📜 Инструкция по применению Доцетаксел Эбеве®
💊 Состав препарата Доцетаксел Эбеве®
✅ Применение препарата Доцетаксел Эбеве®
📅 Условия хранения Доцетаксел Эбеве®
⏳ Срок годности Доцетаксел Эбеве®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОЦЕТАКСЕЛ ЭБЕВЕ®

DOCETAXEL EBEVE®

 

Препаратнинг савдо номи: Доцетаксел Эбеве®

Таъсир этувчи модда (ХПН): доцетаксел

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.

Таркиби:

1 мл да қуйидагилар сақланади:

фаол модда: доцетаксел – 10 мг;

2 мл хажмли хар бир флакон 20 мг сувсиз доцетаксел (10 мг/мл) сақлайди;

8 мл хажмли хар бир флакон 80 мг сувсиз доцетаксел (10 мг/мл) сақлайди;

16 мл хажмли хар бир флакон 160 мг сувсиз доцетаксел (10 мг/мл) сақлайди.

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, макрогол 300, полисорбат 80 этанол 27% (хажм бўйича).

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ, рН 3,0-4,5 ли эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: Ўсмаларга қарши восита.

АТХ коди: L01C D02

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Доцетаксел тубулиндан турғун микронайчаларнинг ҳосил бўлишини рағбатлантирувчи ва уларнинг парчаланишини ингибиция қилувчи, ўсмаларга қарши препарат ҳисобланади, бу эркин тубулиннинг миқдорини ахамиятли пасайишига олиб келади. Доцетаксел ҳужайраларда микронайчалар тўрини парчалайди, шу билан ҳужайраларда митоз ва интерфаза жараёнларини амалга ошишига тўсқинлик қилади.

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Доцетаксел 20-115 мг/м2 дозада юборилганидан кейин унинг фармакокинетикаси дозага боғлиқ эмас ва мувофиқ 4 мин, 36 мин ва 11,1 соатни ташкил қилувчи ά, β ва γ ярим чиқарилиш фазалар қийматлари билан уч камерали моделда таърифланади. Кечки фаза қисман доцетакселни периферик камерадан нисбатан секин чиқарилиши билан боғлиқ.

Тақсимланиши. 100 мг/м2 дозада 1 соат давомида томчилаб юборилганидан кейин қон плазмасидаги препаратнинг ўртача максимал концентрацияси 3,7 мкг/мл, AUC мувофиқ қиймати эса – 4,6 схмкг/мл ни ташкил қилади. Умумий клиренси ва мувозанат холатидаги тақсимланишни хажмининг ўртача қиймати мувофиқ 21 л/с ва 113 л ни ташкил қилади. Умумий клиренси қийматларининг шахслар аро ўзгарувчанлиги тахминан 50% ни ташкил қилади. Доцетакселнинг 96% дан кўпроғи қон палазмаси оқсиллари билан боғланади.

Чиқарилиши. Доцетаксел трет-бутил эфир гуруҳини Р450-орқали оксидланишли метаболизмидан кейин 7 кун давомида сийдик ва аҳлат билан чиқарилади, бунда сийдик билан юборилган дозанинг тахминан 6%, аҳлат билан эса – 75% чиқарилади. Юборилган дозанинг тахминан 80% аҳлатда биринчи 48 соат давомида бир асосий нофаол метаболити ва уч иккинчи даражали нофаол метаболитлари кўринишида, озгина миқдорларда мавжуд бўлган, аниқланади; ахлатда ўзгармаган препаратнинг миқдори катта эмас.

Пациентларнинг алохида гурухлари

Ёш ва жинс. Пациентларнинг ёши ва жинси доцетакселнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши. Жигарни енгил ёки ўртача даражали бузилишлари бўлган (АСТ ва АЛТ даражалари норманинг юқори чегарасидан (НЮЧ) ≥ 1,5 марта юқори, ишқорий фосфатазанинг фаоллигини НЮЧ ≥ 2,5 мартадан юқори), препаратнинг умумий клиренси умуман 27% га пасаяди.

Организмда суюқликни тутилиши. Суюқликни енгил ёки ўртача тутилиши бўлган пациентларда доцетакселнинг клиренси ўзгармайди; организмда суюқликни оғир тутилиши учун ўхшаш маълумотлар йўқ.

Мажмуавий даволаш

Доксорубицин. Мажмуада ишлатилганда доцетаксел доксарубициннинг клиренсига ва доксарубинолнинг (доксарубициннинг метаболити) қон плазмадаги даражасига таъсир қилмайди. Доцетаксел, доксарубицин ва циклофосфамидни бир вақтда юбориш мажмуанинг ҳамма компонентларининг фармакокинетик параметрларига таъсир қилмайди.

Капецитабин. Капецитабин доцетакселнинг фармакокинетик параметрларига (Cmax ва AUC) таъсир қилмайди, доцетаксел эса капецитабиннинг фармакологик фаол метаболитининг (5′-DFUR) фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди.

Цисплатин. Цисплатин билан мажмуавий даволашда доцетакселнинг клиренси у монотерапияда ишлатилгандаги билан ўхшаш. Бундан ташқари, доцетаксел инфузиясидан бевосита кейин юборилган цисплатиннинг фармакокинетик параметрлари, цисплатин монотерапияда кузатиладиганлар билан ўхшаш.

Цисплатин ва 5-фторурацил. Доцетакселни цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуалаш, бу мажмуанинг алоҳида компонентларининг фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди.

Преднизон. Преднизонни доцетакселнинг фармакокинетикасига таъсири аниқланмаган.

 

Қўлланилиши

Сут безининг раки

Доцетаксел Эбеве доксорубицин ва циклофосфамид билан мажмуада қуйидагиларда адъювант даволаш ўтказиш учун кўрсатилган:

– регионал лимфа тугунларини метастатик шикастланиши билан бўлган сут безини операция қилиш мумкин бўлган ракида;

– регионал лимфа тугунларини метастатик шикастланиши бўлмаган сут безини операция қилиш мумкин бўлган ракида;

Регионал лимфа тугунларини метастатик шикастланиши бўлмаган сут безини операция қилиш мумкин бўлган ракида адъювант даволаш фақат сут безининг эрта ракини бирламчи даволаш бўйича  халқаро мезонларга мувофиқ химиотерапия кўрсатилган кўрсатилган пациентларда ўтказилади.

Доцетаксел Эбеве доксорубицин билан мажмуада сут безини махаллий-тарқалган ёки метастатик раки бўлган, илгари бу холати бўйича цитотоксик химиотерапия олмаган беморларни даволаш учун кўрсатилган.

Доцетаксел Эбеве монотерапия кўринишида сут безининг махаллий-тарқалган ёки метастатик раки бўлган беморларни даволаш учун кўрсатилган. Бунда илгари ўтказилган даволаш тартиблари антрациклинлар ёки алкилловчи агентларни ўз ичига олган бўлиши керак. Доцетаксел Эбеве трастизумаб билан мажмуада сут безининг метастатик ракини, касалликнинг метастатик фазаси бўйича илгани цитостатик даволаш олмаган, HER2 гиперсекрецияси билан характерланувчи пациентлар даволаш учун кўрсатилган.

Доцетаксел Эбеве капецитабин билан мажмуада сут безининг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик раки бўлган беморларни цитостатик даволашни самараси йўқлиги аниқланганидан кейин, даволаш учун кўрсатилган. Бунда илгари ўтказилган даволаш тартиблари антрациклинларни ўз ичига олган бўлиши керак.

 

 

Ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки

Доцетаксел Эбеве ўпканинг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик майда ҳужайрали бўлмаган раки бўлган беморларни, олдинги цитотоксик терапиянинг самараси йўқлиги аниқланганидан кейин даволаш учун кўрсатилган.

Доцетаксел Эбеве цисплатин билан мажмуада ўпканинг резекция қилиб бўлмайдиган, маҳаллий-тарқалган ёки метастатик майда ҳужайрали бўлмаган раки бўлган, бу холати бўйича илгари химиотерапия олмаган беморларни даволаш учун кўрсатилган.

Простата безининг раки

Доцетаксел Эбеве преднизон ёки преднизолон билан мажмуада простата безининг гормон-рефрактер метастатик раки бўлган беморларни даволаш учун кўрсатилган.

Меъда аденокарциномаси

Доцетаксел Эбеве цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада меъданинг метастатик аденокарциномаси (шу жумладан гастроэзофагал бирикманинг аденокарциномаси) бўлган, илгари касалликнинг метастатик фазаси бўйича химиотерапия олмаган беморларни даволаш учун кўрсатилган.

Бош ва бўйин раки

Доцетаксел Эбеве цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада бош ва бўйиннинг махаллий-тарқалган ясси ҳужайрали карциномаси бўлган беморларни индукцион даволаш учун кўрсатилган.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Доцетаксел фақат мувофиқ цитотоксик химиотерапияни ўтказиш учун ихтисослаштирилган стационар шароитларида, ва фақат малакали онколог назорати остида қўлланиши керак

Тавсия қилинган дозалари

Сут безининг, меъда, бош ва бўйиннинг раки, шунингдек ўпканинг майда ҳужайрали бўлмаган ракини даволашда доцетакселни юбориш олдидан, мувофиқ қарши кўрсатмалар бўлмаганида, кортикостероидлар, масалан, суткада 16 мг (8 мг дан суткада 2 марта) дексаметазон билан 3 кун давомида (доцетаксел инфузиясидан 1 кун олдиндан бошлаб), перорал премедикация ўтказилади. Гематологик токсиклик хавфини пасайтириш мақсадида олдини олиш сифатида шунингдек гранулоцитар клониестимулловчи омил (G-CSF) препаратлари хам қўлланиши мумкин.

Простата безининг ракида (доцетаксел преднизон ёки преднизолон билан мажмуада ишлатилгшанда) премедикациянинг тавсия этиладиган тартиби доцетакселни инфузиясидан 12 соат, 3 соат ва 1 соат олдин перорал 8 мг доза дексометазонни ўз ичига олади.

Юбориш усули

Фақат вена ичига томчилаб юбориш учун. Доцетаксел 1 соат давомида хар 3 ҳафтада юборилади.

Сут безининг раки. Сут безининг операция қилиб бўладиган ракини адъювант даволашда (регионар лимфа тугунларининг метастатик шикастланиши бўлган хам, бўлмаган хам) доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади ва доксорубицин (50 мг/м2 дозада) ва циклофосфамид (500 мг/м2 дозада) юборилганидан кейин 1 соат ўтгач юборилади, хар 3 ҳафтада 6 цикллар миқдорида (ТАС тартиби).

Сут безининг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик ракини монотерапиясида Доцетаксел Эбеве тана юзасига 100 мг/м2 дозада юбориш тавсия этилади.

Сут безининг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик ракини даволашда монотерапияда доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади. Биринчи йўналиш даволаш сифатида доцетаксел (75 мг/м2 дозада) доксарубицин (50 мг/м2 дозада) билан мажмуада қўлланади.

Трастузумаб билан мажмуада доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 100 мг/м2 ни ташкил қилади ва 3 ҳафтада бир марта юборилади, шу вақтнинг ўзида трастузумабни эса ҳафтада бир марта юборилади. Асосий текширишда доцетакселнинг биринчи инфузияси трастузумабнинг биринчи дозаси юборилганидан кейинги кунда ўтказилган. Кейинчалик доцетаксел трастузумабнинг олдинги дозаси яхши ўзлаштирилганида, трастузумабнинг инфузияси тугаши биланоқ юборилган.

Капецитабин билан мажмуада доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади ва 3 ҳафтада бир марта юборилади, шу вақтнинг ўзида капецитабинни эса 1250 мг/м2 дозада суткада икки марта (овқат қабул қилгандан кейин 30 минут ўтгач) кейинги 1 ҳафталик танаффус билан 2 ҳафта давомида қўлланади. Капецитабиннинг дозалари пациентнинг тана юзаси майдони бўйича ҳисобланади.

Ўпканинг майда ҳужайрали бўлмаган раки. Ўпканинг майда ҳужайрали бўлмаган ракини биринчи йўналиш даволаш сифатида ишлатилганида доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/м2ни ташкил қилади; у юборилганидан кейин дархол цисплатин (75 мг/м2 дозада 30-60 минут давомида) юборилади. Платина препаратлари билан олдинги химиотерапиянинг самарасизлигида, монотерапияда доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади.

Простата безининг раки

Доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади. Преднизон ёки преднизолон давомли, перорал 5 мг дозада суткада 2 марта қабул қилинади.

Меъда аденокарциномаси

Доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади ва 1-нчи куни 1 соат давомида вена ичига томчилаб юборилади, шундан кейин 1-нчи куни цисплатин (75 мг/м2 дозада 1-3 соат давомида вена ичига томчилаб) юборилади; сўнгра – 5-фторурацил (суткада 750 мг/м2 дозада давомийлиги 5 суткалик  24-соатлик узулуксиз инфузия йўли билан, цисплатинни юбориш якунланганидан кейин дархол бошлаб) юборилади.

Даволаш цикллари 3 ҳафта 1 марта такрорланади. Пациентлар цисплатинни юбориш олдидан қусишга қарши воситалар билан премедикация ва адекват гидратация олишлари керак.

Бош ва бўйин раки. Пациентлар цисплатинни юборишдан олдин ва кейин қусишга қарши воситалар билан премедикация ва адекват гидратация олишлари керак Гематологик токсиклик хавфини пасайтириш мақсадида олдини олиш сифатида G-CSF препаратлари хам ишлатилиши мумкин. Доцетаксел гурухининг барча пациенлари ТАХ 323 ва ТАХ 324 текширишларда антибиотикотерапия билан профилактикани олганлар.

  • Кейинги нурли даволаш билан индукцион химиотерапия (ТАХ 323)

Бош ва бўйиннинг операция қилиб бўлмайдиган махаллий-тарқалган ясси ҳужайрали карциномасини индукцион даволаш сифатида ишлатилганида доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади ва 1-нчи куни вена ичига 1 соат давомида томчилаб юборилади; шундан кейин 1-нчи куни цисплатин (75 мг/м2 дозада 1 соат давомида) вена ичига юборилади, сўнгра – 5 кун давомида 5-фторурацил суткада 750 мг/м2 дозада давомийликдаги узулуксиз инфузия йўли билан юборилади. Даволаш цикллари хар 3 ҳафтада тўрт марта такрорланади. Химиотерапиядан кейин пациентда нурли даволаш ўтказилиши керак.

  • Кейинги нурли даволаш билан индукцион химионурли терапия (ТАХ 324). Бош ва бўйиннинг маҳаллий-тарқалган ясси ҳужайрали ракини индукцион даволашда (техник резекция қилиб бўлмайдиган, аъзони сақлаб қолиш мақсадида хирургик тузалишнинг эхтимоли паст бўлган) доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 1-нчи куни 75 мг/м2 ни ташкил қилади ва 1 соат давомидаги вена ичига томчилаб юборилади; шундан кейин 1-нчи куни цисплатинни вена ичига томчилаб юбориш амалга оширилади (100 мг/м2 дозада 30 минутдан 3 соатгача давомийликда), сўнгра – 1-4-нчи кунлари суткада 1000 мг/м2 дозада 5-фторурацилни вена ичига узулуксиз инфузияси ўтказилади. Даволаш цикллари хар 3 ҳафтада уч марта такрорланади. Химиотерапиядан кейин пациентда химионурли даволаш ўтказилиши керак.

Даволаш жараёнида дозаларни тўғирлаш

Умумий маълумотлар. Доцетаксел фақат нейтрофилларнинг миқдори 1500 ҳужайра/мм3 бўлганида юборилиши керак. Агар доцетаксел билан даволаш жараёнида фебрил нейтропения ривожланиши аниқланса, 1 ҳафтадан кўпроқ нейтрофиллар миқдорини 500 ҳужайра/мм3 дан камга пасайиши, оғир ёки кумулятив тери реакцияларида ёки оғир периферик нейропатияда доцетакселнинг дозаси 100 мг/м2 дан 75 мг/м2 гача ва/ёки 75 мг/м2 дан 60 мг/м2 гача пасайтирилиши керак. Доцетаксел 60 мг/м2 дозада ишлатиш фонида бу реакциялар сақланганида, бу препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Сут безининг ракини адъювант даволаш. Сут безининг раки бўйича доцетаксел, доксорубицин ва циклофосфамид (ТАС) мажмуаси билан адъювант даволаш олаётган пациентларда, G-CSF препаратлари билан бирламчи олдини олишни ўтказиш масаласини кўриш керак. Фебрил нейтропения ва/ёки нейтропеник инфекциялар ривожланганида, барча кейинги цикллар вақтида доцетакселнинг дозасини 60 мг/м2 гача пасайтириш керак. Шунингдек 3-нчи ёки 4-нчи даражали стоматит ривожланганида хам доцетакселнинг  дозасини 60 мг/м2 гача пасайтириш керак.

Цисплатин билан мажмуада қўллаш. Бошидан доцетакселни 75 мг/м2 дозада цисплатин билан мажмуада олган пациентларда, уларда даволашнинг олдинги циклида тромбоцитларнинг миқдори 25000 ҳужайра/мм3 дан камга пасайган бўлса, шунингдек фебрил нейтропения ёки жиддий ногематологик токсиклик ривожланган пациентларда кейингни циклларда доцетакселнинг дозасини 65 мг/м2 гача пасайтириш керак.

Капецитабин билан мажмуада қўллаш.

  • Доцетаксел ва капецитабинни навбатдаги режали юбориш вақтигача сақланувчи 2 даражали токсик самаралар ривожланишини биринчи эпизодида, токсиклик даражаси 0-1 даражагача пасаймагунича даволаш кечиктирилади, шундан кейин эса даволаш тўлиқ дозада қайта тикланади.
  • 2-нчи даражали токсик самаралар ривожланишини иккинчи эпизодида ёки 3-нчи даражали токсик самаралар ривожланишини биринчи эпизодида даволаш препаратни юбориш кечиктирилади, сўнгра доцетаксел билан даволаш 55 мг/м2 дозада қайта тикланади.
  • Токсикнинг кейинги эпизодлари ривожланганида, шунингдек 4-нчи даражали токсикликнинг хар қандай кўринишларида доцетакселни бекор қилиш керак.

Цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада қўллаш.

G-CSF билан даволашга қарамасдан, пациентда фебрил нейтропения, давомли нейтропения ёки нейтропеник инфекция ривожланса, доцетакселнинг дозасини 75 мг/м2 дан 60 мг/м2 гача пасайтириш керак. Асоратланган нейтропениянинг кейинги эпизодлари ривожланганида доцетакселнинг дозаси 60 мг/м2 дан 45 мг/м2 гача пасайтириш керак. 4-нчи даражали тромбоцитопения ривожланганида доцетакселнинг дозасини 75 мг/м2  дан 60 мг/м2 гача пасайтириш керак. Кейинги цикллар доирасида доцетаксел билан даволаш фақат нейтрофилларнинг миқдори 1500 хужайра/мм3 дан кўпроққа, тромбоцитларнинг миқдори эса 100000 хужайра/мм3 дан кўпроққа тикланганидан кейин қайта тикланиши мумкин. Бу токсиклик кўринишларини персистирланишида препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Қуйидаги жадвалда цисплатин ва 5-фторурацил (5-ФУ) билан мажмуавий даволаш олаётган пациентларда токсиклик кўринишлари ривожланганда, даволаш тартибини тўғирлаш бўйича тавсиялар.

 

Кўринишлар Дозани тўғирлаш
3-нчи даражали диарея Биринчи эпизод: 5-FU дозасини 20% га пасайтириш

Иккинчи эпизод: доцетаксел дозасини 20% га пасайтириш

4-нчи даражали диарея Биринчи эпизод: доцетаксел ва 5-FU дозаларини 20% га пасайтириш

Иккинчи эпизод: даволашни тўхтатиш

3-нчи даражали

стоматит/мукозит

Биринчи эпизод: 5-FU дозасини 20% га пасайтириш

Иккинчи эпизод: фақат 5-FU ни барча кейинги цикллар вақтида бекор қилиш.

4-нчи даражали

стоматит/мукозит

Биринчи эпизод: фақат 5-FU ни барча кейинги цикллар вақтида бекор қилиш.

 

Асосий текширишларда бош ва бўйиннинг ясси ҳужайрали карциномаси бўлган пациентларда асоратланган нейтропения (шу жумладан, давомли нейтропения, фебрил нейтропения ёки инфекцион асоратлар) ривожланганида, даволашнинг (масалан, хар бир курснинг 6-нчидан 15-нчи кунигача) барча кейинги курсларида (масалан, 6-15 нчи кунлари) G-CSF билан профилактик даволаш тавсия қилинади.

Пациентларнинг алохида гурухлари

Жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентлар

Агар 100 мг/м2 доза доцетаксел билан монотерапияда олаётган пациентларда АЛТ ва/ёки АСТ норманинг юқори чегарасидан (НЮЧ) 1,5 мартадан кўпроққа ва ишқорий фосфатазани 2,5 мартадан кўпроққа ошса, доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилиши керак (“Алохида кўрсатмалар ва эхтиёткорлик чоралари” ва “Фармакокинетика” бўлимларига қаранг). Қон зардобида билирубиннинг концентрацияси НЮЧ юқори ва/ёки АЛТ ва АСТ НЮЧ 3,5 мартадан ва бир вақтда ишқорий фосфатаза НЮЧ 6 мартадан юқори пациентлар учун, препаратнинг дозасини янада пасайтириш тавсия этилмайди, ва доцетаксел ўта зарур холлардан ташқари қўлланмаслиги керак. Билирубиннинг концентрацияси НЮЧ юқори, шунингдек АЛТ ва/ёки АСТ  НЮЧ дан 1,5 мартадан юқори ва ишқорий фосфатаза НЮЧ дан 2,5 мартадан юқори бўлган пациентлар меъда аденокарциномасини доцетаксел, цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуавий даволашда асосий клиник текширишларга киритилмаган; бундай пациентлар учун  дозани пасайтириш бўйича тавсиялар бериш мумкин эмас ва доцетаксел, ўта зарур холлардан ташқари қўлланмаслиги керак.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бошқа кўрсатмалар бўйича мажмуавий даволаш таркибида доцетакселни ишлатиш бўйича маълумотлар йўқ.

Доцетаксел Эбеве 27% (масса бўйича) 96% ли этанол (алкогол) сақлайди. Препаратни юқори хавф гурухи, хусусан жигар касалликлари бўлган пациентларга буюришда буни ҳисобга олиш керак.

Болалар

1 ойликдан 18 ёшгача бўлган болалардаги бурун халқумнинг ракида доцетакселни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Сут безининг раки, ўпканинг майда ҳужайрали бўлмаган раки, простата бези ва меъданинг раки, шунингдек бош ва бўйин аъзоларининг раки (ЖССТ таснифи бўйича 11 ва 111 тур, муғузланиш билан ва усиз бурунхалқумнинг пастдифференциалланган яссихужайрали ракидан ташқари) бўлган болаларда доцетакселни қўллашга кўрсатмалар йўқ.

Кекса ёшли пациентлар.

Кекса ёшли пациентларда доцетакселни қўллаш бўйича махсус кўрсатмалар йўқ. 60 ёшли ва ундан ошган пациентларда капецитабин билан мажмуада ишлатилганида, капецитабиннинг бошланғич дозасини 75% гача пасайтириш тавсия қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Жуда тез-тез (10 пациентдан ≥ 1 да)

  • Алопеция.
  • Аменорея.
  • Анемия.
  • Анорексия.
  • Артралгия.
  • Астения.
  • Оғриқлар (шу жумладан томоқ ва халқумда, оёқ-қўлларда, суякларда, орқада, кўкрак қафасида).
  • Қорин оғриқлари.
  • Ўта юқори сезувчанлик (реакциялар инфузия бошланганидан кейин бир неча минут давомида ривожланади ва одатда енгил ва оғирлиги ўртача даражали бўлади); уларнинг энг кўп учрайдиган симптомлари оқиб келишлар, тери тошмалари (қичишиш билан ассоциацияланган ва усиз), кўкрак қафасида сиқилиш хисси, орқада оғриқлар, диспноэ ва тана ҳароратини ошиши ёки қалтираш” гипотензия ва/ёки бронхоспазм ёки ёйилган тери тошмалари/эритема ривожланиши билан характерланувчи оғир реакциялар).
  • Гипестезия.
  • Бош оғриғи.
  • Гриппсимон синдром.
  • Диарея.
  • Дисгвезия.
  • Диспепсия.
  • Диспноэ.
  • Организмда суюқликни тутилиши (периферик шишларни ривожланишига ва камроқ – плевра бўшлиғи ва перикард бўшлиғида суюқлик хосил бўлиши, асцит ва тана массасини ошишига олиб келиши мумкин бўлган).
  • Қабзият.
  • Тормозланиш.
  • Уйқусизлик.
  • Инфекциялар (шу жумладан сепсис ва пневмония).
  • Йўтал.
  • Тери тошмалари.
  • Тери реакциялари.
  • Конъюнктивит.
  • Қўл-оёқ кафти синдроми.
  • Лимфедема.
  • Миалгия.
  • Назофарингит.
  • Эшитишни бузилиши.
  • Тирноқлар томонидан бузилишлар.
  • Нейтропения (қайтувчи ва препаратнинг пациент олган йиғинди дозасини ошиши билан кучаймайдиган; кўрсатгичнинг минимал қийматларгача даври давомийлигини медианаси 7 кунни ташкил қилган, оғир нейтропения [≤500 хужайра/мм3] давомийлигини медианаси – 7 кун).
  • Бурундан қон кетиши.
  • Қалтираш.
  • Парестезия.
  • Периферик сенсор нейтропения.
  • Периферик мотор нейропатия.
  • Периферик шишлар (одатда оёқлардан бошланади, сўнгра ёйилиши мумкин, бу тана массасини 3 кг ва кўпроққа ошиши билан бирга кечади; пациент олган йиғинди доза ошган сари организмда суюқликнинг тутилишини тез-тезлиги ва оғирлик даражаси ошиб боради).
  • Тана хароратини ошиши.
  • Оқиб келишлар.
  • Қусиш.
  • Ринорея.
  • Иштахани пасайиши
  • Тана массасини пасайиши.
  • Стоматит.
  • Кўнгил айниши.
  • Тромбоцитопения.
  • Тана массасини ошиши.
  • Лакримацияни кучайиши.
  • Чарчоқлик.
  • Фебрил нейтропения (шу жумладан тана хароратини ошиши ва антибиотикларни ишлатиш билан ассоциацияланган, G-CSF ни ишлатишдан қатъий назар) ёки нейтропеник сепсис (G-CSF ни ишлатишдан қатъий назар).
  • Эзофагит.
  • Эритема.

Тез-тез (100 дан ≥, лекин 10 пациентдан ≤1 та)

  • Аритмия.
  • Артериал гипотензия.
  • Меъда-ичак йўлларида оғриқлар.
  • Қорин оғриқлари.
  • Эпигастрийда оғриқлар.
  • Бош айланиши.
  • Дегидратация.
  • Дерматит.
  • Тери эпителийсининг десквамацияси.
  • Меъда-ичак қон кетиши.
  • Тирноқларнинг рангини ўзгариши.
  • Миокард ишемияси.
  • Оғиз бўшлиғи кандидози.
  • Қичишувчи тери тошмалари.
  • Эритематоз тери тошмалари.
  • Эксфолиатив тери тошмалари.
  • Қон кетишлар.
  • Веналар томонидан бузилишлар.
  • Кўкрак қафасида нокардиоген оғриқ.
  • Бурундан қон кетиши.
  • Онихолиз.
  • АЛТ фаоллигини ошиши.
  • АСТ фаоллигини ошиши.
  • Қонда ишқорий фосфатаза фаоллигни ошиши.
  • Қонда билирубин концентрациясини ошиши.
  • Ракли оғриқлар.
  • Юбориш жойидаги реакциялар (одатда оғирлиги енгил даражали ва гиперпигментация, терини яллиғланиши,  гиперемияси ёки қуруқлиги, флебит ёки  экстравазация ва вена деворини шишидан иборат бўлган).
  • Юрак етишмовчилиги.
  • Чап қоринча фаолиятини пасайиши.
  • Оғизни қуруқлиги.
  • Терини қуруқлиги.
  • Флебит.
  • Терини эксфолиацияси.

Тез-тез эмас (1000 дан ≥, лекин 100 пациентдан ≤1 та)

  • Нейротоксиклик.

Кам (10000 дан ≥, лекин 1000 пациентдан ≤1 та)

  • Веноз тромбоэмболия.
  • Гепатит (айниқса жигар касалликлари бўлган пациентларда, баъзида ўлим билан якунланувчи).
  • Нафас етишмовчилиги (қатор холларда – ўлим билан якунланувчи).
  • Ўпкаларнинг интерстициал касаллиги.
  • Интерстициал пневмония/пневмонит.
  • Миокард инфаркти.
  • Ичакни ўтказмаслиги (фалажли ва обструктив).
  • Илгари нурлантирилган сохада махаллий яллиғланиш реакцияси.
  • Шунингдек олигурия ёки гипотензиянинг ўткир эпизодлари билан ассоциацияланмаган организмда суюқликни тутилиши хам кузатилган. Кам холларда дегидратация ва ўпкаларнинг шиши кузатилган.
  • Ўткир респиратор дисстрес-синдром.
  • Ототоксиклик.
  • Нурлантиришдан кейинги пневмонит (бир вақтда нурли даволаш олган пациентларда).
  • Эшитишни йўқотиш.
  • Ўпкалар фибрози.

Жуда кам (10000 пациентдан ≤1 та)

  • Буллез тери тошмалари (хусусан кўпшакилли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз).
  • Тери қизил югирики.

Тез-тезлиги номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас)

  • Анафилактик шок (шу жумладан ўлим билан якунланувчи).
  • Гипонатриемия (кўпчилак холларда дегидратация, қусиш ва пневмония билан ассоциацияланган).
  • Диссеминирланган томир ички қон ивиши.
  • Миелодиспластик синдром.
  • Буйраклар фаолиятини бузилиши.
  • Ўткир миелолейкоз.
  • Буйрак етишмовчилиги.
  • Тиришишлар.
  • Транзитор хушдан кетиш.
  • Кўришни транзитор бузилишлари (ярқираб кетиш, пирилловчи доғлар, скотома, улар одатда препаратни инфузияси жараёнида аниқланган ва унга ўта юқори сезувчанлик реакциялари билан ассоциацияланган).
  • Цистоид макуляр шиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • Фаол моддага ёки ёрдамчи моддалардан хар қандайига ўта юқори сезувчанлик.
  • Нейтрофилларнинг дастлабки миқдори ≤1500 хужайра/мм3 бўлганида доцетакселни ишлатиш мумкимн эмас.
  • Мувофиқ маълумотлар йўқлиги туфайли, доцетакселни жигарни оғир бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
  • Мажмуавий даволаш тартиблари ишлатилганида уларнинг бошқа компонентларини қўллашга қарши кўрсатмаларни ҳам ҳисобга олиш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доцетакселнинг антидоти номаълум. Доза ошириб юборилган холда бемор ихтисослашган бўлимга госпитализация қилинади ва организмнинг хаётий мухим фаолиятлари синчиклаб кузатилади. Доза ошириб юборилган холда препаратнинг нохуш самараларини кучайишини кутиш керак. Дозани ошириб юборилишини асосий кутиладиган кўринишларимиелосупрессия, периферик нейропатия ва мукозит хисобланади. Дозани ошириб юборилиши хақида маълумот олинганидан кейин мумкин бўлган қисқа муддатларда пациентни G-CSF препаратлари билан даволашни бошлаш керак. Бундан ташқари, мувофиқ кўрсатмалар бўлганида, керакли симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цитохром Р450-3А ни ингибиция қилувчи ёки индукцияловчи воситалар, ёки улар томонидан метаболизмга учровчи (ва рақобатли ўзаро таъсир хисобига уни ингибиция қилиш қобилиятига эга бўлган), хусусан циклоспорин, кетоконазол ва эритромицинни бир вақтда юбориш, доцетакселнинг метаболизмига таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ахамиятли ўзаро таъсир ривожланиши мумкинлиги туфайли, бир вақтда бу препаратлар ишлатилганида эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Доцетаксел CYP3A4 ингибиторлари билан мажмуада ишлатилганида, унинг метаболизмини пасайиши оқибатида нохуш реакциялар хавфи ошади.

Доцетакселни CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторларини (хусусан, кетоконазо, итраконазол, кларитромицин, индинавир, нефазодон, нелфинавир, ритонавир, саквинавир, телитромицин ва вориконазол) билан мажмуада ишлатишнинг зарурати бўлганида, синчиков кузатув талаб этилади, ва  CYP3A4 кучли ингибитори билан бир вақтда қўллаш даврида доцетакселнинг дозасини тўғирлаш талаб қилиниши мумкин. Доцетаксел CYP3A4 томонидан метаболизмга учрайди, преднизон эса бу изоферментни индукциялайди. Шунга қарамасдан, доцетакселнинг фармакокинетикасига преднизонни ишончли таъсири аниқланмаган.

Доцетаксел аҳамиятли даражада (≥95%) оқсиллар билан боғланади.Бошқа препаратлар хам ахамиятли даражада оқсиллар билан боғланади, хусусан, эритромицин, дифенгидрамин, пропранолол, фенитоин, салицилатлар, сульфаметоксазол ва вальпроат натрий, лекин доцетакселни оқсиллар билан боғланишига таъсир кўрсатмайди.  Дексаметазон хам доцетакселни оқсиллар билан боғланишига таъсир кўсатмайди. Шунга ўхшаш, доцетаксел дигоксинни боғланишига таъсир кўрсатмайди.

Доцетаксел, доксорубицин ва циклофосфамидни бир вақтда юбориш мажмуанинг барча компонентларини фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди.

Доцетаксел ва карбоплатин билан ўзаро таъсир қилиш қобилятига эга.

НОМУТАНОСИБЛИК

Натрий хлоридининг 0,9% эритмаси ёки глюкозанинг 5% эритмасидан ташқари бошқа дори препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Премедикация бўйича “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг.

Гематологик токсиклик. Доцетаксел олаётган ҳамма пациентларда қоннинг клиник тахлили параметрларини тез-тез назорат қилиш керак. Доцетакселни қайта юборишни фақат нейтрофилларнинг миқдори ≥1500 хужайра/мм3 га тикланганидан кейин ўтказиш мумкин.

Доцетаксел билан даволаш курси давомида оғир нейтропения ривожланганида (≤500 хужайра/мм3, камида 7 кун давомида сақланувчи), кейинги циклларда препаратнинг дозасини пасайтириш ёки мувофиқ тутиб турувчи даволаш ўтказиш тавсия этилади.

Доцетакселни цисплатин қв 5-фторурацил (TCF тартиби) билан мажмуада ёки доксорубицин ва циклофосфамид (ТАС тартиби) олаётган пациентларда, G-CSF препаратлари билан профилактик терапия фебрил нейтропения ва нейтропеник инфекциялар тез-тезлигини пасайишига ёрдам беради. Шунинг учун TCF ёки ТАС даволаш олаётган пациентлар, шунингдек G-CSF билан профилактик терапияни хам олишлари керак. TCF ёки ТАС даволаш олаётган пациентларни синчиклаб кузатиш керак.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Пациентлар ўта юқори реакцияларга, айниқса препаратни биринчи ва иккинчи инфузияси вақтида, синчиклаб кузатилишлари керак. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари доцетаксел инфузияси бошланганидан кейин бир неча минут давомида ривожланиши мумкин, шунинг учун бўлимида артериал гипотензия ва бронхоспазмни даволаш воситалари бўлиши керак. Ўта юқори сезувчанликнинг кучсиз ифодаланган симптомлари (хусусан, гиперемия ёки локалланган тери реакциялари) даволашни тўхтатишни талаб қилмайди. Лекин оғир реакциялар, хусусан оғир гипотензия, бронхоспазм ёки ёйилган тери тошмалари ёки эритема ривожланганида, дархол доцетаксел юборишни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак. Ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари аниқланган пациентлар, доцетакселни қайта олмасликлари керак.

Тери реакциялари. Шиш ва эпителийни кейинги десквамацияси билан бирга кечувчи оёқ-қўллар (оёқ-қўл кафтлари) терисининг локалланган эритемаси холлари кузатилган. Шунингдек оғир кўринишлар, хусусан, доцетакселни бекор қилишни талаб этувчи эпителийни кейинги десквамацияси билан тери тошмалари холлари аниқланган.

Организмда суюқликни тутилиши. Организмда суюқликнинг тутилишини оғир кўринишлари, хусусан плевра суюқлиги, перикард бўшлиғи суюқлига ва асцит ривожланиши, пациентни синчиклаб кузатишни талаб қилади.

Респиратор бузилишлар. Респиратор бузилишлар ўлим билан якунланиши мумкин. Ўпкалар томонидан симптомларни биринчи ривожланиши ёки мавжудларини ёмонлашишида пациентни синчиклаб кузатиш, шошилинч текшириш ва адекват даволаш керак. Ташхис қўйилгунича доцетаксел билан даволашни тўхтатиш тавсия этилади. Тутиб турувчи даволашни эрта бошлаш кўринишлар яққоллигини камайишига ёрдам бериши мумкин. Даволашни қайта тиклаш олдидан бу аралашувнинг потенциал фойдасини синчиклаб бахолаш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши. 100 мг/мм2 дозада доцетаксел билан монотерапия олаётган, қон зардоби АЛТ ва/ёки АСТ  НЮЧ лан 1,5 марта юқори, қон зардоби ишқорий фосфатаза НЮЧ дан 2,5 марта юқори бўлган пациентларда, оғир нохуш реакциялар, хусусан сепсис ва меъда-ичак қон кетишлар (мумкин бўлган ўлим билан якунланувчи), фебрил нейтропения, инфекциялар, тромбоцитопения, стоматит ва астения хавфини ошиши кузатилади. Шунинг учун жигарнинг функционал синамалирининг (ЖФС) юқори қийматлари бўлган пациентларда доцетакселнинг тавсия этиладиган дозаси 75 мг/мм2 ни ташкил қилади; бунда ЖФС қиймати дастлабки текшириш вақтида ва даволашни хар бир цикли олдидан баҳоланиши керак.

Қўшимча “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг.

Буйраклар фаолиятини бузилиши. Буйраклар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда доцетакселни ишлатиш бўйича маълумотлар йўқ.

Нерв тизими томонидан бузилишлар. Оғир периферик нейротоксиклик ривожланганида доцетакселнинг дозасини пасайтириш керак.

Кардиотоксиклик. Доцетакселни трастизумаб билан мажмуада олаётган, айниқса илгари антрациклинларни (доксорубицин ёки эпирубицин) олган пациентларда, юрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Унинг яққоллиги ўртачадан оғир даражагача бўлиши мумкин; ўлим холлари хам бўлиши мумкин.

Доцетаксел ва трастузумаб мажмуаси билан даволаш режалаштирилганида, юрак фаолиятини дастлабки бахолашни ўтказиш керак. Кейинчалик мувофиқ бузилишлар ривожланиши мумкин бўлган пациентларни аниқлаш мақсадида, даволаш жараёнида (масалан, хар 3 ойда) юрак фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар. Доцетаксел олаётган пациентларда, цистоид макуляр шиш (ЦМШ) холлари қайд этилган. Кўришнинг бузилишлари ривожланганида, шошилинч ва тўлиқ офтальмологик текшириш ўтказиш керак. ЦМШ ташхиси қўйилган холда, доцетаксел билан даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак.

Бошқа маълумотлар. Доцетаксел олаётган иккала жинс пациентлари, даволашнинг хамма даври давомида контрацепция усулларини қўллашлари керак; эркаклар шунингдек даволаш якунланганидан кейин камида 6 ой давомида контрацепция усулларини қўллашлари керак.

Доцетакселни CYP3A4 ни кучли ингибиторлари (хусусан, кетоконазол, итраконазол, кларитромицин, индинавир, нефазодон, нелфинавир, ритонавир, саквинавир, телитромицин ва вориканазол) мажмуада ишлатишдан сақланиш керак.

Сут безининг ракини адъювант даволаш сифатида ишлатилганидаги эхтиёткорликнинг қўшимча чоралари

Асоратланган нейтропения. Асоратланган нейтропения ривожланганида (давомли нейтропения, фебрил нейтропения ва инфекциялар) G-CSF ни ишлатиш ва доцетаксел дозасини пасайтириш масаласини кўриш керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар. Қориндаги эрта оғриқлар ва оғриқлилик, тана вазнини ошиши ва диарея, шу жумладан нейтропения билан бирга кечувчи, каби симптомлар, меъда-ичак йўллари томонидан токсикликнинг жиддий кўринишларини биринчи белгилари бўлиши мумкин ва шошилинч текшириш  ва даволашни талаб қилади.

Димланган юрак етишмовчилиги. Доцетаксел билан даволаш вақтида хам, кузатув вақтида ҳам димланган юрак етишмовчилигининг кўринишларига пациентларни мониторинг қилиш керак. Регионар лимфа тугунларини метастатик шикастланиши билан сут безининг раки бўйича ТАС тартибини олаётган пациентларда, даволаш якунланганидан кейин бир йил давомида димланган юрак етишмовчилигининг хавфи юқори бўлиши кўрсатилган.

Лейкемия. Доцетаксел, доксорубицин ва циклофосфамид (ТАС) мажмуасини олаётган пациентларда кечки миелодисплазия ва миелоид лейкоз ривожланишини хавфи бор, бу қон кўрсатгичларини кузатишни талаб қилади.

Кексалик ёшли пациентлар.

70 ёшдан ошган пациентларда доцетакселни доксорубицин ва циклофосфамид билан мажмуада қўллаш тажрибаси чекланган. TCF билан даволаш олаётган кекса ёшли пациентларни синчиклаб кузатиш керак.

Ёрдамчи моддалар.

Бу препарат 27% (хажм бўйича) этанол сақлайди, яъни 160 мг препаратда (ўртача доза) 4,1 г аэтанол сақланади, бу 100 мл дан камроқ пивада сақланадиган дозага эквивалент.

Алкоголизми бўлган шахсларда препаратни қўллаш соғлиқ учун хавф билан боғлиқ. Бу шунингдек хомиладор ва эмизувчи аёллар, болалар, юқори хавф гурухи шахсларга (масалан, жигар касалликлари ёки тутқаноғи бўлган пациентлар) хам тааллуқлидир.

Бу дори воситасида сақланувчи этанол, бошқа дори воситаларига таъсир қилиши, шунингдек автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлашда реакция тезлигини бузиши ва ўзгартириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик даврида қўллаш. Ҳомиладорлик даврида доцетакселни қўллаш бўйича маълумот йўқ. Доцетакселни қуёнлар ва каламушларда эмбриотоксик ва фетотоксик таъсири, шунингдек каламушларда фертилликни пасайтириши кўрсатилган. Бошқа цитотоксиклар каби, хомиладорлик даврида ишлатилганида, доцетаксел хомилани шикастлаши мумкин. Шунинг учун ўта зарур холлардан ташқари, у хомиладорлик даврида ишлатилмаслиги керак.

Доцетаксел олаётган бола туғиш ёшидаги аёлларга хомиладор бўлиб қолишдан сақланишлари, хомиладор бўлиб қолганда эса дархол даволовчи шифокорга хабар беришлари керак.

Эмизиш даврида қўллаш. Доцетаксел липофил модда хисобланади, лекин уни кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. Шунинг учун эмизикли болаларда нохуш ножўя реакциялар ривожланиши мумкинлигини хисобга олиб, доцетаксел билан даволашни хамма вақт давомида эмизишни тўхтатиш керак.

Эркаклар ва аёллардаги контрацепция. Даволаниш даврида контрацепциянинг самарали усулларини ишлатиш керак.

Фертилликка таъсири. Доцетаксел генотоксик хусусиятларга эга ва шунинг учун эркакларда фертилликка таъсир қилиши мумкин. Бу препарат билан даволашни хамма вақти давомида ва у якунланганидан кейин 6 ойгача эркакларга аёлни хомиладор қилишдан сақланиш керак. Препарат билан даволашни бошлашгача уруғ суюқлигини консервация қилиш масаласи бўйиша маслахатлашиш тавсия этилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Текширишлар ўтказилмаган. Лекин бу препаратда сақланувчи миқдорларда этанол, пациентнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузиши мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Рангли пластик қопқоқли сиқма алюмин қалпоқ билан ёпилган резина тиқинли рангсиз шиша флаконларда.

1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ўрам ўлчами: 1 флакон х 20 мг/2 мл; 1 флакон х 80 мг/8 мл; 1 флакон х 160 мг/16 мл. Сотувда ўрамнинг хамма турлари бўлмаслиги мумкин.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан химояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

Суюлтирилгандан кейин: 4 соат давомида ишлатилсин. 2-8оС ҳароратда (ёруғликдан химояланмаган) ёки 25оС дан юқори бўлмаган (ёруғлиқдан химояланган) хароратда сақлансин. Тайёрланган эритмаларнинг кимёвий ва физик турғунлиги 5% глюкоза ва 0,9% натрий хлориди (0,30 мг/мл ва 0,74 мг/мл концентрацияли) асосида текширилган.

Микробиологик нуқтаи назардан эритма бевосита тайёрланганидан кейин ишлатилиши керак.

 

Яроқлилик муддати

Очилмаган флакон: 2 йил.

Очилгандан кейин: 28 кундан ортиқ сақланмасин (совутгичда ёки хона ҳароратида).

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Стационар шароитларда қўллаш учун.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

Ишлатиш, ишлаш  ва  утилизациядаги эхтиёткорликнинг  алохида  чоралари

Доцетакселнинг эритмаси тўйинган хисобланади, бу вақт ўтиши билан уни кристаллизациясига ва чўкма тушишига олиб келиши мумкин. Доцетаксел Эбевени тайёрланган инфузион эритмасини ишлатиш олдидан чўкма бор-йўқлигига кўрикдан ўтказиш керак. Тиниқ бўлмаган инфузион эритмани ёки чўкмаси бўлган эритмани ишлатишга йўл қўйилмайди.

Инфузиялар учун эритмаларни тайёрлаш

Ишлатиш олдидан концентрат суюлтирилиши керак. Инфузион эритмалар 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмасини ишлатиш билан тайёрланади ва вена ичига томчилаб юборилади. Агар Доцетаксел Эбеве флаконлари совутгичда сақланган бўлса, уларни хона ҳароратигача (25оС дан юқори бўлмаган)  иситилади. Сўнгра бевосита флакондан концентратнинг талаб қилинган хажми олинади. Пациентга керакли дозани олиш учун бир неча флакон талаб қилиниши мумкин. Талаб қилинган мг да ифодаланган дозадан келиб чиқиб, асептик шароитларда, игнали даражаланган шприцни ишлатиб, флаконларнинг етарли миқдоридан доцетаксел концентратининг (10 мг/мл концентрацияли) керакли хажми йиғиб олинади. Масалан, доцетакселнинг 140 мг дозаси учун инфузия учун эритма тайёрлаш учун 14 мл концентрат олиш керак бўлади. Сўнгра, Доцетаксел Эбеве концентратининг керакли миқдори бир марталик инъекция орқали 250 мл хажмли 5% ли глюкоза эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасини сақловчи инфузион қопча ёки флаконга юборилади. Агар доцетакселнинг талаб этилган дозаси 200 мг дан ортиқ бўлса, доцетаксел эритмасининг якуний концентрацияси концентрацияси 0,74 мг/мл дан ошмаслиги учун, инфузион эритмаларнинг катта хажмини ишлатиш керак.

Шундан кейин инфузион пакет ёки флакон ичидагиси кўпик хосил бўлишига йўл қўймасдан, эхтиёткорлик билан тўнкариш ва назоратли айлантириш йўли билан аралаштирилади. Тайёрланган ва олинган эритмани инфузия амалга ошириладиган жойга олиб боришда силкитиш ва жадал аралаштиришдан сақланиш керак.

Инфузия учун эритмани тайёрлаш жараёнида Доцетаксел Эбевени поливинилхлорид (ПВХ) сақловчи жихозлар ва мосламалар билан контакти тавсия этилмайди. Пациентга ди-2-этилгексилфталатнинг (DEHP) таъсири хавфини минималлаштириш мақсадида, у ПВХ инфузион пакетлар ва системалардан ажралиб чиқиши мумкин, инфузия учун Доцетаксел Эбевенинг тайёр эритмасини флаконларда ёки пластик пакетларда (полипропилен, полифенол) сақлаш ва полиэтилендан тайёрланган инфузион тизимлар ёрдамида юбориш керак.

Инфузион эритмани преципитация хавфини минималлаштириш мақсадида инфузион пакетларни ишлатиш тавсия этилади. Шиша флаконларни қўллаш тавсия этилмайди.

Инфузион қопча ёки флакон ичидагиси, уларни тебратиб аралаштирилади.

Инфузия учун олинган эритма 4 соат давомида ишлатилиши керак. Уни хона хароратида ва нормал ёруғликда асептика қоидаларига риоя қилиб бир соатлик вена ичига инфузия йўли билан юбориш керак.

Микробиологик нуқтаи назардан, инфузия учун эритмани тайёрланганидан кейин дархол юбориш керак.

Тикланган эритманинг рН ва осмолярлиги

0,3 мг/мл концентрацияли 5% ли глюкоза эритмаси: рН≈3,6; осмолярлик 517 мОсм/кг.

0,74 мг/мл концентрацияли 0,9% ли натрий хлориди эритмаси: рН≈3,3-3,6; осмолярлик 849 мОсм/кг.

Ўсмаларга қарши препаратлар билан хавфсиз ишлаш бўйича тавсиялар

 

 

 

Ҳомиладор аёллар цитостатиклар билан ишламасликлари керак. Препаратни суюлтиришда ўргатилган мутахассислар амалага оширишларпи лозим. Бу муолажа бунинг учун махсус ажратилган жойда бажарилиши керак. Ишчи юзалар бир марта қўллаш учун мўлжалланган пластик тагликли сўриб олувчи қоғоз билан ёпилган бўлиши керак.

Мувофиқ химоя қўлқоплар, ниқоблар ва кийимлар ишлатилиши керак. Препаратни тасодифан тери ва шиллиқ қаватларги тушишига йўл қўймасликка қаратилган эхтиёткорлик чораларни кўриш керак; бу юз берган холда, ифлосланган жойни совунли сув билан яхшилаб ювиш керак. Препарат тасодифан кўзга тушганида, уни дархол катта миқдордаги сув билан ювиш лозим.

Барча шприцлар ва тизимлар Луер тури уланувчи бўлишлари керак. Хосил бўлувчи босимни ва аэрозол хосил бўлишини эхтимолини минималлаштириш учун тешиги катта игналарни ишлатиш тавсия қилинади. Бу муаммо шунингдек хаво клапанини (хаво-игналар) ишлатиш йўли билан хал қилиниши мумкин.

Препаратнинг ишлатилмаган барча қолдиқлари утилизация қилинади. Доцетаксел Эбевени суюлтириш учун ишлатилган барча предметлар ва материалларни утилизациясида пухталик ва эхтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Хусусан, у билан ифлосланган хамма материаллар хавфли чиқиндилар учун контейнерга жойланиши керак. Ўткир предметлар (игналар, шприцлар, флаконлар ва х.к.) мос келувчи деворлари қаттиқ контейнерга жойланиши лозим. Бу чиқиндиларни йиғиш ва утилизацияси билан шуғулланувчи ходимлар, мавжуд бўлган хавфлар хақида огохлантирилган бўлишлари керак. Препаратнинг хамма ишлатилмаган қолдиғи ва у билан ифлосланган материалларни цитостатиклар учун қўлланадиган стандарт муолажаларга мувофиқ утилизация қилиш керак.

Бу препарат кўп марта ишлатиш учун яроқли.

 

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.