ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВОБИЛОН
VOBILON
Препаратнинг савдо номи: Вобилон
Таъсир этувчи модда (ХПН): Гинкго билоба.
Дори шакли: капсулалар.
Таркиби:
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: f
фаол модда: гинкго билоба баргларини стандартланган қуруқ экстракти – 80 мг;
80 мг экстракт 19,2 мг гинкгони флавонон гликозидлари ва 4,8 мг терпен лактонлари (гинкголидлар ва билобалидлар) ни сақлайди.
ёрдамчи моддалар: сувсиз кальций гидрофосфати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
капсула қобиғини таркиби: титан диоксиди, темир (II,III) оксиди, темир (II) оксиди, азорубин, желатин.
Таърифи: таркибида янада тўқроқ рангли кўзга кўринадиган заррачалари бўлган оч жигаррангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган кукун сақловчи, №1 ўлчамли жигарранг рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: деменцияни даволаш учун қўлланадиган препаратлар.
АТХ коди: N06DX02
Фармакологик ҳусусиятлари
Вобилон – ўсимликлардан олинган препарат бўлиб, таркибида бош мия ва периферик қон айланишини яхшилайдиган гинкго билоба экстрактини сақлайди. Экстрактдаги биологик фаол моддалар (флавонон гликозидлари, терпен лактонлари) қон-томирлар деворининг эластиклигини ошишига ва мустаҳкамланишига ёрдам беради, қоннинг реологик ҳусусиятларини яхшилайди. Препаратни қўллаш микроциркуляцияни яхшиланишига олиб келади, бош мия ва периферик тўқималарни кислород ва глюкоза билан таъминланишини оширади. Ҳужайраларда моддалар алмашинувини нормаллаштиради, эритроцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади, тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади. Кичик артерияларни кенгайтиради, веналарнинг тонусини оширади, қон-томирларни қон билан тўйинишини бошқаради.
Гинкго билоба экстрактининг таркиби кўп компонентли бўлганлиги сабабли, унинг фармакокинетик кўрсаткичларини баҳолаш қийин.
Қўлланилиши
- диққат ва /ёки хотирани пасайиши, интеллектуал ҳусусиятларни бузилиши, хавотирлик, қўрқув ҳисси, уйқуни бузилишлари билан кечувчи турли этиологияли дисциркулятор энцефалопатия (инсульт, бош мия жароҳатлари, кексалик ёши);
- деменция, шу жумладан Альцгеймер касаллигида;
- ёш шахсларда хотира ва диққатни яхшилаш учун;
- периферик қон айланишини ва микроциркуляцияни бузилишлари (шу жумладан оёқларни артериопатияси), Рейно синдроми;
- нейросенсор бузилишлар (бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, гипоакузия);
- сариқ танани қариликдаги дегенерацияси;
- диабетик ретинопатияда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вобилон ичга овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Капсулаларни бутун ҳолда, катта бўлмаган миқдордаги сув билан ютиш керак.
Деменцияда: 1 капсуладан суткада 3 марта қабул қилинади.
Периферик қон айланиши ва микроциркуляцияни бузилишларида: 1-2 капсуладан суткада 3 марта қабул қилинади.
Бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, уйқуни бузилишларида: 1 капсуладан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) қабул қилинади.
Бошқа ҳолатларда: 1 капсуладан суткада 2 марта қабул қилинади.
Даволаш курси камида 3 ойни ташкил этади. Яхшиланишни биринчи белгилари одатда 1 ойдан кейин намоён бўлади.
Ножўя таъсирлари
Вобилон яхши ўзлаштирилади, ножўя самаралар кам ривожланади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик бузилишлар, кўнгил айниши.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.
Бошқалар: қон ивишини пасайиши (узоқ муддат қўлланганидан сўнг) бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- қон ивиши паст бўлганида;
- эрозив гастрит;
- меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;
- бош мияда қон айланишини ўткир бузилишлари;
- ўткир миокард инфаркти;
- артериал гипотензия;
- болалар;
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Вобилон препаратини ацетилсалицил кислотаси ёки антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Препаратнинг тавсия этилган дозаларни ошириш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Вобилон автотранспорт воситаларини бошқариш ёки юқори реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа техник воситаларни ишлатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтда Вобилон препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари юзасидан хабарлар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.