ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПИМАФУЦИН®
PIMAFUCIN®
Препаратнинг савдо номи: Пимафуцин®
Таъсир этувчи модда (ХПН): натамицин
Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем
Таркиби:
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 20 мг натамицин
ёрдамчи моддалар: цетилэфир муми, децилолеат (цетиол V), натрий лаурилсульфати, пропиленгликоль, пропилпарагидроксибензоат, метилпарагидроксибензоат, цетостеарил спирти, тозаланган сув.
Таърифи: оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши воситалар.
АТХ коди: D01AA02
Фармакологик хусусиятлари
Натамицин – препаратнинг таъсир этувчи моддаси, фунгицид таъсирга эга замбуруғларга қарши полиен антибиотикдир. Натамицин хужайра мембраналарининг стеролларини боғлайди, уларнинг бутунлиги ва фаолиятини бузади, бу микроорганизмларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Натамицинга кўпчилик патоген ачитқи замбуруғлари, айниқса Candida albicans, айрим содда ҳайвонлар (T.vaginalis) сезгир. Дерматофитлар камроқ сезгирдирлар. Клиника амалиётида ачитқи замбуруғлари орасида натамицинга резистентлик учрамайди.
Фармакокинетикаси
Сиртга ва маҳаллий қўлланганида шикастланмаган тери ва шиллиқ қаватлар орқали деярли сўрилмайди.
Қўлланилиши
Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган тери ва шиллиқ қаватларнинг замбуруғли касалликлари, шу жумладан:
- асосан Candida замбуруғлари чақирган вульвит, вульвовагинит, баланопостит;
- тери ва тирноқлар кандидози;
- замбуруғлар томонидан бирламчи чақирилган, ёки кандидоз билан асоратланган ташқи отит;
- дерматомикозларда қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Ҳомиладорлик ва лактация
Пимафуцин ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатилиши мумкин. Препаратни ҳомилага нохуш таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
Қўллаш усули ва дозалари
Вульвитда, вульвовагинитда, баланопоститда крем шикастланган соҳаларга суткада бир ёки бир неча марта суртилади. Candida albicans чақирган вульвит, вульвовагинитларни оғир кечишида, ичакдаги кандидоз инфекциясининг ўчоғини санацияси учун, қўшимча равишда Пимафуцин ичга қабул қилиш учун таблетка ёки қин шамчалари кўринишида буюрилади.
Дерматомикозларда (шу жумладан тери ва тирноқларнинг кандидозида, болалардаги бичилишда) крем тери ёки тирноқнинг шикастланган юзасига суткада 1 ёки бир неча марта (4 мартагача) суртилади.
Ташқи эшитиш йўлининг микозида шикастланган юзага крем суткада 1 ёки бир неча марта (4 мартагача) суртилади. Препаратни қўллашдан олдин қулоқ тозаланади. Препарат қўлланганидан кейин эшитиш йўлига табиий матодан (пахта, жундан) турунда қўйилади.
Даволаш курсининг давомийлиги шахсий равишда белгиланади. Касаллик симптомлари йўқолганидан кейин даволашни яна бир неча кун давом эттириш тавсия этилади.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда препарат суртилган жойда енгил таъсирланиш, ачишиш ҳисси бўлиши мумкин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши
Пимафуцин препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Препаратнинг дорилар билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун 2% ли крем 30 г дан алюмин ёки пластик тубаларда. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
+25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.