ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РУМАЛОН®
RUMALON
Препаратнинг савдо номи: Румалон®
Таъсир этувчи модда (ХПН): гликозаминогликан-пептид комплекси
Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма
Таркиби:
Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 2,25 мг дан кам бўлмаган гликозаминогликан-пептид комплекси сақловчи суяк кўмиги ва қовурға тоғайи экстрактлари аралашмаси;
ёрдамчи моддалар: м-крезол – 2,6 мг, хлорид кислотаси (1М эритма) – рН 6,5-7,5 гача, инъекция учун сув 1 мл гача.
Таърифи: тиниқ, жигарранг тусли оч-сариқ ранглидан то сарғиш-жигарранг ранглигача бўлган, метакрезол ҳидли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тўқималар трофикаси ва регененрацияси стимулятори
ATX коди: М09АХ
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Хайвонлардан олинадиган мажмуавий препарат, гликозаминогликан-пептид комплекси сақлайди. Препаратнинг таъсири унинг фаол компонентларини биргаликдаги таъсири билан боғлиқ. Тоғай гиалин тўқималарида моддалар алмашинувини нормаллаштиради: сульфат гуруҳи қўшилган мукополисахаридлар ва коллаген биосинтезини кучайтиради, бўғим тоғайлари регенерациясини рағбатлантиради, ферментлар фаоллигини камайтиради ва тоғай тўқималарида катаболик жараёнларини тормозлайди.
Фармакокинетикаси
Тадқиқотлар ўтказилмаган.
Қўлланилиши
Бўғимларнинг дегенератив-дистрофик касалликлари: гонартроз, бармоқлараро бўғимлар артрози, коксартроз, спондилез, спондилоартроз, менископатия, тизза қопқоғи хондромаляциясида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат мушак ичига чуқур юборилади: биринчи куни— 0,3 мл, иккинчи куни — 0,5 мл ва кейинчалик хафтада 3 марта 1 мл дан 5-6 хафта давомида юборилади. Такрорий даволаш курси – худди шу схема бўйича шифокор маслаҳатидан кейин буюрилади.
Ножўя таъсирлари
ЖССТ маълумотлари бўйича нохуш самаралари улар ривожланиш тез-тезлигига мувофиқ қуйидагича таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда ( ≥1/10 000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга кўра пайдо бўлиш тез-тезлигини аниқлаш имкони бўлмаган).
Иммун тизими томонидан:
Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактоид реакциялар, анафилактик шок.
Ушбу йўриқномада таърифланмаган ножўя самаралар пайдо бўлганда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик,
- ревматоид артрит,
- 18 ёшгача бўлган болалар,
- ҳомиладорлик, эмизиш даври,
- контрацепцияни ишончли усулларига риоя қилмайдиган репродуктив ёшдаги аёлларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Румалон® препаратини ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва глюкокортикостероидлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Билвосита антикоагулянтлар, антиагрегант воситалар ва фибринолитиклар билан бир вақтда қўлланганда улар таъсирини кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Бевосита антикоагулянтлар, антиагрегант воситалар ва фибринолитиклар билан бир вақтда қўлланганда қон ивиши кўрсаткичларини тез-тез назорат қилиш зарур.
Препаратни қўллаш диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига (транспорт воситаларини бошқариш, харакатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши) таъсир кўрсатмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас (ушбу гуруҳ пациентларида препаратни қўллаш хақида маълумотлар йўқлиги туфайли)
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Хозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш холатлари қайд этилмаган.
Чиқарилиш шакли
Мушак ичига юбориш учун эритма.
1 ёки 2 мл дан синдириш учун оқ халқаси билан ёруғликдан ҳимояловчи тўқ шиша ампулаларда.
5 ампуладан ПЭТ/ПЭ фольгали қопламли ПВХ ли контур уяли полимер ўрамда.
1, 2 ёки 5 дан контур контур уяли ПВХ ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.