📜 Инструкция по применению Аргидрин
💊 Состав препарата Аргидрин
✅ Применение препарата Аргидрин
📅 Условия хранения Аргидрин
⏳ Срок годности Аргидрин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРГИДРИН

ARGIDRINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Аргидрин

Таъсир этувчи модда (ХПН): аргинин гидрохлориди

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: L-аргинин гидрохлориди – 4,2 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 100 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқлантириш учун препарат, аминокислота.

АТХ коди: В05ВA01

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Аргидрин (α-амино-δ-гуанидиновалериан кислотаси) – аминокислота бўлиб, шартли алмашинмайдиган аминокислоталар синфига киради ва организмнинг кўпсонли ҳаётий муҳим фаолиятларнинг фаол ва ҳар томонлама хужайра регулятори ҳисобланади, организмнинг оғир ҳолатида муҳим протектор самара кўрсатади.

Аргинин гидрохлориди антигипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, цитопротектор, антиоксидант, антирадикал, дезинтоксикацион фаоллик таъсир кўрсатади, оралиқ алмашинув ва энергия билан таъминлаш жараёнларини фаол бошқарувчиси сифатида намоён бўлади, организмда гормонал балансни тутиб туришда маълум роль ўйнайди. Маълумки аргинин қонда инсулин, глюкагон, соматотроп гормон ва пролактин миқдорини оширади, пролин, полиамин, агматин синтезида иштирок этади, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига киришади, мембранани қутбсизлантирувчи таъсир кўрсатади.

Аргидрин жигарда мочевина синтези циклидаги асосий субстратлардан бири ҳисобланади. Препаратнинг гипоаммониемик самараси аммиакни мочевинага айланишини фаоллашиши йўли билан амалга ошади. Антиоксидант, антигипоксик ва мембранани барқарорлаштирувчи фаоллиги ҳисобига гепатопротектор таъсир кўрсатади, гепатоцитларда энергия билан таъминлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.

Аргинин гидрохлориди эндотелиоцитларда азот оксиди синтезини катализация қиладиган NO-синтаза-ферментига субстрат ҳисобланади. Препарат гуанилатциклазани фаоллаштиради ва қон томирлар эндотелийсида циклик гуаниндимонофосфат (цГМФ) миқдорини оширади, қон томирлар эндотелийига тромбоцитлар ва лейкоцитлар фаоллиги ва адгезиясини камайтиради, адгезияловчи протеинлар VCAM-1 ва МСР-1 синтезини бостиради ва шу билан атеросклеротик бляшаларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини олдини олади, қон томирлар деворидаги силлиқ миоцитлар миграцияси ва пролиферацияси стимулятори ва кучли вазаконстиктор бўлган эндотелин-1 синтезини бостиради. Аргинин гидрохлориди шунингдек оксидатив стресснинг кучли эндоген стимулятори – ассиметрик диметиларгинин синтезини бостиради. Препарат Т-ҳужайраларни ишлаб чиқарувчи айрисимон безининг фаолиятини рағбатлантиради, жисмоний юклама вақтида қондаги глюкоза миқдорини бошқаради. Яққол кислота ҳосил қилувчи таъсир кўрсатади ва кислота-ишқор мувозанатини мувофиқлаштиришга олиб келади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида қон плазмасида аргинин гидрохлоридининг максимал концентрацияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади. Аргинин гидрохлориди йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида фильтрланади, бироқ буйрак найчаларида деярли тўлиқ қайта сўрилади.

 

Қўлланилиши

Бош мия ва юрак-қон томирларининг атеросклерози, периферик қон томирларнинг атеросклерози, шу жумладан вақти-вақти билан пайдо бўладиган оқсоқ кўринишлари, диабетик ангиопатия, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилиши ўтказилганидан кейинги ҳолат, миокардиопатия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг сурункали постэмболик гипертензияси, турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитлар, гипераммониемия, гипоксик ҳолатлар, реконвалесценция жараёнидаги астеник ҳолатлар, шу жумладан инфекцион касалликлар ва жарроҳлик муолажаларидан кейинги, метаболик алкалоз, айрисимон бези фаолиятини пасайиши, ҳомиланинг ривожланишини кечикиши ва преэклампсияда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин.

Препаратнинг суткалик дозаси – 100 мл эритма.

Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипоксияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади.

Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммольдан ошмаслиги керак.

12 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади.

Метаболик алкалозни даволаш учун препаратнинг дозасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:

аргинин гидрохлориди (ммоль)

—————————————— х 0,3 х кг тана вазни

ортиқча ишқор (Ве) (ммоль/л)

юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозага қўшимча тузатиш киритиш кислота ишқор мувозанатини натижаси олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, қизиш ҳисси, эритма юборилган жойда флебит, кам ҳолларда аллергик реакциялар

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик. Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнездаги аллергик реакциялар; калий сақловчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактонни қўллаш. 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аргинин гидрохлориди қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва барқарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Калий тежовчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Аминофилин билан бир вақтда қўллаш қондаги инсулиннинг миқдорини ошириши мумкин.

Номутаносиблик

Препарат тиопентал билан номутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда инфузиядан олдин қон плазмасидаги калий миқдори ва диурез текширилиши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига ёрдам бериши мумкин.

Препарат эндокрин безларининг фаолияти бузилганида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препаратни эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Болалар

Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат бош оғриғини чақириши мумкин

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз.

Даволаш. дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий фаолиятларини тутиб туриш керак. Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси) юборилади. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл шиша бутқлкаларда (флаконларда).

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароаратда сақоансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.