№ | Фаол (ўсимликнинг ботаник
номи ва ишлатиладиган қисми) ва ёрдамчи моддаларнинг номи |
Лотинча номи | Фармакопея | Миқдори, мг
10 мл да |
Фаол моддалар
(25% қуюқ сувли экстракт) |
||||
1 | Алстониямалабарская (кора) | Alstoniascholaris | API | 20.00 мг |
2 | Доривор имбирь (илдизпоялари) | Zingiber officinale | API | 20.00 мг |
3 | Шохланган берхавия
(ўсимликнинг ҳамма қисмлари) |
Boerhaaviadiffusa | API | 20.00 мг |
4 | Доривор филлантус
(уруғлари, барглари, пўстлоғи, гуллари, мевалари) |
Emblicaofficinalis | API | 20.00 мг |
5 | Терминалияхебула (мевалари) | Terminaliadhebula | API | 15.00 мг |
6 | Терминалиябелерика
(мевалари) |
Terminaliabelerica | API | 15.00 мг |
7 | Бошоқли ялпиз (барглари) | Menthaspicata | API | 10.00 мг |
8 | Хидли сельдерей (мевалари) | Apiumgraveolens | API | 10.00 мг |
9 | Узун қалампир (мевалари) | Piperlongum | API | 10.00 мг |
10 | Нордон эмбелия (мевалари) | Embeliaribes | API | 10.00 мг |
11 | Тмин уруғлари () | Cuminumcyminum | API | 10.00 мг |
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РОСТИШАН
ROSTISHAN
Препаратнинг савдо номи: Ростишан
Дори шакли: сироп
Таркиби:
Зарурати бўйича хушбўйлаштирилган сиропсимон асос.
Таърифи: оч-жигарранг рангли сироп
Фармакотерапевтик гуруҳи: иштаҳани оширувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Ростишан ўсимлик сиропи – ўсимликлардан олинадиган препарат, таркибида қадимги аюрведик тиббиёт тизимида маълум бўлган ўсимликлар сақлайди.
Болаларда иштахани рағбатлантиради ва овқат хазм бўлишини яхшилайди, ел хайдовчи, спазмолитик, иммуномодуляция қилиш таъсирига эга.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетика бўйича маълумотлар йўқ.
Қўлланилиши
- чақалоқларда ва болаларда овқат ҳазм қилиш бузилишларини даволаш ва бартараф қилиш учун, айниқса болаликда тишлар ёриб чиқиш жараёнида, шунингдек соғлом ўсишига ёрдам беради.
- нормал иштахани ва ичак фаолиятини таъминлаш учун
- метеоризмни камайтириш учун ел ҳайдовчи сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қўлланади.
Кунига икки-уч марта қабул қилиш керак.
Болалар: 1-2 ч.қ. (5 мл дан 10 мл гача) кунига 3 марта ёки шифокор кўрсатмасига биноан.
24 соат давомида уч дозадан кўп берманг. Тиббий кўрсатмалардан ташқари, 3 ойликкача бўлган болаларга бериш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Тавсия этилган дозаларда ўсимлик сиропи қўлланганда ножўя самаралар кузатилмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга ёки унинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик вақтида, лактация даврида, болалар ва кексаларда:
Тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли ҳомиладор аёл қўллашдан сақланиши керак. Эмизикли аёлларда хавфсиз қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши холлари кузатилмаган, лекин агар сироп юқори дозаларда қабул қилинганда бирон-бир одатдаги бўлмаган реакциялар юз берган бўлса шифокор билан маслаҳатлашинг.
Чиқарилиш шакли
100 мл флакон.
Сақлаш шароити
Салқин, қуруқ ва қоронғи жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқариш санасидан бошлаб 3 йил давомида қўлланг.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.