ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМПИЦИЛЛИН ТРИГИДРАТ–NGP
AMPICILLINUM TRIHYDRATUM–NGP
Препаратнинг савдо номи: Ампициллин тригидрат–NGP
Таъсир этувчи модда (ХПН): ампициллин (ампициллин тригидрат кўринишида).
Дори шакли: капсула
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ампициллин тригидрат (100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда ) – 250 мг ёки 500 мг;
ёрдамчи модда: қуйимолекуляр поливинилпирролидон – етарли миқдорда, 310 мг ёки 510 мг массали капсулалар олингунга қадар.
Таърифи: қаттиқ желатинли капсулалар: оқ/оқ ёки оқ/пушти рангда, №0 ўлчамли 500 мг ли капсулалар учун ва №1 ўлчамли 250 мг ли капсулалар учун, оқ ёки деярли оқ-сарғиш тусли кукун билан тўлдирилган.
Фармакотерапевтик гурухи: Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).
АТХ коди: J01CA01
Фармакологик хусусиятлар.
Ампициллин – кенг таъсир доирага эга бўлган ярим сунъий пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик. Микроорганизмлар ҳужайраси девори синтезини тўхтатиб бактерицид таъсир килади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади. Кислотага чидамли.
Препаратга пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган Streptococci A, B, C, F, G: Str. Pneumoniae ва қуйидаги микроорганизмлар: L.monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelothrix rhusopathiae, Eikenella corrodens, N.meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propioniobacterium aenes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospria spp., Treponema доимо сезгир; Enterococcus faecalis, E.coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.influenzae, N.gonorrliocae, Fusobacterium spp., Prevotella spp., лар доимий сезгир эмас. Препаратга чидамли микроорганизмлар: Staphylococcus spp., B. Catarrhalis, Clebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundil, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morgani, Y.enterocolitia, Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteriodes spp., Mycoplasma spp., Chlamydia spp.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилинганда меъданинг кислотали муҳити таъсирида парчаланмайди, қонда яхши сўрилади. Ичилгандан сўнг плазмадаги энг юкори миқдорига тахминан 1,5 – 2 соатлар атрофида эришилади. Организм тўқима ва суюқликларига киради, терапевтик дозаларда, ўпка пардаси, қорин бўшлиғи ва бўғим суюқликларида, сафрода топилган. Препарат йулдош тўсиғидан ўта олади, она сути билан ажралади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соат, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори миқдори аниқланади. Препарат қайта ичилганда, организмда тўпланиб қолмайди, бу уни катта дозаларда ва узоқ вақт қабул қилишга имконият беради.
Қўлланилиши
Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчанликда, холецистит, кўк йўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияси, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген юқумли касалликлар, менингит, сепсис ва препаратга таъсирчан микроорганизмлар бошқа инфекцияларда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ўртача оғирликда кечувчи инфекцияларда, кунлик дозаси катталар учун 2 – 3 г. Болаларга буюриладиган препарат суткада 50-100 мг/кг тана оғирлигига. Бир ёшгача бўлган болалар учун суткада 0,25-0,75 г, 1 ёшдан 6 ёшгача – суткада 0,75-1,5 г, 6 ёшдан 15 ёшгача – суткада 1,5–2 г. Суткада дозани 2-4 мартага бўлиб ичилади, менингитда 6-8 марта. Гонококкли уретритда 3,5 г препаратни бир мартада ичиш тавсия этилади. Препаратни овқатдан 0,5-1 соат олдин ичилади. Даволаш муддати одатда 5-10 кун, ўткир пиелонефритда 2-3 ҳафта, сурункали пиелонефритда 6 ойдан ортиқ.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар (эшакем, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда иситмалаш, бўғимларда оғриқ, эозинофилия, жуда кам ҳолларда – анафилактик шок). Марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши (буйрак етишмовчилиги бор беморларга жуда катта дозаларда қўлланилганда), диспепсик ҳолатлар (диарея, кўнгил айниши, қайт қилиш), кандидоз, ичак дисбактериози кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Мутлоқо: пенициллин қатори антибиотикларга юқори сезувчанликда. Жигар фаолиятининг оғир бузилишларида. Бир ёшгача бўлган болалар. Препаратга таъсирчан бўлмаган микроорганизм штаммлари, айниқса псевдомонада ва стафилококклар чақирган юқумли касалликларда қўллаш мумкин эмас.
Қисман: цефалоспоринларга юқори сезувчанлик, анамнезида аллергия, бронхиал астма, узоқ вақт давом этган иситмалаш ёки эшакеми бор бўлса, юқумли мононуклеоздаги иккиламчи инфекцияларда, лимфолейкозда, лактация даврида, хомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва бош.) билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро зиддият юзага келади. Аминогликозид антибиотиклар билан бирга қўлланганда, препаратнинг микробга қарши таъсирини кучайиши кузатилади. Пробеницид билан қўлланилганда, у препаратни сийдик билан ажралишини камайтиради, натижада унинг миқдори қон зардоби ошади, аллопуринол билан қўлланганда, у препаратнинг метаболизмини секинлатиб, тери тошмасини пайдо бўлиш тезлигини оширади. Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.
Маҳсус кўрсатмалар
Аллергик реакциялар юзага келганда, препаратни ичишни тўхтатиб, десенсибилизация даволаш чораларини қўллаш лозим. Сепсис беморларда бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин. Ҳолсизланган беморларни узоқ вақт даволанганда, препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроблар) супер инфекция чақириши мумкин. Бу гуруҳ беморларга даволаш даврида В гуруҳи ва С витаминларини, керак булганда, нистатин ва леворин дори воситаларини тавсия қилиш зарур. Бронхиал астма, узоқ вақт иситмалаш ва бошқа аллергик касалликларда, препарат билан бир вақтда десенсибилизацияловчи воситаларни бирга қўллаш тавсия этилади. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни қабул қилаётган, буйрак, жигар фаолиятини ва қон таркибини доимо назорат қилиб бориш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга препарат жуда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганида марказий нерв тизимига токсик таъсири (бош айланиши, бош оғриғи), диспепсик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, ич суюқ келиши), тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилишининг симптомлари пайдо бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва зарурати бўлганида симптоматик даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги воситаларини қўллаш, сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш, гемодиализ ўтказиш керак. Аллергияда антигистамин ва десенсибилизацияловчи воситалар қўлланади.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар 250 мг ва 500 мг дан.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.