ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИДОКАИН
LIDOCAIN
Препаратнинг савдо номи: Лидокаин
Таъсир этувчи модда (ХПН): Лидокаин гидрохлориди.
Дори шакли: Инъекция учун эритма.
Таркиби:
1 л эритма сақлайди:
фаол модда: лидокаин гидрохлориди (сувсиз моддага қайта хисоблаганда) – 20 г.
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 6,0 г, инъекция учун сув 1 литргача.
Фармакотерапевтик гурухи: Махаллий оғриқсизлантирувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, нейронларнинг мембраналарини натрий ионлари учун ўтказувчанлигини пасайтириб, уларни барқарорлаштиради, нерв импульсларини генерацияси ва ўтказилишига тўсқинлик қилади.
Лидокаинниг анестезияловчи таъсири прокаинга нисбатан 2-6 марта кучлироқ (тезроқ ва давомлироқ – 75 минутгача, эпинефрин қўшилганидан кейин эса – 2 соатдан кўпроқ таъсир қилади). Маҳаллий қўлланганида қон томирларини кенгайтиради, тўқималарга маҳаллий таъсирловчи самара кўрсатмайди.
Антиаритмик (Ib синфи) хусусиятларга эга. Ҳужайра мембраналарини барқарорлаштиради, натрий каналларини блоклайди, калий ионлари учун мембраналарнинг ўтказувчанлигини оширади. Юрак бўлмачаларининг электрофизиологик ҳолатига деярли таъсир қилмасдан, юрак қоринчаларда реполяризацияни қисқартиради, Пуркинье толаларида деполяризациянинг IV фазасини сусайтиради (айниқса ишемияга учраган миокардда), уларнинг автоматизми ва харакат потенциалининг давомийлигини камайтириб, потенциалларнинг минимал фарқини оширади, бунда кардиомиоцитлар муддатидан олдинга рағбатлантиришга реакция қилади.
Терапевтик дозаларда Пуркинье толаларида ва юрак қоринчаларининг қисқарувчи миокард билан бирикиш жойларида ўтказувчанликни яхшилайди, шу билан «такрорий кириш» (re-entery) феномени шакилланиш ҳолатларини, айниқса юрак мушагининг ишемик шикастланиши шароитларида, масалан, миокард инфарктида, бартараф этилишига ёрдам беради. Таъсир потенциалининг давомийлиги ва рефрактер даврининг самарадорлигини қисқартиради.
Миокарднинг ўтказувчанлиги ва қисқарувчанлигига деярли таъсир қилмайди (ўтказувчанликни сусайиши фақат катта, токсик дозаларга яқин дозалар буюрилганида аниқланади) – электрокардиограммада (ЭКГ) P-Q, Q-T интервалларининг узунлиги ва QRS комплексининг кенглиги ўзгармайди. Манфий инотроп самараси ҳам кучсиз ифодаланган бўлиб, фақат препаратнинг катта дозалари тез юборилганидагина номоён бўлади.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилганида сўрилиш даражаси юборилган жойи ва дозасига боғлиқ. ТСmax – 3-5 минут. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 50-60%. Тез тақсимланади (тақсимланишининг Т1/2 фазаси 6-9 мин), олдин қон билан яхши таъминланадиган тўқималарга (юрак, ўпкалар, мия, жигар, талоқ), ёғ ва мушак тўқимасига киради. Гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига (она плазмасидаги концентрациясининг 40%) киради.
Жигарда (90-95% га) цитохром Р450 иштирокида метаболизмга учраб, аминогуруҳини дезалкилланиши ва амид боғини узилиши йўли билан фаол метаболитлари (моноэтилглицинксилидин ва глицинксилидин) ҳосил бўлади, уларнинг Т1/2 мувофиқ 2 соат ва 10 соатни ташкил қилади. Жигар касалликларида метаболизмининг жадаллиги пасаяди ва нормал кўрсаткичининг 50% дан 10% гачасини ташкил қилади.
Вена ичига болюсли юборилганидан кейин Т1/2 – 1,5-2 соат; янги туғилган чақалоқларда – 3 соатни ташкил қилади. Лидокаинни давомли 24-48 соат давомидаги инфузиясида Т1/2 аҳамиятли ошади (3 соатгача).
Жигар фаолияти бузилганида Т1/2 2 марта ва кўпроққа ошади. Доимий инфузияда (бошланғич тўйиниш дозани юборишсиз) терапевтик самарали концентрациясига (2-6 мкг/мл) 5-9 соатдан кейин эришилади.
Сафро билан ва буйраклар орқали чиқарилади (10% гачаси ўзгармаган холда). Сурункали буйрак етишмовчилигида метаболитларининг кумуляцияси мумкин. Сийдикнинг кислотали муҳитини ошиши лидокаинни чиқарилишини ошишига ёрдам беради.
Қўлланиши
– ўтказувчи (шу жумладан ретробульбар, парабульбар анестезия) анестезия;
– маҳаллий инфильтрацион анестезия (шу жумладан субконъюнктивал);
– спинал анестезия;
– эпидурал анестезия;
– офтальмологиядаги терминал анестезия;
– юрак қоринчалари тахикардиясини барқарор, шу жумладан миокард инфаркти ва кардиохирургик аралашувлардаги пароксизмларини бартараф қилиш;
– ўткир коронар синдромидаги юрак қоринчаларининг такрорий фибрилляциясини ва қоринчалар тахикардиясининг такрорий пароксизмларини олдини олиш (одатда 12-24 соат давомида);
– гликозидли интоксикация билан боғлиқ юрак қоринчалари аритмияларида қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа амидли маҳаллий анестезияловчи дори воситаларига); инъекция мўлжалланган жойнинг инфекцияланиши; синус тугунининг кучсизлиги синдроми; III даражали атриовентрикуляр блокада (қоринчаларни рағбатлантириш учун зонд киритилган холлардан ташқари); синоаурикуляр блокада; Вольф-Паркинсон-Уайт синдроми; кардиоген шок, қоринча ички ўтказувчанликнинг бузилишлари.
Агарда Сизда юқорида санаб ўтилган касалликлардан биронтаси бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Эхтиёткорлик билан: II-III даражали юрак етишмовчилиги, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, гиповолемия, атриовентрикуляр блокада, синусли брадикардия, артериал гипотензия, оғир миастения, тутқаноқсимон тиришишлар (шу жумладан анамнездаги), ҳомиладорлик, лактация даври.
Агар Сизда юқорида санаб ўтилган касалликлардан/ҳолатлардан биронтаси бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Шунингдек анестезиянинг у ёки бу турини ўтказишга умумий қарши кўрсатмаларни ҳам ҳисобга олиш керак.
Қўллаш усули ва дозалари
Инфильтрацион анестезия учун: тери ичига, тери остига, мушак ичига юборилади. Лидокаиннинг 5 мг/мл эритмаси қўлланади (максимал доза 400 мг).
Периферик нервлар ва нерв чигилларини блокадаси учун: 10-20 мл 10 мг/мл эритма ёки 5-10 мл 20 мг/мл эритма (кўпи билан 400 мг) периневрал юборилади.
Ўтказувчи анестезия учун: периневрал 10 мг/мл ва 20 мг/мл эритмалар (кўпи билан 400 мг) қўлланади.
Эпидурал анестезия учун: эпидурал, 10 мг/мл ва 20 мг/мл эритмалар (кўпи билан 300 мг) қўлланади.
Спинал анестезия учун: субарохноидал, 3-4 мл 20 мг/мл эритма (60-80 мг) қўлланади.
Парабульбар анестезия учун: 1,0-2,0 мл 20 мг/мл эритма парабульбар юборилади.
Ретробульбар анестезия учун: 3,0-4,0 мл 20 мг/мл эритма ретробульбар юборилади.
Маҳаллий инфильтрацион анестезия учун (субконъюнктивал): конъюнктива 0,5-1,0 мл 20 мг/мл эритма юборилади.
Офтальмологиядаги терминал анестезия: 20 мг/мл эритма конъюнктива бўшлиғига 2 томчидан 2-3 марта, 30-60 секунд интервал билан бевосита жарроҳлик аралашуви ёки текшириш олдидан томизилади.
Лидокаиннинг таъсирини узайтириш учун ex tempore 0,1% ли эпинефриннинг (адреналиннинг) эритмасини қўшиш мумкин (5-10 мл лидокаин эритмасига 1 томчидан, лекин эритманинг хамма хажмига 5 томчидан кўп эмас).
Кекса пациентларда ва жигар касалликлари (цирроз, гепатит) ёки жигарда қон оқимининг пасайиши (сурункали юрак етишмовчилиги) бўлган беморларда лидокаиннинг дозасини 40-50% га пасайтириш тавсия қилинади.
Антиаритмик восита сифатида: вена ичига, 25 мл 100 мг/мл эритмани 100 мл физиологик эритмада лидокаиннинг 20 мг/мл концентрациясигача суюлтириш керак. Бу суюлтирилган эритма юклама дозани юбориш учун ишлатилади. Юбориш дархол 1-4 мг/мин тезликдаги доимий инфузияни улаш билан, 1-1,5 мг/кг юклама дозани юборишдан бошланади (2-4 минут давомида 25-50 мг/мин тезлик билан). Тез тақсимланиши оқибатида (ярим чиқарилиш даври тахминан 8 минут), биринчи доза юборилганидан кейин 10-20 минут ўтгач, қон плазмасида препартнинг концентрациясини пасайиши кузатилади, бу 8-10 минутлик интервал билан 1/2-1/3 юклама дозага тенг дозада такрорий болюсли юборишни (доимий инфузия фонида) талаб қилиши мумкин.
Максимал доза 1 соатда – 300 мг, суткада – 2000 мг.
Вена ичига инфузия одатда 12-24 соат давомида доимий электрокардиограммани мониторлаш билан ўтказилади, шундан кейин пациентда антиаритмик даволашни ўзгартиришнинг заруратини баҳолаш учун инфузия тўхтатилади. Препаратнинг чиқарилиш тезлиги юрак етишмовчилигида ва жигар фаолиятини бузилишида (цирроз, гепатит) ва кекса пациентларда пасайган бўлиб, бу дозани ва препаратни юбориш тезлигини 25-50% га пасайтиришни талаб этади.
Сурункали буйрак етишмовчилигида дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Ножўя таъсирлари
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, харакат безовталиги, нистагм, ҳушдан кетиш, уйқучанлик, кўриш ва эшитишни бузилишлари, тремор, тризм, тиришишлар (гиперкапния ва ацидоз фонида уларнинг ривожланишини хавфи ошади), нафас мушакларининг фалажи, нафасни тўхташи, моторли ва сезгили блок, респиратор фалаж (кўпроқ субарохноидал анестезияда ривожланади).
Юрак-томир тизими томонидан: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, брадикардия, аритмия, тахикардия – вазоконстриктор билан юборилганида, периферик вазодилатация, коллапс, кўкрак қафасида оғриқ.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми (тери ва шиллиқ қаватларида), терини қичишиши, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Меъда-ичак йўллари аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, ихтиёрсиз ични келиши.
Қон томонидан: метгемоглобинемия.
Маҳаллий реакциялар: спинал анестезияда – орқада оғриқ, эпидурал анестезияда – тасодифан субарохноидал бўшлиққа тушиши.
Бошқалар: турғун анестезия, хатто нафасни тўхташигача бўлган нафасни сусайиши, гипотермия.
У ёки бу нохуш ножўя реакция пайдо бўлганида иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилинг.
Агарда йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралари ёмонлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларини сезсангиз, бу хақида шифокорга хабар беринг.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Вазоконстрикторлар (эпинефрин, метоксамин, фенилэфрин) препаратнинг махаллий анестезияловчи таъсирини узайтиради.
Циметидин лидокаиннинг буйрак клиренсини пасайтиради (микросомал оксидланишнинг ингибирланиши оқибатида метаболизмини пасайтиради) ва токсик самараларини ривожланиш хавфини оширади.
Антимиастеник дори воситаларининг самарасини пасайтиради.
Маҳаллий анестетик инъекция қилинган жойга оғир металларни сақловчи дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов берилганида, оғриқлилик ва шиш кўринишидаги маҳаллий реакцияни ривожланиш хавфи ошади.
Спинал ва эпидурал анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи дори воситалари гуанадрел, гуанетдин, мекамиламин, триметофан камзилати билан ишлатилганида, яққол гипотензия ва брадикардиянинг хавфи ошади.
Бета-адреноблокаторлар лидокаиннинг метаболизмини секинлаштириб (жигарда қон оқими катталигини пасайтириб), унинг токсиклигини оширади.
Юрак гликозидлари кардиотоник самарасини сусайтирадилар.
Миорелаксацияловчи дори воситаларининг самарасини кучайтиради ва узайтиради.
Лидокаин ухлатувчи ва седатив дори воситалари билан бир вақтда буюрилганида, марказий нерв тизимига уларнинг сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.
Наркотик анальгетиклар билан бирга қўлланганида аддитив самара ривожланади, бу эпидурал анестезияни ўтказишда ишлатилади, лекин нафасни сусайиши кучаяди.
Моноаминооксидаза ингибиторлари (фуразолидон, прокарбазин, селегилин) билан қўллаш артериал босимни пасайиш хавфини оширади.
Антикоагулянтлар (шу жумладан ардепарин натрий, далтепарин натрий, данапароид натрий, эноксапарин натрий, гепарин натрий, варфарин ва бошқ.) қон кетишлари хавфини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Қон томирларига бой аъзоларда маҳаллий анестезия ўтказишда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак; юбориш вақтида томир ичига инъекция қилишдан сақланиш керак. Васкуляризацияланган (қон томирларга бой) тўқималарга юборишда аспирацион синама ўтказиш тавсия қилинади. Лидокаин ёрдамида субарохноидал анестезия ўтказишни режалаштиришгача, камида 10 кун олдин моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини бекор қилиш керак.
Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: интоксикациянинг биринчи белгилари – бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, эйфория, астения, АБ ни пасайиши, уйқучанлик, бош оғриғи, парастезиялар, дезориентация, кўришни бузилиши, тиришишлар, кома; сўнгра – скелет мушакларининг тонико-клоник тиришишларига ўтиш билан юзнинг мимик мушакларини тиришишлари, психомотор қўзғалаш, брадикардия, коллапс, асистолия; янги туғилган чақалоқларда (туғуруқларда қўлланганида) – брадикардия, хатто нафасни тўхтагунича нафас марказини сусайиши.
Даволаш: интоксикациянинг биринчи белгилари пайдо бўлганида юбориш тўхтатилади, пациент горизонтал холатга келтирилади; кислороднинг ингаляцияси буюрилади. Тиришишларда 10 мг диазепам вена ичига юборилади. Брадикардияда – м-холиноблокаторлар (атропин), вазоконстрикторлар (норэпинефрин, фенилэфрин). Диализ самарасиз.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма 2% 2 мл дан ампулаларда.
5 ампуладан поливинилхлорид пленка қобиқли контур уяли ўрамларга жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Бериш тартиби
Рецепт бўйича.