ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРЕДИЗИН®
PREDIZIN®
Препаратнинг савдо номи: Предизин®
Таъсир этувчи модда (ХПН): триметазидин (trimetazidine)
Дори шакли: таъсири узайтирилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 35 мг триметазидин дигидрохлориди;
ёрдамчи моддалар:
ядроси: микрокристалл целлюлоза, олдиндан желатинланган крахмал, гипромеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;
қобиғи: Опадрай II Пушти 85G24057 (поливинил спирти – қисман гидролизланган, тальк, титан диоксиди, макрогол/PEG 3350, лецитин (соя) 0,26250 мг, темир (II) оксиди, темир (III) оксиди, темир (II, III) оксиди).
Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, ёзувсиз, пушти плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Диаметри: тахминан 8 мм.
Фармакотерапевтик гуруҳи: юрак касалликларини даволаш учун бошқа дори воситалар.
ATХ коди: С01ЕВ15
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Триметазидин 3- кетоацил-СоА тиолаза узун занжирини блоклаб, ёғ кислоталар оксидланишини ингибиция қилади ва шу билан глюкоза оксидланиш жараёнига кучайтирувчи таъсир кўрсатади. Ишемия шароитларида ҳужайралар глюкоза оксидланиши жараёнида олинган энергия, ёғ кислоталар оксидланиши жараёнига нисбатан камроқ кислород истеъмолини талаб қилади. Глюкоза оксидланишини кучайтириш ҳужайраларнинг энергетик жараёнларини яхшилайди ва шу билан ишемия шароитларида тўғри энергетик алмашишни сақлаб қолади.
Фармакодинамик самараси
Триметазидин гипоксия ҳолатида ҳужайраларнинг энергетик метаболизмини сақлаш орқали ҳужайралар ичида АТФ камайишининг олдини олади. Ишемияга қарши самараси ёндош гемодинамик самараларсиз эришилади.
Клиник самараси ва хавфсизлиги
Клиник тадқиқотлар сурункали стенокардияга эга беморларни даволашда монотерапия сифатида ёки унинг самарадорлиги етарли бўлмаган ҳолатларда антиангинал терапияга қўшимча сифатида қўлланиладиган триметазидиннинг самарадорлиги ва хавфсизлигини намойиш қилган.
426 нафар пациент иштирокидаги икки томонлама яширин рандомизацияланган, плацебо-назоратли тадқиқотларда (TRIMPOL-II) триметазидин (кунига 60 мг) 12 ҳафта давомида кунига 100 мг (икки марта 50 мг дан) метопролол билан даволашга қўшимча равишда қўлланилган, бунда юклама тестлар ва клиник симптомлар кўрсаткичларининг плацебога нисбатан сезиларли яхшиланиши кузатилган. Юкламаларнинг умумий давом этиш муддати +20,1 сек, р = 0,023, бажарилган ишлар ҳажми +0,54 МЕТ, р = 0,001, изолиниядан 1 мм пастроқ ST сегменти депрессияси пайдо бўлгунгача вақт +33,4 сек, р = 0,003, стенокардия хуружи давомийлиги +33,9 сек, р <0,001, ҳафтасига стенокардия хуружи учраш тез-тезлиги -0,73, р = 0,014, гемодинамика ўзгаришларисиз тез таъсир кўрсатувчи нитратлардан фойдаланиш -0.63, р = 0,032.
223 нафар пациентлар иштирокидаги икки томонлама яширин рандомизацияланган, плацебо-назоратли тадқиқотларда (Sellier) 8 ҳафта давомида кунига 50 мг атенолол билан даволашга қўшимча сифатида таъсири узайтирилган битта 35 мг ли триметазидин таблеткасидан (кунига икки марта) фойдаланилган, бунда пациентлар кичик гуруҳидаги юклама тестларда (n = 173) изолиниядан 1 мм пастроқ ST сегменти депрессияси пайдо бўлгунгача вақт дори воситаси қабул қилингандан сўнг 12 соатдан кейин плацебога нисбатан сезиларли даражада ошиши кузатилган (+34,4 сек, p = 0,03). Шунингдек, стенокардия хуружлари давом этиш муддатидаги фарқ қайд этилган (р = 0,049). Гуруҳлар ўртасида бошқа иккиламчи якуний натижалар (юкламаларнинг умумий давом этиш муддати, юкламалар умумий ҳажми ва якуний клиник натижалар) учун ҳам статистик аҳамиятли фарқланишлар аниқланмаган.
1962 нафар пациент иштирокидаги икки томонлама яширин рандомизацияланган, плацебо-назоратли тадқиқотларда (Vasco) 3 ой давомида кунига 50 мг атенолол ва плацебога нисбатан иккита дозали триметазидин (кунига 70 мг ва кунига 140 мг)дан фойдаланилган. Умумий популяцияда, шу жумладан симптомлари бўлган ва симптомларсиз пациентларда эргометрик натижаларда ҳам (юкламаларнинг умумий давом этиш муддати, изолиниядан 1 мм пастроқ ST сегменти депрессияси пайдо бўлгунгача вақт ва стенокардия хуружи пайдо бўлгунгача вақт), клиник натижаларда ҳам дори воситаси қўлланилиши афзаллигини намоён қилолмаган. Шунга қарамасдан, симптомларга эга пациентларнинг кичик гуруҳида (1574 нафар) триметазидинни бир марта 140 мг қабул қилингандан кейинги таҳлил билан барча юкламаларнинг давом этиш муддати (+13,1 сек плацебога нисбатан +23,8 сек, р = 0,001) ва стенокардия хуружи пайдо бўлгунгача вақт (+32,5 сек плацебога нисбатан +46,3 сек, р = 0,005) сезиларли даражада яхшиланган.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар
Триметазидин:
– Гипоксия ва ишемия шароитларида юрак ва бош мия тўқималари метаболизмини бир маромда сақлашга ёрдам беради;
– Ишемия сабабли чақирилган ҳужайра ички ацидозни ва мембрана ион каналлари функциясини бузилишини камайтиради;
– Нейтрофил гранулоцитлар миграцияси ва уларнинг миокард тўқимасига киришини пасайтиради, ўткир ишемияда ва реперфузиядан кейин ҳам экспериментал инфарктлар ҳажмини камайтиради;
– Гемодинамикага бевосита таъсирсиз ўз таъсирини намоён қилади.
Пациентларда ўтказилган тадқиқотлар
Стенокардияси бўлган пациентларда ўтказилган назоратли тадқиқотларда триметазидин қуйидагича таъсир кўрсатиши мумкин:
– Даволашнинг 15-кунидан бошлаб зўриқиш стенокардия хуружлари муддатини узайтириш;
– Стенокардия хуружлари тез-тезлигини камайтириш;
– Нитратлар дозасини сезиларли даражада пасайтириш;
– Ишемияда юракнинг чап қоринчаси функциясини яхшилаш;
– Гемодинамикага бевосита таъсирсиз ўз таъсирини намоён қилади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Триметазидин ичга қабул қилингандан сўнг тез сўрилади ва тахминан 5 соатдан кейин қон плазмасида максимал концентрациясига эришади. 24 соатдан кейин қон плазмасидаги концентрацияси 11 соатдан сўнг аниқланадиган 75% концентрациядан юқори даражада қолади. Мувозанат ҳолатига 60 соатдан сўнг эришилади. Овқат қабул қилиш қилиш препаратнинг фармакокинетик хусусиятларига таъсир кўрсатмайди.
Тақсимланиши
Тақсимланиш ҳажми 4.8 (л/кг-1) ни ташкил қилади, бу тўқимадаги яхши диффузиясидан далолат беради (оқсиллар билан боғланиш даражаси анчагина паст, in vitro шароитда тахминан 16%).
Чиқарилиши
Триметазидин организмдан асосан буйраклар орқали деярли ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 7 соатни, 65 ёшдан катта ёшдаги пациентларда – тахминан 12 соатни ташкил қилади.
Алоҳида пациентлар гуруҳидаги фармакокинетикаси
Триметазидиннинг буйрак клиренси креатиннинг клиренси билан бевосита боғлиқ, жигар клиренси ёшга қараб пасаяди. Кекса ёшдаги пациентларда кунига икки марта 2 таблетка суткалик дозада кунига, плазмадаги экспозициясини ошиши ҳеч қандай яққол самарага олиб келмайди.
Қўлланилиши
Кардиология:
Триметазидин катталарда хуружлари номувофиқ назорат қилинадиган стабил стенокардияга эга беморларни профилактика қилиш ва симптоматик даволаш мақсадида қўшимча даволаш сифатида ёки антиангинал даволашни биринчи қатор препаратларини ўзлаштираолмаслик ҳолатларида қўлланилиш учун тавсия қилинган.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга 35 мг бир таблеткадан кунига икки марта эрталаб ва кечқурун овқатланиш вақтида буюрилади.
Дозалаш
Катталар:
Кунига икки марта 35 мг триметазидин бир таблеткасидан овқатланиш вақтида буюрилади.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши:
Ўртача буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-60 мл) бўлган пациентларда тавсия қилинган доза эрталаб нонушта вақтида 35 мг 1 таблеткани ташкил қилади (“Махсус кўрсатмалар” ва “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг).
Кекса пациентларда қўлланилиши:
Кекса пациентларда буйрак функциясининг ёшга доир пасайиши туфайли триметазидин секинроқ чиқарилади (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг). Ўртача буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-60 мл) бўлган пациентларда тавсия қилинган доза эрталаб нонушта вақтида 35 мг 1 таблеткани ташкил қилади.
Кекса пациентларда дозани титрлаш алоҳида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак.
Болаларда қўлланилиши:
18 ёшгача бўлган болаларда триметазидиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Ишончли маълумотлар мавжуд эмас.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш.
Марказий нерв тизими томонидан: препаратни қўлланилиши билан боғлиқ қайтувчан паркинсонизм тўғрисида, шунингдек Паркинсон касаллиги ёки Леви таначалари билан деменцияси бўлган пациентлар аҳволи ёмонлашиши тўғрисида айрим хабарлар мавжуд (тез-тезлиги аниқланмаган).
Триметазидиннинг кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари қуйидаги жадвалда аъзолар тизими ва пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича таснифланган (айрим ҳолатлар ҳисобга олинмаган). Тез-тезлиги қуйидаги градацияга эга: жуда тез-тез (> 1/10), тез-тез (> 1/100 ва < 1/10), тез-тез эмас (>1/1000 ва < 1/100), кам ҳолларда (> 1/10000 ва < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар.
Аъзолар тизими синфи | Тез-тезлиги | Етакчи симптомлари |
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар | Тез-тезлиги номаълум | Агранулоцитоз
Тромбоцитопения Тромбоцитопеник пурпура |
Руҳий бузилишлар | Тез-тезлиги номаълум | Уйқуни бузилиши
Уйқусизлик Уйқучанлик |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | Тез-тез | Бош айланиши, бош оғриғи |
Тез-тезлиги номаълум | Паркинсонизм симптомлари (тремор, акинезия, мушаклар ригидлиги)
Юришни бузилишлари Безовта оёқлар синдроми Бошқа шунга ўхшаш ҳаракатланиш бузилишлар, одатда, улар препаратни қабул қилиш бекор қилингандан сўнг қайтувчан характерга эга |
|
Юрак томонидан бузилишлар | Кам ҳолларда | юрак уришини тезлашиши, экстрасистолалар, тахикардия |
Қон-томирлар томонидан бузилишлар | Кам ҳолларда | Артериал гипотензия,
айниқса антигипертензив даволанаётган пациентларда ҳолсизлик, бош айланиши ва йиқилиб тушишлар билан боғлиқ бўлган ортостатик гипотензия. Қизиб кетиш ҳисси. |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | Тез-тез | Қоринда оғриқлар, диарея, овқатни ҳазм бўлишини бузилишлари, кўнгил айниши, қусиш. |
Тез-тезлиги номаълум | қабзият | |
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар | Тез-тезлиги номаълум | Гепатит |
Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар | Тез-тез | Тери тошмаси, тери қичишиши, эшакеми |
Тез-тезлиги номаълум | Ўткир тарқалган экзантематоз пуфакчалар (AGEP), Квинке шиши. | |
Умумий бузилишлар | Тез-тез | Толиқиш |
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик;
– ҳомиладорлик;
– лактация даври;
– 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
– Паркинсон касаллиги, паркинсонизм симптомлари, тремор, безовта оёқлар синдроми ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатланиш бузилишлари;
– оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) да қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Триметазидиннинг клиник тадқиқотлари, шу жумладан, кекса ёшдаги пациентларда бошқа дори воситалари билан бирон-бир ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Триметазидин паркинсонизм симптомларини (тремор, акинезия, мушаклар ригидлиги) қўзғатиши ёки оғирлаштириши мумкин, улар айниқса кекса ёшдаги пациентларда мунтазам равишда текшириб турилиши керак. Шубҳали ҳолатларда пациентларни тегишли текширувлардан ўтказиш учун невропатологга юбориш керак.
Паркинсонизм симптомлари, безовта оёқлар синдроми, тремор, юришни бузилиши каби ҳаракатланиш бузилишларининг пайдо бўлиши триметазидин қўлланилишининг бутунлай бекор қилинишига олиб келиши керак.
Бундай симптомлар кам ҳолатларда пайдо бўлади ва одатда даволаш тўхтатилгандан сўнг йўқолади.
Кўпчилик пациентларда ҳаракатланиш триметазидин қўлланилиши бекор қилингандан сўнг 4 ой давомида тикланади. Агар паркинсонизм симптомлари препаратни қўлланилиши бекор қилингандан сўнг 4 ойдан кўпроқ муддат сақланиб қолса, невропатолог билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.
Айниқса, антигипертензив даволанаётган пациентларда юришни бузилишлари ёки артериал гипотензия билан боғлиқ йиқилиб тушишлар юз бериши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).
Плазмада экспозиция ошиши тахмин қилинаётган пациентларда триметазидинни буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак:
– ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар (“Қўллаш усули ва дозалари” ҳамда “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг);
– 75 ёшдан ошган пациентлар (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, клиник тажриба мавжуд эмаслиги туфайли, препаратнинг қўлланилиши тавсия қилинмайди.
Таъсири узайтирилган 35 мг триметазидин дигидрохлориди таблеткаси ностабил стенокардия хуружларини даволаш учун тавсия қилинмаган ҳамда ностабил стенокардия ва миокард инфарктини даволаш биринчи қатор препарати ҳисобланмайди. Препаратни шифохонагача бўлган босқичда ёки госпитализациянинг биринчи кунларда қўлланилмаслиги керак.
Ностабил стенокардия хуружи ҳолатида ташҳис қайта кўриб чиқилиши ва даволашга ўзгартириш киритилиши (даволаш ва зарурати бўлган ҳолларда реваскуляризация) керак.
Таъсири узайтирилган таблеткалар таркибида соя лецитини мавжудлиги туфайли, сояга аллергияси бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак. Клиник маълумотлар мавжуд эмаслиги туфайли, Предизин препаратини буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 15 мл дан камроқ) бўлган пациентларга, шунингдек жигар функциясини яққол бузилишлари бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди. Предизинни юрак-қон томир тизими билан боғлиқ ўткир стенокардияни даволаш учун буюрмаслик керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида препаратнинг қўллашнинг хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас, шунинг учун ҳомиладорлик даврида триметазидинни қўллашдан воз кечиш керак.
Эмизиш даври
Триметазидин кўкрак сутига ўтиши маълум. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлган ҳолларда эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Клиник тадқиқотлар препаратнинг гемодинамикага таъсирини аниқламаган, бироқ постмаркетинг даврда бош айланиш ва уйқучанлик ҳолатлари кузатилган, бу эса автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозани ошириб юборилиши тўғрисидаги маълумотлар чекланган. Даволаш симптоматик бўлиши керак.
Чиқариш шакли
10 таблетка ПВХ плёнкали ва алюмин фольгали блистерда.
6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда, намлик таъсиридан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.