📜 Инструкция по применению Ливерэсс Н
💊 Состав препарата Ливерэсс Н
✅ Применение препарата Ливерэсс Н
📅 Условия хранения Ливерэсс Н
⏳ Срок годности Ливерэсс Н

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИВЕРЭСС® Н

LIVERESS® Н

 

Препаратнинг савдо номи: Ливерэсс® Н

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни саклайди:

фаол моддалар: эссенциал фосфолипидлар – 300 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, ди натрия эдта, бутил гидрокси толуол, тальк, магния алюмосиликат гидрат

Таърифи: жигарранг кремсимон кукун билан тулдирилган, “0” размерли оқ рангли, қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор.

АТХ коди: A05C

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фаол моддаси фосфатидилхолиннинг юқори даражада тозаланган фракциясидан иборат эссенциал фосфолипидлар (EPL-субстация) деб номланувчи моддадан иборат. Бу фракциянинг асосий компоненти бўлиб дилинолеоилфосфатидилхолин ҳисобланади. Эссенциал фосфолипидлар ўзининг кимёвий тузилиши бўйича эндоген мембрана фосфолипидларига ўхшайди, ўзида кўп тўйинмаган ёғ кислоталари, айниқса линолен кислотасини кўп миқдорда сақлаши туфайли ўзининг функционал хусусиятлари бўйича устун туради. Фосфолипидлар хужайра мембраналари ва органелларининг асосий структур элементлари бўлиб ҳисобланади. Улар хужайралар дифференциацияси, бўлиниши ва регенерациясида иштирок этади.

Фосфолипидларнинг функционал аҳамияти уларнинг амфифил хусусиятларидан иборат, улар хужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини бошқариш имконини беради. Улар мембрана фаолиятини яхшилайди, хусусан ион алмашинуви, хужайра ички нафас жараёни, биологик оксидланиш, митохондрияларда хужайра ички нафас ферментларини боғланишига, шунингдек хужайранинг энергетик алмашинувида оксидланишли фосфорланиш жараёнига таъсир кўрсатади. Физиологик шароитда фосфолипидлар синтези фосфолипидларни етарли миқдорда сақловчи гепатоцитларнинг нормал эҳтиёжини қондиради. Жигар касалликларида хужайра мембраналари структуралари ва фермент тизимлари фаолияти издан чиқиши маълум. Фосфолипидлар биосинтези бузилади, уларнинг танқислиги хужайра мембранасининг фаолиятини бузилишига олиб келади. Бу жараёнлар айниқса митохондрияларда намоён бўлади, улар тахминан 30% фосфолипидлардан иборат ва уларда муҳим алмашинув жараёнлари, шу жумладан оксидланишли фосфорланиш амалга оширилади. Фосфолипидлар танқислигида ёғлар алмашинуви издан чиқади, бу жигарнинг ёғли дистрофиясига олиб келади. Ўзининг фармакологик хусусиятлари туфайли препарат кўрсатилган бузилишларни бартараф этади, хужайралар мембранаси регенерациясига ёрдам беради, мембранага боғлиқ фермент тизимлари ва рецепторлар бузилишларини қайта фаоллаштиради, жигарнинг детоксикацион қобилиятини оширади ва шундай қилиб унинг фаолиятини нормаллаштиради.

Фармакокинетикаси

Холин компонентининг ярим чиқарилиш даври 66 соат, тўйинган ёғ кислоталарники -32 соатни ташкил этади.

Фармакокинетик тадқиқотларда одам организмида юборилган Н3 ва С14 изотоплар ҳар бири 5% дан кам миқдорда аҳлат билан чиқарилган.

 

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали гепатитлар;

Жигар циррози;

Алкоголли гепатит, жигарнинг дорилар билан зарарланиши;

Келиб чиқиши турлича бўлган гепатопатия;

Жигарни токсик шикастланиши;

Сурункали гепатитлар;

Жигарнинг ёғли дегенерацияси (шу жумладан қандли диабетда);

Жигар хужайралари некрози,

Ҳомиладорлар токсикози;

Опарациядан олдинги ва операциядан кейинги даволаш, айниқса гепатобилиар соҳадаги операциялар;

Псориаз (ёрдамчи даволаш сифатида);

Радицион синдром;

Ўсимталарга карши мажмуавий даволашда кўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал.

Дозалаш: катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 2 капсуладан кунига 2-3 марта овкат билан, кўп суюқлик ичиш керак.

Даволаниш давомийлиги шифокор томонидан касаллик оғирлигига қараб белгиланади.

Псориазни даволаш учун, даволашни бошқа препаратлар билан бир қаторда Ливерэсс® Н капсулалари билан 2 хафта давомида (кунига 3 маҳал 2 капсуладан) бошлаш мумкин.

Болалар:

4 дан 6 ёшгача: кунига бир маҳал 1 та капсуладан.

6 дан 12 ёшгача: кунига икки маҳал 1 та капсуладан 15 кун мобайнида, кейин даволаш курси тугагунча 1 та капсуладан буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Камдан кам холларда эпигастрал сохада дискомфорт, ахлатни суюқлашиши ва ич кетиши, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратни компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаганда хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича тадқиқотлар хақида маълумотлар йўқ.

Педиатрияда қўлланиши

12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллашда хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича тадқиқотлар мавжуд эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан блистерларда, 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 3×10 капсулалар

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.