📜 Инструкция по применению Аминоцинк
💊 Состав препарата Аминоцинк
✅ Применение препарата Аминоцинк
📅 Условия хранения Аминоцинк
⏳ Срок годности Аминоцинк

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМИНОЦИНК

AMINOZINK

Препаратнинг савдо номи: Аминоцинк.

Таъсир этувчи моддалар: гидролизати протеини 20%, рибофлавин (В2 витамини), пиридоксин (В6 витамини), ниацинамид, D-пантенол, рух сульфати, магний хлориди, марганец хлориди, темир холин цитрати, холекальциферол (D3 витамини), кальций глюконати, L-лизин моногидрохлорид.

Дори шакли: сироп.

Таркиби:

ҳар 15 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: гидролизати протеини 20% -1000,0 мг , рибофлавин (В2 витамини) – 0,5 мг, пиридоксин (В6 витамини) – 0,5 мг, ниацинамид – 10,0 мг, D-пантенол – 0,5 мг, рух сульфати -16,5 мг, магний хлориди – 2,5 мг, марганец хлориди – 0,1 мг, темир холин цитрати – 20,0 мг, холекальциферол (D3 витамини) – 200 МЕ, кальций глюконати – 20,0 мг, L-лизин моногидрохлориди – 15,0 мг.

ёрдамчи моддалар: қанд, сорбитол 70%, натрий бензоати, бронопол, мевали ароматизатор, натрий ЭДТА, карамель  бўёвчи, тозаланган сув.

Таърифи:  жигарранг рангли сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар

АТХ коди: A11A

 

Фармакологик хусусиятлари

Протеин (оқсил) организм учун асосий қурилиш материали, мушаклар, ички аъзолар, қон томирлари, иммун тизими, тери, соч, тирноқларнинг муҳим компоненти ҳисобланади. Ферментлар таркибига киради, биокимёвий жараёнларни тезлаштиради, организмда моддалар алмашинувини бошқаради, ҳужайраларга унинг ҳаёти фаолияти учун муҳим моддаларни ташийди, иммун тизимининг ишида жуда фаол иштирок этади. Протеинлар ўсишини рағбатлантиради, ривожланишига, ёш организмнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради.

В2 витамини тўқималарнинг, шу жумладан тери ҳужайраларининг регенерация жараёнига ёрдам беради.

В6 витамини суякларнинг, тишларнинг, милкларнинг структураси ва фаолиятини тутиб туришга ёрдам беради.; эритропоэзга таъсир кўрсатади, нерв тизимининг  меъёрий фаолиятига ёрдам беради.

D3 витамини организмда кальций ва фосфор мувозанатини тутиб туришда муҳим роль ўйнайди. Унинг етишмовчилигида суяк тўқимасида кальций миқдори камаяди (остеопороз).

Ниацинамид ва D-пантенол оқсил метаболизмида, ёғ кислоталарининг ва холестериннинг синтезида, энергия ажралиб чиқишида иштирок этади ва марказий нерв тизимининг меъёрий фаолияти учун зарур коферментлардир.

Рух тизимли қўллаш учун микроэлемент, организмнинг биокимёвий реакцияларида, қон яратиш жараёнларида, ички секреция безларининг фаолиятида иштирок этади. Рух тўқималарнинг регенерацияси учун керак, айрим гормонларнинг, шу жумладан инсулиннинг таркибига киради. Рух овқат ҳазм қилиш учун модда алмашинуви, нафас, жароҳатларнинг битиши ва тери қопламалари ва сочни меъёрда тутиб туриш учун муҳим. У икки юздан ортиқ энзимлар ва кўпчилик гормонларнинг таркибий қисмидир. Ҳомиладорлик вақтида рух турли аъзоларнинг, скелетнинг, кўпчилик  тизимларнинг, масалан нерв тизими ва қон айланиши тизимининг ҳосил бўлиши ва ривожланишида муҳим роль ўйнайди.

Магний ҳужайраларнинг  меъёрий ишлаши учун керак, модда алмашинувининг кўпчилик реакцияларида иштирок этади, энергия ажралиб чиқарилиши ва истеъмол қилинишига ёрдам беради, мушак ва суяк тўқималарининг шаклланишида, ҳамда оқсил синтезида иштирок этади.

Марганец суякларнинг минерализациясига таъсир қилади.

Темир гемоглобин молекуласининг таркибий қисмидир, кислороднинг организмда ташилишида иштирок этади ва анемиянинг ривожланишини олдини олади.

Кальций суяк тўқимасининг шаклланишида, қоннинг ивишида, нерв импульсларини ўтказилишида, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқаришида, юракнинг меъёрий ишлашида иштирок этади. У шунингдек темирнинг сўрилишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Аминоцинк  витамин ва минералларга юқори эҳтиёж билан бирга кечувчи ҳолатларда: болаларда иштаҳани йўқолиши, юқори жисмоний ва нерв-руҳий юклама, номунтазам, сифатсиз овқатланиш, бери-бери касаллиги, ўсишни секинлашиши, гипокальциемия ва темир етишмовчилиги билан боғлиқ анемия, организмнинг инфекциялар ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун олдини олиш воситаси сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Бир чой қошиқдан (5 мл) кунига 2 марта овқатдан кейин ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, гипервитаминозда қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Тавсия қилинган дозадан оширманг. Тасодифан юқори дозалар қабул қилинганида шифокорга мурожаат қилинг.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат темир ва кальций сақлайди, шунинг учун тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, ҳамда микробларга қарши воситалар–фтохинолонлар ҳосилаларининг ичакда сўрилишини кечиктиради. Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар, ҳамда холестерамин темирнинг сўрилишини камайтиради. Тиазидлар гуруҳи сийдик ҳайдовчи воситалари билан бир вақтда буюрилганида гиперкальциемиянинг эҳтимоли ошади.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозадан оширманг. Аминоцинкни витаминлар сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Истеъмол қилишдан олдин чайқатинг.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Сироп,  қаҳрабо рангли пластик флаконларда 200 мл дан, картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Яроқлилик муддати

18 ой.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.