📜 Инструкция по применению Арикстра
💊 Состав препарата Арикстра
✅ Применение препарата Арикстра
📅 Условия хранения Арикстра
⏳ Срок годности Арикстра

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРИКСТРА

ARIXTRA

 

Препаратнинг савдо номи: Арикстра

Таъсир этувчи модда (ХПН): фондапаринукс натрий

Дори шакли: вена ичига ва тери остига юбориш учун эритма.

Таркиби:

2,5 мг/0,5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фондапаринукс натрий – 2,5 мг;

ёрдамчи моддалар: 4,2 мг натрий хлориди, натрий гидроксиди агарда рН<6 бўлса, 0,005 М эритма 0,005 М эритма кўринишида ишлатилади, хлорид кислотаси агарда рН>6 бўлса, 0,01 М эритма кўринишида ишлатилади, 0,5 мл гача инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ ёки деярли тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антитромботик восита.

АТХ коди: В01АХ05

Фармакологик хусусиятлари

Фондапаринукс натрий қон ивишининг фаоллашган Х факторини (Ха) синтетик ва селектив ингибитори ҳисобланади. Фондапаринукс натрийнинг антитромботик фаоллиги антитромбин (III) (AT III) ёрдамида Ха факторини селектив сусайишининг натижаси ҳисобланади. AT III билан танлаб боғланиб, фондапаринукс натрий Ха факторини нейтраллаш учун AT III нинг дастлабки хусусиятини (тахминан 30 мартага) кучайтиради. Ха факторини нейтралланиши коагуляцион каскадни тўхтатади ва тромбинни ҳосил бўлишини ҳам, тромбларни шаклланишини ҳам ингибиция қилади. Фондапаринукс натрий тромбинни (IIa фаоллашган омилни) фаолсизлантирмайди ва тромбоцитларга таъсир қилиш хусусиятига эга эмас.

Анти-Ха. Фондапаринукс натрийнинг фармакодинамикаси/фармакокинетикаси плазмада анти-Ха факторининг фаоллиги билан намоён бўладиган концентрациялари билан белгиланади. Анти-Ха факторининг фаоллигини калибровкали баҳолаш учун фақат фондапаринукс натрий ишлатилиши мумкин, бунинг учун гепариннинг халқаро стандарти ёки қуйимолекуляр гепаринлар тўғри келмайди. Бундай калибровканинг натижаси бўлиб, фондапаранукс натрийнинг концентрациясини мг калибровкали фондапаринукс/литрда ифодалаш ҳисобланади.

Фармакодинамикаси

Фондапаринукс натрий 2,5 мг дозада фаоллашган қисман тромбопластин вақти (ФҚТВ), фаоллашган ивиш вақти (ФИВ) ёки протромбин вақти (ПВ)/плазмадаги халқаро нормаллашган нисбат (ХНН) каби одатдаги коагуляцион синамаларнинг натижаларига, на қон кетиш вақтига ёки фибринолитик фаолликка таъсир қилмайди. Бироқ фондапаринукс натрий 2,5 мг дозада қабул қилинганида ФҚТВ ни узайиши ҳақида кам спонтан хабарлар олинган.

Фондапаринукс натрий II тур гепарин индукцияланган тромбоцитопенияси бўлган беморларнинг зардоби билан кесишган реакцияларни бермайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Фондапаринукс натрий тери остига юборилганидан кейин тўлиқ ва тез сўрилади (мутлоқ биокираолишлиги 100%). Ёш, соғлом кўнгиллиларга фондапаринукс натрий 2,5 мг дозада тери остига бир марта юборилганида плазмадаги максимал концентрацияга (ўртача Сmax = 0,34 мг/л) доза юборилганидан кейин 2 соат ўтгач эришилган. Юқорида келтирилган максимал концентрациянинг ярмини ташкил қилувчи плазмадаги концентрацияга, юборилганидан кейин 25 минут ўтгач эришилган.

Кекса ёшдаги соғлом шахсларда фондапаринукс натрийнинг фармакокинетикаси 2-8 мг доза диапазонида тери остига юборилганида тўғри чизиқлидир. Суткада бир марта юборилганида плазмадаги мувозанатли концентрацияга Сmax қиймати ва “концентрация-вақт” (AUC) фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдон 1,3 марта ошганида 3-4 кундан кейин эришилади. Чаноқ-сон бўғимида субституцион операцияларни ўтказган ва суткада 2,5 мг дозада “Арикстра” препаратини тери остига олган беморларда мувозанат ҳолатида фондапаринукс натрийнинг ўртача фармакокинетик кўрсаткичлари: Сmax – 0,39 мг/л (31%), tmax – 2,8 соат (18%) ва Cmin – 0,14 мг/л (56%) бўлган. Чаноқ-сон бўғимининг синиши бўйича операция ўтказган кекса ёшли беморларда фондапаринукс натрийнинг мувозанатли концентрациялари: Cmax – 0,50 мг/л (32%), Cmin – 0,19 мг/л (58%) бўлган.

Чуқур веналар тромбози ва ўпка артериясининг эмболияси бўлган, фондапаринукс натрийни 5 мг (тана вазни 50 кг дан камроқ бўлганида), 7,5 мг (тана вазни 50 кг дан 100 кг гача бўлганида) ва 10 мг (тана вазни 100 мг дан кўпроқ бўлганида) суткада 1 марта тери остига олган беморларда; барча оғирлик тоифаларида тана вазни билан мувофиқ равишда доза танланганида плазмада максимал ва минимал мувозанатли концентрацияларнинг қийматларини ўхшашлиги қайд қилинган. Плазмада препаратнинг максимал мувозанатли концентрациялари 1,20 мг/л дан 1,26 мг/л гача ўзгариб турган. Бу пациентларда плазмада ўртача минимал мувозанатли концентрациялари 0,46 мг/л дан 0,62 мг/л гача ўзгариб турган.

Тақсимланиши

Соғлом кўнгиллиларда фондапаринукс натрий вена ичига ёки тери остига юборилганида, асосан, қонга ва фақат жуда оз даражада хужайралараро суюқликка тақсимланади, чунки назарий тақсимланиш ҳажми мувозанатли ва нотурғун ҳолатда 7-11 л ни ташкил қилган. In vitro шароитида фондапаринукс натрий антитромбин III (AT III) билан юқори даражада (камида 94%) ва ўзига хос боғланади. Фондапаринукс натрийни плазманинг бошқа оқсиллари билан боғланиши, шу жумладан тромбоцитар омил IV ёки эритроцитлар билан жуда суст боғланади.

Метаболизми

Фондапаринукс натрийнинг метаболизми in vivo шароитида ўрганилмаган, чунки препаратнинг юборилган дозасини катта қисми, буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларда сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Чиқарилиши

Фондапаринукс натрий ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади. Соғлом шахсларда тери остига ёки вена ичига юборилган препаратнинг бир дозасининг 64-77% 72 соат давомида сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ёш соғлом шахсларда тахминан 17 соатни, соғлом кекса шахсларда тахминан 21 соатни ташкил қилади. Буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда фондапаринукс натрийнинг клиренсини ўртача қиймати минутига 7,82 мл ни ташкил қилади.

Махсус гуруҳ беморлари

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар

Фондапаринукс натрийни чиқарилиши буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда секинроқ амалга ошади, чунки у асосан ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади. Чаноқ-сон бўғимининг суякларини синиши бўйича ёки чаноқ-сон бўғимини ўзгартириш бўйича ўтказилган операциялардан кейин профилактик мақсадларда даволанаётган пациентларда фондапаринукс натрийнинг умумий клиренси буйраклар функцияси нормал бўлган пациентлардаги кўрсаткичлар билан солиштирганда, енгил буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 50-80 мл) бўлган пациентлардагига қараганда 25% га, ўртача буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-50 мл) бўлган пациентлардагига қараганда 40% га ва оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентлардагига қараганда 55% га паст. Мувофиқ якуний ярим чиқарилиш даврлари буйрак етишмовчилигининг ўртача шаклларида 29 соатни ва оғир шаклларида 72 соатни ташкил қилади. Фондапаринукс натрийнинг клиренси ва буйрак етишмовчилигининг оғир даражаси орасида худди шундай ўзаро боғлиқлик чуқур веналарнинг тромбози бўлган пациентларни даволашда кузатилган.

Веноз тромбомболик асоратларни олдини олиш

Фармакокинетик моделларда оёқларда жарроҳлик аралашувлари ўтказган ва фондапаринукс натрий қабул қилаётган, креатинин клиренси минутига 23,5 мл дан кам бўлган пациентлар ҳақида маълумотлардан фойдаланилган. Фармакокинетик моделлаш натижасида креатинин клиренси минутига 20 дан 30 мл гача бўлган пациентларда фондапаринукс натрийни суткада 1,5 мг ёки кунора 2,5 мг дозада қўллаш, суткада 2,5 мг қабул қилаётган, буйрак функцияси енгил ва ўртача даражада бузилган (креатинин клиренси минутига 30-80 мл) пациентларга мос келишини кўрсатган. Ҳозирги вақтда маълумотларнинг чекланганлиги сабабли, “Арикстра” препаратини оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар функциясини енгил ва ўртача даражали бузилишида плазмада эркин фондапаринукс натрийнинг концентрацияси ўзгармайди деб ҳисобланади, шунинг учун фармакокинетикаси асосида дозага тузатиш киритиш эмас. Жигар функциясини ўртача оғир даражали бузилиши (Чайлд-Пью таснифи бўйича функционал В синфи) бўлган пациентларга фондапаринукс натрий тери остига бир марта юборилганидан кейин, Сmax ва AUC жигар функцияси нормал бўлган пациентлар билан солиштирганда 22-39% га пасайган. Плазмада фондапаринукс натрийнинг концентрациясини пасайиши жигар функцияси бузилиши бўлган пациентларнинг плазмасида антитромбин III нинг даражасини пасайиши туфайли, бу фермент билан боғланишини камайиши билан тушунтирилади, бунинг натижасида буйраклар орқали фондапаринукс натрийни чиқарилиши ошади. Оғир даражали жигар етишмовчилигида фондапаринукс натрийнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Болалар

Фондапаринукс натрийнинг фармакокинетик кўрсаткичлари 24 боладан олинган қон маълумотлари асосида фармакокинетик таҳлилда ифодаланади. Болаларга тери остига   0,1 мг/кг дозада кунига 1 марта буюриш, катталарда чуқур веналарнинг тромбози ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш учун тавсия қилинган дозаларни юборишда кузатиладиган фондапаринукснинг ўхшаш экспозициясига асосланган.

Кекса ёшдаги пациентлар

75 ёшдан ошган пациентларда фондапаринукс натрийнинг чиқарилиши секинлашади. Тадқиқотларда чаноқ-сон бўғимининг суякларини синиши ёки чаноқ-сон бўғимини ўзгартириш бўйича ўтказилган операциялардан кейин профилактика мақсадида фондапаринукс натрий 2,5 мг дозада юборилган. Фондапаринукс натрийнинг умумий клиренси 75 ёшдан ошган пациентларда 65 ёшдан кичик пациентлар билан солиштирганда тахминан 25% га кам бўлган. Фондапаринукс натрийнинг клиренси ва ёш орасидаги ўхшаш ўзаро боғланиш чуқур веналарнинг тромбози бўлган пациентларни даволашда кузатилган.

Жинс

Тана вазни бўйича дозага тузатиш киритиш жинслар орасида фарқ аниқланмаган.

Ирқ

Фармакокинетик фарқлар бўйича режалаштирилган тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ осиёлик (Япония) соғлом шахслар иштирокида ўтказилган синовлар, Европа ирқига мансуб соғлом шахслардагига нисбатан фармакокинетик профилида фарқлар аниқланмаган. Ўхшаш ортопедик операцияларни ўтказган европа ва хабаш ирқларига мансуб пациентлар орасида фондапаринукс натрийнинг клиренсида фарқлар кузатилмаган.

Тана вазни

Тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентларда фондапаринукс натрийнинг умумий клиреси тахминан 30% га пасайган.

Қўлланилиши

Қуйидаги оёқларнинг “катта” ортопедик операцияларига дучор бўлган беморларда веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш:

  • чаноқ-сон бўғимининг суякларини синишида, шу жумладан операциядан кейинги даврда узоқ вақт олдини олиш;
  • тизза бўғимини ўзгартириш бўйича операцияларда;
  • чаноқ-сон бўғимини ўзгартириши бўйича операцияларда.

Тромболитик асоратларнинг хавф омиллари борлигида қорин бўшлиғида ўтказиладиган операцияларга дучор бўлган пациентларда веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш;

Касалликнинг ўткир даврида ҳаракатни чекланиши туфайли веноз тромбоэмболик асоратларнинг хавф омиллари борлигида хирургик бўлмаган профилдаги пациентларда бундай асоратларни олдини олиш;

Чуқур веналар тромбозини даволаш.

Ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш;

Қуйидагилар билан намоён бўладиган ўткир коронар синдромни даволаш:

  • юрак-қон томир касалликларидан ўлим, миокард инфаркти ёки рефрактер ишемияни олдини олиш мақсадида ST сегментини кўтарилишисиз миокард инфаркти ёки ностабил стенокардия;
  • тромболитик даволанаётган ёки аввал реперфузион даволанмаган пациентларда такрорий миокард инфарктидан кузатиладиган ўлимни олдини олиш мақсадида ST сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфаркти.

Оёқларнинг чуқур веналарини ёндош тромбози бўлмаган юза веналарнинг ўткир симптоматик тромбозини даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тери остига юбориш жойлари қорин деворининг олдинги юзасининг ўнг ва чап олдинги ён юзаси бўлиши керак. Препаратни йўқолишидан сақланиш учун инъекция қилишдан олдин шприцдан ҳаво пуфакларини чиқариб ташлаш керак эмас. Игна катта ва кўрсаткич бармоқлар орасига сиқилган тери бурмасига перпендикуляр бутун узунлиги бўйлаб киритилиши керак; тери бурмаси юбориш давомида ёзилмайди. “Арикстра” препарати фақат шифокор назорати остида ишлатиш учун мўлжалланган. Агар шифокор кейинчалик мажбурий кузатуви билан ва фақат тери остига инъекция қилиш техникасига тегишли ўрганиш ўтказилганидан кейин зарур деб ҳисобласа, пациентга тери остига ихтиёрий равишда инъекция қилишга рухсат берилади. Вена ичига юбориш (биринчи дозаси фақат ST сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктили пациентларда) препарат олдиндан суюлтирилган натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси (25 ёки 50 мл) бўлган мини контейнерлар ёрдамида ёки бевосита катетерга юборилади. Препаратни йўқотилишидан сақланиш учун инъекциядан олдин шприцдан ҳаво пуфакчаларини чиқариб ташлаш керак эмас. Инъекциядан кейин препаратнинг барча дозаси киришишини таъминлаш учун катетерни етарли миқдордаги физиологик эритма билан ювиш керак. мини контейнерлар ёрдамида юборилганида инфузия 1-2 минут давомида ўтказилиши керак.

Катталар

Веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш. Ортопедик ва бўшлиқ аъзолар жарроҳлиги

“Арикстра” препаратининг тавсия қилинган дозаси операциядан кейин тери остига инъекция шаклида суткада 1 марта 2,5 мг ни ташкил қилади.

Бошланғич доза барқарор гемостаз шароитида операция тугаганидан кейин камида 6 соат ўтгач юборилади.

Даволаш курси веноз тромбоэмболик асоратларни ривожланиш хавфи юқори бўлган вақт давомида, одатда пациент амбулатор шароитга ўтказилгунича, камида 5-9 кун давом эттирилиши керак. Чаноқ-сон бўғимининг суякларини синиши бўйича жарроҳлик аралашувига дучор бўлган пациентлар учун веноз тромбоэмболик асоратларни ривожланиши юқори хавфининг давомийлиги 9 кундан ошади. Бундай пациентлар учун 24 кунгача “Арикстра” препаратини профилактик қўллашни узайтириш ҳақидаги қарор қабул қилиниши керак.

Тромбоэмболик асоратларнинг хавф омиллари бўлган жаррохлик бўлмаган профилдаги пациентлар

“Арикстра” препаратининг тавсия қилинган дозаси тери ости инъекцияси шаклида суткада 1 марта 2,5 мг ни ташкил қилади. Бундай ҳолда даволашнинг давомийлиги 6 кундан 14 кунгачани ташкил қилади.

Чуқур веналар тромбози ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш

Тери остига юбориш учун “Арикстра” препаратининг тавсия қилинган дозаси суткада 1 мартани ташкил қилади:

  • тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентлар учун 5 мг;
  • тана вазни 50-100 кг бўлган пациентлар учун 7,5 мг;
  • тана вазни 100 кг дан ортиқ бўлган пациентлар учун 10 мг.

Даволаш камида 5 кун давом этиши ва камида перорал антикоагулянтлар билан адекват даволашга тўлиқ ўтказиш мумкин бўлганида, яъни халқаро нормаллашган нисбат (ХНН) 2 дан 3 гача қийматга етганида тўхтатиш керак.

Даволашга К витаминининг антагонистларини имкон борича эртароқ – одатда, кўпи билан 72 соатда қўшиш керак. “Арикстра” препарати билан даволаш курсининг давомийлиги 5 кундан 9 кунгачани ташкил қилади.

Ностабил стенокардия/ST сегментини кўтарилишисиз кечувчи миокард инфарктини даволаш

“Арикстра” препаратини тавсия қилинган дозаси суткада 1 марта тери остига 2,5 мг ни ташкил қилади. Даволашни ташхис қўйилганидан кейин имкон борича эртароқ бошлаш ва 8 кун давомида ёки агарда у 8 кундан эртароқ амалга ошган бўлса, пациентга жавоб берилгунича давом эттириш керак. Агар фондапаринукс натрий билан даволаш фонида беморга ТОКА ўтказиш режалаштирилаётган бўлса, ТОКА давомида ушбу даволаш муассасасида қабул қилинган стандарт амалиётга мувофиқ нофракцион гепарин (НФГ) юбориш керак; бунда беморда мавжуд бўлган геморрагик асоратлар хавфини ва бу хавфнинг даражасига, шу жумладан фондапаринукс натрийнинг охирги дозаси юборилганидан бошлаб ўтган вақтнинг таъсир қилишини ҳисобга олиш керак.

Катетер олиб ташланганидан кейин “Арикстра” препаратини юборишни тиклаш вақти пациентнинг клиник ҳолати асосида аниқланиши керак. Клиник тадқоқотларда фондапаринукс натрий билан даволаш катетер олиб ташланганидан кейин камида 2 соат ўтгач тикланган.

Аортокоронар шунтлашга (АКШ) дучор бўлган пациенларда, имконияти борича фондапаринукс натрий операциядан олдин 24 соат давомида юборилмайди; фондапаринуксни юборишни АКШ дан кейин 48 соат ўтгач қайта бошлаш керак.

ST сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктини даволаш

“Арикстра” препаратининг тавсия қилинган дозаси 2,5 мг ни ташкил қилади, тери остига суткада 1 марта юборилади. Даволашни ташхис қўйилганидан кейин имкони борича эртароқ бошлаш ва 8 кун давомида ёки агарда у 8 кундан эртароқ амалга оширилган бўлса пациентга жавоб берилгунича давом эттириш керак.

Агар фондапаринукс натрий билан даволаш фонида беморга бирламчи бўлмаган ТОКА ўтказиш режалаштирилаётган бўлса, ТОКА давомида ушбу даволаш муассасасида қабул қилинган стандарт амалиётга мувофиқ НФГ юбориш керак; бунда беморда мавжуд бўлган геморрагик асоратлар хавфини ва бу хавфнинг даражасига, шу жумладан фондапаринукс натрийнинг охирги дозаси юборилганидан бошлаб ўтган вақтнинг таъсир қилишини ҳисобга олиш керак.

Катетер олиб ташланганидан кейин “Арикстра” препаратини юборишни қайта бошлаш вақти пациентнинг клиник ҳолати асосида аниқланиши керак. Клиник тадқиқотларда фондапаринукс натрий билан даволаш катетер олиб ташланганидан кейин камида 3 соат ўтгач такрорланади.

Аортокоронар шунтлашга (АКШ) дучор бўлган пациенларда, зарурат бўлганида фондапаринукс натрий операциядан олдин 24 соат давомида юборилмайди; фондапаринуксни юборишни АКШ дан кейин 48 соат ўтгач қайта бошлаш керак.

Юза веналар тромбозини даволаш

“Арикстра” препаратининг тавсия қилинган дозаси тери остига суткада 2 марта 2,5 мг ни ташкил қилади. Даволашни ташхис қўйилганидан кейин (чуқур веналарнинг ёндош тромбозисиз) имкони борича эртароқ бошлаш ва 45 кун давомида давом эттириш керак.

Алоҳида пациентлар гуруҳи

Болалар

Фондапаринукс натрийнинг фармакокинетик кўрсаткичлари 24 боладан олинган қон маълумотлари асосидаги фармакокинетик таҳлилларда ифодаланади. Болаларда тери остига 0,1 мг/кг дозада кунига 1 марта буюриш катталарда чуқур веналарнинг тромбози ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш учун тавсия қилинган дозаларни юборишда кузатиладиган фондапаринукснинг ўхшаш экспозициясига асосланган.

Кекса ёшдаги пациентлар (75 ёшдан катталар)

“Арикстра” препаратини кекса пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки ёш ўтиши билан буйраклар функцияси пасайиши мумкин. Жарроҳлик аралашувига дучор бўлган кекса пациентларда “Арикстра” препаратининг биринчи дозасини юбориш вақтига қатъий риоя қилиш керак.

Тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентлар

Тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентларда қон кетишини ривожланиш хавфи мавжуд. Жарроҳлик аралашувига дучор бўлган бундай пациентларда, “Арикстра” препаратининг биринчи дозасини юбориш вақтига қатъий риоя қилиш керак.

Буйрак функцияснии бузилиши бўлган пациентлар

Веноз тромбоэмболияни олдини олиш

Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кўп бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Креатинин клиренси минутига 20 дан 30 мл гача бўлган пациентларда, шунингдек фондапаринукс натрийни қўллашдан бўладиган фойда, уни қўллашдан бўладиган хавфдан устун бўлган пациентларда, препаратнинг тавсия қилинган дозаси суткада 1 марта 1,5 мг ёки кунора 2,5 мг ни (яъни тахминан 48 соат интервал билан) ташкил қилади.

Жарроҳлик аралашувига дучор бўлган пациентларда “Арикстра” препаратининг биринчи дозасини юбориш вақтига қатъий риоя қилиш керак.

Чуқур веналар тромбози ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш

Креатинин клиренси минутига 30 мл га тенг ёки кўп бўлган пациентлар учун “Арикстра” препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларга фондапаринукс натрийни буюриш мумкин эмас.

Ностабил стенокардия ва ST сегментини кўтарилиши билан/кўтарилишисиз миокард инфарктини даволаш

Креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам бўлган пациентларда “Арикстра” препаратини қўллаш тавсия қилинмайди. Креатинин клиренси минутига 20 мл га тенг ёки кўп бўлган пациентларда дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.

Юза веналар тромбозини даволаш

Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кўп бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Креатинин клиренси минутига 30 дан 50 мл гача бўлган пациентларда “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш мумкин.

Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларга фондапаринукс натрийни буюриш мумкин эмас.

 

 

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар функциясини енгил ва ўртача оғирлик даражали бузилиши бўлган пациентлар учун “Арикстра” препаратининг дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Учраш тез-тезлигига қараб, нохуш реакцияларнинг қуйидаги таснифи ишлатилади: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10), тез-тез эмас (>1/1000, <1/100), кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000).

Ушбу нохуш реакцияларни кўрсатмаларга қараб, хирургик ва терапевтик йўналишда қараш керак.

Инфекциялар ва инвазиялар: кам ҳолларда – операциядан кейинги жароҳатларни инфекцияланиши.

Қон ва лимфа тизими томонидан: тез-тез – анемия, қон кетиши (турли локализацияли, шу жумладан бош мияга/бош мия қоринчаларига ва қорин парда орқасига қон қуйилишлар/қон кетиши), пурпура; баъзида – тромбоцитопения, тромбоцитемия, тромбоцитларнинг аномалиялари, ивишни бузилиши.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – аллергик реакциялар.

Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гипокалиемия.

Нерв тизими томонидан: баъзида – бош оғриғи, кам ҳолларда – хавотирлик, онгни чалкашиши, бош айланиши, уйқучанлик.

Юрак-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – артериал гипотензия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари: кам ҳолларда – ҳансираш, йўтал.

Меъда-ичак йўллари томонидан: баъзида – кўнгил айниши, қусиш; кам ҳолларда – қоринда оғриқ, диспепсия, гастрит, қабзият, диарея.

Жигар ва ўт-сафро чиқариш йўллари томнидан: баъзида – жигар синамаларининг аномал натижалари, қонда жигар ферментларининг концентрацияларини ошиши; кам ҳолларда – қонда билирубиннинг концентрациясини ошиши.

Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: баъзида – тошма, қичишиш, жароҳатдан ажралма ажралиши.

Умумий ва маҳаллий реакциялар: тез-тез – шиш; баъзида – иситма; кам ҳолларда – инъекция қилинган жойда реакциялар, кўкрак қафасида оғриқ, оёқларда оғриқ, чарчоқлик, юзнинг гиперемияси (қон оқимини ошиши), синкопал ҳолатлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фондапаринукс натрий ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик

Клиник аҳамиятли фаол қон кетиши

Ўткир бактериал эндокардит

Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <20 мл/мин) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

ST сегментини кўтарилиши билан кечувчи миокард инфаркти бўлган пациентларда бирламчи тери орқали коронар аралашувини (ТОКА) бевосита ўтказишдан олдин ва ўтказиш вақтида фондапаринукс натрийни қўллаш тавсия қилинмайди.

Бирламчи бўлмаган ТОКА да ST сегментини кўтарилиши билан ва ST сегментини кўтарилишисиз кечувчи миокард инфаркти бўлган пациентларда фондапаринукс натрий билан монотерапия ўтказиш тавсия қилинмайди; нофракцион гепаринларни бирга буюриш мумкинлигини баҳолаш керак. Бирламчи бўлмаган ТОКАда фондапаринукс натрий ва нофракцион гепаринларни бирга қўллаш бўйича чекланган клиник маълумотлар мавжуд. Бошқа антикоагулянтлар каби, “Арикстра” препаратини қон кетиш хавфи юқори бўлган беморларда, яъни патологиянинг қон оқиши шаклидаги қон ивиш тизимини туғма ёки орттирилган бузилиши каби турларида, меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида ва яқин вақтда ўтказилган бош мияга қон қуйилишлари, жигар фаолиятини оғир бузилишлари, шу билан бирга бош мия ёки орқа мияда ўтказилган жарроҳлик аралашуви ёки офтальмологик операциялардан кейин эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Антикоагулянтларни қўллаш фонида қон кетиш хавфи юқори бўлган гуруҳларига
75 ёшдан ошган пациентлар, тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентлар, ўртача буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам) бўлган пациентлар киради.

Хавф гуруҳларига кирган пациентларга “Арикстра” препарати буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ностабил стенокардия ёки ST сегментини кўтарилишисиз кечувчи миокард инфаркти ва ST сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктини даволашда фондапаринукс натрий қон кетиши хавфини оширадиган бошқа дори препаратлари (масалан, GPIIb/IIIa ингибиторлари ёки тромболитиклар) билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фондапаринукс натрий in vitro шароитида цитохром Р450 гуруҳининг изоферментларини (CYP1A2, CYP2A6, CYP2C9, CYP2C19, CYP2D6, CYP2E1 ёки CYP3A4) ингибирламайди. Демак, in vivo шароитида CYP тизими орқали метаболизмни бостирилиш даражасидаги бошқа дори препаратлар билан “Арикстра” препаратининг ўзаро таъсирини кутиш керак эмас. ATIII дан ташқари фондапаринукс натрийни плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамиятсиз экан, плазма оқсиллари билан рақобатли боғланиш даражасидаги бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини кутиш керак эмас. Фондапаринукс натрийнинг клиник тадқиқотларида, уни перорал антикоагулянтлар (варфарин билан), антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси билан), ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (пироксикам билан) ва юрак гликозидлари (дигоксин билан) билан бирга буюриш, фондапаринукс натрийнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига таъсир қилмаслиги кўрсатилган. Фондапаринукс натрий варфариннинг фаоллигига ҳам, ацетилсалицил кислотаси ёки пироксикам билан даволаш жараёнида қон кетиш вақтига ҳам, мувозанатли ҳолатда дигоксиннинг фармакокинетикасига ва фармакодинамикасига ҳам таъсир қилмаган. Мутаносиблиги юзасидан маълумотларнинг йўқлиги сабабли “Арикстра” препаратини бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

“Арикстра” препарати фақат тери остига ва вена ичига қўллаш учун (ST сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктида пациентлар учун бошланғич доза) мўлжалланган. Мушак ичига қўллаш мумкин эмас!

ТОКА ва ўтказувчи катетерларда тромб ҳосил бўлиш хавфи

ST сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктида пациентларга бирламчи ТОКА ни бевосита ўтказишдан олдин ва ўтказиш вақтида фондапаинукс натрийни ишлатиш тавсия қилинмайди.

Бирламчи бўлмаган ТОКА вақтида нотурғун стенокардияда ва ST сегментини кўтарилишисиз миокард инфарктида, ST сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктида пациентларга фондапаринукс натрий билан монотерапия ўтказиш тавсия қилинмайди; нофракцион гепаринларни бирга буюриш мумкинлигини баҳолаш керак. Бирламчи бўлмаган ТОКА ўтказишда фондапаринукс натрий ва нофракцион гепаринларни бирга қўллаш бўйича мавжуд бўлган клиник маълумотлар чекланган. Бирламчи бўлмаган тери орқали коронар аралашувини ўтказишдан ва нофракцион гепаринларнинг ўртача дозасини 8000 ТБ буюришдан 6-24 соат олдин фондапаринукс натрий олган пациентларда массив қон кетишини ривожланиш ҳолларини тез-тезлиги 2% га баҳоланади. Бирламчи бўлмаган ТОКА ўтказишдан ва нофракцион гепаринларнинг ўртача дозасини 5000 ТБ буюришдан кўпи билан 6 соат олдин фондапаринукс натрийнинг охирги дозасини олган пациентларда массив қон кетишларни ривожланиш ҳолларини тез-тезлиги 4,1% га баҳоланади.

Назоратли тадқиқотларда фондапаринукс натрий билан монотерапияда ТОКА ўтказилганида катетерли тромбозлар хавфи паст, лекин фаол назорат билан солиштирганда юқори. Нотурғун стенокардияси ва ST сегментини кўтарилишисиз миокард инфаркти бўлган пациентларда бирламчи бўлмаган ТОКА да ўтказувчи катетерларда тромблар ҳосил бўлишининг тез-тезлиги 0,3% га қарши 1% ни ташкил қилган (фондапаринукс натрий эмоксапарин билан солиштирганда) ва ST сегментини кўтарилиши билан миокард инфаркти бўлган пациентларда бирламчи ТОКА – 0% га қарши 1,2% ни ташкил қилган (фондапаринукс натрий назорат билан солиштирганда).

Веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш ва веноз тромбозлар ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш

Қон кетиши хавфини оширадиган препаратларни “Арикстра” препарати билан бирга буюриш мумкин эмас, веноз тромбозлар ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволашда ишлатиладиган К витаминининг антагонистларидан ташқари. Бирга қўллашнинг зарурати бўлганида уни қатъий назорат остида ўтказиш керак.

Жарроҳлик аралашувидан веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш кейин (фондапаринукс натрийнинг бошланғич дозаси)

“Арикстра” препаратининг биринчи дозаси юборилган вақтга қатъий риоя қилиш керак. У фақат якуний гемостаздан кейин операция тугаганидан кейин камида 6 соат ўтгач юборилиши керак. “Арикстра” препаратини 6 соатдан эртароқ юбориш оғир қон кетиши ривожланиши хавфини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Юқори хавф гуруҳига 75 ёшдан ошган пациентлар, тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентлар, ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам) пациентлар киради.

Орқа мия/эпидурал анестезия ёки люмбал пункция

Орқа мия/эпидурал анестезия ёки люмбал пункция ўтказиш билан бир вақтда “Арикстра” препарати қўлланганида, узоқ муддатли ёки доимий фалажга олиб келиши мумкин бўлган эпидурал ёки спинал гематомалар пайдо бўлиши эҳтимолини инкор қилиш керак эмас. Бу кам кузатиладиган кўринишлар хавфи операциядан кейин доимий эпидурал катетерлар қўлланганида ёки гемостазга таъсир қилувчи бошқа дори воситалари бир вақтда юборилганида ошиши мумкин.

Кекса пациентлар

Кекса беморлар қолган популяцияларга қараганда қон кетиши хавфига кўпроқ мойилдирлар. Буйраклар фаолияти одатда ёш ўтиши билан пасаяди, кекса беморларда фондапаринукс натрийни чиқарилиши пасайган бўлиши мумкин, демак экспозицияси ошган. Кекса пациентларда “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Паст тана вазни

Тана вазни 50 кг дан кичик бўлган беморлар қон кетиши хавфига дучордирлар. Фондапаринукс натрийни чиқарилиши вазн камайиши билан пасаяди. Бундай беморларда “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Тахминан 70% фондапаринукс натрий буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Фондапаринукс натрийни чиқарилиш вақти буйраклар фаолиятини бузилишини оғирлиги ошиши билан ошади ва қон кетиши хавфини ошириши мумкин. Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда, айниқса креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам бўлганида ҳам массив қон кетишлар хавфи, ҳам веноз тромбоэмболик асоратларнинг хавфи ошади.

Веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш

Креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам бўлган пациентларда фондапаринукс натрийни ишлатиш ҳақида клиник маълумотлар етарли эмас, шунинг учун бундай беморларда веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш учун фондапаринукс натрийни қўллаш тавсия қилинмайди.

 

 

Веноз тромбозлар ва ўпка артерияларининг тромбоэмболиясини даволаш

Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларда фондапаринукс натрийни ишлатиш бўйича клиник маълумотлар етарли эмас, шунинг учун бундай пациентларда веноз тромбозлар ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш учун “Арикстра” препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

Нотурғун стенокардия ва ST сегментини кўтарилиши билан/кўтарилишисиз миокард инфарктини даволаш

Нотурғун стенокардияда ва ST сегментини кўтарилишисиз миокард инфарктида ва ST сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктида ва креатинин клиренси минутига 20-30 мл диапазонидаги пациентларда фондапаринукс натрийни қўллаш бўйича клиник маълумотлар чекланган, шунинг учун бундай пациентларда қўллаш эҳтимоли фойда/хавф нисбати нуқтаи назардан баҳоланади. Креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам бўлган пациентларга фондапаринукс натрий тавсия қилинмайди.

Жигар фаолиятини оғир бузилишлари

Жигар шикастланишларининг оғир шакллари бўлган беморларда қоннинг ивиш тизими омилларининг танқислиги туфайли, қон кетиши хавфи ошади, шунинг учун “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Гепарин индукциялаган тромбоцитопения

Фондапаринукс натрийнинг самаралари тромбоцитар 4-фактор билан боғлиқ эмас ва гепарин индукциялаган тромбоцитопениянинг II тури бўлган пациентларда зардоб реакцияларига тегмайди. Анамнезида гепарин индукциялаган тромбоцитопенияси бўлган пациентларда “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳозирги вақтгача гепарин индукциялаган тромбоцитопениянинг II тури бўлган пациентларда “Арикстра” препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганиш бўйича махсус клиник текширишлар ўтказилмаган. Фондапаринукс натрий олган пациентларда гепарин индукциялаган тромбоцитопения ривожланиши ҳақида хабарлар кам олинган. Препаратни қабул қилиш ва гепарин индукциялаган тромбоцитопения ривожланиши орасида ишончли боғлиқлик аниқланмаган.

Латексга нисбатан аллергия

Тайёр градуирланган шприц игнасининг асоси қуруқ табиий латекс сақлаши мумкин, бу латексга ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳозирги вақтгача ҳомиладорларда “Арикстра” препаратини қўллаш бўйича тўпланган маълумотлар етарли эмас, шунинг учун “Арикстра” препаратини ҳомиладорларга буюриш мумкин эмас, кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардан ташқари. “Арикстра” препаратни қўллаш даврида эмизиш тавсия қилинмайди.

Автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспортни бошқариш ва станокларда ишлаш қобилиятига препаратнинг таъсирини ўрганиш бўйича текширишлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

“Арикстра” препаратининг тавсия қилинганидан юқори дозалари қон кетиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Даволаш

Қон кетиши билан асоратланган дозани ошириб юборилиши, “Арикстра” препаратини бекор қилинишига ва бирламчи сабабини излашга олиб келиши керак. Жарроҳлик гемостази, йўқотилган қон ўрнини тўлдириш, янги музлатилган плазмани қуйиш, плазмафарезлар кириши мумкин бўлган тегишли даволашни бошлашдан олдин, усулни танлаш ҳақида қарор қабул қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Тери остига ва вена ичига юбориш учун эритма 2,5 мг/0,5 мл.

0,5 мл дан препарат игна билан бириктирилган ва автоматик хавфсизлик тизими билан таъминланган хлорбутил эластомердан поршен-тиқин билан беркитилган 1 мл сиғимли I тур нейтрал шиша шприцда.

5 шприцдан пластик тагликда. 2 тагликдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.


ИШЛАТИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

  1. Игнани ҳимоя қилувчи қалпоқ.
  2. Поршень.
  3. Тутқич.
  4. Ҳомияловчи корпус

Тери остига юбориш техникаси

  1. Бемор “ўтирган” ёки “ётган” ҳолатда бўлиши керак.

Қориннинг пастки қисмида, киндикдан камида 5 см пастроқдан жой танланг.

Препаратни навбатма-навбат қорин олд деворининг ўнг ва чап томонига юборган афзал (бу инъекция жойида дискомфортни камайишига ёрдам беради). Сонга юбориш ҳам мумкин.

  1. Спирт билан намланган тампон билан укол жойини тозаланг.
  2. Шприц корпусини бир қўлингизга маҳкам ушлаб олинг. Игнанинг ҳимоя ғилофини олиб, аввал бураб, сўнгра шприц корпуси йўналиши бўйлаб тўғри тортиб ечиб олинг. Игнанинг ҳимоя ғилофини ташлаб юборманг.

Муҳим изоҳ:

Игнага қўлингизни теккизманг ва игнани препарат юборилгунгача ҳеч нарсага теккизманг. Кичкина ҳаво пуфакчасини мавжудлиги нормал ҳолат ҳисобланади. Препаратнинг аҳамиятли қисмини йўқотмаслик учун уколдан олдин кичкина ҳаво пуфакчасини олишга уринманг.

  1. Терининг спирт билан тозаланган жойини эҳтиёткорлик билан бурма қилиб қисиб олинг. Препаратни юбориш муолажаси давомида терининг бурма жойини катта ва кўрсаткич бармоқлар орасида ушлаб туринг.
  2. Бармоқлар учун тираб шприцни маҳкам ушланг. Игнанинг бутун узунлигини тери бурмасига перпендикуляр (90º тўғри бурчак остида) киритинг.
  3. Шприц ичидагисининг ҳаммасини поршенни охиригача босиб юборинг. Бу хавфсизлик тизимини фаоллаштиради.
  4. Поршенни туширинг, ва игна автоматик равишда теридан чиқади ва хавфсизлик ғилофига тушади, у ерда бутунлай блокланади.
  5. Шифокор тавсиясига мувофиқ равишда қўлланган шприцни йўқотинг.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.