📜 Инструкция по применению Кальций ДЗ Наброс
💊 Состав препарата Кальций ДЗ Наброс
✅ Применение препарата Кальций ДЗ Наброс
📅 Условия хранения Кальций ДЗ Наброс
⏳ Срок годности Кальций ДЗ Наброс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ ДЗ НАБРОС

CALCIUM D3 NABROS

Препаратнинг савдо номи: Кальций ДЗ Наброс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): кальций карбонати, холекальциферол

Дори шакли: лимон, апельсин, шоколад ва қулупнай таъмли чайналадиган таблеткалар.

Таркиби:

Лимон таъмли чайналадиган таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Кальций (кальций карбонати кўринишида Бр. Ф.)        – 500 мг

Холекальциферол Бр.Ф. (ДЗ витамини)                            – 200 ХБ

Ёрдамчи моддалар: аспартам, аравия камеди, сукроза, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, тозаланган сув, магний стеарати, лимон ароматизатори, сорбитол кукуни.

Апельсин таъмли чайналадиган таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Кальций (кальций карбонати кўринишида Бр. Ф.)        – 500 мг

Холекальциферол Бр.Ф. (ДЗ витамини)                            – 200 ХБ

Ёрдамчи моддалар: аспартам, аравия камеди, сукроза, сансет сариғи, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, тозаланган сув, магний стеарати, апельсин ароматизатори, сорбитол кукуни.

Шоколад таъмли чайналадиган таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Кальций (кальций карбонати кўринишида Бр. Ф.)        – 500 мг

Холекальциферол Бр.Ф. (ДЗ витамини)                            – 200 ХБ

Ёрдамчи моддалар: аспартам, аравия камеди, сукроза, какао кукуни, сорбитол кукуни, карамель ранги, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени.

Қулупнай таъмли чайналадиган таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Кальций (кальций карбонати кўринишида Бр. Ф.)        – 500 мг

Холекальциферол Бр.Ф. (ДЗ витамини)                            – 200 ХБ

Ёрдамчи моддалар: аспартам, аравия камеди, сорбитол кукуни, эритрозин бўёвчиси, сукроза, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, тозаланган сув, магний стеарати, қулупнай ароматизатори.

Таърифи:

Лимон таъмли таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар. Доғлари бор.

Апельсин таъмли таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ, тўқ сариқ рангли таблеткалар. Доғлари бор.

Шоколад таъмли таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ, жигарранг рангли таблеткалар. Доғлари бор.

Қулупнай таъмли таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ, пушти рангли таблеткалар. Доғлари бор.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларини мувофиқлаштирувчи восита (кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи).

АТХ коди: A12AX

 

Фармакологик хусусиятлари

Организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Резорбцияни (сўрилишини) пасайтиради ва организмда кальций ва Д витаминининг етишмовчилигини тўлдириб, суяк тўқимасининг зичлигини оширади.

Фармакодинамикаси

Д3 витамини ичакда кальцийни сўрилишини оширади. Кальций ва Д3 витаминини қўллаш суякнинг юқори резорбциясининг (суяклардан кальцийни ювилиб чиқиши) стимулятори бўлган паратиреоид гормоннинг ишлаб чиқарилишини ошишига қаршилик қилади.

Фармакокинетикаси

Д3 витамини ингичка ичакда сўрилади. Кальций фаол Д-витаминига боғлиқ ташиш механизми оркали ингичка ичакнинг проксимал қисмида ионланган ҳолда сўрилади.

 

Қўлланилиши

Сифатсиз парҳез ва/ёки овқат билан кальций ва D3 витамини етарли миқдорда тушмаслиги билан боғлиқ бўлган овқатланишни бузилишидаги (кальций ва D3 витаминининг танқислиги ҳолати; кекса ёшли шахсларда кальций ва D3 витаминининг танқислиги; кальций ва D3 витаминининг танқислиги чақирган остеопорозни комплекс даволаш ва олдини олиш; ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, шунингдек болалар ва ўсмирларда жадал ўсиш даврида организмнинг кальций ва D3 витаминига бўлган юқори эҳтиёжида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозаси

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – кунига 2 таблеткадан овқатланиш вақтида. Таблеткани чайнаш ёки бутунлигича ютиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўлларининг дисфункцияси (қабзият ёки диарея, қоринни дам бўлиши, кўнгил айниши, қоринда оғриғи) кузатилиши мумкин. Баъзан гиперкальциемия ёки гиперкальциурия (қонда ёки сийдикда кальций концентрацияси ошиши) кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик
  • гиперкальциемия ёки гиперкальциурия (қонда ёки сийдикда кальцийнинг юқори концентрацияси)
  • иммобилизация билан боғлиқ бўлган остеопороз
  • саркоидоз
  • буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

  • фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланиши D3 витаминининг фаоллигини пасайтиради
  • кальций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самарасини кусайтириши мумкинлиги сабабли, юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганда ЭКГ ва клиник ҳолатни назорат қилиш керак
  • кальций ва D3 препаратлари тетрациклинни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини оширади. Шунинг учун тетрациклин қатори препаратини ва Кальций Д3 Набросни қабуллар орасидаги интервал камида 3 соатни ташкил қилиши керак.
  • бифосфонатлар ва натрий фторидни сўрилиш даражасини пасайишини олдини олиш учун Кальций Д3 Набросни уларни қабул қилгандан кейин камида 2 соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади.
  • минераллар ёки ўсимлик ёғидан олинган сурги воситалари, ёки холестерин сақловчи дорилар билан бирга қўллаш Д3 витаминини абсорбциясини камайтириши мумкин.
  • диуретикларни бир вақтда қўллаш ҳолларида гиперкальциемия хавфини оширади, чунки улар кальцийни чиқарилишини оширади. Ва аксинча, фуросемид ва бошқа халқали диуретиклар кальцийни буйраклар орқали чиқарилиши оширади.

Махсус кўрсатмалар

  • юрак гликозидлари ва/ёки диуретикларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда, шунингдек кальций препаратлари билан узоқ муддат даволанганда, қон зардобида кальций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш лозим.
  • қон зардобида кальций ва креатинин концентрацияси ошган ҳолларда препаратнинг дозасини камайтириш ёки даволашни вақтинча тўхтатиш керак
  • дозани ошириб юборилишидан сақланиш мақсадида Д3 витаминини бошқа маҳсулотлардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш зарур. Кальций ва Д3 витаминини сақловчи витаминлар мажмуаси билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида суткалик доза кальций 1500 мг ва Д3 витамини 600 ТБ дан ошмаслиги керак, кальций ва D3 витамини кўкрак сутига ўтади. Шунинг учун кальций ва D3 витаминини организмга тушишида она ва бола организмига бошқа маҳсулотлардан тушишини ҳисобга олиш ва клиник назорат қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилган ҳолларда шифокорга мурожаат қилинг. Доза ошириб юборилган ҳолларда иштаҳани йўқолиши, чанқоқлик, сийдик ажралишини камайиши, кўнгил айниши, қусиш, қонда кальций концентрациясини ошиши, гиперкреатинемия кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда организмни катта миқдордаги суюқлик билан таъминлаш, халқали диуретикларни (масалан фуросемид), кортикостероидлар, кальцитонин ва биофосфат қабул қилиш тавсия қилинади.

Чиқарилиш шакли

30 таблеткадан пластик флаконда.

 

Сақлаш шароити

15-25°С ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.