ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМБРОКСОЛ-RG
AMBROXOL–RG
Препаратнинг савдо номи:Амброксол-RG
Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол гидрохлориди
Дори шакли: сироп
Таркиби:
5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амброксол гидрохлориди – 15 мг;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, этил спирти, қанд, нипагин, нипазол, ертути ҳидли хушбўй озуқа эссенцияси, тозаланган сув.
Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш, ертути ҳидли тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи восита.
АТХ коди: К05СВ06
Фармакологик хусусиятлари
Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик препарат. Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига балғамни суюлтиради. Балғамнинг қовушқоқлигини пасайиши балғамдаги мукополисахаридларнинг деполимеризацияси натижасида юз беради. Мукополисахаридларнинг деполимеризацияси, энг аввало уларнинг молекуласидаги дисульфид боғларни узилиши билан боғлиқ. Амброксол хилпилловчи эпителийнинг ҳаракат фаоллигини кучайтиради, мукоцилиар транспортни оширади, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг нисбатини меъёрлаштиради. Гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк ҳужайраларидан лизосомаларни ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради. Нафас йўлларидан балғамни чиқарилишини енгиллаштиради. Амброксол альвеолаларда сурфактант синтези ва секрециясини ошириш йўли билан ўпкаларни пренатал ривожланишини рағбатлантиради. Сурфактантнинг синтези нафас тизимининг сурункали касалликлари натижасида пасаяди. Бундан ташқари, сирт фаоллигига эга фосфолипидлар ва яллиғланиш оқсиллари орасида ҳосил бўладиган боғлар туфайли сурфактантнинг хусусиятлари ўзгаради. Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант ҳусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади. Амброксолнинг таъсири 30 минут давомида намоён бўлади ва 6-12 соат давомида сақланиб туради.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин амброксол меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 0,3-0,5 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Препаратнинг тўпланиши аниқланмаган.
Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 90% ни ташкил этади. Тўқималарга тез киради ва энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.
Жигарда конъюгация йўли билан фармакологик фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.
Плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 7-12 соат. Буйраклар орқали препаратнинг тахминан 90% чиқарилади.
Қўлланилиши
Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиб чиқиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликларини (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, пневмония, балғамнинг ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғи яллиғланишида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун) муколитик даволашда қўлланади.
Ўпкада ўтказилган операциядан кейинги асоратларни олдини олиш ва даволашда, бронхоскопиядан олдин ва кейин, ўпка муковисцидозида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни овқатдан кейин ичга қабул қилиш лозим. Даволаш вақтида кўп миқдорда суюқлик (шарбат, чой, сув) истеъмол қилиш керак, чунки у препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.
2 ёшгача бўлган болаларга 2,5 мл (1/2 чой қошиқ) дан кунига 2 марта;
2 дан 5 ёшгача 2,5 мл (1/2 чой қошиқ) дан кунига 3 марта;
5 дан 12 ёшгача 5 мл (1 чой қошиқ) дан кунига 2-3 марта буюрилади;
12 ёшдан ошган болалар ва катталарга биринчи 2-3 кунлари 10 мл (2 чой қошиқ) дан кунига 2 марта, сўнгра худди шундай ёки 5 мл (1 чой қошиқ) дан кунига 3 марта буюриб давом эттирилади.
Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ ва уни даволовчи шифокор белгилайди. Шифокорнинг тавсиясисиз препаратни 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизни қуриши, жиғилдон қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият.
Нафас тизими томонидан: ринорея, нафас йўлларининг шиллиқ қаватини қуруқлиги.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, ангионевротик шиши, алоҳида ҳолларда аллергик контакт дерматит, жуда кам ҳолларда – анафилактик турдаги ўткир оғир реакциялар (анафилактик шок Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми).
Бошқалар: ҳолсизлик, сийишни қийинлашиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик (I уч ойлиги) даври;
- лактация даври;
- меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги;
- йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига киришига ёрдам беради. Туғруқ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб.
Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексини сусайтириши туфайли, суюлтирилган секрет хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларни қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак.
Махсус кўрсатмалар
Бронхларнинг моторикаси издан чиққан ва секрет миқдори ошган ҳолларда (масалан, хавфли киприксимон эпителий синдромида), бронхларда шиллиқни тўпланиб қолиш хавфи туфайли, сиропни фақат даволовчи шифокор маслаҳатидан сўнг ва шифокор назорати остида қабул қилиш мумкин.
Буйрак ёки жигар фаолиятини оғир бузилишида препаратни қабул қилиш орасидаги интервални ошириш керак. Қандли диабети бўлган беморларга сиропни буюрилганда 1 ўлчов қошиғи (5 мл) 1,75 г сорбитол сақлашини, бу эса 0,15 НБ мувофиқ келишини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.
Сиропни эмизиш вақтида ва ҳомиладорликнинг биринчи I уч ойлигида қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III ойликларида амброксолни фақат даволовчи шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.
Препарат автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Аллергик реакцияларни биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни бекор қилиш керак.
Препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилиниши ўтказиб юборилган холларда, кейинги қабул қилишда препаратнинг дозасини оширмаслик керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганида заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик, ич кетиши, доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, сўлакни кўп ажралиши кузатилиши мумкин
Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсияси бўйича меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
Сироп 40 мл, 50 мл, 80 мл, 90 мл, 100 мл ва 125 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
«REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч, 51. тел./факс (99871) 248 02 05.