ГИОКСИЗОН
дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи
Гиоксизон
ХПН ёки гуруҳлаш номи
Гидрокортизон + Окситетрациклин
Дори шакли
сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма
Таърифи
Сариқ рангли суртма.
Таркиби
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
таъсир этувчи моддалар: гидрокортизон ацетати – 10,0 мг, окситетрациклин гидрохлориди – 30,0 мг;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат- 0,2 мг, вазелин – 1 г гача.
Фармакотерапевтик гуруҳи
Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостериод + антибиотик-тетрациклин.
АТХ коди: D07СA01.
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий препарат, компонентларининг йиғинди таъсири натижасида, айниқса аллергик келиб чиқишга эга бўлган, бактериал инфекциялар билан асоратланган терини яллиғланиш реакцияларини ривожланишини сусайтиради. Окситетрациклин – тетрациклинлар гуруҳи антибиотигидир, бактериостатик таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий бактериялар, Richettsia spp., Treponema spp., Chlamidia spp., Mycolplasma spp. ларга нисбатан фаол. Гидрокортизон – глюкокортикостероид, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва қичишишга қарши самара кўрсатади. Фагоцитозни тормозлайди; фосфолипаза А2 фаоллигини сусайтириши ва хужайра қобиғи фосфолипидларидан арахидон кислотасини ажралиб чиқишини камайтириш йўли билан, лейкотриенлар ва простагландинлар синтезини камайтиради. Яллиғланиш жараёнини чақирувчи интерлейкинлар ва бошқа цитокинларнинг озод бўлишини сусайтиради; гистаминни озод бўлишини ва маҳаллий аллергик реакциялар пайдо бўлишини тормозлайди. Оқсиллар синтезини ва терида коллаген йиғилишини пасайтиради, бириктирувчи тўқимани ривожланишига тўсқинлик қилади, пролифератив жараёнларни сусайтиради.
Қўлланилиши
Янги туғилган чақалоқларни дерматити (пуфакчали ва эксфолиатив), инфекцияланган қазғоқланиш, фолликулитлар, фурункулёз, карбункул, импетиго, сарамасли яллиғланиш, инфекцияланган экземалар ва жароҳатлар, эрозиялар; янги туғилган чақалоқлардаги эшакеми; оддий ва аллергик дерматит, себорея; «қуёшли» эритематоз тошмаси, кўп шаклли экссудатив эритема; ҳашоратларни чақиши; ташқи эшитув йўлини аллергик ва йирингли касалликлари; болдирни варикоз яралари, куйишлар, совуқ уришида қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, тери туберкулёзи, тери ўсмаси, рак олди ҳолатлар, микоз, терини вирусли касалликлари (герпес, сувчечак); ҳомиладорлик, лактация даври (шикастланишнинг катта ўчоқларида қўлланганида) қўллаш мумкин эмас.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий, сиртга буюрилади.
0,5-1 г миқдордаги суртма терини шикастланган жойларига юпқа қават қилиб кунига 1-3 марта қўйилади ёки стерил дока боғлов остига қўйилади.
Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади.
Ножўя таъсири
Кам ҳолларда – аллергик реакциялар, терини қўзғалиши, қичишиш, тошма кузатилиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида ва/ёки катта юзаларга қўйилганида – глюкокортикоидларнинг тизимли ножўя самаралари бўлиши мумкин. Юз терисида қўлланганида – телеангиоэктазиялар, оғиз соҳасида тери ости клетчаткасини атрофияси кузатилиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Гиоксизон суртма препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ёки номутаносиблиги таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Глюкокортикостероидлар (ГКС) билан даволаниш вақтида чечакка қарши вакцинацияни ўтказиш ва иммунизацияни бошқа турларини режалаштириш мумкин эмас (ГКС ни иммунодепрессив самараси туфайли). Болаларда препаратни катта юзаларга ва окклюзион боғловлар остига қўйишдан сақланиш керак. Препаратни юз терисига қўллашни зарурати бўлганида, юқори сўрилиши ва ножўя таъсирларини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, даволаш қисқа бўлиши керак.
Чиқарилиш шакли
Маҳаллий ва сиртга қўллаш учун суртма.
10 г дан алюминий тубаларда. Ҳар бир туба препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.