📜 Инструкция по применению Новокаин
💊 Состав препарата Новокаин
✅ Применение препарата Новокаин
📅 Условия хранения Новокаин
⏳ Срок годности Новокаин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НОВОКАИН

NOVOCAIN

Препаратнинг савдо номи: Новокаин

Таъсир этувчи модда (ХПН): прокаин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 20 мг прокаин гидрохлориди (новокаин);

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотасининг 0,1 М эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

АТХ коди: N01BA02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ўртача оғриқсизлантирувчи фаолликка ва катта терапевтик таъсир кенглигига эга бўлган маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Кучсиз асос бўлиб, натрий каналларини блоклайди, сезувчи нерв охирларида импульсларнинг генерациясига ва нерв толалари бўйлаб импульсни ўтказилишига тўсқинлик қилади. Нерв ҳужайраларининг мембраналарида тинчлик потенциалига яққол таъсир қилмасдан, ҳаракат потенциалини ўзгартиради. Нафақат оғриқ импульсларини, балки бошқа турдаги импульсларнинг ўтказилишини ҳам сусайтиради. Тизимли қон оқимига сўрилганида ва бевосита томирга юборилганида, периферик холинергик тизимларнинг қўзғалувчанлигини пасайтиради, преганглионар нерв охирларида ацетилхолинни ҳосил бўлиши ва ажралиб чиқишини камайтиради (маълум даражада ганглийларни блокловчи таъсирга эга), силлиқ мушакларнинг спазмини бартараф қилади, миокарднинг ва бош мия пўстлоғининг мотор соҳаларининг қўзғалувчанлигини камайтиради. Вена ичига юборилганида оғриқни қолдирувчи, гипотензив ва антиаритмик таъсир кўрсатади (самарали рефрактер даврни оширади, қўзғалувчанлик, автомaтизм ва ўтказувчанликни камайтиради), катта дозаларда нерв-мушак ўтказувчанлигини бузиши мумкин. Мия устунининг ретикуляр фармациясининг пастга тушувчи тормозловчи таъсирларини бартараф қилади. Полисинаптик рефлексларни сусайитиради. Катта дозаларда тиришишлар чақириши мумкин. Қисқа муддатли анестезияловчи фаолликка эга (инфильтрацион анестезиянинг давомийлиги 0,5-1 соатни ташкил қилади).

Фармакокинетикаси

Тўлиқ тизимли сўрилишга учрайди. Сўрилиш даражаси юбориш жойига (васкуляризация даражаси ва юбориш соҳасини қон айланиш тезлигига), юбориш йўлига ва дозалаш йиғиндисига боғлиқ. Парентерал юборилганида плазма ва жигар эстеразалари томонидан икки асосий фармакологик фаол метаболитлари: диэтиламиноэтанол (ўртача томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга) ва пара-аминобензой кислотасини ҳосил бўлиши билан (сульфаниламид химиятерапевтик препаратлари рақобат антагонисти ҳисобланади ва уларнинг микробларга қарши таъсирини сусайтириши мумкин) тез гидролизланади.

Ярим чиқарилиш даври – 30-50 секунд, неонатал даврда – 54-114 секундни ташкил қилади. Асосан буйрак орқали метаболитлари кўринишида, 2% ками ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Ўтказувчан, эпидурал анестезияда қўлланади;

Қўллаш усули ва дозалари

12 ёшдан катта болалар учун максимал доза – 15 мг/кг.

Ўтказувчан анестезия учун –20 мг/мл (25 мл гача) эритма; эпидурал анестезия учун –       20 мг/мл (20-25 мл) эритма.

Ножўя таъсирлари

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, ҳолсизлик, хушдан кетиш , тиришишлар, тризм, тремор, кўриш ва эшитишни бузилишлари, нистагм, от думи синдроми (оёқ фалажи, парестезиялар), нафас мушаклари фалажи, сезувчан ва мотор блоки, субарахноидал анестезияда кўп ҳолларда респиратор фалаж ривожланади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши ёки ошиши, периферик вазодилатация, коллапс, брадикардия, аритмия, кўкрак қафасида оғриқ.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: ихтиёрсиз сийиш.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, ихтиёрсиз дефекация.

Қон томонидан: метгемоглобинемия.

Аллергик реакциялар: қичишиш, терида тошма, бошқа анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок), эшакеми (терида ва шиллиқ қаватларда).

Бошқалар: турғун анестезия, гипотермия, импотенция; стоматологияда анестезия ўтказилганида: лаб ва тилнинг сезувчанлигини йўқолиши ва парестезиялар, анестезияни узайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан пара-аминобензоат кислотасига ва бошқа маҳаллий анестетикларга), 12 ёшгача бўлган болалар.

Эпидурал анестезия учун: атриовентрикуляр блокада, артериал босимни яққол пасайиши, шок, люмбал пункция ўтказиш жойини инфекцияланиши, септицемия.

Эҳтиёткорлик билан

Ўткир қон кетиши билан кечувчи шошилинч операциялар; жигарда қон оқимини сусайиши билан кечувчи ҳолатлар (масалан, сурункали юрак етишмовчилигида, жигар касалликларида); юрак-қон томир етишмовчилигини зўрайиши (одатда юракни блокадаси ва шокни ривожланиши оқибатидаги); псевдохолинэстераза танқислиги; буйрак етишмовчилиги; болалар (12 ёшдан 18 ёшгача) ва кекса пациентларда (65 ёшдан катта); оғир касал пациентлар; ҳомиладорлик ва туғруқ даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Умумий анестезия учун воситалар, ухлатувчи ва седатив препаратлар, наркотик анальгетиклар ва транквилизаторларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради.

Антикоагулянтлар (ардепарин, далтепарин натрий, данапароид натрий, эноксапарин натрий, гепарин, варфарин) қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади.

Маҳаллий анестетик инъекция қилинган жойга оғир металл тузларини сақловчи дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов берилганида, шиш ва оғриқ кўринишидаги маҳаллий реакцияни ривожланиш хавфини оширади.

Моноаминооксидаза ингибиторлари (фуразолидон, прокарбазин, селегилин) билан бир вақтда қўллаш гипотензияни ривожланиш хавфини оширади.

Миорелаксантлар таъсирини кучайтиради ва узайтиради.

Прокаин наркотик анальгетиклар билан бирга буюрилганида аддитив самара аниқланади, бу орқа мия ва эпидурал анестезияни ўтказишда ишлатилади, бунда нафасни сусайиши кучаяди.

Вазоконстрикторлар (эпинефрин, метоксамин, фенилэфрин) маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирини узайтиради.

Прокаин дори воситаларнинг миастенияга қарши таъсирини, айниқса у юқори дозаларда ишлатилганда сусайтиради, бу миастенияни даволашни қўшимча коррекциясини талаб қилади.

Холинэстераза ингибиторлари (миастенияга қарши дори воситалар, циклофосфамид, демекарин бромиди, экогиоат йодид,  тиотепа) прокаиннинг метаболизмини сусайтиради.

Прокаиннинг метаболити (пара-аминобензой кислотаси) сульфаниламидларнинг антагонисти ҳисобланади.

Гуанадрел, гуанетедин, мекамиламин, триметафан камзилат билан спинал ва эпидурал анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи дори воситаларини қўллашда кескин артериал босимни пасайиши ва брадикардия хавфи ошади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Махсус кўрсатмалар

Пациентларга юрак-томир, нафас ва марказий нерв тизими фаолиятини назорат қилиш талаб қилинади. Маҳаллий анестетик юборишдан 10 кун олдин  МАО ингибиторларини бекор қилиш керак.

Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни, шунингдек психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Қўллаш олдидан албатта препаратга шахсий сезувчанлик синамасини ўтказиш керак. Шуни ҳисобга олиш лозимки, маҳаллий анестезияни ўтказишда, битта ва ўша умумий доза ишлатилганида новокаиннинг заҳарлилиги, қанчалик тўйинган эритма ишлатилса, ўшанча юқорироқдир. Шиллиқ қаватлардан сўрилмайди; тери устига қўлланганида юзаки анестезиясини таъминламайди.

Регионар ва маҳаллий анестезия тажрибали мутахассислар томонидан, юрак фаолиятини мониторинги ва реанимация чораларини ўтказиш учун зарур бўлган препаратлар ва тиббий ускуналарни зудлик билан қўллаш қўллашга тайёр бўлган мувофиқ равишда ўтказилиши керак. Анестезия ўтказаётган персонал, малакали ва анестезияни бажариш техникасига ўргатилган бўлиши, тизимли токсик реакциялар, нохуш кўринишлар ва реакциялар ва бошқа асоратларга ташхис қўйиш ва даволашни билиши карак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тери қопламалари томонидан: тери қопламалари ва шиллиқ қаватларини оқариши, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, «совуқ» тер, нафасни тезлашиши, тахикардия, артериал босимни пасайиши, коллапсгача, апноэ, метгемоглобинемия. Марказий нерв тизимига таъсири қўрқув, галлюцинация, тиришишлар, ҳаракат қўзғалишлари билан намоён бўлади.

Юрак-қон томир ёки марказий нерв тизими томонидан симптомлар пайдо бўлганида қуйидагилар талаб қилинади:

– прокаинни зудлик билан юборишни бекор қилиш;

– нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш;

– артериал босимни, пульсни ва кўз қорачиғи кенглигини синчков назоратини таъминлаш.

Даволаш: адекват ўпка вентиляциясини тутиб туриш, дезинтоксикацион ва симптоматик терапия.

Зарур бўлганда – умумий реанимацион муолажаларни (шу жумладан сунъий ўпка вентиляциясини ўтказиш). Агар тиришишлар 15-20 секунддан кўп давом этса, уларни вена ичига диазепам юбориш билан бартараф қилинади (5-20 мг).

Чиқарилиш шакли

20 мг/мл инъекция учун эритмалар.

2 мл дан ампулаларда нейтрал шиши НС-1 ёки НС-3 маркали.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан ампулани очиш учун пичоқчаси билан ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланган.

Синдириш чизиғи, халқаси ва синдириш нуқтаси бўлган ампулаларни қўллаганда ампулани очиш учун пичоқчаси ва ампула скарификаторини жойламасликка йўл қўйилади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.