📜 Инструкция по применению MR Левомицетин
💊 Состав препарата MR Левомицетин
✅ Применение препарата MR Левомицетин
📅 Условия хранения MR Левомицетин
⏳ Срок годности MR Левомицетин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR ЛЕВОМИЦЕТИН

MR LEVOMYCETINUM

 

Препаратнинг савдо номи: MR Левомицетин

Таъсир этувчи модда: (ХПН): хлорамфеникол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: левомецитин 500 мг

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати ёки стеарин кислотаси

Таърифи: оқ ёки оч сариқ–яшил тусли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотиклар (хлорамфеникол гуруҳи).

АТХ коди: J01BA01

 

Фармакологик хусусиятлари

Streptomyces Venezuelae микроорганизмининг ҳаёт фаолиятини маҳсулоти бўлган, табиий антибиотикка ўхшаш, синтетик модда. Кенг таъсир доирасига эга. Препаратга кўпгина грамманфий таёқчалар (ичак таёқчаси, сальмонеллалар, энтеробактериялар, клебсиеллалар, цитобактериялар, протей, шигеллалар) юқори сезувчан. Кўпчилик граммусбат (стафилококклар, стрептококклар) ва грамманфий кокклар (гонококклар, менингококклар), риккетсияларга, спирохеталарга, хламидийларга ва айрим йирик вирусларга (трахома, пситтакоз, венерик лимфогранулемани қўзғатувчилари ва бошқаларга) нисбатан самарали; пенициллин, стрептомицин, сульфаниламидларга чидамли бактерияларнинг штаммларига таъсир қилади. Микроорганизмларнинг препаратга чидамлилиги нисбатан секин ривожланади.

Препарат кислотага чидамли бактериялар (шу жумладан микобактерияларга), кўк йиринг таёқчалар, анаэроблар ва соддаларга нисбатан деярли самарасиз.

Одатдаги дозаларда бактериостатик таъсир қилади. Антимикроб таъсирининг механизми унинг рибосомаларга таъсири ва микроорганизмлар оқсилининг синтезини бузилиши билан боғлиқ.

 

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилинганда меъдаичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Даволовчи дозани бир марта қабул қилинганидан кейин қондаги максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 23 соатдан сўнг эришилади, кейинчалик пасайиши билан 56 соат давомида сақланади. Биокираолишлиги 7590% ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 5060%.

Препарат организмнинг тўқима ва суюқликларига осон ўтади, гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади, кўкрак сутига киради.

Асосий миқдори жигарда биотрансформацияга учрайди. Асосан сийдик билан нофаол метаболитлар кўринишида, қисман ўтсафро ва ахлат билан ажратиб чиқарилади. Препаратнинг яримчиқарилиш даври (Т1/2) 2,55 соатни ташкил этади. Буйрак ва жигар етишмовчилигида Т1/2 узаяди.

 

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликларни (қорин ва тошмали тифи, паратиф, сальмонеллёзларнинг тарқалган шакллари, дизентерия, бруцеллёз, туляремия, хламидиоз, кўкйўтал ва риккетсиозлар, трахома, гонорея, турли этиологияли пневмониялар, менингит, сепсис, остеомиелит, куйдирги, газли гангрена, бош миянинг абсцесси, кичик чаноқ азоларининг инфекцияларини) даволашда қўлланади.

Аралаш аэроб ва анаэроб инфекцияларда препарат аминогликозид – антибиотиклар билан бирга қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан 30 минут олдин, кўнгил айниши ёки қусиш ҳолатида – овқатдан 1 соат кейин қабул қилинади.

Препаратнинг дозаси касалликнинг тури ва оғирлигига қараб, шифокор томондан шахсий равишда белгиланади.

Катталар учун бир марталик доза 0,250,5 г; суткалик – 2,0 г; ўта оғир ҳолатларда (қорин тифи ва бошқаларда) – 4 г гача (шифокорнинг қатъий кузатуви ва  периферик қон манзараси ва буйрак функциясини назорати остида). Суткалик доза 34 марта қабул қилишга бўлинади. 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун бир марталик доза – 1015 мг/кг тана вазнига, 38 ёшлиболалар учун 0,150,2 г дан; 8 ёшдан катта болалар учун – 0,20,3 г дан; суткада 34 марта қўлланади. Даволаш курси 710 кун (кўрсатмаларга кўра, яхши ўзлаштира олинишида – 2 ҳафтагача).

 

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғиз бўшлиғи, томоқ шиллиқ қаватларини яллиғланиши; алоҳида ҳолларда жигарни шикастланиши; тромбоцитопения, ретикулоцитопения, лейкопения, агранулоцитозгача борадиган гранулоцитопения, оғир ҳолларда апластик анемия, дисбактериоз, иккиламчи замбуруғли инфекция, кам ҳолларда аллергик реакциялар, тери тошмаси, эшакеми, орқа тешик атрофида тошма; ангионевротик шиш, бош оғриғи, депрессия, онгни ўзгариши, делирий, кўриш ва эшитиш галлюцинациялари, кўз соққасининг парези, таъм билишни бузилиши; жуда кам ҳолларда – кўрув ва периферик нервларнинг неврити бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга, шунингдек тиамфеникол ва азидамфениколга юқори сезувчанлик; қон яратиш аъзоларининг касалликлари (қон яратилишини сусайиши, анемия, лейкопения ва/ёки тромбоцитопения), ўткир интермиттирланувчи порфирия, жигар ва буйрак функциясини яққол бузилишлари; глюкозо6фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги; тери касалликлари (псориаз, экзема, замбуруғли касалликлар), 1 ёшгача бўлган болалар; нур билан даволаш билан бирга, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилмайди.

Препарат шунингдек инфекцион жараёнининг енгил шакллари (айниқса болалар амалиётида), ўткир респиратор касалликлар, ангина ва профилактик мақсадларда буюрилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бирга қўллаш мумкин бўлмаган препаратлар: сульфаниламидлар, пиразолон ҳосилалари, фенотиазин, фенилбутазон, дифенилгидантоин, цитостатиклар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, эритромицин ва бошқа шунга яқин антибиотиклар. Нур билан даволаш билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Препаратни контрацептив воситалар, барбитуратлар ва бошқа дори препаратлари (дифенин, неодикумарин, парацетамол, антикоагулянтлар, темир, В12 витамини, тутқаноқни даволашда қўлланадиган препаратлар ва бошқалар) билан бирга қўлланиши унинг таъсирини пасайишига олиб келади. Қонда қанд миқдорини камайтирувчи сульфаниламид препаратлар билан бирга қўлланганида гипогликемик комага олиб келиши мумкин.

Алкогол билан бирга қўлланганда дисульфирамсимон реакция (терини қизариши, тахикардия, кўнгил айниши, рефлектор йўтал, титроқ) пайдо бўлиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Ичга қабул қилинганда периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш зарур. Автомобилни бошқарувчи пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: психомотор бузилишлар: онгни чалкашуви, кўриш ва эшитиш галлюцинациялари, кўриш ва эшитиш ўткирлигини пасайиши, диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, қабзиятлар), оғиз, халқум, жинсий аъзоларни, анусни (орқа чиқарув тешигини) таъсирланиши, тери тошмалари кўринишдаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан кейин йўқолади.

Даволаш: симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 500 мг дан контуруяли ва контуруясиз ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

 

 

 

 

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.