📜 Инструкция по применению Мифунгар
💊 Состав препарата Мифунгар
✅ Применение препарата Мифунгар
📅 Условия хранения Мифунгар
⏳ Срок годности Мифунгар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МИФУНГАР®

MIFUNGAR

Препаратнинг савдо номи: Мифунгар®

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксиконазол

Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем

Таркиби:

Бир туба (30 г крем) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оксиконазол – 0,300 г (оксиконазол нитрати кўринишида – 0,3441 г);

ёрдамчи моддалар: стеарил спирти, цетил спирти, юмшоқ оқ парафин, полисорбат 60, пропиленгликоль, бензой кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ, гомоген, гидрофил, “сув ичида ёғ” туридаги эмульсия  ҳолатидаги тиниқ бўлмаган крем, деярли ҳидсиз.

Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: D01AC11

 

Фармакологик хусусиятлари

Таъсир этувчи модда – имидазолнинг сунъий деривати бўлган оксиконазол бўлиб, у замбуруғларга қарши, шунингдек микробларга қарши таъсир кўрсатади. Патоген замбуруғларнинг ҳужайра мембранасининг таркибига кирувчи эргостеролнинг биосинтезини сусайтиради. Дерматофитлар, ачитқилар ва бошқа Trichophyton spp., Epidermophyton floccosum, Microsporum spp., Candida albicans, Pityrosporum spp., Aspergillus spp. уруғи замбуруғларига нисбатан фаол. Шунингдек Streptococcus spp., Staphylococcus spp, Corynebacterium spp. қатори микроорганизмларига нисбатан ҳам фаол.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўйилганида оксиконазолнинг оз миқдорда тери орқали сўрилиши аниқланади, қўйилган модданинг катта қисми терининг шох қаватида тўпланади. Крем 2,5 мг/см2 дозада терига қўйилганидан 5 соатдан кейин оксиконазолнинг эпидермисдаги концентрацияси 16,2 мкмоль (юзаки шох қаватида – 3,64 мкмоль, чуқурроқ қаватларда 1,29 мкмоль) ни ташкил қилади. Крем сиртга 150 мг дозада қўйилганидан кейин қўйилган миқдорининг 1% дан камроқ қисми сўрилади, оксиконазол қон зардобида аниқланмайди.

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган тери ва соч қопламаларининг замбуруғли касалликларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўллаш учун. Шикастланган жойга юпқа қават қилиб суткада 1 марта, яхшиси кечасига қўйилади. Даволаш курсининг давомийлиги: тери микозларида – 2 ҳафта; панжа микозларида 1 ой. Касаллик белгиларининг қайталанишларини олдини олиш учун препарат билан даволашни тўлиқ соғайганлик белгиларидан кейин 1-2 ҳафта давомида давом эттириш тавсия қилинади. Препарат билан даволаш курси 6 ойдан кўп тавсия қилинмайди.

 

 

 

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик дерматит, оғриқлар, қизариш, терини қичишиш, тери тошмаси, терини ёрилиши, мацерацияси, фолликулит, ачишиш, санчиш ҳисси кўринишидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин.

Юқори сезувчанлик ёки тери қопламларининг таъсирланиши белгилари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Имидазол ҳосилаларига, препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; болаларда (8 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мифунгар® препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар олинмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Шифокорнинг маслаҳатсиз бошқа маҳаллий қўллаш учун препаратлари билан қўллаш мумкин эмас.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган ташқи жинсий аъзоларининг замбуруғли касалликларини даволашда жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш лозим.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши: ҳомиладорлик вақтида (ҳомиладорларда адекват ва қатъий назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган) ва эмизиш вақтида (оксиконазол кўкрак сутига киради) Мифунгар® препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин. Меъдани ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак, зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

30 г дан 1% ли сиртга қўллаш учун крем алюминий тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС гача бўлган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.