📜 Инструкция по применению Бутадион
💊 Состав препарата Бутадион
✅ Применение препарата Бутадион
📅 Условия хранения Бутадион
⏳ Срок годности Бутадион

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БУТАДИОН

BUTADION

Препаратнинг савдо номи: Бутадион (Butadion)

Таъсир этувчи модда (ХПН): фенилбутазон (phenylbutazon)

Дори шакли: 5% ли суртма

Таркиби:

1,0 г суртмада қуйидагилар сақланади:

фаол модда: 50 мг фенилбутазон;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, натрий кармеллоза, полисорбат 60, коллоид кремний диоксиди, глицерол (85%), пропиленгликоль, суюқ парафин, тозаланган сув.

Таърифи: оқ бир турдаги, кучсиз ўзига хос ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бўғим ва мушак оғриғини даволаш учун маҳаллий қўллаш учун препаратлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар

ATХ коди: M02AA01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Бутадион суртмаси ностероид яллиғланишга қарши восита бўлиб, иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эгадир. У простагландин синтезини сусайтиради ва тўқималарнинг яллиғланиш реакциясига специфик таъсир кўрсатади.

Тоғайда фенилбутазон мукополисахаридларнинг АТФ билан боғлиқ биосинтезини сусайтиради. Шунингдек у буйрак найчаларида сийдик кислотасини қайта сўрилишини (реабсорбциясини) қисқартириши ҳисобига сийдик кислотасини ажралиб чиқишига таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганда Бутадион суртмасининг тизимли сўрилиши жуда оз даражада.

Ичга қабул қилинганда Бутадион суртмаси меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва тўқималарда аҳамиятли тақсимланади.

Қон айланиши тизимида фенилбутазоннинг 98% плазма оқсиллари билан боғланади. Фенилбутазон жигарда жадал метаболизмга учрайди. Гарчи дозанинг тахминан чорак қисми ахлат билан чиқарилиши мумкин бўлсада, У асосан метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади. Плазмада ярим парчаланиш вақти узоқ муддатли (70 соатга яқин) бўлиб, яққол индивидуал ўзгарувчанликка эга (ярим парчаланиш муддати кексаларда 105 соатгача узайиши мумкин).

Қўлланилиши

Механик жароҳатлар ёки кимёвий куйиш оқибатида юз берган дерматитлар. Катта бўлмаган I ва II даражали термик жароҳатлар; қуёш нури таъсирида куйишлар. Вена ичига ёки мушак ичига инъекциядан сўнг тешилган жойдаги яллиғланиш реациялари, ҳашаротлар чаққан жойлар. Антикоагулянтлар билан даволашга қўшимча равишда геморрой ва юза жойлашган тромбофлебитни маҳаллий даволаш. Юмшоқ тўқималар жароҳатлари, шишлар, гематома, мушак ва пайларни зўриқиши, ампутация қилинган чўлтоқда оғриқлар. Ревматоид артрит, остеоартроз, синовит, тендинит ва тендовагинитни адъювант даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бутадион суртмасини 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Катталар ва 14 ёшдан катта болалар: суртмани терининг шикастланган соҳасига юпқа қилиб, кунига 2-3 марта, препаратни терига ишқаламай, суртиш керак.

Кекса пациентлар: ҳеч қандай махсус эҳтиёткорлик чоралари талаб этилмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлардан маҳаллий фойдаланиш, энг аввало маҳаллий ножўя асоратлар пайдо бўлишига олиб келади. Шунга қарамай, препаратни қонга сўрилиш даражасига қараб, тизимли самаралар ривожланиши мумкин.

Аъзолар тизимининг бирламчи синфи (MedDRA) Ножўя таъсирлари
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар Қон ҳужайралари сонини камайиши. Қизил қон ҳужайралари етишмовчилиги  (яъни «анемия»)

Қонда тромбоцитлар сонини камайиши («тромбоцитопения»)

Иммун тизими томонидан бузилишлар Юқори сезувчанлик реакциялари. Терида ва шиллиқ қаватларидаги иситма билан кечувчи оғир тошмалар (Стивенс-Джонсон синдроми)
Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар Суюқликни тутилиши
Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош оғриғи

Бош айланиши

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Бронхларни торайиши
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Меъдадан қон кетиши
Қусиш
Кўнгил айниши

Панкреатит
Перфорация
Пептик яралар

Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар Жигарни шикастланиши
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар Терида тошма
Терини қизариши
Терини қипиқланиши билан кечувчи яллиғланиши
Қуёш нурига сезувчанлик
Қичишиш
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Буйрак фаолиятини бузилиши
Тизимли бузилишлар ва юбориш жойида асоратлар Шиш

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Фаол моддага ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.
  • Аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш фонидаги астма хуружи ёки бошқа аллергик реакциялар (ринорея, эшакеми).
  • Чуқур веналар тромбози.
  • Окклюзион боғлов остида қўллаш.
  • Кўз атрофидаги терига, шиллиқ қаватлар, очиқ яралар ёки ёриқларга суртиш.
  • Экзема ва кортикостероидлар билан даволашни талаб этадиган терининг бошқа касалликлари.
  • Таркибида фенилбутазон мавжуд бўлган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сиртга қўллаганда ҳеч қандай ўзаро таъсирлар кузатилмаганига қарамай, фенилбутазонни тизимли равишда қўллаганда ўзаро таъсирланишни истисно қилиб бўлмайди. Ностероид яллиғланишга қарши бошқа препаратлар (НЯҚП) билан ва кучли оқсил боғловчи хусусиятларга эга препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Терида таъсирланиш пайдо бўлса, Бутадион суртмасини қўллаш тўхтатилиши ва бошқа мувофиқ даволашга алмаштирилиши керак. Ушбу препарат чуқур веналар тромбозини даволаш учун мўлжалланмаган. У шикастланган терига, шиллиқ қаватлар ёки кўзга суртилмаслиги керак. Суртма ишлатилганидан сўнг қўлларни яхшилаб ювиш керак. Терининг ишлов берилган юзалари, фотосенсибизациядан сақланиш мақсадида тўғридан-тўғри тушадиган қуёш нурларидан ҳимояланган бўлиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида бошқа препаратлардан фойдаланган афзал ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври ушбу суртмани қўллашга нисбий қарши кўрсатма ҳисобланади, шунинг учун уни қўллаш ҳақидаги қарор кутилаётган фойда ва потенциал ҳавф синчков баҳолангандан кейин қабул қилиниши керак.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар туғма нуқсонларга олиб келиши мумкин, ва шу боисдан, ҳомиладорликнинг биринчи ва учинчи уч ойликларида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ностероид яллиғланишга қарши препаратни сўрилиши даражасига қараб, маҳаллий ва тизимли самаралар юз бериши мумкин. Агар препаратнинг бирор бир ножўя самараси жиддий тус олса, ёки ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя самараларни сезсангиз, илтимос, бу ҳақида ўз даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Полиэтилен қалпоқча-эзиш учун игнали учликка эга қопқоқча билан беркитилган алюминий туба (20 г).

Бир туба (20 г) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

+8 дан +15°C гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Ҳар қандай ишлатилмаган маҳсулот ёки чиқиндилар маҳаллий талабларга мувофиқ йўқ қилиниши лозим.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.