ҚУЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МОРЕНАЗАЛ®
MORENASAL®
Препаратнинг савдо номи: Мореназал®
Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлориди
Дори шакли: назал спрей.
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: натрий хлориди – 22,0 мг;
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.
АТХ коди: R01AX10.
Фармакологик хусусиятлари
Препарат изотоник эритмага (0,9%) нисбатан купроқ концентрацияланган тузли эритма (2,2%) ҳисобланади. Бурун шиллиқ қавати билан контактда гипертоник эритма пассив диффузия йули билан ҳужайра мембраналаридан сув молекулаларини экстракциясини табиий усулда чақиради, шу тариқа бурун бўшлиғида тўпланган қовушқоқ шиллиқни суюлтириб уни чиқарилишини енгиллаштиради.
Қўлланилиши
Бурун бўшлиғини гигиенизацияси ва деконгестизацияси, ринитлар, синуситлар ва ринофарингитларни антибактериал даволашда адъювант сифатида, ЛОР-аъзоларда жаррохлик аралашувларидан кейин операциядан кейинги даврда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга: кунига 2-3 марта ҳар бир бурун тешигига 1-3 пуркашдан буюрилади.
2 ёшдан ошган болаларга: кунига 2-3 марта ҳар бир бурун тешигига 1-2 пуркашдан буюрилади.
Ҳар бир қўллашдан кейин аппликаторни сув билан ювиб ва қуритиш керак.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа препаратлар билан мутаносиб. Клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар қайд қилинмаган.
Махсус кўрсатмалар
Қўзғатувчи хусусиятларга эга. Кўзга тушиши ҳолларида кўзни сув билан синчковлик билан ювиш керак.
Препарат қўзғатувчи модда ҳисобланган ва локал ножўя самаралар чақириши мумкин бўлган бензалконий хлоридини сақлайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Қўллаш мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
Бурун учун спрей 2,2%. 15, 20, 30 мл дан, флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.