📜 Инструкция по применению Супростилин
💊 Состав препарата Супростилин
✅ Применение препарата Супростилин
📅 Условия хранения Супростилин
⏳ Срок годности Супростилин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СУПРОСТИЛИН

SUPROSTILIN

 

Препаратнинг савдо номи: Супростилин

Таъсир этувчи модда (ХПН): хлоропирамин (chloropyramine)

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: хлоропирамин гидрохлориди 0,025 г (25 мг);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати, тальк.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар.

АТС коди: R06AC03.

Фармакологик хусусиятлари

Хлоропирамин антигистамин воситаларининг биринчи авлоди, Н1-рецепторларининг блокаторлари гуруҳига киради. Антигистамин фаоллик кўрсатади. Препарат силлиқ мушакларга таъсир қилади, аллергик реакцияларни кечишини енгиллаштиради, капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради. Препарат шунингдек периферик холинолитик, седатив ва ухлатувчи самарага ҳам эга.

Ичга қабул қилинганида овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Қондаги максимал концентрациясига биринчи 2 соат давомида эришилади; концентрациясининг терапевтик даражаси 4-6 соат сақланиб туради. Юбориш йўлидан қатъий назар тўқималарда яхши тақсимланади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Жигарда жадал метаболизмга учрайди. Асосан буйрак орқали нофаол метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Аллергик касалликлар – мавсумий аллергик ринит, конъюнктивит, эшакеми, дермографизм, контактли дерматит, алиментар аллергия, дори воситалари чақирган аллергик реакциялар, ҳашоратларни чақиши оқибатидаги аллергия, қичишиш.

Тизимли анафилактик реакцияларда ва ангионевротик шишда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар ичга овқат вақтида, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Катталар учун суткалик доза одатда 75-100 мг (3-4 таблетка) ни ташкил қилади.

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун доза суткада 1 таблеткани ташкил қилади.

Дозани пациентнинг реакцияси ва ножўя таъсирларини ривожланишига қараб ошириш мумкин.

Бироқ болалар учун суткалик доза тана вазнига 2 мг/кг дан ошмаслиги керак.

Максимал суткалик доза 4 таблетка (100 мг) ни ташкил қилади.

Даволаш касаллик симптомлари йўқолганидан кейин якунланган ҳисобланади. Тегишли бўлимда кўрсатилган ножўя реакцияларнинг симптомлари пайдо бўлганида, даволашни тўхтатиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: седатив самара, кучли толиқиш, уйқучанлик, умумий ҳолсизлик, бош айланиши, атаксия, асабийлик, тремор, тиришишлар, бош оғриғи, эйфория, энцефалопатия, кўришни ноаниқлиги.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, тахикардия, аритмия.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: эпигастрал соҳада оғриқ ва дискомфорт, оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, анорексия, иштаҳани ошиши.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, қоннинг бошқа патологик ўзгаришлари.

Бошқа ножўя реакциялари: дизурия, сийдикни тутилиши, миопатия, кўз ички босимини ошиши, глаукома, фотосезувчанлик, аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай компонентга юқори сезувчанлик;
  • бронхиал астманинг ўткир хуружлари;
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • сийдикни тутилиши, простата бези гипертрофияси;
  • меъда яра касаллиги;
  • ўткир миокард инфаркти;
  • аритмия;
  • МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш;
  • этилендиаминнинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари Супростилиннинг антихолинергик самарасини оширади ва узайтиради. Препарат седатив воситалар, транквилизаторлар, седатив анальгетиклар, трициклик антидепрессантлар, атропин, мускарин парасимпатолитиклари билан бир вақтда буюрилганда, улар бир-бирининг самараларини ўзаро потенциялаши мумкинлиги туфайли, алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Антихолинергик ва седатив самаралари туфайли препарат кекса ёшли пациентларга, буйрак функциясини бузилиши ёки юрак-қон томир бузилишлари бўлган пациентларда қўлланганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Буйрак функциясини бузилишида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш лозим, чунки таъсир этувчи модда асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Агар Супростилин таблеткалари кечқурун қўлланса, гастроэзофагеал рефлюкс симптомлари кучайиши мумкин.

Супростилин таблеткалари ототоксик воситалар билан мажмуада қўлланганида ототоксикликнинг симптомлари ниқобланиши мумкин.

Антигистамин воситаларини узоқ муддат қўлланиши, кам ҳолларда қон яратиш тизими томонидан бузилишларни (лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемияни) чақириши мумкин. Агар препаратни узоқ муддат қўллаш давомида ножўя таъсирлари (иситма, ларингит, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида яраларни пайдо бўлиши, терини оқариши, сариқлик, гематомалар, қон кетишлари) кузатилса, даволашни тўхтатиш ва қон кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.

Даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Супростилин таблеткалари лактоза сақлайди, шунинг учун препаратни галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслик, Lapp-лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Жигар етишмовчилигида хлорпираминнинг метаболизми секинлашади, бу препаратнинг дозасини тўғрилашни талаб қилади.

Жигар функциясини бузилишида дозани пасайтириш талаб қилиниши мумкин, чунки таъсир қилувчи модданинг метаболизми секинлашади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Супростилинни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладор аёлларда адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган, лекин оналари ҳомиладорликнинг охирги икки ҳафтаси давомида антигистамин препаратларни қабул қилган янги туғилган чақалоқларда ретролентал фиброплазия (РЛФ) ривожланган.

Болалар. Супростилин таблеткалари болаларга 6 ёшдан бошлаб қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Юз бериши мумкин бўлган ножўя реакцияларини ҳисобга олиб, препарат қўлланганида автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашдан воз кечиш тавсия қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган ҳолда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Антигистамин препаратларнинг дозаси атайлаб ёки тасодифан ошириб юборилиши, айниқса болаларда ўлим билан якунланиши мумкин. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида атропин билан заҳарланишга ўхшаш симптомлар: галлюцинациялар, хавотирлик, атаксия, ҳаракатлар координациясини бузилиши, атетоз, тиришишлар ривожланиши мумкин. Болаларда қўзғалиш ҳолатлари устунлик қилиши мумкин. Шунингдек оғизни қуриши, қорачиқларни кенгайиши, юзга қон оқиб келишлари ҳисси, синусли тахикардия, сийдикни тутилиши, иситма кузатилиши мумкин. Катталарда иситма ва оқиб келишлар ҳар доим хам кузатилавермайди; қўзғалиш даври тиришишлар ва постиктал депрессия билан кечиши мумкин. Бундан ташқари, кома ва юрак-қон томир коллапси аниқланиши мумкин, у тахминан 2-18 соат ичида ўлимга олиб келиши мумкин.

Препаратнинг антихолинергик таъсири туфайли меъдани бўшалишини секинлашиши мумкин, шунинг учун доза ошириб юборилганидан кейин 12 соат ичида меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қўллаш керак.

Юрак-ўпка фаолиятни мониторингини ўтказиш тавсия қилинади. Симптоматик даволаш ўтказилади. Специфик антидоти номаълум.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда; 1 ёки 2 блистердан ўрамда.

Сақлаш шароитлари

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратида сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.