ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МИРЕЛ®
MIREL®
Препаратнинг савдо номи: Мирел®
Таъсир этувчи модда (ХПН): телмисартан
Дори шакли: 40 мг ва 80 мг дан таблеткалар
Таркиби:
бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: телмисартан – 40 мг ва 80 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий бикарбонати, меглюмин, лактоза, ўта желатинланган крахмал, тальк, натрий стеарил фумарати, повидон К-30, аэросил, кросс повидон, натрий лаурил сульфати.
Таърифи: оқ, думалоқ шакилли, юзаси силлиқ, четлари кесилган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиотензин II рецепторларининг антагонисти.
АТХ коди: С09СА07
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Телмисартан – ангиотензин II рецепторларининг (АТ1 тип) специфик антагонисти, ичга қабул қилинганда самарали. Ангиотензин II нинг таъсири намоён бўладиган ангиотензин II рецепторларининг АТ1 типига юқори яқинликка эга. Ангиотензин II ни рецептор билан боғидан сиқиб чиқаради, бунда бу рецепторга нисбатан агонистик таъсирга эга эмас. Телмисартан фақат ангиотензин II нинг АТ1-рецепторлари билан боғланади. Боғ узоқ муддатли характерга эга. Бош рецепторларга, шу жумладан АТ2 ва ангиотензин II нинг камроқ ўрганилган бошқа рецепторларига нисбатан аффинликка эга эмас. Бу рецепторларнинг функционал аҳамияти аниқланмаган. Уларни телмисартан таъсири осида концентрацияси ошадиган ангиотензин II томонидан ортиқча рағбатлантирилишининг оқибатилари ҳам номаълум. Қон плазмасида альдостероннинг концентрациясини камайтиради, қон плазмасида ренинни ингибиция қилмайди ва ион каналларини блокламайди. Қон томирларни кенгайтирувчи ва антигипертензив таъсир кўрсатади. Брадикининни парчаловчи ангиотензинга айлантирувчи фермент (киназа II) ингибиция қилмайди. Шунинг учун брадикинин томонидан чақириладиган ножўя самаралар кутилмайди. Телмисартан 80 мг дозада ангиотензин II нинг гипертензив таъсирини тўлиқ блоклайди. Телмисартаннинг биринчи дозаси қабул қилингандан кейин унинг антигипертензив самараси 3 соат давомида секин ривожланади. Таъсири 24 соат давомида сақланади ва 48 соатгача сезиларли бўлиб қолади. Артериал босимни максимал пасайиши одатда мунтазам қабул қилганда 4-8 хафтадан кейин эришилади.
Артериал гипертензияси бўлган пациентларда телмисартан юрак қисқаришлари тез-тезлигига (ЮҚТ) таъсир қилмасдан ҳам систолик, ҳам диастолик артериал босимни пасайтиради.
Телмисартанни тўсатдан бекор қилган ҳолларда артериал босим “бекор қилиш” синдроми ривожланмасдан аста-секин дастлабки даражага қайтади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез сўрилади.
Телмисартаннинг биокираолишлиги 50% ни ташкил қилади. Овқат билан бир вақтда қабул қилинганида телмисартаннинг қон плазмасидаги “концентрация/вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) 6% дан (40 мг дозада) 19% гача (160 мг дозада) ўзгаради. Телмисартан ичга қабул қилингандан 3 соатдан кейин қон плазмасидаги концентрацияси овқат қабул қилишдан қатъий назар тўғриланади. Эркаклар ва аёлларда зардобдаги концентрациялари орасида фарқ аниқланади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) ва (AUC) самарадорликка сезиларли таъсир кўрсатмасдан эркакларга нисбатан аёлларда мувофиқ равишда тахминан 3 ва 2 марта юқори бўлган.
Тақсимланиши
Қон плазмаси оқсиллари, асосан альбумин ва альфа-1 гликопротеин билан боғланиши 99,5% ни ташкил қилади. мувозанат концентрациясида тахминий тақсимланиш хажмининг ўртача кўрсаткичи – 500 л ни ташкил қилади.
Метаболизми
Глюкурон кислотаси билан конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Метаболитлари фармакологик фаол эмас.
Чиқарилиши
Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 20 соатдан ортиқ.
Телмисартан ичга қабул қилингандан кейин ўзгармаган кўринишда ичак орқали чиқарилади; буйраклар орқали чиқарилиши – 2% дан камроқ.
Умумий плазмадаги клиренси (Cltot) “жигар” қон оқимига нисбатан юқори.
Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси
Гендер самаралар
Эркаклар ва аёлларда қон плазмасидаги концентрациясида фарқлар аниқланган: эркакларга нисбатан аёлларда қон плазмасидаги Сmax ва AUC мувофиқ равишда 3 ва 2 марта юқори (самарадорликка сезиларли таъсир кўрсатмасдан).
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда телмисартаннинг фармакокинетикаси ёш пациентлардаги фармакокинетикасидан фарқ қилмайди. Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациетлар
Буйрак фаолиятини ўртача ёки оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда қон плазмасида телмисартаннинг концентрациясини 2 марта ошиши кузатилади. Лекин диализдаги буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қон плазмасида телмисартаннинг пастроқ концентрациялари кузатилган. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши юқори, шунинг учун телмисартан гемодиализ йўли билан чиқарилмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Т1/2 ўзгармайди.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Жигар фаолиятини енгил ва ўртача бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синф) бўлган пациентларда телмисартаннинг суткалик дозаси 40 мг дан ошмаслиги керак.
Қўлланилиши
- Артериал гипертензия.
- Юрак-қон томир касалликлари юқори хавфи бўлган 55 ёш ва ундан катта пациентларда юрак-қон томир касалликлари билан касалланиш ва ўлимни камайтиришда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Овқатланишдан қатъий назар, суткада 1 марта ичга қабул қилинади.
Артериал гипертензия
Тавсия этиладиган бошланғич доза – 40 мг суткада 1 марта.
Зарурати бўлганида (терапевтик самара йўқлигида) доза максимал суткалик дозагача – 80 мг суткада 1 мартагача оширилиши мумкин.
Максимал антигипертензив самарага телмисартан билан даволаш бошланганидан 4-8 хафтадан кейин эришилади.
Аддитив антигипертензив таъсир кўрсатувчи гидрохлортиазид билан мажмуада қўллаш мумкин.
Юрак-қон томир касалликлари юқори хавфи бўлган 55 ёш ва ундан катта пациентларда юрак-қон томир касалликлари билан касалланиш ва ўлимни камайтириш
Тавсия этиладиган доза – 80 мг суткада 1 марта.
Юрак-қон томир касалликлари профилактикасида телмисартаннинг пастроқ (суткада 80 мг дан камроқ) дозаларининг самарадорлиги аниқланмаган.
Пациентларда юрак-қон томир касалликлари билан касалланишни камайтириш мақсадида Мирел® препарати билан даволашни бошлашдан олдин артериал босимни назорат қилиш тавсия этилади. Зарурати бўлганида антигипертензив даволашни мувофиқлаштириш ўтказилади.
Буйрак фаолиятини бузилиши (шу жумладан, гемодиализда бўлган пациентларда): оғир буйрак етишмовчилиги бўлган ёки гемодиализ билан даволанишда бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси чекланган. Бундай пациентларга даволашни пастроқ сутка 20 мг дозадан бошлаш тавсия этилади. Буйрак фаолиятини енгил ва ўртача бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилиши: жигар фаолиятини енгил ёки ўртача даражада бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синф) бўлган пациентларга тавсия этиладиган доза – 40 мг суткада 1 мартани ташкил қилади.
Кекса ёшдаги пациентлар: дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Кузатилган ножўя самаралари доза, пациентларнинг жинси, ёши ёки ирқий мансублиги билан корреляция қилмаган. Юрак-қон томир касалликларини профилактикаси учун препаратни қўллаётган пациентларда телмисартаннинг хавфсизлиги артериал гипертензияси бўлган пациентларникига ўхшаш бўлган.
Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас: сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, шу жумладан цистит, юқори нафас йўллари инфекциялари, шу жумладан фарингит ва синусит; кам холларда: сепсис, шу жумладан ўлим билан якунланувчи1.
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: анемия; кам холларда: эозинофилия, тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам холларда: анафилактик реакция, ўта юқори сезувчанлик.
Моддалар алмашинуви ва озиқланишни бузилишлари: тез-тез эмас: гиперкалиемия; кам холларда: гипогликемия (қандли диабети бўлган пациентларда).
Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас: уйқусизлик, депрессия; кам холларда: хавотирлик.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: ҳушдан кетиш; кам холларда: уйқучанлик.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: кам холларда: кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзоси ва томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари: тез-тез эмас: вертиго.
Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: брадикардия; кам холларда: тахикардия.
Қон томирлар томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши, ортостатик гипотензия.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: ҳансираш, йўтал; жуда кам холларда: ўпканинг интерстициал касаллиги.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: қоринда оғриқ; диарея, диспепсия, қоринни дам бўлиши, қусиш; кам холларда: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, меъдада дискомфорт.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: кам холларда: жигар фаолиятини бузилиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: тери қичишиши, тери тошмаси; кам холларда: ангионевротик шиш (шу жумладан ўлим билан якунланувчи), экзема, эритема, эшакеми, дорили тери тошмаси, токсик тери тошмаси.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: белда оғриқ, мушаклар спазми, миалгия; кам холларда: артралгия, қўл-оёқларда оғриқ, пайларда оғриқ (тендинит симптомлари).
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: буйрак фаолиятини бузилиши, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: тез-тез эмас: кўкракда оғриқ, астения (холсизлик); кам холларда: гриппсимон симптомлар.
Лаборатор ва инструментал маълумотлар: тез-тез эмас: қон плазмасида креатинин концентрациясини ошиши; кам холларда: гемоглобин концентрациясини камайиши, сийдик кислотаси концентрациясини ошиши, “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши, креатинфосфокиназа (КФК) фаоллигини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик,
ўт чиқариш йўлларининг обструктив касалликлари,
жигар фаолиятини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синфи), ҳомиладорлик, эмизиш даври,
18 ёшгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: буйрак артерияларининг икки томонлама стенози, ягона буйрак артериясининг стенози, буйрак трансплантациясидан кейинги холат (қўллаш тажрибаси йўқ), диуретиклар билан даволаш, ош тузини истеъмол қилишни чеклаш, диарея ва қусиш оқибатидаги дегидратация натижасида айланиб юрувчи қон хажмини (АЮҚХ) камайиши; сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ), бирламчи гиперальдостеронизм, гипонатриемия, гиперкалиемия, аортал ва/ёки митрал клапан стенози, гипертрофик обструктив кардиомиопатия (ГОКМП), жигар (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синф) ва буйрак фаолиятини бузилиши, юрак ишемик касаллигида (ЮИК) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Дориланинг ўзаро таъсири
РААТ тизимига таъсир қилувчи бошқа дори препаратлари каби Мирел® препарати гиперкалиемия чақириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Гиперкалиемия чақирувчи, шу жумладан, калий тежовчи диуретиклар, калий препаратлари, калий сақловчи овқат қўшимчалари ва қон зардобида калийнинг миқдорини ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари ва моддалар (масалан, гепарин), ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан ЦОГ-2 селектив ингибиторлари, иммуносупрессив препаратлар (циклоспорин ёки такролимус) ва триметоприм билан бир вақтда қўлланилганида гиперкалиемия ривожланиши хавфи ошади. Гиперкалиемия ривожланиши тез-тезлиги хавф омилларининг мавжудлигига боғлиқ. Айниқса калий тежовчи диуретиклар ва калий сақловчи туз ўрнини босувчилар билан бир вақтда қўлланилганида гиперкалиемия ривожланиши хавфи юқорироқ. ААФ ингибиторлари ва НЯҚП лар билан бир вақтда қўллаш эҳтиёткорлик чораларига синчковлик билан риоя қилинганда гиперкалиемия ривожланишини кам хавфи билан кечади.
Бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди
Калий тежовчи диуретиклар, калий препаратлари ва калий сақловчи туз ўрнини босувчилар
Телмисартан каби ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари диуретиклар чақирган калийни йўқотилишини камайтиради. Спиронолактон, эплеренон, триамтерен ёки амилорид каби калий тежовчи диуретиклар, калий препаратлари ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчилар зардобда калийнинг даражасини аҳамиятли даражада ошишини чақириши мумкин. Агар гипокалиемия тасдиқланганлиги туфайли уларни бир вақтда қўллаш зарурати бўлса, даволашни зардобда калийнинг даражасини тез-тез назорати остида эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.
Литий
Литий препаратларини ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганида токсик самараларни ривожланиши билан қон плазмасида литийнинг концентрациясини қайтувчан ошиши кузатилган. Бундай ўзгаришлар кам холларда ангиотензин II рецепторларининг антагонистларини қўллаганда кузатилган. Литий препаратларини ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, шу жумладан телмисартан билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида қон плазмасида литийнинг даражасини назорат қилиш тавсия этилади.
Бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак
НЯҚП, шу жумладан, ЦОГ-2 селектив ингибиторлари, суткада 3 г дан ортиқ дозада ацетилсалицил кислотаси ва носелектив НЯҚП
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда (масалан, дегидратацияси бўлган пациентларда ёки кекса ёшдаги пациентлар) бир вақтда қўлланилганида буйрак фаолиятини кейинчалик ёмонлашиши, шу жумладан қайтувчан ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Бундай мажмуани айниқса кекса ёшдаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Шунинг учун телмисартанни қўллашдан олдин буйрак фаолиятини баҳолаш, шунингдек сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш керак; кейинчалик буйрак фаолиятини назорат қилиш мақсадга мувофиқ. НЯҚП лар телмисартаннинг гипотензив самарасини камайтиради.
Рамиприл
Рамиприл билан бир вақтда қўллаш рамиприл ва рамиприлатнинг AUC0-24 ва Cmax ни 2,5 марта ошишига олиб келади. Бу самаранинг клиник аҳамияти аниқланмаган.
Диуретиклар (тиазид ва “ҳалқали”)
Юқори дозаларда диуретиклар, шу жумладан фуросемид (“ҳалқали” диуретик) ва гидрохлортиазид (тиазид диуретиклар) билан аввалги даволаш даволашнинг бошида АЮҚХ камайиши ва артериал гипотензия ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Бир вақтда қўллаганда диққатни талаб этади
Бошқа гипотензив дори воситалари
Телмисартан бошқа антигипертензив дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.
Фармакологик хусусиятларини ҳисобга олиб баклофен ва амифостин билан бир вақтда қўлланилганида антигипертензив таъсирини кучайтириши мумкин.
Этанол, барбитуратлар, наркоз учун воситалар ва антидепрессантлар ортостатик гипотензия ривожланишига олиб келиши мумкин.
Глюкокортикостероидлар (ГКС)
ГКС телмисартаннинг антигипертензив самарасини камайтиради.
Юрак гликозидлари
Дигоксин, варфарин, гидрохлортиазид, глибенкламид, ибупрофен, парацетамол, симвастатин ва амлодипин билан бир вақтда қўллаш клиник аҳамиятли ўзаро таъсирга олиб келмайди. Телмисартан қон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ўртача 20% (бир ҳолатда 39%) га оширади. Телмисартан ва дигоксинни бир вақтда қўллаганда қон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини вақти-вақти билан аниқлаш мақсадга мувофиқ.
Махсус кўрсатмалар
Жигар фаолиятини бузилиши
Мирел® препаратини холестаз, ўт чиқариш йўллари обструкцияси ёки жигар фаолиятини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас, чунки телмисартан асосан сафро билан ичак орқали чиқарилади. Мирел® препаратини жигар фаолиятини енгил ёки ўртача бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синфи) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши
Мирел® препаратини буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаганда зардобда калийнинг даражаси ва креатининнинг концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади. Яқинда ўтказилган буйрак трансплантациясидан кейин препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.
Гиповолемия
Жадал диуретик даволаш, тузни истеъмол қилишни чеклаш, диарея ёки қусиш оқибатидаги гиповолемия ва/ёки гипонатриемияси бўлган пациентларда симптоматик артериал гипотензия ривожланиши мумкин, айниқса Мирел® препаратининг биринчи дозаси қабул қилингандан кейин. Даволашни бошлашдан олдин сув-электролит мувозанатининг бузилишларини мувофиқлаштириш керак.
Реноваскуляр гипертензия
Буйрак артерияларининг икки томонлама стенози бўлган ёки фаолият кўрсатувчи ягона буйрак артерияси стенози бўлган пациентларда ангиотензин II рецепторларининг антагонистларини қўллаганда яққол артериал гипотензия ва буйрак етишмовчилиги ривожланиши хавфи ошади.
РААТни икки томонлама блокадаси
Айрим пациентларда РААТ сусайиши оқибатида, айниқса бу тизимга таъсир этувчи мажмуалар қўлланилганида буйрак фаолияти бузилади (шу жумладан, ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланади). Шунинг учун бундай РААТ ни икки томонлама блокадаси билан кечувчи даволаш қатъий шахсий равишда ва буйрак фаолиятини синчковлик билан назорати остида (шу жумладан, қон зардобида креатинин концентрацияси ва калийнинг даражасини назорати остида) ўтказилиши керак.
РААТ ни фаоллашиши билан кечувчи бошқа холатлар
Қон томирлар тонуси ва буйрак фаолиятини РААТ фаоллиги билан белгиланадиган пациентларда (масалан, сурункали юрак етишмовчилиги ёки буйрак касаллиги, шу жумладан иккала буйрак артерияси стенози ёки ягона буйрак артерияси стенози бўлган пациентлар) РААТ га таъсир этувчи дори воситаларини қўллаш артериал гипотензия, гиперазотемия, олигурия ва кам холларда ўткир буйрак етишмовчилини ривожланиши билан кечиши мумкин.
Бирламчи гиперальдостеронизм
Бирламчи гиперальдостеронизми бўлган пациентлар РААТ га таъсир қилувчи гипотензив препаратларга резистент, шунинг учун бундай пациентларда Мирел® препаратини қўллаш тавсия этилмайди.
Аортал ва/ёки митрал клапан стенози, ГОКМП
Мирел® препаратини аортал ва/ёки митрал клапаннинг гемодинамик аҳамиятли стенози ёки ГОКМП бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Инсулин ёки ичга қабул қилиш учун гипогликемик воситаларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентлар
Бундай пациентларда телмисартанни қўллаганда гипогликемия ривожланиши мумкин.
Қонда глюкоза концентрациясини мунтазам назорат қилиш ва зарурати бўлганида гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади.
Гиперкалиемия
РААТ га таъсир этувчи препапаратларни қўллаш гиперкалиемия чақириши мумкин.
РААТ га таъсир этувчи препаратларни бир вақтда қўллашдан олдин фойда/хавф нисбатани баҳолаш керак.
Гиперкалиемия ривожланишининг хавф омиллари:
- Буйрак етишмовчилиги, кекса ёшдаги пациентлар (70 ёшдан ошган), қандли диабет;
- РААТ га таъсир этувчи препаратларни (масалан, ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари) ва/ёки калий тежовчи диуретиклар (спиронолактон, эплеренон, триамтерен, амилорид), шунингдек калий препаратлари ёки калий сақловчи озуқа тузини ўрнини босувчи, шунингдек НЯҚП (шу жумладан, ЦОГ-2 селектив ингибиторлари), гепарин, иммуносупрессив препаратлар (циклоспорин ёки такролимус) ва триметопримни бир вақтда қўллаш;
- Ёндош ҳолатлар (АЮҚХ ни камайиши, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, метаболик ацидоз, буйрак фаолиятини ёмонлашиши, буйрак касаллигини тўсатдан зўрайиши (масалан, инфекцион касалликлар), тўқима ишемияси/некрози билан кечувчи ҳолатлар (масалан, қўл-оёқларни ўткир ишемияси, рабдомиолиз, йирик жароҳат)).
Юқори хавф гуруҳига мансуб пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш ва қон зардобида калийнинг даражасини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.
Ирқий хусусиятлари
Телмисартан (РААТ га таъсир этувчи бошқа препаратлар каби) эҳтимол, артериал гипертензияси бўлган пациентларда гипоренинемияни учраш тез-тезлиги юқорироқ бўлганлиги туфайли, бошқа ирқларга нисбатан негроид ирқига мансуб пациентларда камроқ даражада антигипертензив таъсир кўрсатади.
Бошқалар
Ҳар қандай антигипертензив препаратлар билан бўлгандаги каби ЮИК ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларда артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши миокард инфаркти ёки инсульт ривожланишига олиб келиши мумкин.
Автотранспортни ва бошқа мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Мирел® препаратини қўллаш фонида бош айланиши, уйқучанлик ва артериал гипертензияни даволаш учун қўлланадиган препаратлар учун характерли бошқа ножўя самаралар ривожланиши мумкинлиги туфайли, транспорт воситалари ва бошқа техник ускуналарни бошқарганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда Мирел® препаратини қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик режалаштирилганида ёки у тасдиқланганида препаратни иложи борича эртароқ бекор қилиш ва ҳомиладорликда қўллашнинг хавфсизлик профили маълум бўлган бошқа антигипертензив даволашни буюриш керак.
Ангиотензин II рецепторларининг антагонистларини, шу жумладан телмисартанни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия этилмайди.
Препаратни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўллаш фетотоксик самаралар (буйрак фаолиятини сусайиши, кам сувлик, ҳомиланинг бош суякларини суякланишини секинлашиши) ва неонатал токсик самаралар (буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперкалиемия) чақириши мумкин. Агар ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида препарат қўлланган бўлса, ҳомиланинг буйрак ва бош мия суякларини ультратовуш текширувини ўтказиш керак.
Телмисартанни кўкрак сути билан ажралиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот йўқлиги туфайли, препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни бу даврда қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлар: артериал босимни яққол пасайиши, тахикардия, брадикардия. Бош айланиши, зардобда креатининнинг концентрациясини ошиши ва ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши ҳолатлари таърифланган.
Даволаш: симптоматик даволаш. Даволаш тактикаси препарат қабул қилингандан кейин ўтган вақт ва симптомларнинг оғирлик даражасига боғлиқ. Қуйидагилар тавсия этилади: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш. Зардобда электролитлар даражаси ва қон зардобида креатининнинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак. Артериал босим яққол пасайганида беморни оёқларини юқорига қаратган ҳолда “ётган” ҳолатга ўтказиш керак; сўнгра юрак-қон томир ва нафас тизими фаолиятини, АЮҚХ ни (вена ичига натрий хлоридининг 0,9%ли эритмасини юбориш) тутиб туришга қаратилган чораларни амалга ошириш ва суткалик диурезни назорат қилиш керак.
Гемодиализ самарасиз.
Чиқарилиш шакли
7, 10 таблеткадан контур уяли ўрамларда. 1, 2, 3, 4 та контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.