ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(пациентлар учун маълумот)
Лидокаин
маҳаллий қўллаш учун аэрозоль 10%
(лидокаин)
Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
- Бу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
- Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.
Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:
- Лидокаин аэрозоль препарати нима ва у нима учун қўлланади
- Лидокаин аэрозоль препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
- Лидокаин аэрозоль препаратини қандай қўллаш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Лидокаин аэрозоль препаратини қандай сақлаш керак
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
- Лидокаин аэрозоль препарати нима ва у нима учун қўлланади
Аэрозолнинг фаол моддаси – лидокаин – маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар гуруҳига мансуб. Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар қўллаш соҳасида нерв импульсларини ўтказилишини вақтинча блоклайди. Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар маҳаллий қўлланилганидан кейин аввал оғриқ ҳиссини блоклайди, сўнгра – ҳарорат ва тактил сезувчанликни блоклайди.
Лидокаин аэрозоль препаратини тери ва шиллиқ қаватларда оғриқсизлантириш зарур бўлган барча ҳолатларда, масалан катта бўлмаган жарроҳлик аралашувлари, инъекцион маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситани юборишдан олдин инъекция жойини оғриқсизлантиришда қўлланади.
Препаратни стоматологик муолажаларда ва операцияларда, отоларингологияда (қулоқ-томоқ-бурун), акушерлик ва гинекология, дерматологияда, эндоскопияда ва инструментал текширувларда қўллаш мумкин.
- Лидокаин аэрозоль препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
Лидокаин аэрозоль препаратини қўлламанг
Агар Сизда лидокаинга ёки 8 бўлимда келтирилган ҳар қандай ёрдамчи моддаларга аллергия бўлса препаратни қўлламанг.
Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Лидокаин аэрозоль препаратини қўллашни бошлашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси бўлса, препаратни қўллашдан олдин албатта даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг:
- Лидокаинни нафас йўлларига тушмаслиги муҳим (аспирация хавфи).
- Ҳиқилдоққа пуркаш алоҳида эътиборни талаб этади.
- Лунжлар шиллиқ қаватига пуркаш дисфагия хавфи ва кейинчалик аспирация билан кечади. Тил ва лунжларнинг шиллиқ қаватларини сезувчанлиги бузилишларида уларни тишлаб олиш хавфи ошади.
- Лидокаин шиллиқ қаватлар (оғиз бўшлиғи, милклар) ва шикастланган тери орқали яхши сўрилади. Буни айниқса болаларда тўқималарнинг катта соҳаларига ишлов беришда эътиборга олиш лозим.
- Лидокаинни шикастланган шиллиқ қаватлар ва/ёки инфекцияланган соҳаларга пуркашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
- Препаратни тутқаноғи бўлган беморларда, шунингдек брадикардияда, юракда ўтказувчанликни бузилишларида, жигар фаолиятини бузилиши ва оғир шокда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки бундай ҳолатларда Сиз фаол моддага сезувчанроқ бўлишингиз мумкин. Бунда Сиз пастроқ дозаларни қўллашингиз ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишингиз лозим.
- Агар Сизга, Сизда ёки Сизнинг қариндошларингиздан биронтасида қон пигментининг кам учрайдиган касаллиги – порфирия бўлса.
- Ҳолсизланган ва кекса пациентларда, ўткир касалликларда, шунингдек болаларда – ёш ва умумий ҳолатга мувофиқ пастроқ дозалар қўлланилиши лозим.
- Лидокаин аэрозолини пуркаш вақтида флаконни иложи борича вертикал ҳолатда ушлаш керак. Аэрозоль кўзларга тушмаслиги керак.
Препарат оз миқдорда этанол (алкоголь) сақлайди. Препарат бошқа дори воситаларининг самарасини ўзгартириши ёки кучайтириши мумкин.
Препарат пропиленгликоль сақлайди, бу шиллиқ қаватлар ва терини шикастланишини чақириши мумкин.
Болаларда қўлланилиши
- Лунжларнинг шиллиқ қаватига пуркаш, айниқса болаларда ютишни қийинлашиши ва кейинчалик аспирация билан кечади. Тил ва лунжларнинг шиллиқ қаватларини сезувчанлиги бузилишларида уларни тишлаб олиш хавфи ошади.
- Лидокаин шиллиқ қаватлар (оғиз бўшлиғи, милклар) ва шикастланган тери орқали яхши сўрилади. Буни айниқса болаларда тўқималарнинг катта соҳаларига ишлов беришда эътиборга олиш лозим. Агар болада лидокаинга юқори сезувчанлик бўлса, бу жуда муҳим. Бунда пастроқ дозаларни қўллаш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
- 2 ёшгача бўлган болаларда Лидокаин аэрозоль, препарат билан намланган пахтали тампон ёрдамида қўллаш тавсия этилади.
Бошқа дори воситалари ва Лидокаин аэрозоль препарати
Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки кейинчалик қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.
Агар Сиз аритмияга қарши препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, лидокаинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, шунинг учун Сиз қандай препаратларни қабул қилаётганлигингиз ёки яқинда қабул қилганлигингиз ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.
Лидокаин аэрозоль препаратини тўғри қўлланилганида дориларнинг ўзаро таъсири кутилмайди.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз, бу хақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.
Лидокаин узоқ вақт давомида қўлланилиб келмоқда ва соғлиққа зарарли таъсири аниқланмаган.
Хавфсизроқ препарат бўлмаганида, Лидокаинни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин.
Эмизиш
Лидокаин кўкрак сути билан ажралади, аммо одатдаги терапевтик дозалар қўлланилганидан кейин, унинг кўкрак сути билан ажраладиган миқдори эмизикли болага бирон-бир зарар етказиши учун жуда кам бўлади.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳаташинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар дозага боғлиқ равишда, жуда кам ҳолларда нерв тизими томонидан ножўя самаралар чақириши мумкин ва шу тариқа, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.
- Лидокаин аэрозоль препаратини қандай қўллаш керак
Лидокаин аэрозолни ҳар доим шифокор кўрсатмаларига мувофиқ қўлланг. Саволлар пайдо бўлганида шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Тавсия этиладиган доза:
Одатда клапанга 1-3 марта босиш етарли бўлади. Маҳаллий оғриқсизлантирувчи самараси 1 минут давомида ривожланади ва 5-6 минут сақланади. Увишиш 15 минут давомида ҳис этилиши мумкин. Аэрозолни кўзларга тушишидан сақланинг.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
- Тиббиётда қўлланганида бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада пациентларда пайдо бўлавермайди.
Аэрозолни ҳаддан ташқари кўп миқдорда қўлланилганида ёки аллергияда аллергик реакциялар ёки бутун организм томонидан ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Агар Сизда қуйида келтирилган ножўя самаралардан биронтаси ривожланса, дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар беринг:
Жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тадан камроқ учрайди):
Эшакеми; лаблар, оғиз ёки томоқни шиши, бу нафас олишни ёки ютишни қийинлашишига олиб келиши мумкин; бронхлар спазми; энг оғир ҳолатларда – юқори сезувчанлик реакциялари.
Асабийлик, бош айланиши, уйқучанлик, тиришишлар, хушдан кетиш, нафас мушаклари фалажи.
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди):
Артериал босимни пасайиши, юрак қисқаришлари тез-тезлигини секинлашиши, юракни тўхташи.
Одатда ножўя самаралар оғир бўлмайди ва препаратни қўлланилган соҳада пайдо бўлади.
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди):
Аэрозолни пуркаш вақтида кучсиз санчишни ҳис қилиш, у препаратнинг таъсири ривожланганидан кейин (1 минут давомида) ўтиб кетади. Ўтувчан шиш, терини қизариши ва сезувчанликни бузилиши препаратни пуркаш жойида ривожланиши мумкин. Аэрозолни томоқда қўлланилганида томоқда ўтувчан оғриқ, товушни бўғилиши ёки вақтинча товушни йўқолиши ривожланиши мумкин.
Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш
Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Сизнинг хабарларингиз туфайли, Сиз бу препаратнинг хавфсизлиги хақида қўшимча маълумот олишингиз мумкин.
- Лидокаин аэрозоль препарати қандай сақлаш керак
15-25оС ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
- Яроқлилик муддати
Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.
Агар Сиз препаратнинг сифатини ўзгариш аломатларини аниқласангиз, Лидокаин аэрозолини ишлатманг.
Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.
- Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
Лидокаин аэрозоль препарати нималарни сақлайди
Таъсир этувчи модда:
3,80 г лидокаин бир флаконда. 4,8 мг лидокаин бир дозада (клапанга бир марта босиш).
Ёрдамчи моддалар:
этанол (96%), пропиленгликоль, ялпиз мойи.
Фреон сақламайди.
Лидокаин аэрозоль препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Ташқи кўриниши:
Рангсиз, ўзига хос ялпиз ҳидли спиртли эритма.
Ўрами:
38 г дан пурковчи бошчали дозаловчи насос билан таъминланган, сиғими 50 мл бўлган жигарранг шиша флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.