Илова-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН маълумот
Спазмомен 40 мг, қобиқ билан қопланган таблеткалар
Отилоний бромиди
Мазкур дори препаратини қўллашни бошлашдан олдин илова-варақани ҳаммасини ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим бўлган маълумот сақланади.
– Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сиз уни яна ўқиб чиқишингизга тўғри келиши мумкин. – Агар Сизда кейинчалик саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. – Мазкур дори препарати фақат Сиз учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Бу, ҳатто уларнинг касаллик симптомлари Сизникига ўхшаса ҳам, уларга зарар келтириши мумкин. – Бирор-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай ножўя таъсирларга, шу жумладан мазкур илова-варақада баён қилинмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг. |
Мазкур илова-варақанинг мазмуни:
- СПАЗМОМЕН препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади
- СПАЗМОМЕН препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
- СПАЗМОМЕН ни қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
- СПАЗМОМЕНни қандай сақлаш керак
- Ўрамининг таркиби ва бошқа маълумотлар
- СПАЗМОМЕН препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади
СПАЗМОМЕН таблеткаларида отилоний бромиди номли дори моддаси сақланади. У спазмолитиклар деб номланадиган дори воситалари гуруҳига киради.
СПАЗМОМЕН йўғон ичак мушакларига таъсир қилиб, унинг ҳаддан зиёд қисқарувчанлик фаоллигини ва бу қисқаришлар сонини камайтиради. Шу тариқа препарат ичак спазмларини камайтиради ва унинг ҳаддан зиёд ҳаракат фаоллигини йўлга солади.
СПАЗМОМЕН 18 ёшдан ошган пациентларни даволаш учун оғриқли спазмлар ва ичакнинг ҳаракат фаоллигини бузилишлари ва қоринни дам бўлиши билан характерланувчи, таъсирланган ичак синдромида қўлланилади.
- СПАЗМОМЕН препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
Қуйидаги ҳолатларда СПАЗМОМЕН ни қўллаш мумкин эмас:
- Отилоний бромиди ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига (6-бўлимда кўрсатил) аллергияда.
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
СПАЗМОМЕН препаратини қабул қилишдан олдин:
- Агар Сизда кўз ички босими ошган (глаукома) бўлса
- простата бези катталашишида (шунингдек простата бези гипертрофияси деб номланувчи касалликда),
- меъдадан ичакка ўтиш жойи торайганда (пилоростеноз). шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг
Бошқа дори воситалари ва СПАЗМОМЕНни қабул қилиш
Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини ҳозир қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишингиз мумкин бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.
СПАЗМОМЕН ни бошқа дори препаратларнинг фаоллигига таъсири аниқланмаган.
СПАЗМОМЕН препаратини овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш
СПАЗМОМЕН ни овқатдан 20 минут олдин қабул қилган афзал.
Ҳомиладорлик, эмизиш ва туғруқ фаолияти
Ҳомиладорликда ёки эмизишда, шу жумладан тахмин қилинган ёки кутилаётган ҳомиладорликда ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин маслаҳат олиш учун шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.
СПАЗМОМЕНни ҳомиладорлик даврида ва эмизиш вақтида, фақат шифокор ушбу препаратни қабул қилиш зарур деб ҳисоблаган ва айни пайтда сиз унинг кузатуви остида бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
СПАЗМОМЕНни автомобилни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсиридан хавфсирамаса ҳам бўлади.
СПАЗМОМЕН препаратида қанд лактоза (сут қанди) сақлайди. Агар даволовчи шифокор Сизга Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик ҳақида хабар берган бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин у билан маслаҳатлашинг.
- СПАЗМОМЕНни қандай қабул қилиш керак
Мазкур препаратни доимо даволовчи шифокор тавсияларига мувофиқ равишда қабул қилинг. Агар Сизда шубҳа туғилса, даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.
Катталар ва кекса ёшли пациентлар
1 таблеткадан суткада 2-3 марта шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланади. Таблеткаларни бутунлигича, сув билан, овқатдан 20 минут олдин ютган афзал. Таблеткаларни синдириш, чайнаш ва майдалаш мумкин эмас.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Ушбу таблеткалар болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш учун мўлжалланмаган.
Агар Сиз СПАЗМОМЕНнинг тавсия этилган дозасини ошириб юборган бўлсангиз
СПАЗМОМЕНнинг дозаси ошириб юборилганда ножўя самаралар кутилмайди. Аммо, агар Сиз тавсия этилган дозани оширган бўлсангиз ва ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз бу ҳақида шифокорга ёки тиббий тез ёрдам бўлимига мурожаат қилинг, ўзингиз билан ушбу илова варақани ва/ёки дори ўрамини олиб олинг.
Агар Сиз СПАЗМОМЕНни қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агар Сиз СПАЗМОМЕНни ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз, ўтказиб юборган дозани эсингизга тушган заҳоти, дарҳол қабул қилинг. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун дозани икки баробар ошириб қабул қилманг.
Агар Сизда маҳсулотни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, уни шифокорга ёки дорихона ходимига беринг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
Барча дори воситалари каби ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада ҳам юз бермасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин
Агар Сизда қуйида келтирилган аллергик реакция белгиларидан биронтаси пайдо бўлса, дори препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг:
- нафас олишни ёки ютишни қийинлашиши, юз, лаб, тил ёки томоқ шиши;
- терини кучли қичишиши ёки қизириш, тошма ва шиш билан кечувчи тери қатламларни оғриши.
Баъзида Сизда СПАЗМОМЕНни қабул қилганда юз берадиган (100 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин) ножўя таъсирлар:
- оғиз қуриши, кўнгил айниши ва қориннинг юқори қисмида оғриқ каби меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар;
- терини қичишиши ва тери қопламасини қизариши;
- ҳолсизлик ва астения;
- бош оғриғи ва бош айланиши.
Ушбу препаратни қабул қилаётган пациентларда, якка ҳолларда тошма (эшакеми) кўринишидаги аллергик тери реакциялари ва терининг чуқур қопламларини, айниқса лаб атрофи, кўз, гениталий, қўл бармоқлари ва оёқ бармоқлари, халқум ёки тил шиши ҳолати кузатилган. Айрим ҳолларда нафас олишни тасодифан қийинлашиш (ангионевротик шиш) кузатилиши мумкин
Ножўя таъсирлари ҳақида хабарлар
Бирор-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу барча кутилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан мазкур илова-варақада баён қилинмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсирлар тўғрисида бевосита «Берлин–Хеми АГ» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига Тошкент шаҳри, 100015, Афросиёб кўчаси, 12-уй (бизнес-маркази) манзили бўйича хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлар ҳақида хабар берган ҳолда Сиз мазкур дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўп ахборотни тўплашга ёрдам беришингиз мумкин.
- СПАЗМОМЕН ни қандай сақлаш керак
Ушбу дори воситаси болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Ушбу препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўллаш мумкин эмас, у картон ўрамининг сиртида ва блистерда “годен до” деган сўзлардан кейин кўрсатилган. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади. Ҳеч қандай дори препаратлари канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташлаб юборманг. Дорихона ходими билан керак бўлмайдиган дори препаратининг утилизацияси ҳақида маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
- Ўрамининг таркиби ва бошқа маълумотлар
СПАЗМОМЕН таркибига нима киради
- Таъсир этувчи модда отилоний бромиди ҳисобланади (40 мг бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка).
- Бошқа компонентлар: лаклоза моногидрати (ЕР-D80), гуруч крахмали, гликолят крахмал натрий тузи, А типи, магний стеарати, гипромеллоза (Methocel E 5), титан диоксиди (CI 77891/E171), макрогол 4000 ва 6000, тальк (лактоза ҳақида қўшимча маълумот учун 2-бўлимга қаранг)
СПАЗМОМЕН қандай кўринишга эга ва ўрамининг таркиби
СПАЗМОМЕН думалоқ, оқ ёки деярли оқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
30 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка ПВХ/ПВДХ/алюминий блистерда, қутида.
.