ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Пирацетам
PYRACETAMUM
Препаратнинг савдо номи: Пирацетам
Таъсир қилувчи модда (ХПН): пирацетам
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула cақлайди:
Фаол модда: пирацетам – 400 мг
Ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, магний карбонати.
Желатин капсулалар (титан диоксиди, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагид-роксибензоат, сирка кислотаси, желатин).
Таърифи: оқ рангли №0 капсула. Капсула ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита.
АТХ коди: N06BX03
Фармакологик хусусиятлари
Миянинг моддалар алмашинуви жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, мия тўқимасида АТФ концентрациясини оширади, рибонуклеин кислотаси ва фосфолипидларнинг биосинтезини кучайтиради, гликолитик жараёнларни рағбатлантиради, глюкозани утилизациясини кучайтиради. Бош миянинг интегратив фаолиятини яхшилайди, хотирани консолидациясига ёрдам беради, таълим олиш жараёнларини енгиллаштиради. Бош мияда қўзғалишни тарқалиши тезлигини ўзгартиради, микроциркуляцияни яхшилайди, бунда томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатмайди, фаоллашган тромбоцитлар агрегациясини ингибирлайди. Гипоксия, интоксикациялар, электрошок чақирган бош мия шикастланишларида ҳимояловчи таъсир кўрсатади, электроэнцефалограммада альфа- ва бета-фаолликни кучайтиради, вестибуляр нистагманинг яққоллигини камайтиради. Седатив ва психостимулловчи таъсирларга эга эмас. Бош мия ярим шарлари орасидаги алоқа ва неокортикал тузилмаларда синаптик ўтказувчанликни яхшилайди, мияда қон айланишини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин препарат яхши сўрилади ва турли аъзолар ва тўқималарга киради. Дори шаклидан қатъий назар биокираолишлиги тахминан 95% ни ташкил этади. Максимал концентрацияси (ТСmax) га эришиш вақти – 0,5-1 соат. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, ичга қабул қилинганидан 1-4 соатдан кейин мия тўқимасида тўпланади. Бошқа тўқималарга нисбатан орқа мия суюқлигидан аҳамиятли даражада секинроқ чиқарилади. Деярли метаболизмга учрамайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) -4,5 соат (бош миядан – 7,7 соат). 2/3 қисми ўзгармаган ҳолда 30 соат давомида буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
– Психоорганик синдромни, хусусан хотирани пасайиши, бош айланиши, диққатни жамлаш ва умумий фаолликни пасайиши, кайфиятни ўзгариши, хулқ-атворни ўзгариши, ҳаракатни бузилиши билан хасталанган кекса ёшли беморлар, шунингдек Альцгеймер касаллиги ва сенил деменциянинг Альцгеймер тури бўлган пациентларни симптоматик даволаш.
– Нутқни бузилиши, эмоционал сферани бузилиши каби ишемик инсульт оқибатлари, ҳаракат ва руҳий фаолликни ошириш учун.
– Сурункали алкоголизм – психоорганик ва абстинент синдромни даволаш учун.
– Бош мия жароҳатлари ва бош мия интоксикацияларидан кейин тикланиш даври.
– Бош айланиши ва у билан боғлиқ мувозанатни бузилиши, вазомотор ва руҳий бош айланишлардан ташқари ҳолларда.
– Психоорганик синдроми бўлган болаларда паст таълим олишни мажмуавий даволаш таркибида.
– Ўроқсимон ҳужайрали анемияни мажмуавий даволашда.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқатланиш вақтида ёки оч қоринга буюрилади. Диққат, уйқуни бузилишини олдини олиш учун сўнги бир марталик дозани 17.00 дан кейин қабул қилиш мумкин эмас.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – тана вазнига 30-160 мг/кг, қабул қилиш сони – суткада 2 марта, зарурати бўлганида – суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 2-3 ҳафтадан 2-6 ойгача. Зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади.
Кекса ёшли пациентларда психоорганик синдромни даволашда препарат суткада 1,2-2,4 г дан буюрилади; даволашнинг биринчи хафтаси давомида юклама дозаси – суткада 4,8 г гача. Зарурати бўлганида пирацетам билан даволаш психотроп, юрак-томир ва бошқа дори воситалари билан бирга амалга оширилиши мумкин.
Инсульт оқибатларини даволашда суткада 4,8 г буюрилади.
Алкоголизмда – тутиб турувчи доза – 2,4 г.
Бош айланиши ва у билан боғлиқ мувозанатни бузилишларида суткада 2,4-4,8 г буюрилади.
Ўроқсимон хужайрали анемияда суткалик доза – тана вазнига 160 мг/кг, 4 тенг порцияга бўлинган.
Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда дозалаш. Пирацетам организмдан буйрак орқали чиқарилиши сабабли, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва ушбу дозалаш схемасига мувофиқ дозани танлаш керак:
Буйрак етишмовчилиги | Креатинин клиренси (мл/минут) | Дозалаш тартиби |
Норма | >80 | одатдаги доза |
Енгил | 50-79 | 2-3 қабулда одатдаги дозанинг 2/3 қисми |
Ўртача | 30-49 | 2 қабулда одатдаги дозанинг 1/3 қисми |
Оғир | <30 | бир марта одатдаги дозанинг 1/6 қисми |
Сўнгги босқич | – | қўллаш мумкин эмас |
Кекса ёшли беморларда доза буйрак етишмовчилиги бўлганида тўғрилади ва узоқ муддатли даволашда буйракнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда дозалаш. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда дозани тўғрилаш талаб этилмайди. Буйрак ва жигар фаолиятини бузулиши бўлган беморларда дозалаш схема (“Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда дозалаш” бўлимига қаранг) бўйича амалга оширилади.
Ножўя таъсирлари
Ножўя самаралари кўпроқ кекса ёшли пациентларда суткада 2,4 г дан юқори дозаларда кузатилади. Кўпгина ҳолларда препаратни дозасини камайтириб, бундай симптомларни бартараф этилишига эришилади. Асабийлик, қўзғалиш, экстрапирамид бузилишлар, тана вазнини ошиши, кам ҳолларда – депрессия, уйқучанлик, астения. Кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин ва меъдада оғриқ каби меъда-ичак йўллари томонидан; нерв тизими – бош айланиши, бош оғриғи, атаксия, мувозанатни бузилиши, тутқаноқни кечишини ёмонлашиши, уйқусизлик; руҳият томонидан – чалкашиш, қўзғалиш, хавотирлик, галлюцинациялар, жинсий фаолликни ошиши; тери қопламалари томонидан – дерматит, қичишиш, тошма, шиш; юрак-қон томир тизими томонидан – стенокардияни кечишини ёмонлашиши каби ножўя самаралар ҳақида якка хабарлар мавжуд.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам), болалар (12 ёшгача), геморрагик инсульт, безовталик билан депрессия (ажитирланган депрессия), Гентингтон хореяси.
Эҳтиёткорлик билан. Гемостазни бузилиши, катта ҳажмли жарроҳлик аралашувлари, оғир даражали қон кетиш, ҳомиладорлик, лактация даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Клоназепам, фенитоин, фенобарбитал, натрий вальпроати билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Пирацетамнинг юқори дозалари (суткада 9,6 г) веноз тромбози бўлган беморларда аценокумаролнинг самарадорлигини оширган: фақат ацекумаролни буюришга нисбатан тромбоцитлар агрегациясини, фибриноген миқдори, Виллебранд омили, қон ва плазмани қовушқоқлигини кўпроқ камайиши кузатилган. Қалқонсимон без гормонларининг самарадорлигини оширади, юқори таъсирчанлик, дезориентация, уйқуни бузилиши бўлиши мумкин.
Бошқа дори препаратларининг таъсири остида пирацетамнинг фармакодинамикасини ўзгаришини эҳтимоли кам, чунки пирацетамнинг 90% ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади.
Пирацетам суткада 20 г дозада препаратни доимий қабул қилувчи тутқаноғи бўлган беморларнинг қон зардобида тутқаноққа қарши препаратларнинг (карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, вальпроат кислотаси) максимал концентрацияси ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонни ўзгартирмаган.
Алкоголь билан бирга қабул қилиш, зардобда пирацетамнинг концентрациясига таъсир қилмаган; пирацетамни 1,6 г қабул қилинганда қон зардобида этанолнинг концентрацияси ўзгармаган.
Антипсихотик дори воситалари (нейролептиклар) самарадорлигини оширади. Марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида марказий нерв тизими ҳаддан ташқари рағбатлантирилиши мумкин. Нейролептиклар билан бир вақтда қўллаш экстрапирамид бузилишларни пайдо бўлиши хавфини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Гемостазни бузилиши бўлган пациентларга, катта ҳажмли жарроҳлик операциялари вақтида ёки оғир даражали қон кетиши симптомлари бўлган беморларга пирацетамни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Кортикал миоклонияни даволашда, даволашни тўсатдан тўхтатишдан сақланиш керак, чунки бу хуружларни қайталанишини чақириши мумкин.
Кекса ёшли пациентларда узоқ муддатли даволашда буйрак фаолияти кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади, зарурати бўлганида дозани креатинин клиренсига қараб тўғриланади.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларни эътиборга олиб, механизмлар билан ишлаш ва автомобилни ҳайдашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Гемодиализ учун аппаратларнинг фильтрловчи мембраналари орқали ўтади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар кучаяди. Биринчи ёрдам – меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар 400 мг.
10 капсуладан контур уяли ўрамда.
2, 6, 8, 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.