📜 Инструкция по применению Кетонал® суппозиторийлар
💊 Состав препарата Кетонал® суппозиторийлар
✅ Применение препарата Кетонал® суппозиторийлар
📅 Условия хранения Кетонал® суппозиторийлар
⏳ Срок годности Кетонал® суппозиторийлар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЕТОНАЛ®

KETONAL

 

Препаратнинг савдо номи: Кетонал®

Таъсир этувчи модда (ХПН): кетопрофен/ketoprofenum

Дори шакли: суппозиторийлар

Таркиби:

Ҳар бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 100 мг кетопрофен;

Ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ, ўртача занжирли триглицеридлар.

Таърифи: оқ, гомоген ва силлиқ суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита

АТХ коди: М01АЕ03

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кетопрофен – препаратнинг таъсир этувчи моддаси – арахидон кислотасининг метаболизмида простагландинлар синтезини катализ қилувчи циклооксигеназа (циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) ва циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2)) ферментини блоклаб, простагландинлар ва лейкотриенлар синтезини сусайтиради.

Кетопрофен in vitro ва in vivo шароитларда липосомал мембраналарни барқарорлаштиради, юқори концентрацияларда in vitro шароитда лейкотриенлар синтезига сусайтирувчи таъсир кўрсатади ва антибрадикинин фаолликка эга.

Кетопрофеннинг иситмани туширувчи таъсир механизми номаълум. Эҳтимол, кетопрофен марказий нерв тизимида (эҳтимол – гипоталамусда) простагландинлар синтезини сусайтирса керак.

Айрим аёлларда бирламчи дисменорея симптомларини, кетопрофен, эҳтимол простагландинлар синтезини ва/ёки самарадорлигини сусайтириши ҳисобига камайтирса керак.

Фармакокинетикаси

100 мг кетопрофен ректал қўлланилганидан кейин плазмадаги чўққи концентрациясига (10,4 мкг/мл) 1,05-1,22 соат ичида эришилади. 50 мг дозада кетопрофен ичга қабул қилингандан кейин биокираолишлиги 90% ни ташкил этади ва доза оширилганда унга пропорционал равишда ошиб боради. Кетопрофен мушак ичига юборилгандан кейин биокираолишлиги ректал қўллангандагига ўхшаш бўлади ва капсулани ичга қабул қилингандан кейин кузатиладиган биокираолишликнинг 71-96% ни ташкил этади. Кетопрофен рацемик аралашма ҳисобланади, лекин икки энантиомерининг фармакокинетикаси ўхшаш.

Кетопрофеннинг 99% плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади. Тўқималардаги тақсимланиш хажми 0,1-0,2 л/кг ни ташкил этади. Кетопрофен синовиал суюқликка ўтади. 100 мг кетопрофен буюрилганидан кейин унинг плазмадаги концентрацияси тахминан 3 мкг/мл ни, синовиал суюқликдаги концентрацияси эса–
1,5 мкг/мл ни ташкил этади. Тўққиз соатдан кейин унинг плазмадаги концентрацияси тахминан 0,3 мкг/мл ни, синовиал суюқликдаги концентрацияси эса – 0,8 мкг/мл ни ташкил этади. Бу, кетопрофен синовиал суюқликка секин ўтишидан ва шунингдек ундан секин чиқарилишидан далолат беради, айни вақтда унинг плазмадаги концентрацияси пасайишда давом этади. Кетопрофеннинг мувозанат концентрациясига буюрилгандан кейин 24 соат ўтгач эришилади. Кекса пациентларда мувозанат концентрациясига 8,7 соатдан кейин эришилган ва 6,3 мкг/мл ни ташкил этган.

Кетопрофен жигар микросомал ферментлари томонидан жадал метаболизмга учрайди. У глюкурон кислотаси билан боғланади ва шу кўринишда организмдан чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан кейин унинг плазмадаги клиренси минутига 1,16 мл/кг ни ташкил этади. Тез метаболизми туфайли, унинг биологик ярим чиқарилиш даври бор йўғи икки соатни ташкил этади. Кетопрофеннинг 80% гача қисми сийдик билан, асосан (90% кўпроқ) кетопрофен глюкурониди кўринишида ва тахминан 10% ахлат билан чиқарилади.

Жигар шикастланиши бўлган пациентлар

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, эҳтимол, гипоальбуминемия оқибатида (эркин биологик фаол кетопрофен) кетопрофеннинг концентрацияси деярли икки марта ошади, бу етарли даражадаги терапевтик самарани таъминловчи минимал суткалик дозани буюришни талаб этади.

Буйрак шикастланиши бўлган пациентлар

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кетопрофеннинг клиренси пасаяди. Шунинг учун оғир буйрак етишмовчилигида дозани камайтириш талаб этилади.

Қўлланилиши

Кетонал яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга ностероид ревматизмга қарши препарат ҳисобланади. У бир қатор оғриқ синдромларида оғриқни енгиллаштириш учун ва яллиғланиш, дегенератив ва метаболик ревматик касалликларни даволаш учун қўлланади.

Оғриқ:

  • посттравматик;
  • операциядан кейинги;
  • оғриқли ҳайз кўришлар;
  • ўсмалари бўлган пациентларда суяк метастазлари оқибатидаги оғриқ.

Ревматик касалликлар:

  • ревматоид артрит;
  • серонегатив спондилоартрит (анкилозловчи спондилит, псориатик артрит, реактив артрит);
  • подагра, сохта подагра;
  • остеоартрит;
  • бўғимдан ташқари ревматизм (тендинит, бурсит, елка бўғими капсулити) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал қўллаш учун буюрилади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар учун дозаси

Кетоналнинг бир суппозиторийси кунига бир ёки икки марта тўғри ичакка юборилади.

Кетопрофеннинг максимал суткалик дозаси 200 мг (2 суппозиторий) ни ташкил этади.

Кетонал суппозиторийларини Кетоналнинг ичга қабул қилиш учун шакллари билан мажмуада қўллаш мумкин, масалан:

эрталаб ва кундузи Кетонал бир капсуласи (50 мг) ва кечқурун Кетонал бир суппозиторийси (100 мг) ёки

эрталаб Кетонал форте бир таблеткаси (100 мг) ва кечқурун Кетонал бир суппозиторийси (100 мг).

Агар препаратни симптомларни бартараф этиш учун энг паст самарали дозада максимал қисқа вақт давомида қабул қилинса, нохуш самараларни минимумга етказиш мумкин.

Кетопрофенни суткада 200 мг дозада даволашни бошлашдан олдин фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавфни синчковлик билан баҳолаш керак.

Кекса одамларда нохуш реакциялар кўпинча оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Агар НЯҚП ни қабул қилиш зарур бўлса, энг паст дозани буюриш ва НЯҚП билан даволаш бошланганидан кейин 4 ҳафта давомида меъда-ичак йўлларидан қон кетиши юзасидан пацентни кузатиш керак.

Қўллаш усули

Суппозиторийни ўрамдан олинг, уни сув билан намланг ва орқа тешикка (тўғри ичакка) юборинг.

Зарурати бўлса суппозиторийни юборишдан олдин ичакни бўшатинг.

Ёнбошга ётинг, тиззаларни кўкрак қафасигача букинг ва суппозиторийни учлик учини юқорига қилиб, суппозиторийни орқа тешикка юборинг. Суппозиторийни иложи борича чуқурроқ юборинг.

Оёқларни қўйиб юборинг, суппозиторий эриши ва дори воситаси сўрилиши учун бир неча минут қимирламанг.

Қўлларни ювинг.

Агар доза ўтказиб юборилган бўлса, препаратни қўллашни одатдагидек давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қўлламанг.

 

Ножўя таъсирлари

Кўпинча ўтувчан бўлган аҳамиятсиз ножўя самараларга овқат-ҳазм қилишни бузилиши, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, диарея, жиғилдон қайнаши ва меъда дискомфортининг бошқа кўринишлари каби меъда-ичак йўллари томонидан самаралар ҳисобланади.

Бош оғриғи, бош айланиши, вестибуляр бош айланиши, онгни енгил чалкашиши, уйқучанлик, шишлар, кайфиятни ўзгарувчанлиги ва уйқусизлик каби бошқа аҳмиятсиз ножўя самаралар кам ҳолларда кузатилиши мумкин. Ярали стоматит, мелена, қон аралаш қусиш, пептик яра, меъда-ичакдан қон кетиши ёки перфорация, гестрит, меъда ва ўн икки бармоқ яраси каби меъда-ичак йўллари томонидан аҳамиятли ножўя самаралар кам ҳолларда кузатилиши мумкин.

Оғир ножўя самаралар пайдо бўлганида даволаш тўхтатилиши керак.

Ножўя самараларни аъзолар ва тизимлар ва учраш тез-тезлиги бўйича таснифи: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда ( <1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар; тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди).

Қон ва лимфатик тизими томонидан бзилишлар

  • кам ҳолларда: постгеморрагик анемия;
  • тез-тезлиги номаълум: агранулоцитоз, тромбоцитопения, суяк кўмиги етишмовчилиги.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

– тез-тезлиги номаълум: анафилактик реакциялар (шу жумладан, шок).

Руҳиятни бузилиши

– тез-тезлиги номаълум: кайфиятни ўзгарувчанлиги.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

– тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик;

– кам ҳолларда: парестезия;

– тез-тезлиги номаълум: тиришишлар, дисгевзия.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

– кам ҳолларда: кўришни ноаниқлиги (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари

– кам ҳолларда: қулоқларни шанғиллаши.

Юрак томонидан бузилишлар

– тез-тезлиги номаълум: юрак етишмовчилиги.

Қон-томирлар томонидан бузилишлар

– тез-тезлиги номаълум: артериал гипертензия, вазодилатация (қон томирларни кенгайиши).

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

– кам ҳолларда: бронхиал астма;

– тез-тезлиги номаълум: бронхоспазм (айниқса ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ларга ўта юқори сезувчанлиги маълум пациентларда), ринит.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

– тез-тез: диспепсия, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қусиш;

– тез-тез эмас: қабзият, диарея, метеоризм, гастрит;

– кам ҳолларда: стоматит, пептик яра;

– тез-тезлиги номаълум: ярали колит ва Крон касаллигини зўрайиши, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорация.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

– кам ҳолларда: гепатит, трансаминазалар даражасини ошиши, жигар томонидан бузилишлар туфайли зардобда билирубин даражасини ошиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

– тез-тез эмас: тошма, қичишиш

– тез-тезлиги номаълум: фотосенсибилизация реакциялари, алопеция, эшакеми, ангионевротик шиш, буллёз реакциялар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

– тез-тезлиги номаълум: ўткир буйрак етишмовчилиги, тубулоинтерстициал нефрит, нефритик синдром, буйрак функционал ҳолатини бузилиши.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

– кам ҳолларда: тана вазнини ошиши.

Бир қатор НЯҚП ларни қўллаганда (айниқса юқори дозада ва узоқ вақт давомида) артериал тромбоз (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) нинг юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин деб ҳисобланади (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Кетопрофенга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик;
  • анамнезида кетопрофен ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки салицилатлар (масалан, ацетилсалицил кислотаси) каби шунга ўхшаш таъсир этувчи моддалар қўлланилганидан кейин ринит, бронхоспазм, бронхиал астма, эшакеми ва аллергик турдаги реакциялар; бундай пациентларда оғир (кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи) анафилактик реакциялар таърифланган (“Ножўя таъсирлари” га қаранг);
  • оғир юрак етишмовчилиги;
  • аортокоронар шунтлаш (АКШ) операцияси бажарилгандан кейин операциядан кейинги даврда оғриқни даволаш;
  • анамнезида сурункали диспепсия;
  • ўткир пептик яра, шунингдек анамнезида меъда-ичакдан қон кетиши, яра пайдо бўлиши ёки перфорация;
  • меъда-ичакдан, цереброваскуляр ёки бошқа ўткир қон кетиши;
  • қон кетишига мойиллик;
  • буйрак фаолиятини оғир бузилиши;
  • жигар фаолиятини оғир бузилиши;
  • бронхиал астма ва ринит;
  • проктит ёки тўғри ичак шиллиқ қаватини бошқа яллиғланишлари;
  • яқинда бўлган ректал ёки анамнезида анал қон кетиши;
  • ҳомиладорликнинг сўнги уч ойлиги (“Ҳомиладорлик ва эмизиш”га қаранг);
  • 15 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни ректит, шунингдек агар анамнезида прокторрагия қайд этилган бўлса қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кетопрофен оқсиллар билан яхши боғланади, шунинг учун плазма оқсиллари билан боғланиш соҳалари учун рақобат билан боғлиқ препаратларнинг даражаларини ошишидан сақланиш учун антикоагулянтлар, сульфаниламидлар, гидантоинлар каби оқсиллар билан боғланувчи бошқа препаратларни бир вақтда қўлланилганда дозани ўзгариш талаб этилиши мумкин.

Кетонални бошқа ностероид ревматизмга қарши препаратлар ва салицилатлар бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероидлар: меъда-ичакда яра пайдо бўлиши ёки қон кетишини юқори хавфи мавжуд (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Антикоагулянтлар (гепарин ва варфарин) ва тромбоцитлар агрегацияси ингибиторлари (масалан, тиклопидин, клопидогрель): қон кетишини юқори хавфи мавжуд (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг). Бирга қўллаш зарурати бўлганида диққат билан тиббий кузатув талаб этилади.

Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): меъда-ичакдан қон кетишини юқори хавфи мавжуд (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Антигипертензив воситалар: Кетонал антигипертензив воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Диуретиклар: Кетонал диуретикларнинг самарадорлигини пасайтиради. Диуретиклар НЯҚП ларнинг нефротоксиклик хавфини оширади. Ностероид ревматизмга қарши препаратлар билан бир вақтда диуретиклар ва антигипертензив препаратлар ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда буйракни шикастланиш хавфи юқори бўлади.

Қатор моддалар ва терапевтик синфлар гиперкалиемия ривожланишига олиб келади: калий тузлари, калийни тежовчи диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), гепаринлар (қуйимолекуляр ёки фракцияланмаган), циклоспорин, такролимус ва триметоприм.

Кетонал ичга қабул қилинадиган диабетга қарши ва тутқаноққа қарши баъзи препаратларнинг (фенитоин) самарасини кучайтиради.

Юрак гликозидлари: НЯҚП лар юрак етишмовчилиги кечишини ёмонлаштириши, плазмада СКФ даражасини пасайтириши ва гликозидлар даражасини ошириши мумкин.

Литий: литийни чиқарилиши секинлашади. Литий қабул қилаётган пациентларда Кетонал буюрилганда, дозасига тузатиш киритилганида ёки бекор қилинганда плазмада литий даражасини назорат қилиш ва литий билан интоксикация бўлиши мумкин бўлган белгилари ва симптомларини кузатиш керак.

Циклоспорин: нефротоксикликнинг юқори хавфи мавжуд.

Метотрексат: НЯҚП, шу жумладан кетопрофенни метотрексат (айниқса юқори дозалар билан даволанганда) билан бирга буюрилганда оғир, баъзида ўлим билан якунланувчи токсиклик ривожланган. Токсиклик қонда метотрексатнинг дозасини юқорилиги ва узоқ муддат сақланиши билан боғлиқ бўлган.

Мифепристон: мифепристоннинг самараси ностероид ревматизмга қарши воситалар билан бир вақтда қабул қилинганда пасайиши мумкин. Ностероид ревматизмга қарши воситалар мифепристон қўлланилгандан кейин 8-12 кун давомида қўлланмаслиги лозим.

Пентоксифиллин: қон кетишини юқори хавфи мавжуд. Тез-тез клиник текшириш ва қон ивиш вақтини назорат қилиш талаб этилади.

Пробенецид: пробенецид билан бирга буюрилганда кетопрофеннинг плазмадаги клиренси сезиларли даражада пасайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Агар препаратни симптомларни бартараф этиш учун зарур энг паст самарали дозада максимал қисқа муддат ичида қабул қилинса, нохуш самараларни минимумга етказиш мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг ва Меъда-ичак йўллари ва юрак-қон томир тизими учун хавфлар ҳақида қуйига қаранг).

Кекса шахсларда НЯҚП ларга нохуш реакциялар, айниқса меъда-ичакдан қон кетиши ва перфорация кўпроқ юз беради, улар ўлим билан якунланиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).

Меъда-ичакдан қон кетиши, яра пайдо бўлиши ва перфорация. Ўлим билан якунланиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетиши, яра пайдо бўлиши ёки перфорация барча НЯҚП учун таърифланган ва даволашнинг исталган вақтида даракчи симптомлар ёки анамнезида меъда-ичак йўлларининг оғир касалликларини мавжудлигида ёки йўқлигида ривожланиши мумкин.

Кетонал баъзи бошқа НЯҚП га нисбатан, айниқса юқори дозаларда қабул қилинганда, оғир меъда-ичак токсиклиги хавфини ошишига олиб келиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га ҳам қаранг).

Анамнезида яраси бўлган, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг), шунингдек кекса ёшдаги шахсларда НЯҚП дозаси оширилганда меъда-ичак қон кетиши, яра пайдо бўлиши ёки перфорация хавфи ошади. Бу пациентларни даволашни иложи борича мумкин бўлган энг паст дозадан бошлаш керак.

Бу пациентлар учун, шунингдек ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини ёки меъда-ичакдан қон кетиши хавфини оширувчи бошқа препаратларни (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг) қабул қилаётган пациентларга ҳимоя дори воситалари (масалан, мизопростол ёки протон помпаси блокаторлари) билан мажмуавий даволашни буюришни кўриб чиқиш керак.

Анамнезида меъда-ичак токсиклигининг кўринишлари бўлган пациентлар, айниқса кекса шахслар меъда-ичак йўллари томонидан ҳар қандай ғайриоддий кўринишлар (айниқса меъда-ичакдан қон кетиши) ҳақида, хусусан даволашни бошида хабар беришлари керак.

Яра пайдо бўлиши ёки қон кетиши хавфини ошириши мумкин бўлган препаратлар, масалан ичга қабул қилинадиган кортикостероидлар, антикоагулянтлар (масалан, варфарин), серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибирторлари (СҚҚОСИ) ёки ацетилсалицил кислотаси каби антиагрегантлар билан бир вақтда буюрилганда ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг).

Агар Кетонал билан даволаш фонида пациентларда меъда-ичакдан қон кетиши ёки яра пайдо бўлиши кузатилса, препаратни қабул қилиш тўхтатилиши керак.

НЯҚП ларни анамнезида меъда-ичак йўллари касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки ушбу касалликларни зўрайиши кузатилиши мумкин (“Ножўя таъсирлари”га қаранг).

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралар. Анамнезида артериал гипертензия ва/ёки кучсиз ёки ўртача яққолликдаги димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тегишли кузатув ва маслаҳат бериш талаб этилади, чунки НЯҚП билан даволаш боғлиқ бўлган суюқликни тутилиши ёки шишлар таърифланган.

Баъзи НЯҚП ларни (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат) қўллаш артериал тромбозни (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг). Кетонал учун бундай хавфни инкор этиш учун етарли маълумотлар йўқ.

Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензияси, димланган юрак етишмовчилиги, аниқланган юрак ишемик касаллиги ташҳиси билан, периферик артериялар касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касаллиги бўлган пациентларда Кетонал билан даволаш фойда ва хавф нисбатини синчковлик билан баҳолагандан кейин ўтказилиши лозим. Юрак-қон томир касалликларининг хавф омиллари (масалан, артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш) бўлган пациентларни узоқ муддат даволашдан олдин ҳам худди шундай йўл тутиш керак.

Сурункали ринит, сурункали синусит ва/ёки бурун полипози билан бирга кечувчи бронхиал астмаси бўлган пациентларда, умумий популяцияга нисбатан ацетилсалицил кислотаси ва/ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилгандан кейин аллергик реакцияларни намоён бўлиши эҳтимоли юқоридир. Кетонални буюриш бронхиал астма хуружини чақириши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг).

Гемостазни бузилиши, гемофилия, фон Виллебранд касаллиги, оғир тромбоцитопения ва буйрак ёки жигар етишмовчилиги, шунингдек антикоагулянтлар (кумарин ва гепарин ҳосилалари, асосан қуйимолекуляр гепарин) қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Алкоголь қарамлиги бўлган шахсларга Кетонални эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

НЯҚП ларни қўллаш билан боғлиқ эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби оғир тери реакциялари (уларнинг баъзилари ўлим билан якунланган) жуда кам таърифланган (“Ножўя таъсирлари”га қаранг). Бу реакцияларнинг энг юқори хавфи даволашнинг бошида ўрин тутади; кўпчилик холларда реакцияларни юз бериши даволашнинг биринчи ойида аниқланади. Тери тошмаси, шиллиқ қаватларда ўзгариш ёки ўта юқори сезувчанликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида Кетонал бекор қилиниши керак.

Ҳар қандай ностероид ревматизмга қарши воситалар билан узоқ вақт даволашда бўлгани каби, Кетонал билан даволаш қон шаклли элементларини назорат қилишни талаб этади.

Барча ностероид яллиғланишга қарши дори препаратлари каби, Кетонал инфекцион касалликларнинг белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.

Катта жаррохлик аралашувларидан олдин Кетонал бекор қилиниши керак.

Кетонални қўллаш фертилликни пасайтириши мумкин, шунинг учун уни ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўла олмаётган ёки бепуштлик бўйича текширувдан ўтаётган аёлларда Кетонални бекор қилишни кўриб чиқиш керак.

Юрак етишмовчилиги, циррози ва нефротоксик синдроми бўлган пациентларда, шунингдек диуретикларни қабул қилаётган пациентларда ва сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, айниқса кекса пациентларда даволашни бошида буйракнинг функционал ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш керак. Бундай пациентларга Кетонални буюриш простагландинлар синтезини сусайиши натижасида буйракда қон айланишини пасайишини чақириши ва буйрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин.

Жигар функционал ҳолатининг тестлари кўрсаткичларини нормадан фарқ қилган ёки анамнезида жигар касаллиги бўлган пациентларда қондаги трансаминазалар даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Кетопрофен билан боғлиқ сариқлик ва гепатитнинг кам ҳоллари таърифланган.

Кўришни ноаниқлиги каби, кўришни бузилиши намоён бўлганида даволашни бекор қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида жуда зарур ҳолатлардан ташқари, буюриш мумкин эмас. Агар Кетонални ҳомиладор бўлмоқчи бўлган ёки ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи уч ойлигида бўлган аёл қўллаётган бўлса, доза иложи борича пастроқ, даволаш давомийлиги эса – иложи борича қисқа бўлиши керак.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида Кетонални қўллаш мумкин эмас.

Эмизикли оналарга Кетонални буюриш тавсия этилмайди, чунки препаратни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

НЯҚП лар бош айланиши, вестибуляр бош айланиши, уйқучанлик, лоҳаслик, кўришни ноаниқлиги ёки тиришишлар каби марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралар чақириши мумкин; бундай ҳолларда транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

2,5 г гача дозада кетопрофеннинг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари таърифланган. Кўпчилик ҳолларда кузатилган симптомлар хавфсиз характерга эга бўлган ва тормозланиш, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрийда оғриқ билан чекланган.

Махсус антидоти мавжуд эмас. Меъдани ювиш ва симптоматик ва дегидратацияни бартараф этиш мақсадида бир маромда ушлаб турувчи даволашни ўтказиш тавсия этилади. Шунингдек диурезни назорат қилиш ва ацидозни мувофиқлаштириш (у ривожланган ҳолларда) лозим.

Буйрак етишмовчилигида қонда айланиб юрган препаратни чиқариш учун гемодиализ самарали бўлиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Ламинацияланган алюминийли контур уясиз ўрам.

12 суппозиторийдан картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.