📜 Инструкция по применению Клотримазол сиртга қўллаш учун 1% ли эритма
💊 Состав препарата Клотримазол сиртга қўллаш учун 1% ли эритма
✅ Применение препарата Клотримазол сиртга қўллаш учун 1% ли эритма
📅 Условия хранения Клотримазол сиртга қўллаш учун 1% ли эритма
⏳ Срок годности Клотримазол сиртга қўллаш учун 1% ли эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОТРИМАЗОЛ

KLOTRIMAZOLUM

Препаратнинг савдо номи: Клотримазол

Таъсир қилувчи модда (ХПН): клотримазол (clotrimazolum)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун 1% ли эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: клотримазол 10 мг

Ёрдамчи моддалар: изопропил миристати, сувсиз этанол.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ўзига хос ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: D01АС01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Клотримазол имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб бўлган сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши воситадир. Одамда инфекция чақирувчи деярли ҳамма патоген замбуруғларни ўз ичига олувчи кенг таъсир доирасига эгадир. Клотримазолнинг таъсир механизми замбуруғ ҳужайра мембранаси тузилиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тўхтатишдан иборат бўлиб бу ҳужайраларнинг ўтказувчанлигини бузилишига ва уни кейинчалик лизисига олиб келади. Паст концентрация дерматофитларга (Epidermophyton spp., Trichypheton spp., Microsporum spp. турлари), ачитқи замбуруғлари(Сandida albicans ва Candida авлодидан бўлган бошқа турлар, Cryptococcus neoformans,Malassezia furfur), Aspergillus spp., ва моғор замбуруғлари, диморф замбуруғлар (Blastomyces dermatidis, Coccidiodes immitis, Sporotrichum schenckii) га фунгистатик таъсир кўрсатади. Юқори концентрацияларда фунгицид таъсир кўрсатади. Шунингдек кучсиз антибактериал таъсир кўрсатади (Streptococcus pyogenes, Staphylococcus aureus, Trichomonas vaginalis).

 

Фармакокинетикаси

Клотримазол терига сурилгандан сўнг амалда сўрилмайди (1%), лекин эпидермиснинг шох қаватига ўтади ва ўша жойда тўпланади.

Кам даражада шиллиқ қаватдан сўрилади (3%). Сўрилган препарат жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади; ярим парчаланиш даври 3-5 соатни ташкил этади.

Қўлланилиши

  • ачитқисимон замбуруғлар чақирган оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг инфекциялари
  • оёқ панжалари, тирноқлар (онихомикоз), кафтлар микозлари
  • бош, тана, чов соҳаси дерматомикози, трихофитоз
  • кепаксимон темиратки ва эритразма.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўллаш учун.

Бир неча томчи суюқлик кунига 2-3 марта терининг ўзгарган жойларига суртилиб, енгил ишқаланади. Касалликнинг ўткир белгилари бартараф қилингандан сўнг даволаш, белгилар бутунлай йўқ қилингунича яна камида 4 ҳафта давом эттирилиши лозим.

Оёқ панжаларининг дерматомикозида препаратни касалликнинг қайталанишига қаршилик кўрсатиш учун, барча белгилар бартараф қилинганидан кейин яна икки ҳафта давомида қўллаш керак. Ювгандан кейин оёқ панжаларини, айниқса бармоқлар орасини яхшилаб қуритиш керак. Оёқ панжаларининг дерматомикозида ҳар гал ювгандан кейин эритмани қўллаш тавсия қилинади. Препаратни окклюзион боғлов билан бирга қўлламаслик лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Камдан-кам ҳолларда маҳаллий аллергик реакциялар, ачишиш, қичишиш, препарат қўлланган жойда озгина таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин. Жуда кам катта эритема, тошма, шиш, эшакеми, эпидермисни кўчиши кузатилади.

Барча пайдо бўлган ножўя (одатдаги бўлмаган) самаралар, шу жумладан йўриқномада кўрсатилмаган самаралар тўғрисида ўз шифокорингизга хабар бериш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Клотримазолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Кўз соҳасига қўлланмасин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клотримазол бошқа сиртга қўлланадиган замбуруғларга қарши препаратларнинг таъсирини тормозлаши мумкин.

Р-гидроксибензой кислотасининг пропил эфири юқори концентрацияларда клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсирини кучайтиради. Дексаметазон юқори дозаларда клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсирини тормозлайди.

Махсус кўрсатмалар

Қичишаётган оғриқли ўзгарган жойларни қичиш ва тимдалаш мумкин эмас, чунки бу касалликни тарқалишини чақиради.

Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак.

Нам ва иссиқ ўтказмайдиган кийим ва пойабзал кийиш мумкин эмас.

Ювгандан кейин оғриқли ўзгарган жойларни яхшилаб қуритиш керак.

Оғриқли жойларни беркитувчи кийимни ва сочиқни ҳар куни алмаштириш ва 90оС ҳароратда ювиш керак (бир марта ишлатиладиган сочиқдан фойдаланиш тавсия этилади).

Агар касаллик симптомлари 4 ҳафта давомида йўқолмаса, даволовчи шифокор билан ташхисни аниқлаш учун микробиологик текширув ўтказиш зарурлиги ҳақида маслаҳатлашиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Клотримазол билан даволанган аёлларда ҳомилага салбий таъсири аниқланмаган, аммо препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат эмизикли аёлларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик қурилмаларга хизмат қилиш қобилиятига таъсири. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни сўрилиши паст бўлганлиги туфайли, сиртга қўлланганида дозани ошириб юбориш эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 1% ли эритма.

15 мл дан полиэтилен томчилатгич-тиқинли ва бураладиган “биринчи очилиш” кафолат ҳалқасига эга бўлган тўқ шиша флаконларда чиқарилади. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.