📜 Инструкция по применению Лидаза
💊 Состав препарата Лидаза
✅ Применение препарата Лидаза
📅 Условия хранения Лидаза
⏳ Срок годности Лидаза

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИДАЗА

LYDASUM

Препаратнинг савдо номи: Лидаза

Таъсир қилувчи модда (ХПН): гиалуронидаза

Дори шакли: инъекция учун ва маҳаллий қўллаш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

Таркиби:

Битта ампула сақлайди:

Фаол модда:  гиалуронидаза – 64 ШБ

Таърифи: оқ рангли ёки сарғиш пушти ёки жигаррангроқ тусли оқ рангли лиофилизатланган кукун ёки ғовак масса ёки таблетка сифатида зичланган ғовак масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Фермент воситаси.

АТХ коди: [V03AX]

Фармакологик хусусиятлари

Йирик қорамолнинг уруғдонларидан ажратиб олинган фермент препарат. Бириктирувчи тўқиманинг оралиқ моддасининг асосий компоненти – гиалурон кислотасини (таркибига ацетилглюкозамин ва глюкурон кислотаси кирувчи мукополисахарид, бириктирувчи тўқиманинг цементловчи моддасини) парчалайди, унинг қовушқоқлигини камайтиради, тўқималарни ва қон-томирларнинг ўтказувчанлигини оширади. Тўқималараро бўшлиқларида суюқликларнинг ҳаракатини енгиллаштиради: тўқималар шишини камайтиради ва чандиқларни юмшатади ва яссилайди, бўғимларда ҳаракатлар ҳажмини оширади, контрактураларни камайтиради ва уларнинг шаклланишини олдини олади. Гиалуронидаза глюкурон кислотасини глюкозамин ва глюкур кислотасигача парчаланишини чақиради ва шу билан унинг қовушқоқлигини камайтиради. Тери орасига юборилганида таъсир давомийлиги – 48 соатгача.

Қўлланилиши

Куйиш, травматик, операциядан кейинги чандиқлар; узоқ вақт битмайдиган яралар (шу жумладан, нурланиш), Дюпюитрен контрактураси; бўғимларнинг кам ҳаракатлилиги, бўғимларнинг контрактураси (жароҳатлар, яллиғланиш жараёнларидан кейинги), остеоартроз, анкилозловчи спондилоартрит, бел дискларининг оғир касалликлари; сурункали тендовагинит, склеродермия (тери кўринишлари), юмшоқ тўқималарнинг юза жойлашган гематомаси, чандиқли тортишишлар юзасидан тери-пластик операцияларига тайёрлаш. Ўпка туберкулези (бронхларнинг носпецифик шикастланишлари билан асоратланган), юқори нафас йўлларида ва бронхларда обструкция кўринишлари билан кечувчи яллиғланиш жараёнлар. Нерв чигаллари ва периферик нервларнинг травматик шикастланишлари (плексит, неврит). Гифема, гемофтальм, турли этиологияли ретинопатияларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Чандиқли шикастланишларда тери остига (чандиқ оқибатида-ўзгарган тўқималар остига) ёки мушак ичига (шикастланган жойнинг ёнига) 64 ШБ (1 мл) дан ҳар куни ёки кунора юборилади (жаъми 10-20 инъекция).

Нерв чигаллари ва периферик нервларнинг травматик шикастланишларида зарарланган нерв соҳасига тери остига (64 ШБ прокаин эритмасида) кунора юборилади; курсга – 12-15 инъекция. Зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади.

Офтальмология амалиётида ишлатилганида, препарат субконъюнктивал – 0,3 мл, парабульбар – 0,5 мл, шунингдек электрофорез усули ёрдамида юборилади.

Келиб чиқиши яллиғланишли характерга эга ўпка туберкулёзи бўлган беморларга зарарланиш ўчоқларида антибактериал дори воситаларнинг концентрациясини ошириш учун, мажмуавий даволашда инъекция ва/ёки ингаляция ҳолида буюрилади. Ингаляциялар 5 мл эритмани (320 ШБ) ишлатиб, ҳар куни 1 марта ўтказилади. Даволаш курси 20-25 ингаляциядан иборат. Зарурати бўлганида, 1,5-2 ойлик оралиқлар билан такрорий курслар ўтказилади.

Боғлов кўринишида препаратнинг эритмаси шимдирилган ҳолда қўлланади. Эритмани тайёрлаш учун ҳар 64 ШБ натрий хлоридининг стерил 0,9% ли эритмасида ёки 10 мл хона ҳароратидаги қайнаган сувда эритилади. Бу эритма билан 4-5 қават қилиб тахланган стерил боғлов материали хўлланади, у шикастланган соҳага қўйилади, ялтироқ қоғоз билан ёпилади ва юмшоқ боғлов билан боғланади. Доза шикастланиш майдонига боғлиқ (32-64 ШБ/см2) ўртача – бир боғловга 320 ШБ қўлланади. Боғлов ҳар куни 15-18 соатга 15-60 кун давомида қўйилади. Узоқ муддат қўлланганида ҳар 2 ҳафта ўтгач 3-4 кунлик танаффус қилинади.

Электрофорез усулида қўлланганида 320 ШБ 64 мл дистилланган сувда эритилади, 2-3 томчи 0,1% хлорид кислотаси қўшилади ва анод томондан шикастланган соҳага 20-30 минут давомида юборилади. Даволаш курси – 15-20 сеансдан иборат. Аппликацион дозалаш тартибини электрофорез билан алмаштириб туриш мумкин. Тайёрланган эритма 24 соат давомида ишлатилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар; узоқ вақт қўлланганида маҳаллий қўзғатувчи таъсири кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ўткир инфекцион-яллиғланиш касалликлари, яқинда юз берган қон қуйилишлари. Ингаляцион юбориш учун – яққол нафас етишмовчилиги билан кечувчи ўпка туберкулезида; ўпкадан қон кетиши, қон тупуриш; хавфли ўсмалар, шишасимон танага янги қон қуйилишлари. Эстрогенларни йўлдош қабул қилишда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик, лактация даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тери остига ёки мушак ичига юбориладиган дори воситаларнинг сўрилишини яхшилайди, маҳаллий анестетикларнинг самарасини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Эритмани илгари катионлар юборилган катетер орқали юбориш мумкин эмас.

Инъекция учун эритмаларни 0,9% ли натрий хлориди эритмасида, 0,5% ли прокаин эритмасида, ингаляция учун 0,9% ли натрий хлориди эритмасида, электрофорез учун – дистилланган сувда тайёрланади.

Даволашни бошлашдан олдин 20 мкл гиалуронидазани тери ичига юбориш билан синама ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Инъекцион яллиғланиш соҳаси ва ўсмаларга юбориш мумкин эмас.

Ўткир қон кетишларда гиалуронидаза қўлланмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: эт увишиши, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, тахикардия, артериал босимни пасайиши, маҳаллий шиш, эшакеми, эритема.

Даволаш: эпинефринни, глюкокортикостероидларни; антигистамин препаратларни юбориш.

Чиқарилиш шакли

Инъекциялар ва маҳаллий қўллаш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 64 ШБ дан ампулалар ёки флаконларда.

10 ампула ёки флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси, пичоқча ёки ампула скарификатори (зарурати бўлганида) билан бирга картон ўрамда ёки қутида.

5 ампуладан контур уяли ўрамларда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси, пичоқча ёки  ампула скарификатори (зарурати бўлганида) билан бирга картон қутида.

Стационарлар учун 5, 10, 12, 20 контур уяли ўрамдан, конрур уяли ўрамлари сонига тенг миқдорда қўллаш бўйича йўриқномаси ва пичоқча ёки  ампула скарификатори (зарурати бўлганида) билан бирга картон яшикда.

Комплект ҳолида: препарат билан ампула ёки флакон ва 5 мл дан 5 мг/мл инъекция учун новокаин эритмаси ёки инъекция учун 2 мл дан 0,9% ли  натрий хлориди эритмаси бўлган ампула билан бир комплектни ташкил қилади. 5 комплектдан қўллаш бўйича йўриқномаси, пичоқча ёки ампула скарификатори (зарурати бўлганида) билан 10 жойли картон қутиларга жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган 150С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.