксетинни 60 мг дозада бир марта қабул қилиш европаликлар, негроид ирқига мансуб шахслар, лотин америкаликлар ва осиёлик шахсларда препаратнинг фармакокинетик кўрсаткичларида статистик ишонарли фарқлар аниқланмаган. Европаликлар ва японияликларда дапоксетиннинг фармакокинетикасини қиёслаш японияликларда тана вазнини камлиги туфайли Сmах ва AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) қийматлари юқорироқ (10-20% га) эканлигини кўрсатди. Янада юқорироқ тизимли таъсир даражаси клиник самарасида аҳамиятли фарқларни чақириши номаълум.
Кекса (65 ёш ва ундан катта) ёшдаги пациентлар
Дапоксетинни 60 мг дозада бир марта қабул қилиш соғлом кекса ёшдаги эркаклар ва нисбатан ёшроқ эркакларнинг фармакокинетик кўрсаткичлари (Сmах, AUCinf (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон), Тmах) аҳамиятли даражадаги фарқлар аниқланмаган.
Дапоксетиннинг ўртача AUCinf қиймати ва якуний ярим чиқарилиш даври кекса ёшдаги эркакларда нисбатан ёшроқ эркакларга нисбатан мувофиқ равишда 12% ва 46% га юқори бўлган.
Буйрак фаолиятини бузилиши
Дапоксетинни 60 мг дозада бир марта қабул қилиш буйрак фаолиятини енгил даражада (креатинин клиренси минутига 50 мл дан 80 мл гача), ўртача даражада (креатинин клиренси минутига 30 мл дан 50 мл гача) ва оғир даражада (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда дапоксетиннинг креатинин клиренси ва Сmах ёки AUCinf ўртасида боғлиқлик аниқланмаган. Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган пациентларда дапоксектиннинг AUC буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларга нисбатан тахминан 2 марта юқори бўлган. Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган. Гемодиализга муҳтож бўлган пациентларда дапоксетиннинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.
Жигар фаолиятини бузилиши
Жигар фаолиятини енгил даражада бузилиши бўлган пациентларда дапоксетин ва дезметилдапоксетиннинг фармакокинетикаси ўзгармаган. Жигар фаолиятини ўртача даражада (Чайлд-Пью бўйича В синф) бўлган пациентларда боғланмаган дапоксетиннинг Сmах ва AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) мувофиқ равишда 55% ва 120% га ошган. Дапоксетиннинг боғланмаган фаол фракциясини Сmах ўзгармаган, AUC эса 2 марта ошган.
Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган пациентларда боғланмаган дапоксетиннинг Сmах ўзгармаган, боғланмаган дапоксетиннинг AUC эса 3 мартадан кўпроқ қийматга ошган. Фаол фракциясининг AUC ҳам бир неча марта ошган.
CYP2D6 полиморфизми
Дапоксетин 60 мг дозада бир марта қабул қилинганидан сўнг қон плазмасидаги концентрацияси CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда, CYP2D6 изоферментининг фаоллиги юқори бўлган пациентлардагига нисбатан юқори (Сmах тахминан 31% га, AUCinf – тахминан 36% га) бўлган. Аналогик ҳолат, CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда дезметилдапоксетиннинг Сmах 98% га ошган, AUCinf эса – 161% га ошган. Дапоксетиннинг ўртача якуний ярим чиқарилиш даври CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда, CYP2D6 изоферментининг фаоллиги юқори бўлган пациентлардагига нисбатан 2,4 соатга узайган. Дапоксетиннинг фаол фракциясини Сmах 46% га, AUC эса 90% га ошган. Бундай ошиш препаратнинг дозасига боғлиқ нохуш кўринишларни ривожланиш тезлиги ва оғирлик даражасини кучайиши билан намоён бўлиши мумкин. CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда препаратни қўллаш ҳавфсизлиги дапоксетиннинг метаболизмини тормозлаши мумкин бўлган бошқа дори воситалар, хусусан CYP3A4 изоферментининг фаол ва ўртача фаол ингибиторларини бир вақтда қабул қилганда шубҳа туғдириши мумкин.
CYP2D6 изоферментининг фаоллиги жуда юқори бўлган пациентларнинг қон плазмасида дапоксетина ва дезметилдапоксетиннинг концентрациясини пасайиши кутилади.
Қўлланилиши
Препарат 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган эркакларда муддатидан олдин кузатиладиган эякуляцияни даволаш учун мўлжалланган.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга қабул қилинади. Таблеткани бутун ҳолида, камида тўлиқ бир стакан сув билан ютиш керак. Препаратни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
18 ёшдан 64 ёшгача бўлган эркаклар
Барча эркаклар учун тавсия этилган доза 30 мг ни ташкил этади; бу доза режалаштирилган жинсий алоқадан 1-3 соат олдин қабул қилинади. 30 мг дозани самараси етарли бўлмаганида ва яхши ўзлаштирилганида уни 60 мг гача ошириш мумкин. Тавсия этилган максимал қабул қилишлар сони 24 соатда бир марта.
Муддатидан олдин кузатиладиган эякуляцияни даволаш учун Дапорин препаратини буюрган шифокор, пациент биринчи 4 ҳафта даволангандан сўнг ёки 6 дозасини қабул қилганидан сўнг препаратни қўллашдан кутиладиган ҳавф ва фойдани баҳолаши керак ва кейинчалик Дапорин препарати билан даволаш мақсадга мувофиқлигини ҳал қилиш учун ҳавф-фойда нисбатини аниқлаши керак.
65 ёшдан ошган пациентлар
Ушбу пациентлар гуруҳида препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Буйрак фаолиятини енгил ёки ўртача даражада бузилиши бўлган пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди, аммо эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган пациентларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Жигар фаолиятини енгил даражада бузилиши бўлган пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. жигар фаолиятини ўртача ва оғир даражада бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича В ва С синфлар) бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентлар, CYP2D6 изоферментининг фаол ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш
CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган шахсларга ёки Дапорин препарати билан бир вақтда CYP2D6 изоферментининг фаол ингибиторларини қабул қилаётган пациентларга Дапорин препаратининг дозаси 60 мг гача оширилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
CYP3A4 изоферментининг фаол ёки ўртача фаол ингибиторларини қабул қилаётган пациентлар
CYP3A4 изоферментининг фаол ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Дапорин препаратини CYP3A4 изоферментининг ўртача фаол ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилганда препаратнинг дозасини 30 мг гача пасайтириш керак.
Ножўя таъсирлари
Клиник тадқиқотларда тез-тез кузатилган ва препаратнинг дозасига боғлиқ бўлган қуйидаги ножўя таъсирлари: кўнгил айниши (дапоксетиннинг 30 мг ва 60 мг дозаси қабул қилинганида мувофиқ 11,0% ва 22,2%), бош айланиши (5,8% ва 10,9%), бош оғриғи (5,6% ва 8,8%), диарея (3,5% ва 6,9%), уйқусизлик (2,1% ва 3,9%), толиқиш (2,0% ва 4,1%) қайд этилган. Препарат билан даволашни бекор қилиш талаб этилган энг кўп ножўя кўринишлар кўнгил айниши (2,2% пациентларда) ва бош айланиши (1,2%) бўлган.
Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000).
Руҳий бузилишлар: тез-тез – хавотирлик, ажитация, безовталик, одатда кузатилмайдиган тушлар кўриш, либидони пасайиши; тез-тез эмас – депрессия, депрессив кайфият, эйфория ҳолати, кайфиятни ўзгарувчанлиги, асабийлик, бефарқлик, апатия, онгни чалкашиши, дезориентация, патологик фикрлаш, соматосенсор амплификация, уйқуни бузилиши, бошланғич уйқусизлик, оралиқ уйқусизлик, тунги даҳшатлар, бруксизм, либидони йўқолиши, аногразмия.
Марказий нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи; тез-тез – уйқучанлик, диққатни жамлашни бузилиши, тремор, парестезия; тез-тез эмас – хушдан кетиш (шу жумладан вазовагал хушдан кетиш), постурал бош айланиши, акатизия, таъм билишни бузилиши, ҳаддан ташқари уйқучанлик, летаргия, седатив ҳолат, онгни сусайиши; кам ҳолларда – жисмоний ҳаракатларда бош айланиши, тўсатдан ухлаб қолиш;
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – кўришни ноаниқлиги; тез-тез эмас – мидриаз, кўз соҳасида оғриқ, кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан: тез-тез – қулоқларни шанғиллаши; тез-тез эмас – вертиго.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – қизиб кетиш ҳисси; тез-тез эмас – синус тугуни фаоллигини тўхташи, синусли брадикардия, тахикардия, артериал босимни пасайиши, систолик гипертензия, қизиб кетиш ҳисси.
Нафас тизими томонидан: тез-тез – бурунни битиши, эснаш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши; тез-тез – диарея, қусиш, қабзият, қорин соҳасида оғриқ, диспепсия, метеоризм, меъда соҳасида дискомфорт ҳисси, қоринни дам бўлиши, оғизни қуриши; тез-тез эмас – қорин соҳасида дискомфорт, эпигастрийда дискомфорт.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – гипергидроз; тез-тез эмас – қичишиш, совуқ тер чиқиши.
Репродуктив тизими томонидан: тез-тез – эректил дисфункция; тез-тез эмас – эякуляцияни бўлмаслиги, оргазмни издан чиқиши, шу жумладан эркакларда аноргазмия, эркакларда жинсий аъзоларни парестезияси.
Умумий ўзгаришлар: тез-тез – ҳолсизлик, таъсирчанлик; тез-тез эмас – астения, қизиш ҳисси, ҳавотирлик ҳисси, лоҳаслик, маст бўлиш ҳисси.
Лаборатор кўрсаткичларни ўзгариши: тез-тез – артериал босимни ошиши; тез-тез эмас – юрак қисқаришлари сонини ошиши, диастолик артериал босимни ошиши, ортостатик артериал босимни ошиши.
Айрим ножўя самараларни таърифи
Онгни йўқолиши, брадикардия ёки синус тугуни фаолиятини тўхташи билан кечувчи хушдан кетишлар холтер мониторинги ўтказилган пациентларда кузатилган ва клиник тадқиқотларда қайд этилган. Ушбу нохуш кўринишлар препаратни қўллаш билан боғлиқ сифатида баҳоланган. Кўпчилик ҳолларда препаратни қабул қилгандан сўнг биринчи 3 соат давомида, биринчи дозаси қабул қилингандан сўнг кузатилган ёки тиббий муолажалар (қон олиш, тана ҳолатини ўзгариши, артериал босимни ўлчаш) оқибатида ассоциацияланган. Продромал симптомлар кўпинча хушдан кетишларга олиб келган.
Хушдан кетиш ва продромал симптомларни учраш тезлиги препаратнинг дозасига боғлиқ бўлган, препаратни катта дозаларда қабул қилган пациентларда намойиш этилган.
Препарат бекор қилинганидаги самаралари
Сурункали депрессив бузилишларни даволаш учун узоқ муддат қўлланаётган серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚСИ) тўсатдан бекор қилинганида қуйидаги симптомлар: дисфория ҳолати, таъсирчанлик, ажитация, бош айланиши, сенсор бузилишлар (масалан, парестезия), ҳавотирлик, онгни чалкашиши, бош оғриғи, летаргия, эмоционал лабиллик, уйқусизлик ва гипомания кузатилган.
Ҳавфсизликни ўрганиш натижалари, препарат 62 кун давомида қўлланганидан сўнг бекор қилинганида енгил ва ўртача даражадаги бош айланиши ва уйқусизлик кўринишидаги бекор қилиш симптомларини ривожланиш тезлиги юқорироқ бўлишини кўрсатди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- дапоксетин гидрохлоридига ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик;
- яққол ифодаланган юрак касалликлари (масалан, NYHA бўйича II-IV синф юрак етишмовчилиги), доимий кардиостимулятор бўлмаганида юрак ўтказувчанлигини бузилиши (атриовентрикуляр ўтказувчанликни 2-3 даражадаги блокадаси ёки синус тугунини сустлиги синдроми), яққол ифодаланган юрак ишемик касаллиги ёки юракнинг клапан аппаратини шикастланиши);
- моноаминооксидаза ингибиторлари (МАО-И) бир вақтда қабул қилиш ва уларни қўллаш тўхтатилганидан сўнг 14 кун давомида қабул қилиш (аналогик ҳолатда, МАО-И препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 7 кун давомида қабул қилиш мумкин эмас);
- тиоридазин препаратини бир вақтда ва уни қўллаш тўхтатилганидан сўнг 14 кун давомида қабул қилиш (аналогик ҳолат, препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 7 кун давомида тиоридазинни қабул қилиш мумкин эмас);
- серотонинни қайта қамраб олинишини ингибиторларини (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари – СҚҚСИ), норадреналин ва трициклик антидепрессантлар ва серотонинергик таъсирга эга бўлган бошқа препаратлар (масалан, L-триптофан, триптанлар, трамадол, линезолид, литий), далачой (Hypericum perforatum) препаратларини бир вақтда қабул қилиш ва ушбу препаратларни қўллаш тўхтатилганидан сўнг 14 кун давомида қабул қилиш (аналогик ҳолат, препаратни қабул қилиш тўхтаилганидан сўнг 7 кун давомида ушбу препаратларни қабул қилиш мумкин эмас);
- CYP3A4 изоферментининг фаол ингибиторлари, масалан, кетоконазол, итраконазол, ритонавир, саквинавир, телитромицин, нефазодон, нелфинавир, атазанавир ва бошқалар билан бир вақтда қабул қилиш;
- жигар фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича В ва С синф);
- 18 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
СҚҚСИ ва моноаминоксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилган пациентларда жиддий, баъзида ўлим билан якунланган реакциялар, шу жумладан гипертермия, мушаклар ригидлиги, миоклонус, вегетатив нерв тизимини ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятининг кўрсаткичларини тез ўзгариши билан кечувчи беқарорлиги, шунингдек руҳий ҳолатини ўзгариши, шу билан бирга делирий ҳамда комагача зўрайиб борувчи кучли қўзғалишлар ривожланганлиги таърифланган. Бу реакциялар СҚҚСИ қабул қилишни яқинда тўхтатган ва МАО ингибиторлари билан даволанишни бошлаган пациентларда кузатилган. Баъзи ҳолларда симптомлари ҳавфли нейролептик синдромни эслатган. Ҳайвонларда СҚҚСИ ва МАО ингибиторларини бирга қўллаш вақтида олинган маълумотлар, ушбу препаратлар артериал босимни синергик ошириши ва хулқ-атворни қўзғалувчан қилиши мумкин деб тахмин қилинади. Шунинг учун Дапорин препаратини МАО ингибиторлари билан бир вақтда ва уларни қўллаш тўхтатилганидан сўнг 14 кун давомида қабул қилиш мумкин эмас. Аналогик ҳолат, МАО ингибиторларини Дапорин препаратини қўллаш тўхтатилганидан сўнг 7 кун давомида қабул қилиш мумкин эмас.
Тиоридазин QTc оралиғини узайтиради, бу юрак қоринчалари аритмияси билан кечади. CYP2D6 ферментини сусайтирадиган, Дапорин туридаги препаратлар, эҳтимол, тиоридазиннинг метаболизмини тормозлайди. Бунинг оқибатида чақириладиган тиоридазиннинг даражасини ошиши QTc оралиғини узайишини кучайтиришини кутиш мумкин. Дапорин препаратини тиоридазин препарати билан бир вақтда ва уни қўллаш тўхтатилганидан сўнг 14 кун давомида қабул қилиш мумкин эмас. Аналогик ҳолат, тиоридазин препаратини Дапорин препаратини қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 7 кун давомида қабул қилиш мумкин эмас.
Дапорин препаратини серотонинергик препаратлар (шу жумладан МАО-ингибиторлари, L-триптофан, триптанлар, трамадол, линезолид, СҚҚСИ, серотонин ва норадреналинни қамраб олинишини ингибиторлари, литий ва далачой препаратлари (Hypericum perforatum)) билан бир вақтда қўллаш серотонинергик ножўя самараларнинг учраш тезлигини ошириши мумкин. Дапорин препаратини бошқа СҚҚСИ, МАО-ингибиторлари ва бошқа серотонинергик препаратлари билан бир вақтда ва ушбу препаратларни қўллаш тўхтатилганидан сўнг 14 кун давомида қабул қилиш мумкин эмас. Аналогик ҳолат, ушбу препаратларни Дапорин препаратини қўллаш тўхтатилганидан сўнг 7 кун давомида қабул қилиш мумкин эмас.
Муддатидан олдин эякуляция кузатиладиган пациентларда Дапорин препаратини марказий нерв тизимига таъсир қилувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш ўрганилмаган. Ушбу препаратларни бир вақтда қабул қилиш зарурати туғилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
CYP2D6, CYP3A4 ва ФМ01 изоферментларининг ингибиторлари дапоксетиннинг клиренсини камайтириши мумкин.
Дапорин препаратини CYP3A4 изоферментининг фаол ингибиторлари, масалан, кетоконазол, итраконазол, ритонавир, саквинавир, телитромицин, нефазодон, нелфинавир ва атазанавир билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
CYP3A4 изоферментининг ўртача фаол ингибиторларини, масалан, эритромицин, кларитромицин, флуконазол, ампренавир, фосампренавир, апрепитант, верапамил ёки дилтиазем билан бир вақтда қўллаш, айниқса CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда дапоксетин ва дезметилдапоксетиннинг тизимли таъсир даражасини аҳамиятли ошириши мумкин.
Тадалафил дапоксетиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган. Силденафил дапоксетиннинг AUC ва Сmах бироз оширган, бу клиник жиҳатдан аҳамиятсиз ҳисобланади. ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда ортостатик гипотонияга толерантлик паст бўлганлиги туфайли, Дапорин препаратини уларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
α-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларда ортостатик гипотонияга толерантлик паст бўлганлиги туфайли, Дапорин препаратини уларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Дапоксетин CYP2D6 изоферменти томонидан метаболизмга учрайдиган бошқа препаратларнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши мумкин. Буни клиник аҳамияти катта эмас.
Дапорин препарати варфарин препаратини узоқ муддат қабул қилаётган пациентларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Этанол ва Дапорин препаратини бир вақтда қабул қилиш бош айланиши, уйқучанлик, рефлексларни секинлашиши, фикрлашни ўзгариши каби нохуш реакцияларнинг учраш тезлиги ва оғирлигини кучайтиради. Алкоголни Дапорин препарати билан мажмуада қўллаш ҳам нейрокардиоген ножўя самаралар, хусусан, хуш кетишлар сонини ошириши мумкин, бу кутилмаган жароҳатлар ҳавфини оширади. Шунинг учун Дапорин препарати билан даволаниш вақтида алкогол қабул қилишдан сақланиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Препарат фақат муддатидан олдин эякуляция кузатиладиган эркаклар учун мўлжалланган. Муддатидан олдин эякуляция кузатилмайдиган эркакларда препаратни қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган, эякуляцияни кечикиши юзасидан маълумотлар йўқ.
Эректил дисфункцияси бўлган, фосфодиэстераза ингибиторларининг 5 турини (ФДЭ-5) қабул қилаётган пациентлар Дапорин препаратини қабул қилишлари мумкин эмас.
Юрак ва қон-томирларни органик касалликлари (масалан, юракдан қонни отилиб чиқишини обструкцияси, юракнинг клапан аппаратини шикастланиши, уйқу артерияси стенози, коронар артерияни атеросклерози) бўлган пациентларда юрак касалликлари ва бошқа касалликлар оқибатида хушдан кетишларнинг нохуш юрак-қон томир оқибатларини ривожланиш ҳавфи юқори бўлади. Бироқ ҳозирги вақтда, ушбу ҳавф юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда вазовагал хушдан кетишларга тарқалиш ёки тарқалмаслигини аниқлаш учун маълумотлар етарли эмас.
Клиник тадқиқотларда ортостатик гипотонияни ривожланиш ҳоллари таърифланган. Шифокор, кузатилиши мумкин бўлган продромал симптомлар, масалан пациент ўрнидан турганидан сўнг енгил бош айланиши пайдо бўлганида, зудлик билан ётиш керак, бунда бош танадан пастроқда бўлиши керак ёки бошни тиззалар орасига тушириб ўтириши ва симптомлар ўтиб кетгунича шундай ҳолатда қолиши керакли юзасидан пациентга олдиндан ахборот бериши керак. Бундан ташқари, пациент узоқ муддат ётганидан ёки ўтирганидан сўнг ўрнидан тўсатдан туришидан сақланиш кераклиги юзасидан пациентга ахборот бериш керак. Қон-томирларни кенгайтирувчи препаратлар (масалан, α-адреноблокаторлар, нитратлар, ФДЭ-5 ингибиторлари) ни қабул қилаётган пациентларда препаратнинг ортостатик таъсирига толерантлиги паст бўлиши мумкинлиги туфайли, уларга Дапорин препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Қисқа муддатли тадқиқотларда тарқоқ депрессия ва бошқа руҳий бузилишлари бўлган болалар ва ўсмирларда антидепрессантлар, шу жумладан СҚҚСИ ўз жонига қасд қилиш ва суиқасдлик фикрлари пайдо бўлиш ҳавфини плацебога нисбатан кўпроқ оширган. 24 ёшдан ошган катталарда бундай самара аниқланмаган.
Ананмнезида мания/гипомания ёки биполяр бузилишлари бўлган пациентларга Дапорин препаратини қўллаш мумкин эмас. Ушбу касалликларнинг симптомлари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
СҚҚСИ тиришиш бўсағасини пасайтириш ҳусусияти борлиги туфайли, ностабил тутқаноқ билан хасталанган пациентларга Дапорин препаратини буюришдан сақланиш керак, тиришишлар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Назоратли тутқаноқ билан хасталанган пациентларни яхшилаб кузатиш тавсия этилади.
Дапорин препаратини қўллашни бошлашдан олдин пациентда депрессиянинг белгилари ва симптомлари бўлганида ташхис қўйилмаган депрессив бузилишлар борлигини истисно қилиш учун текширув ўтказиш керак. Дапорин препаратини антидепресантлар, шу жумладан СҚҚСИ ва серотонин ҳамда норадреналинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Дапорин препарати билан даволашни бошлаш учун депрессия ёки ҳавотирликни даволашни тўхтатиш тавсия этилмайди. Препарат руҳий бузилишлар (масалан, шизофрения ёки дапрессия) ни даволаш учун мўлжалланмаган, шундай касалликлар билан хасталанган эркакларга уни қўллаш мумкин эмас, чунки бунда депрессиянинг симптомларини кучайишини истисно қилиш мумкин эмас. Безовталикни чақирадиган ҳар қандай фикрлар ёки ҳиссиётлар пайдо бўлганида зудлик билан шифокорга хабар бериш керак. Дапорин препарати билан даволаниш вақтида депрессиянинг белгилари ва симптомлари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш керак.
Дапорин препаратини қабул қилган пациентларда продромал симптомлар, шу жумладан кўнгил айниши, бош айланиши / бошда енгиллик ҳисси ва терлаш кузатилган. Дапорин препарати билан даволаниш вақтида продромал симптомлар ёки уларсиз кечувчи хушдан кетиш ҳолати ривожланиши мумкинлиги юзасидан пациентлар огоҳлантирилган бўлишлари керак. Пациент хушидан кетиб, йиқилганида жиддий жароҳатлар олиш ҳавфини пасайтириш учун продромал белгилар ва симптомларни аниқлаш ва етарли миқдорда сув истеъмол қилишни муҳимлиги юзасидан шифокор пациентга ахборот бериши керак. Кузатилиши мумкин бўлган продромал симптомлар пайдо бўлганида, пациент зудлик билан ётиши керак, бунда бош танадан пастроқда бўлиши керак ёки бошни тиззалар орасига тушириб ўтириши ва симптомлар ўтиб кетгунича шундай ҳолатда қолиши керак. Хушдан кетиш ёки марказий нерв тизими томонидан бошқа самаралар пайдо бўлганида потенциал ҳавфли жароҳатлардан, шу жумладан автомобилни бошқариш ва хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш кераклиги юзасидан пациентни огоҳлантириш керак.
Дапорин препаратини алкоголь билан бирга қабул қилиш нейрокардиоген ножўя самаралар, шу жумладан хушдан кетишни кучайтириши мумкин, бу кутилмаган жароҳатлар хавфини оширади; шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида пациентларга алкоголь истеъмол қилишдан сақланишни тавсия этиш керак.
Препарат CYP3A4 изоферментининг ўртача фаол ингибиторлари (эритромицин, кларитромицин, флуконазол, ампренавир, фосампренавир, апрепитант, верапамил, дилтиазем) билан бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг дозасини 30 мг гача пасайтириш, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
CYP2D6 изоферментининг фаол ингибиторларини қабул қилаётган пациентларга ва CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларга препаратнинг дозаси 60 мг гача оширилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади, чунки бунда препаратнинг тизимли таъсир қилиш даражасига мувофиқ равишда препаратнинг дозасига боғлиқ нохуш кўринишларини учраш тезлиги ва оғирлиги ошиши мумкин.
СҚҚСИ қўлланганида қон кетиш ҳоллари таърифланган. Дапорин препарати тромбоцитларнинг фаолиятига таъсир қилувчи препаратлар (масалан, атипик нейролептиклар, фенотиазинлар, ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), антикоагулянтлар) билан бир вақтда қабул қилинганида, шунингдек анамнезида қон кетишлари ёки қон ивиши тизимини бузилишлари бўлган пациентларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди, буйрак фаолиятини ўртача ва енгил даражада бузилишлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бекор қилиш синдроми
Сурункали депрессив бузилишларни даволаш учун узоқ муддат қўлланаётган СҚҚСИ бирдан бекор қилинганида қуйидаги симптомлар: кайфиятни пасайиши, таъсирчанлик, қўзғалувчанлик, бош айланиши, сезувчанликни бузилишлари (масалан, электроток урганда кузатиладиган ҳиссиёт кўринишидаги парестезиялар), ҳавотирлик, онгни чалкашиши, бош оғриғи, летаргия, эмоционал беқарорлик, уйқусизлик, гипоманияга олиб келиши юзасидан маълумотлар мавжуд.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Препарат аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.
Педиатрияда қўлланиши
Дапорин препаратини 18 ёшгача бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дапоксетин препаратини қабул қилганда бош айланиши, диққатни бузилиши, хушдан кетиш, кўришни ноаниқлиги, уйқучанлик ҳоллари таърифланган. Жароҳатларни олиш мумкин бўлган ҳолатлардан, шу жумладан автомобилни ҳайдаш ва ҳавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш кераклиги юзасидан пациентни огоҳлантириш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Клиник тадқиқотларда дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.
Препаратни 240 мг дозада (2 дозага бўлиб, 3 соатлик оралиқ билан) қабул қилиш кутилмаган нохуш кўринишларни чақирмаган. Умуман олганда, СҚҚСИ нинг дозасини ошириб юборилиш симптомлари серотонинергик реакциялар, шу жумладан уйқучанлик, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, қусиш), тахикардия, тремор, қўзғалиш ва бош айланишидан иборат.
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида зарурат бўлганида стандарт тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак. Препаратни плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада боғланганлиги ва дапоксетин гидрохлоридини тақсимланиш ҳажми катта бўлганлиги туфайли, жаддалаштирилган диурез, диализ, гемоперфузия ва қон қуйиш самарали бўлиш эҳтимоли кам. Специфик антидоти номаълум.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 3 таблетка блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.