📜 Инструкция по применению Лидокаин
💊 Состав препарата Лидокаин
✅ Применение препарата Лидокаин
📅 Условия хранения Лидокаин
⏳ Срок годности Лидокаин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИДОКАИН

LIDOCAINE

Препаратнинг савдо номи: Лидокаин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Лидокаин (лидокаин гидрохлориди кўринишида).

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

Фаол модда: Лидокаин гидрохлориди.

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, ишқорий натрий 1 моль/л эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар.

Код АТХ: C01BB01

Фармакологик хусусиятлари

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита, анестезиянинг барча: терминал, инфильтрацион, ўтказувчан турларини чақиради. Шунингдек, яққол антиаритмик таъсирга эга. Асосий натрий оқимининг камайиши ва калий оқимини кўпайиши натижасида спонтан диастолик деполяризация тезлигининг камайиши препаратнинг антиаритмик таъсир механизмида муҳим роль ўйнайди.

Пуркинье толалари ва юрак қоринчалари мушакларида (IB антиаритмик воситалар синфи) препарат самарали рефрактер даврини ва таъсир потенциали давомийлигини қисқартиради. Шунингдек, препарат қоринчалар фибрилляцияси поғонасини оширади. ЭКГ да Q-T масофа қисқарганлиги кўринади. Миокардни қисқариши пасаймайди ёки жуда кам даражада пасаяди. Автоном нерв тизимига таъсир этмайди.

 

Фармакокинетика

Препаратнинг 70% жигардан биринчи ўтишидаёқ фаолсизланади. Организмда катта ҳажмдаги суюқликда тарқалади. Плазмада терапевтик концентрацияси 1,5-6 мкг/мл ни ташкил этади, бундан юқори концентрацияси токсик ҳисобланади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 60-80% ни ташкил этади. Йўлдошга, бош ва орқа мия суюқлигига осон ўтади. Қисқа вақт таъсир этади. Узоқ вақт инфузия қилинганда ярим чиқарилиш даври 90 минутни ташкил этади. Жигар касалликларида ярим чиқарилиш даври 2-3 марта узайиши мумкин. Жигарда гидролиз йўли билан парчаланади. Метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита сифатида лидокаин қуйидаги мақсадларда ишлатилади: апендектомияда инфильтрацион анестезия учун, чуррани кесиш ва бошқа жарроҳлик операцияларида; стоматологияда ўтказувчан анестезия учун, бармоқлар жарроҳлиги ва бошқалар; нерв тугунлари блокадасида, кичик чаноқ аъзолари ва оёқлардаги суяклар операцияларида эпидурал ва орқа мия анестезияси учун; шиллиқ қават терминал анестезияси учун; офтальмология, стоматология, урология, шунингдек, турли жарроҳлик операциялар, бронхоскопия ва бошқа муолажаларда ишлатилади.

Антиаритмик восита сифатида лидокаин моно- ва политоп қоринчалар экстрасистолияси ва тахикардияни даволашда ишлатилади, шу жумладан миокард инфарктини ўткир даврида қоринчалар фибрилляциясини тўхтатиш учун ва қўшимча восита сифатида юрак дефибрилляциясида, юрак катетеризацияси ва ангиокардиографиясида ва бошқа шу каби ташхис муолажаларда ишлатилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Инфильтрацион анестезия учун 0,5% ли эритма ишлатилади. 0,5% ли эритма 2% ли ёки 10% ли лидокаин эритмасини керакли миқдордаги натрий хлоридининг стерил физиологик эритмаси билан суюлтириб тайёрланади. Умумий доза 300 мг дан ошмаслиги керак (600 мл 0,5% ли эритма).

Периферик нервлар анестезияси учун 2% ли эритма ишлатилади; максимал умумий доза 400 мг (20 мл 2% ли эритма); нерв чигалларини блокадаси учун – 5-10 мл 2% ли эритмадан; эпидурал анестезия учун – 2% ли эритма 15 мл дан кўп бўлмаган миқдорда.

Шиллиқ қаватларнинг терминал анестезияси учун (стоматологияда, эндоскопик текширувлар олиб борилаётганда) 2 мл 10% ли лидокаин эритмаси ишлатилади.

Препарат таъсирини узайтириш мақсадида адреналин гидрохлоридининг 0,1% ли эритмасидан қўшиш мумкин (5-10 мл препарат эритмасига 1 томчидан, аммо эритманинг умумий миқдорига 5 томчидан кўп эмас).

Офтальмологияда 2% ли эритмалар ишлатилади: текширишдан ёки жаррохлик операциядан олдин кўзга шу эритмадан 2 томчидан 2-3 марта 30-60 секунд интервал билан томизилади.

Антиаритмик восита сифатида препарат вена ичига юборилади: аввал оқимли (3-4 минут давомида) ўрта ҳисобда 80 мг дозада (4 мл 2% ли эритма), сўнгра юбориш томчилаб давом эттирилади: минутига ўрта ҳисобда 2 мг дан 1 мл да 2 мг сақловчи эритмадан.

Одатда бундай эритмани олиш учун 6 мл 2% ли эритмани натрий хлоридининг стерил физиологик эритмаси билан 60 мл га етказилади. Ҳолатга қараб инфузия 24-30 минут давом этиши мумкин. Бир суткада юбориладиган 2 мг/мл ли эритманинг умумий миқдори 1200 мл дан ошмаслиги керак.

Юборилиш тўхтатилганидан сўнг препаратнинг таъсири 1/2-1 соат давом этади.

Шунингдек, аввал қон томир ичига оқим билан (секин, 3-4 минут давомида) 80 мг (4 мл 2% ли эритма) юборилади ва бир вақтнинг ўзида мушак ичига (думба ёки дельтасимон мушак) 400 мг (4 мл 10% ли эритма) юборилади; сўнгра ҳар 3 соатда мушак ичига 200-400 мг дан (2-4 мл 10% ли эритма) юборилиб турилади.

10% ли эритма фақат мушак орасига юборилади!

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, лекин баъзан препарат вена ичига тез юборилганда артериал қон босими кескин пасайиб кетиши ва коллапс ҳолати ривожланиши мумкин. Тизимли қўлланилганда бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, безовталик, қулоқ шанғиллаши, тилни ва оғиз шиллиқ пардасини увишиб қолиши, кўриш қобилиятининг сусайиши, артериал қон босимини пасайиши, брадикардия, қалтираш ҳолатлари кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни қуйидаги ҳолатларда тизимли қўллаш мумкин эмас:

Амид хосилалари бўлган маҳаллий анастетикларга юқори сезувчанликда, Вольф-Паркинсон ва Скокс-Адамс синдромида, синус тугунининг заифлиги бўлган қарияларда, 2-3 даражадаги атриовентрикуляр ва интравентрикуляр блокадасида, суправентрикуляр аритмияларда, яққол брадикардияда, кардиоген шокда, жигар фаолияти бузилган ҳолларда, препаратга нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат организмда метаболизмга учраганда парааминобензой кислотаси ҳосил бўлмагани учун у антисульфаниламид таъсир кўрсатмайди, шунинг учун уни сульфаниламид препаратлар билан даволанаётган беморларда қўллаш мумкин.

Препарат бошқа антиаритмик дори воситалари билан бирга қўлланилганда уларнинг антиаритмик ва токсик таъсирларининг йиғилиши (кардиодепрессив таъсири, МНТ қўзғалиши, галлюцинациялар) натижалари кузатилади.

Агар препарат циметидин, бета-адреноблокаторлар ва МАО ингибиторлари билан мажмуада қўлланилса, препаратнинг токсиклиги ошади, бундай биргаликда қўллаш зарурати бўлганида унинг дозасини камайтириш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар фаолиятини бузилиши (масалан, жигар циррози) ёки жигарда қон айланиши етишмовчилиги бўлган пациентларда (масалан, юрак етишмовчилиги ва ўткир миокард инфарктида), гиповолемияда, шокда, буйрак етишмовчилигида, шунингдек ёши 65 дан юқори бўлган беморларда препарат дозасини 2 мартагача камайтириш керак, қўллаш давомийлигини ҳам мумкин қадар қисқартириш керак.

Кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларини олдини олиш мақсадида, парентерал юборишга мўлжалланган қисқа таъсир қилувчи барбитуратлар, тиришиш, клоник-тоник тиришишларни олдини олиш учун бензодиазепин қатори транквилизаторлари; гипотония ривожланган ҳолда қон вена ичига юбориш учун симпатомиметик воситалар; брадикардияда вена ичига юбориш учун атропин (0,5-1,0 мг) тайёр ҳолда бўлиши керак. Доза ошириб юборилиши ҳолларида юқорида қайд этилган симптомлардан ташқари коллапс ва МНТ нинг сусайиши ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатларда юқорида санаб ўтилган препаратлардан ташқари ўпканинг сунъий вентиляцияси ёки реанимациянинг бошқа тадбирларини ўтказиш керак бўлади.

Синусли брадикардия ва тўлиқ бўлмаган юрак блокадаси бўлган беморларда препаратни қўллашдан олдин атропин, изопротеренол ёки электрик ритмни юритувчи ёрдамида юрак ритмини тезлаштириш керак. Акс ҳолда оғир аритмия ва тўлиқ блокада бўлиб қолиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

1% ли 5 мл, 10 мл; 2% ли 2,5 мл, 10 мл; 10% ли 2 мл эритма ампулаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.