📜 Инструкция по применению Кальций глюконат
💊 Состав препарата Кальций глюконат
✅ Применение препарата Кальций глюконат
📅 Условия хранения Кальций глюконат
⏳ Срок годности Кальций глюконат

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ ГЛЮКОНАТ

CALCII GLUCONAS

Препаратнинг савдо номи: Кальций глюконат

Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций глюконати

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кальций глюконати – 500 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий глюконати, сут кислотаси, кальций гидрооксиди, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки деярли рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: минерал препаратлар.

АТХ коди: А12АА03

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказилишида, силлиқ ва скелет мушакларини қисқаришида, миокард фаолиятида, қон ивишида қатнашади; улар суяк тўқимасини шаклланиши, бошқа тизим ва аъзоларнинг фаолияти учун зарурдир. Қонда кальций ионларининг концентрацияси кўплаб патологик жараёнларда камаяди, яққол гипокальциемия эса тетанияни пайдо бўлишига олиб келади. Кальций глюконати гипокальциемияни бартараф қилишдан ташқари, қон томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, аллергияга қарши, яллиғланишга қарши, қон кетишини тўхтатувчи таъсир кўрсатади. Кальций хлоридидан фарқли равишда, нисбатан камроқ маҳаллий қитиқловчи таъсирга эга, шунинг учун мушак ичига ва тери остига юбориш учун қўлланиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Препарат парентерал юборилганидан кейин қон оқими билан бирга барча аъзо ва тўқималарга бир текис тақсимланади. Қон плазмасида кальций ионлашган шаклда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади. Организмдан асосан буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Кальций глюконати қалқонсимон бези олди безлари фаолияти етишмовчилигида, организмдан кальцийни кўп чиқиб кетишида (хусусан, узоқ муддатли сувсизланишда), ёрдамчи восита сифатида аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, ангионевротик шиш ва бошқаларда), дорилар билан даволашдаги аллергик асоратларда, турли сабабли патологик жараёнлардаги (яллиғланиш жараёнининг экссудатив босқичи, геморрагик васкулит, нур касаллиги ва бошқаларда) қон томирлари ўтказувчанлигини камайтириш учун; паренхиматоз гепатитда, жигарнинг токсик шикастланишида, нефритда, эклампсияда, гиперкалиемияда, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида, тери касалликларида (терини қичишиши, экзема, псориаз ва бошқаларда), қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида, шунингдек магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг эрийдиган тузлари, фтор кислотасининг эрийдиган тузлари билан заҳарланишда антидот сифатида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига ва мушак ичига юборилади. Эритмали ампула юбориш олдидан тана ҳароратигача иситилади. Кальций глюконатни вена ичига тез юборилганида пайдо бўладиган ножўя реакциялардан сақланиш учун препарат аста-секин 1,5 мл ни тахминан 1 минут давомида юбориш керак.

Катта ёшдагиларга касалликнинг характери ва беморнинг ҳолатига қараб, 5-10 мл дан 10% ли эритма ҳар куни, кунора ёки ҳар 2 кунда юборилади.

Болаларга некрозни ривожланиш эҳтимоли бўлганлиги сабабли, препаратни мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Болаларга, уларнинг ёшига қараб, вена ичига 10% ликальций глюконат эритмасини 1 мл дан 5 мл гача юборилади.

Ножўя таъсирлари

Баъзида кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия, оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун тана бўйлаб қизиш ҳисси кузатилиши мумкин, улар тезда ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тромбозларга мойиллик, гиперкальциемия, яққол атеросклероз, қон ивишининг кучайишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Шприцни кальций глюконат эритмаси билан тўлдиришдан олдин шприцда этил спиртининг қолдиқлари бўлмаслиги учун текшириш керак (глюконат чўкмага тушади). Кальцийнинг бошқа препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди. Бирга қўлланганда кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради. Кальций глюконатни верапамилни қабул қилишдан олдин ва кейин вена ичига юбориш, унинг гипотензив таъсирини пасайтиради, лекин антиаритмик самарасига таъсир қилмайди. Хинидин билан бир вақтда қўлланганда қоринча ички ўтказувчанлигини секинлашишини ва хинидиннинг заҳарлилигини ошириши мумкин. Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида кардиотоксик таъсирни кучайиши мумкинлиги туфайли, кальций глюконатини парентерал қўллаш тавсия қилинмайди.

Кальций глюконати ва ангишвонагул гуруҳи препаратларини бир вақтда қўлланганда пайдо бўладиган салбий оқибатларни бўлиши мумкинлиги туфайли, «дигитализацияланган» пациент кальций препаратларини вена ичига инъекциясини қабул қилиши мумкин эмас. Кальций глюконати ва тетрациклинлар бир вақтда перорал қўлланганда, тетрациклиннинг таъсири уларнинг сўрилишини пасайиши сабабли камайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Кальций глюконатини вена ичига юборишда зардобдаги кальцийнинг миқдорини тез ошиб кетмаслиги ва атрофидаги тўқималарга қўйилиб некротик асоратлар ривожланмаслиги учун кичкина игна ишлатиш ва катта венага юбориш керак.

Кальций глюконатни тез юборилганида вазодилятацияни, артериал қон босимини тушишини, брадикардия, юрак аритмиясини, ҳушдан кетишни ва юракни тўхтаб қолишини чақириши мумкин.

Кальций тузлари ва ангишвонагул гуруҳи препаратлари бир вақтда ишлатилганида пайдо бўладиган салбий оқибатлар бўлиши мумкин, дегитализация қилинган пациент манзарани аниқ ойдинлашувига қадар кальций препаратларини вена ичига инъекциясини олишлари керак эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозасини ошириб юборилганида гиперкальциемия ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда антидот сифатида кальцитонин қўлланилади, уни вена ичига  кунига тананинг 1 кг вазнига 5-10 ХБ ҳисобидан юборилади (препарат 500 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида суюлтирилади, 6 соат давомида, 2-4 қабулда томчилаб юборилади).

Чиқарилиш шакли

Бирламчи ўрам:

  • 5 мл эритма синдириш нуқтаси бўлган рангсиз шиша ампулада (I тип, АҚШ.Ф.).
  • 10 мл эритма синдириш нуқтаси бўлган рангсиз шиша ампулада (I тип, АҚШ.Ф.).

Иккиламчи ўрам: 10 ампула пластик поддонда картон қутида (қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга).

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.