📜 Инструкция по применению Амброксол сироп
💊 Состав препарата Амброксол сироп
✅ Применение препарата Амброксол сироп
📅 Условия хранения Амброксол сироп
⏳ Срок годности Амброксол сироп

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМБРОКСОЛ

AMBROXOL

 

Препаратнинг савдо номи: Амброксол

Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол гидрохлориди

Дори шакли: сироп

Таркиби:

фаол модда: амброксол гидрохлориди – 0,3 г;

ёрдамчи моддалар: натрий бензоати – 0,5 г, қанд – 65,0 г, пропиленгликоли – 10,32 г, лимон кислотаси – 0,067 г, уч алмашилган натрий цитрати – 0,067 г, 96% этил спирти – 9,0 г, ҳушбўй озуқа эссенцияси – 0,28 г, тозаланган сув 100 гача.

Таърифи: бироз ширин таъмли, ўзига хос ҳидли, сиропсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.

АТХ коди: К05СВ06

Фармакологик хусусиятлари

Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик прапарат. Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига балғамни суюлтиради. Балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг нисбатини меъёрлаштириб, балғамнинг мукополисахаридлари орасидаги боғларни парчалайдиган ферментларнинг ишлаб чиқарилишини, сурфактантнинг ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин амброксол меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга (Сmax) тахминан 0,3-0,5 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Препаратнинг тўпланиши аниқланмаган.

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 90%. Тўқималарга тез киради ва энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.

Жигарда конъюгация йўли билан фармакологик фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 7-12 соат. Буйраклар орқали препаратнинг тахминан 90% чиқарилади.

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамнинг чиқиши билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, пневмония, балғамнинг ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғининг яллиғланишида шиллиқнинг суюлишини яхшилаш учун) касалликларни муколитик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни овқатдан кейин ичга қабул қилиш лозим. Даволаш вақтида кўп суюқлик истеъмол қилиш керак (шарбат, чой, сув), чунки у препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.

Бошқа кўрсатмалар бўлмаганида қуйида келтирилган дозалаш тавсия қилинади:

2 ёшгача бўлган болаларга 2,5 мл дан (1/2 чой қошиқ) кунига 2 марта;

2 дан 5 ёшгача 2,5 мл дан (1/2  чой қошиқ) кунига 3 марта;

5 дан 12 ёшгача 5 мл дан (1 чой қошиқ) кунига 2-3 марта;

12 ёшдан ошган болалар ва катталарга биринчи 2-3 кунлари 10 мл дан (2 чой қошиқ) кунига 2 марта, сўнгра худди шундай ёки 5 мл (1 чой қошиқ) кунига 3 марта давом эттирилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ ва уни даволовчи шифокор белгилайди. Шифокорнинг тавсиясисиз препаратни 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзан аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, алоҳида ҳолларда аллергик контакт дерматит, жуда кам ҳолларда анафилактик тури (анафилактик шок) ўткир оғир реакциялари, сўлак ажралишини кучайиши, оғизни қуриши, сийишни қийинлашиши, узоқ вақт юқори дозаларда қабул қилинганида қорин оғриғи, жиғилдон қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлиги) ва лактация даври, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги, йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларнинг ўпка тўқимасига киришига ёрдам беради. Туғруқ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб.

Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексини бостириши туфайли, суюлтирилган секретни хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларни қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак.

Махсус кўрсатмалар

Сиропни фақат даволовчи шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ва бронхларнинг моторикаси бузилган ҳолда ва шиллиқ миқдори ошган ҳолларда (масалан, хавфли киприксимон синдромида) шифокор назорати остида қабул қилиш мумкин. Буйраклар ёки жигар фаолиятининг оғир бузилишида пастроқ концентрацияларни ишлатиш ёки Амброксол қабуллари орасидаги интервални ошириш керак. Қандли диабетли беморларга сироп буюрилганда 1 ўлчов қошиғи (5 мл) 1,75 г сорбитолни сақлашни, бу эса 0,15 НБ мувофиқ келишини ҳисобга олиш керак.

Сиропни эмизиш вақтида ёки айниқса ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида фақат даволовчи шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганида заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик, ич кетиши доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, кўп сўлак ажралиши кузатилиши мумкин

Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсияси бўйича меъдани ювишни, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 Чиқарилиш шакли

Сироп 50 мл, 90 мл ва 100 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 Яроқлилик муддати

2 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.