ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СИБАЗОН
SIBAZONUM
Препаратнинг савдо номи: Сибазон
Таъсир этувчи модда (ХПН): диазепам
Дори шакли: таблеткалар
Бир таблетканинг таркиби
Фаол модда:
диазепам (сибазон) – 5,0 мг
Ёрдамчи моддалар:
лактоза моногидрати – 34,5 мг,
картошка крахмали – 8,5 мг,
повидон (тиббий қуйимолекуляр – 1,5 мг
поливинилпирролидон)
кальций стеарати моногидрати – 0,5 мг.
Таърифи: оқ ёки кучсиз сарғиш тусли оқ рангли, икки ёқлама қавариқ таблеткалар.
Фармакотерапаевтик гуруҳи: Анксиолитик восита (транквилизатор). «Перечень наркотических средств, психотропных веществ и их прекурсоров, подлежащих контролю в Российской Федерации»нинг III рўйхатига киритилган психотроп модда.
АТХ коди: N05ВA01.
Фармакологик хусусиятлари
Диазепам – бензодиазепиннинг ҳосиласи бўлиб, седатив-ухлатувчи, тиришишга қарши ва марказий миорелаксацияловчи таъсирлар кўрсатади.
Диазепамнинг таъсир механизми нерв импульсларини ўтказилишига ГАМК нинг (гамма-аминомой кислотаси – марказий нерв тизимининг барча бўлимларидаги пре- ва постсинаптик тормозланиш медиатори) ингибиция қилувчи таъсирини кучайишига олиб келувчи супрамолекуляр ГАМК –бензодиазепин-хлорионофор рецептор мажмуаси бензодиазепинли рецепторларни рағбатлантирилиши билан боғлиқ. Мия ўзанининг юқорига интилувчи фаоллаштирувчи ретикуляр формациясининг постсинаптик ГАМК-рецепторларининг аллостерик марказида жойлашган бензодиазепин рецепторларини ва орқа миянинг ён шохларининг киритма нейронларини рағбатлантиради, бош миянинг пўстлоқ ости тузилмаларининг (лимбик тизими, таламус, гипоталамус) қўзғалувчанлигини камайтиради, полисинаптик спинал рефлексларни тормозлайди.
Анксиолитик таъсири лимбик тизимининг бодомсимон мажмуасига таъсири билан боғлиқ ва эмоционал кучланишни камайиши, хавотирлик, қўрқув, безовталикни сусайиши билан номоён бўлади.
Седатив самараси бош мия ўзанининг ретикуляр формациясига ва таламуснинг носпецифик ядроларига таъсири билан боғлиқ ва невротик келиб чиқишга эга бўлган симптоматикани (хавотирлик, қўрқув) камайиши билан намоён бўлади.
Ухлатувчи таъсирининг асосий механизми бош мия ўзанининг ретикуляр формациясининг ҳужайраларини сусайишидан иборат.
Тиришишга қарши таъсири пресинаптик тормозланишни кучайиши йўли билан амалга оширилади.Тутқаноқ фаоллигининг тарқалиши бостирилади, лекин патологик ўчоқнинг қўзғалган ҳолати йўқотилмайди.
Марказий миорелаксацияловчи таъсири полисинаптик спинал афферент тормозловчи йўлларнинг (камроқ даражада моносинаптик) тормозланиши билан боғлиқ. Ҳаракатлантирувчи нервлари ва мушакларнинг фаолияти тўғридан-тўғри тормозланиши хам мумкин.
Ўртача спазмолитик фаолликка эга бўлиб, артериал босимни пасайишини ва коронар томирларни кенгайишини чақириши мумкин. Оғриқ сезувчанлигининг бўсағасини оширади. Симпатоадренал ва парасимпатик (шу жумладан вестибуляр) пароксизмларни сусайтиради. Меъда ширасининг тунги секрециясини пасайтиради.
Препаратнинг таъсири даволашнинг 2-7 кунларида кузатилади.
Психотроп генезли продуктив симптоматикага (ўткир алаҳсираш, галлюцинатор, аффектив бузилишлар) деярли таъсир қилмайди, камдан-кам аффектив кучланишни, алаҳсирашли бузилишларни камайиши кузатилади.
Сурункали алкоголизмдаги абстинент синдромида ажитация, тремор, негативизм, шунингдек алкоголли делирий ва галлюцинацияларни сусайишини чақиради.
Кардиалгия, аритмиялари ва парастезиялари бўлган беморларда терапевтик самараси 1 ҳафтанинг охирида кузатилади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши юқори. Ичга қабул қилинганидан кейин тахминан 75% сўрилади. Клиник самараси препарат қабул қилинганидан кейин ярим соат ўтгач намоён бўлади, плазмадаги максимал концентрациясига (Cmax) эса 2 с ўтгач эришилади, мувозанат концентрациясига (Css) доимий қабул қилишда 1-2 хафта ўтгач эришилади. Диазепам узоқ вақт тахминан 12 соат давомида таъсир қилади. Биокираолишлиги – 90%. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 94-99% ни ташкил қилади, бунда одатда эркакларда, аёллардагига қараганда юқори бўлади.
Диазепам ва унинг метаболитлари гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади, кўкрак сутида плазмадиги концентрациясининг 1/10 қисмга тўғри келувчи концентрацияларда аниқланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 98%.
Жигарда CYP2C19, CYP3A4, CYP3A5 ва CYP3A7 изоферментларнинг иштирокида метаболизмга учрайди. 98-99% фармакологик юқори фаол (десметилдиазепам) ва камроқ фаол (темазепам ва оксазепам) ҳосилаларигача метаболизмга учрайди.
Буйрак орқали – 70% (глюкуронидлар кўринишида), ўзгармаган ҳолда -1-2% ва 10% дан камроғи- аҳлат массалари билан чиқарилади. Чиқарилиши икки фазали характерга эга: дастлабки тез ва фаол тақсимланиш (Т1/2 – 3 соат) фазасидан кейин давомли фазаси (Т1/2 – 20-70 соат). Десметилдиазепамнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 30-100 соат, темазепамни – 9,5-12,4 соат ва оксазепамни – 5-15 соат.
Т1/2 янги туғилган чақалоқларда (30 соатгача), кекса ва қари ёшли пациентларда (100 соатгача) ва жигар-буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда (4 суткагача) узайиши мумкин.
Такроран қўлланганда диазепам ва унинг фаол метаболитларининг тўпланиши ахамиятли. Т1/2 давомли бўлган бензодиазепинларга киради, даволаш тўхтатилганидан кейин чиқарилиши – секин, чунки метаболитлари қонда бир неча кунлар ёки ҳатто ҳафталар давомида сақланади.
Қўлланилиши
Қуйидагилар сифатида буюрилади:
- психомотор қўзғалишда седатив восита сифатида, дерматология амалиётида қичима дерматозларда;
- ўткир хавотирли-фобик ва хавотирли-депрессив ҳолатларда, абстиненция кўринишлари билан алкоголли психозларда;
- нейродегенератив касалликлардаги, шу жумладан умуртқа поғонасини шикастланишларида, люмбаго, бўйин радикулитидаги марказий келиб чиқишга эга бўлган мушак спазмларида миорелаксацияловчи ва тиришишга қарши восита сифатида.
Оператив аралашувларга ва диагностик муолажаларга тайёрлаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Доза беморнинг ҳолати, касалликнинг клиник манзараси, препаратга сезувчанликка қараб, шахсий равишда ҳисобланади.
Катталарга суткада 5-15 мг дан одатда 2-3 қабулда буюрилади. Стационар шароитларида пациентларга суткалик терапевтик дозани 30 мг гача, ҳолат зўрайган ҳолда, зарурати бўлганида, ўзлаштирилишини ҳисобга олиб, 60 мг гача ошириш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Ножўя самараларини ривожланиш тез-тезлигининг таснифи (ЖССТ):
жуда тез-тез >1/10
тез-тез >1/100 дан <1/10 гача
тез-тез эмас >1/1000 дан <1/100 гача
кам >1/10000 дан <1/1000 гача
Жуда кам <1/10000 дан, шу жумладан алоҳида хабарлар.
Қон яратиш тизими томонидан:
– жуда кам: нейтропения (узоқ муддат қўлланганида қоннинг таркибини вақти-вақти билан назорат қилиш керак), лейкопения, агранулоцитоз, анемия, тромбоцитопения;
Нерв тизими томонидан:
– тез-тез: ҳолсизлик, уйқучанлик, атаксия,
– тез-тез эмас: онгни чалкашиши, депрессия, дизартрия, боғланмаган нутқ, фаолликни камайиши, либидони камайиши, бош оғриғи, бош айланиши, тремор, хотирани бузилиши, уйқусизлик, галлюцинациялар, хавотирлик;
– кам: бош оғриғи, эйфория, депрессия, тремор, кайфиятсизлик, каталепсия, экстрапирамид реакциялар (танани шу жумладан кўзларни назорат қилинмайдиган ҳаракатлари), гипорефлексия;
– жуда кам: парадоксал реакциялар (тажаввузкор, психомотор қўзғалиш, суицидал мойиллик, мушак спазми, таъсирчанлик, ўткир қўзғалиш);
Юрак-қон томир тизими томонидан:
– тез-тез эмас: юрак уришини ҳис қилиш, брадикардия, ҳушдан кетиш, юрак-томир коллапси;
Сезги аъзолари томонидан:
– тез-тез эмас: кўришнинг ноаниқлиги, диплопия, нистагм;
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан:
– тез-тез эмас: қабзият, кўнгил айниши, қусиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги ёки гиперсаливация, жиғилдон қайнаши, хиқичоқ, гастралгия, иштахани пасайиши;
– жуда кам: сариқлик (узоқ муддат қўлланганида вақти-вақти билан жигар фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади), жигар фаолиятини бузилиши, «жигар» трансаминазаларининг ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши;
Тери қопламалари томонидан:
– тез-тез эмас: эшакеми, тери тошмаси, қичишиш;
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан:
– тез-тез эмас: мушак кучсизлиги;
Сийдик чиқариш тизими томонидан:
– тез-тез эмас: сийдикни тутаолмаслик, сийдикни тутилиши, буйракларнинг фаолиятини бузилиши;
Репродуктив тизими томонидан:
– тез-тез эмас: ҳайз кўриш циклининг бузилиши, либидони ошиши ёки пасайиши;
Ҳомилага таъсири: тератогенлик (айниқса I уч ойлигида), МНТ сусайиши, нафасни бузилиши ва оналари препарат қўллаган янги туғилган чақалоқларда сўриш рефлексининг сусайиши.
Диазепам билан даволаш вақтида ва кейин электроэнцефалограммада катта бўлмаган, клиник аҳамиятсиз ўзгаришлар (ҳаммадан кўпроқ, паствольтажли тез фаоллик) бўлиши мумкин.
Бензодиазепиндар узоқ муддат қўлланганида бу препаратларнинг ўзлаштирилиши ўзгаради; руҳий ва жисмоний қарамлик белгилари ривожланиши мумкин. Юқори дозалар ишлатилганида ва препаратлар узоқ муддат қўлланганида қарамликни ривожланиш хавфи юқори.
Диазепамни қўллаш кескин бекор қилинганида «бекор қилиш» синдроми (тиришишлар, тремор, қорин ва мушакларда спазмлар, қусиш, терчанлик) ривожланади. Ҳаммадан кўпроқ бу симптомлар узоқ муддат юқори дозалар қўлланганида ривожланади. Енгилроқ симптомлари (дисфория, уйқусизлик), бир неча ойлар давомида терапевтик дозаларда қўлланган бензодиазепинлар тўсатдан бекор қилинганидан кейин аниқланади.
Шундай қилиб, препарат узоқ муддат қўлланганида уни тўсатдан бекор қилишдан сақланиш керак, бунда суткалик доза аста-секин камайтирилади.
Оғир даражада ноҳуш самаралар ривожланганида даволашни тўхтатиш керак.
Агар йўриқномада кўрсатилган хар қандай ножўя самаралари ёмонлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган хар қандай бошқа ножўя самараларини сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Диазепамга, препаратнинг бошқа компонентларига ва бошқа бензодиазепинларга юқори сезувчанлик, кома, шок, ҳаётий муҳим фаолиятларни сусайиши билан ўткир алкоголли интоксикация, марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи дори воситалари (шу жумладан наркотик анальгетиклар ва уйқу дори воситалари) билан ўткир интоксикациялар, жигар ва буйракларнинг ўткир касалликлари, оғир миастения, ёпиқ бурчакли глаукома (ўткир хуружга мойиллик); марказий келиб чиқишга эга бўлган нафас ва онгни бузилиши; оғир даражали ЎСОК (ўпкаларнинг сурункали обструктив касаллиги) (нафас етишмовчилигини кучайишини хавфи), ўткир нафас етишмовчилиги, оғир даражали нафас етишмовчилиги, оғир даражали жигар етишмовчилиги, gravis миастенияси, простата безининг гипертрофияси, лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани мальабсорбция (препарат лактоза сақлайди), 6 ёшгача бўлган болалар.
Эҳтиёткорлик билан
Анамнездаги тутқаноқ ва тутқаноқ хуружлари (диазепам билан даволашни бошлаш ёки уни кескин бекор қилиш хуружларнинг ривожланиши ва тутқаноқ статусини тезлаштириши мумкин), оғир даражали депрессия (суицидал уринишлар аниқланиши мумкин); жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, церебрал ва спинал атаксиялар, гиперкинезлар, анамнездаги дорига қарамлик, психофаол моддалар шу жумладан дори воситалари) билан суиистеъмол қилишга мойиллик, бош миянинг органик касалликлари, психоз (парадоксал реакциялар бўлиши мумкин), гипопротеинемия, тунги апноэ (аниқланган ёки гумон қилинган), кексалик ёши.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Этанол, седатив ва антипсихотик дори воситаларининг (нейролептиклар), антидепрессантлар, наркотик анальгетиклар, умумий анестезия учун воситалар, миорелаксантларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради.
Жигарнинг микросомал ферментларининг ингибиторлари (шу жумладан циметидин, перорал контрацептивлар, эритромицин, дисульфирам, флуоксетин, изониазид, кетоконазол, метопролол, пропренолол, пропоксифен, вальпроат кислотаси) Т1/2 ни узайтиради ва таъсирини кучайтиради.
Жигарнинг микросомал ферментларининг индукторлари (рифампицин, карбамазепин, кофеин) самарадорлигини камайтиради.
Антацид дори воситалари диазепамнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилиш тезлигини, бироқ унинг тўлиқлигини эмас, камайтиради
Гипотензив дори воситалари артериал босимнинг пасайишини яққоллигини кучайтириши мумкин.
Клозапинни бир вақтда қўллаш фонида нафас сусайишини кучайиши мумкин.
Паст қутбли юрак гликозидлари (дигитоксин) билан бир вақтда қўлланганида, қон зардобида юрак гликозидларининг концентрациясини ошиши ва гликозидли интоксикация ривожланиши мумкин (плазма оқсиллари билан боғланишга рақобат натижасида).
Паркинсонизми бўлган пациентларда леводопанинг самарадорлигини пасайтиради.
Омепразол диазепамнинг чиқарилиш вақтини узайтиради.
Моноаминооксидаза ингибиторлари, аналептиклар, психостимуляторлар – фаоллигини камайтиради.
Умумий анестезияга киритиш учун талаб қилинадиган диазепам билан премедикация, фентанилнинг дозасини пасайтириш, ва индукцион дозалар ёрдамида онгни «кетказиш» учун керак бўлган вақтни камайтириш имкониятини беради.
Зидовудиннинг токсиклигини ошириши мумкин.
Рифампицин диазепамни чиқарилишини кучайтириши ва плазмада унинг концентрациясини пасайтириши мумкин. Теофиллин (паст дозаларда қўлланувчи) седатив таъсирини камайтириши ёки ҳатто бузиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Дорига қарамликни шаклланишини хавфи юқори дозалар (суткада 60 мг дан кўпроқ) қўлланганида, даволашни аҳамиятли давомийлигида, илгари алкоголь ёки дори воситаларини суистеъмол қилган пациентларда ошади. Махсус кўрсатмасиз узоқ муддат қўллаш мумкин эмас.
Хавотирли депрессия билан қўшилганида бензодиазепинлар билан монотерапияни ўтказиш тавсия қилинмайди (суицидал уринишлар бўлиши мумкин). Беморларда юқори тажаввузкорлик, ўткир қўзғалиш ҳолатлари, хавотирлик, қўрқув хисси, ўз-ўзини ўлдириш фикрлари, галлюцинациялар, мушак тиришишларини кучайиши, уйқуга кетишни қийинлиги, юзаки уйқу каби парадоксал реакциялар пайдо бўлгани пациентларда, диазепамни бекор қилиш керак. Шахсият ва ҳатти-ҳаракат бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Парадоксал реакциялар кўпроқ болаларда ва кекса ёшли беморларда кузатилади.
Глаукоманинг ўткир ҳуружи диазепамни буюришга қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади.
Диазепам амнезия чақириши мумкин. Амнезиянинг давомийлиги дозага боғлиқ бўлади.
Даволаш жараёнида беморларга этанолни истеъмол қилиш қатъий ман қилинади. Чекиш препаратнинг таъсирини сусайтиради.
Буйрак/жигар етишмовчилигида ва узоқ муддатли даволашда периферик қон манзарасини ва «жигар» ферментларининг фаоллигини назорат қилиш керак.
«Бекор қилиш» синдромини (тиришишлар, тремор, қорин ва мушакларда спазмлар, қусиш, терчанлик) пайдо бўлишини хавфи туфайли, даволашни кескин бекор қилиш мумкин эмас, лекин диазепамнинг Т1/2 секинлиги туфайли, унинг кўринишларини яққоллигига бошқа диазепамлардагига қараганда кучсизроқ.
Тутқаноқли ёки анамнезида тутқаноқ ҳуружлари бўлган беморларда диазепам билан даволашни бошлаш ёки уни кескин бекор қилиш, ҳуружларни ёки тутқаноқ статусини ривожланишини тезлаштириши мумкин.
Диазепамнинг аҳамиятли дозаси ишлатилганида ўртача артериал гипотензия ривожланади. Юрак фаолиятини чуқур бузилишлари бўлган пациентларда, айниқса яққол гиповолемия фонида, аҳамиятли артериал гипотензия ривожланиши мумкин.
Болалар, айниқса кичик ёшда, бензодиазепинларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирига жуда сезувчан бўладилар.
Даволаниш даврида автотранспортни бошқаришда ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик даврида дорини фақат, агар онада ишлатишга мутлоқ кўрсатмалар бўлса, хавфсизроқ, муқобил воситани қўллашни иложи ёки қўллаш мумкин бўлмаган ҳолда қўллашга йўл қўйилади.
Ҳомилага токсик таъсир кўрсатади ва ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўлланганида туғма нуқсонларни ривожланиш хавфини оширади. Ҳомиладорликнинг кечроқ муддатларида терапевтик дозаларини қабул қилиш жисмоний қарамликка олиб келиши мумкин – янги туғилган чақалоқларда «бекор қилиш» синдроми бўлиши мумкин.
Сибазонни 30 мг дан кўпроқ дозаларда туғруққача 15 соат давомида ёки туғруқ вақтида қўллаш, янги туғилган чақалоқда нафас сусайишини (ҳатто апноэгача), мушак тонусини пасайишини, артериал босимни пасайишини, гипотермияни, сўришни кучсизлигини (бўшашган бола синдроми) чақириши мумкин.
Лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: уйқучанлик, онгни чалкашиши, парадоксал қўзғалиш, рефлексларнинг пасайиши, арефлексия, гаранглик, оғриқли таъсирлашларга реакцияни пасайиши, чуқур уйқу, дизартрия, атаксия, кўришни бузилиши (нистагм), тремор, брадикардия, ҳансираш ёки нафасни қийинлашиши, апноэ, яққол ҳолсизлик, артериал босимни пасайиши, коллапс, юрак ва нафас фаолиятини сусайиши, кома.
Даволаш: меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш. Симптоматик даволаш (нафас ва артериал босимни тутиб туриш), ўпкаларнинг сунъий вентиляцияси. Специфик антидоти сифатида флумазенил ишлатилади (стационар шароитда). Гемодиализ кам самарали.
Тутқаноғи бўлган, бензодиазепинлар билан даволанган беморларга бензодиазепинларнинг антагонисти флуманезил кўрсатилмаган. Бундай беморларда бензодиазепинларга нисбатан антагонистик таъсири тутқаноқ хуружларининг ривожланишини қўзғатиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 5 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2 ёки 5 контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 100, 200, 400 контур уяли ўрамлар мувофиқ 5, 10, 20 қўллаш бўйича йўриқномалари билан картон қутида ёки гофрирланган картон қутида (стационарлар учун).
Сақлаш шароити
«Перечень наркотических средств, психотропных веществ и их прекурсоров, подлежащих контролю в Российской Федерации»нинг III рўйхатига киритилган психотроп моддаларни сақлаш қоидаларига мувофиқ.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқории бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.