📜 Инструкция по применению Батферон®
💊 Состав препарата Батферон®
✅ Применение препарата Батферон®
📅 Условия хранения Батферон®
⏳ Срок годности Батферон®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БАТФЕРОН®

BATFERON®

 

Препаратнинг савдо номи: Батферон® (Batferon®)

Дори шакли: инъекция учун 12,5% ли эритма.

Таркиби:

1 ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди:

Акридонсирка кислотаси (меглюмин акридонацетати кўринишида)– 0,25 г,

Ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: сариқ рангли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодулятор. вирусларга қарши восита.

АТХ коди: L03AA

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси.

Батферон интерфероннинг қуйимолекуляр индуктори бўлиб, бу унинг кенг биологик фаоллик доирасига эгалигини белгилайди (вирусларга қарши, иммунитети рағбатлантирувчи, яллиғланишга қарши ва бошқалар).

Препарат юборилганидан сўнг интерфероннинг асосий ишлаб чиқарувчи хужайралари макрофаглар, Т- ва В-лимфоцитлар ҳисобланади. Инфекциянинг турига қараб, иммунитетнинг у ёки бу звеносининг фаоллигини устунлиги кузатилади. Препарат лимфоид элементларни сақловчи аъзолар ва тўқималарда (талоқ, жигар, ўпка) интерфероннинг юқори титрларини қўзғатади (индукция), гранулоцитларнинг хосил бўлишини рағбатлантириб, суяк кўмигининг ўзак хужайраларини фаоллаштиради. Батферон Т-лимфоцитлар ва табиий киллер хужайраларни фаоллаштиради, Т-хелперлар ва Т-супрессорларнинг субпопуляциялари ўртасидаги мувозанатни меъёрлаштиради.

Препарат кана энцефалити вируси, грипп, гепатит, герпес, цитомегаловирус, одам иммунотанқислиги вируси (ОИТВ), папиллома вируси ва бошқа вирусларга нисбатан самарали. Ўткир ва сурункали бактериал инфекцияларни (нейроинфекция, хламидиозлар, бронхитлар, пневмония, операциядан кейинги асоратлар, урогенитал инфекциялар ва бошқалар) иммунотерапия компоненти сифатида мажмуавий даволашда препаратнинг юқори самарадорлиги аниқланаган

Батферон аутоиммун реакцияларни бостириб, яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатиб, бириктирувчи тўқималарнинг ревматик ва тизимли касалликларида юқори самарадорлик намоён қилади.

Фармакокинетикаси.

Максимал йўл қўйилган дозада юборилганида препаратнинг плазмадаги максимал концентрациясига (Сmax) 1-2 соатдан кейин эришилади. 24 соатдан кейин фаол модда жуда оз миқдорларда аниқланади.

Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 4-5 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали чиқарилади. Узоқ муддат қўлланганида тўпланмайди.

Қўлланилиши

Катталарда қуйидагиларни мажмуавий даволаш таркибида:

  • ОИТВ инфекциялари (2А-3В босқич);
  • нейроинфекциялар (сероз менингитлар ва энцефалитлар, Лайм касаллиги);
  • вирусли А, В, С, D гепатитлар;
  • герпес ва цитомегаловирус инфекцияси;
  • ўткир ва сурункали бактериал ва замбуруғли инфекциялар билан асоратланган иккиламчи иммунтанқислик;
  • хламидия инфекциялари;
  • бириктирувчи тўқималарнинг ревматик ва тизимли касалликлари;
  • бўғимларнинг дегенератив-дистрофик касалликларида қўлланади.

4 ёшдан ошган болаларда мажмуавий даволашда;

  • вирусли А, В, С, D, GP гепатитлар;
  • герпетик инфекциялар;
  • ОИТВ инфекциясида (2А–3В босқич) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар

Препарат мушак ичига ёки вена ичига суткада 1 марта асосий схема бўйича юборилади: касалликка қараб 1, 2, 4, 6, 8, 11, 14, 17, 20, 23, 26, 29 суткада.

  • Вирусли гепатитларда препарат бир марталик 0,25-0,5 г дозада қўлланади. Даволаш курси асосий схема бўйича 10 инъекция. Такрорий курс 10-14 кундан кейин ўтказилади.
  • Герпес ва цитомегаловирус инфекцияларида асосий схема бўйича 0,25 г дан 10 инъекция. Даволаш касалликнинг зўрайишини бошида кўпроқ самарали.
  • Нейроинфекцияларда препарат асосий схема бўйича юборилади. Даволаш курси 0,25-0,5 г дан 12 инъекция этиотроп даволаш билан бирга. Такрорий курслар зарурати бўлганида ўтказилади.
  • Хламидия инфекциясида – 0,25 г. Даволаш курси 10 инъекция. Такрорий курслар 10-14 кун. Препаратни антибиотиклар билан қўшиш мақсадга мувофиқ.
  • ОИТВ-инфекциясида (2А – 3В босқичида) бир марталик доза 0,5 г. Даволаш курси – асосий схема бўйича мушак ичига 10 инъекция. Кейинчалик самарани бир маромда ушлаб турувчи курс ўтказилади: беш кунда 1 марта 2,5 ой давомида. Такрорий курс бир ойдан кейин ўтказилади.
  • Иммунтанқислик холатларида даволаш курси – асосий схема бўйича бир марталик 0,25 г дозада мушак ичига 10 инъекция. Такрорий курс 6-12 ойдан кейин ўтказилади.
  • Бириктирувчи тўқималарнинг ревматик ва тизимли касалликларида – асосий схема бўйича 5 инъекциядан 4 курс, 0,25 г дан 10-14 кун танаффус билан. Такрорий курс шифокор тавсияси бўйича ўтказилади.
  • Бўғимларнинг дегенератив-дистрофик касалликларида – асосий схема бўйича 5 инъекциядан 2 курс, 0,25 г дан 10-14 кун танаффус билан. Такрорий курси шифокор тавсияси бўйича ўтказилади.

Болалар

Препарат суткада 1 марта мушак ичига ёки вена ичига юборилади. Суткалик терапевтик доза тана вазнига 6-10 мг/кг ни ташкил қилади.

  • Ўткир вирусли гепатитлар А, В, С, D, GP лар ва аралаш шаклларида препарат 1, 2, 4, 6, 8, 10, 12, 14, 16, 18, 20, 22, 24, 26, 28 суткаларда юборилади. Инфекциянинг давомли кечишида курс 10-14 кундан кейин такрорланади.
  • Сурункали вирусли В, С, D, GP гепатитларда препарат даволаш курсининг 1, 2, 4, 6, 8, 10, 12, 14, 16, 18 суткаларида юборилади ва кейинчалик самарани бир маромда ушлаб турувчи схема бўйича 3 кунда 1 марта 3 ой давомида патологик жараённинг репликатив ва цитологик фаоллиги сақланган холда буюрилади.
  • ОИТВ-инфекцияларида препарат даволаш курсининг 1, 2, 4, 6, 8, 10, 12, 14, 16, 18 суткасида юборилади ва кейинчалик самарани бир маромда ушлаб турувчи схема бўйича беш кунда бир марта 3 ой давомида патологик жараённинг репликатив фаоллиги сақланаган холда буюрилади.
  • Сурункали С гепатитда, гепатитнинг аралаш шаклларида ва ОИТВ инфекциясида самарани бир маромда ушлаб турувчи курс 6 ойгача узайтирилиши мумкин.
  • Герпес инфекциясида препарат 1, 2, 4, 6, 8, 11, 14, 17, 20, 23 суткаларда юборилади. Вируснинг репликатив фаоллиги сақланганида даволаш курси самарани бир маромда ушлаб турувчи схема бўйича 5 кунда бир марта 4 ҳафта давомида давом эттирилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • Деконпенсация босқичидаги жигар циррозида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат кўрсатиб ўтилган касалликларни даволашда анъанавий қўлланадиган барча дори воситалари (интерферонлар, химиотерапевтик дори воситалар ва бошқалар) билан яхши қўшилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Қалқонсимон безнинг касалликларида препаратни қўллаш, эндокринолог назорати остида ўтказилиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: препарат транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши хақида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун 12,5% ли эритма, 2 мл ампулаларда. 5 ампула картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Хона ҳароратида, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Ташилиш жараёнида препаратни музлатиш, препаратнинг хусусиятларини ўзгаришга олиб келмайди. Хона ҳароратида эритилган препарат ўзининг биологик ва физик-кимёвий хусусиятлирини сақлайди.

Эритманинг ранги ўзгарганида ва чўкма ҳосил бўлганида препаратни қўллашга йўл қўйилмайди.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.