ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НЕОСМЕКТИН®
NEOSMECTIN
Препаратнинг савдо номи: Неосмектин®
Таъсир қилувчи модда (ХПН): диоктаэдрик смектит
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун [ванилли, апельсинли, лимонли, малинали].
Бир пакетчанинг таркиби:
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун [ванилли]:
фаол модда: диоктаэдрик смектит – 3 г
ёрдамчи моддалар: декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати) – 0,749 г, натрий сахаринати (сахарин натрий) – 0,007 г, ванилин – 0,004 г;
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун [апельсинли]:
фаол модда: диоктаэдрик смектит – 3 г
ёрдамчи моддалар: декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати) – 0,726 г, натрий сахаринати (сахарин натрий) – 0,007 г, ванилин – 0,004 г, апельсин хушбўйи – 0,023 г;
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун [лимонли]:
фаол модда: диоктаэдрик смектит – 3 г
ёрдамчи моддалар: декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати) – 0,726 г, натрий сахаринати (сахарин натрий) – 0,007 г, ванилин – 0,004 г, лимон хушбўйи – 0,023 г;
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун [малинали]:
фаол модда: диоктаэдрик смектит – 3 г
ёрдамчи моддалар: декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати) – 0,726 г, натрий сахаринати (сахарин натрий) – 0,007 г, ванилин – 0,004 г, малина хушбўйи – 0,023 г.
Таърифи
Сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли ванил ҳидли кукун.
Тайёрланган суспензиянинг таърифи:
- ванилли: сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли ванил ҳидли суспензия;
- апельсинли: сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли апельсин-ванил ҳидли суспензия;
- лимонли: сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли лимон-ванил ҳидли суспензия;
- малинали: сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли малина-ванил ҳидли суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: диареяга қарши восита.
АТХ коди: А07ВС05
Фармакологик хусусиятлари
Табиий йўл билан олинадиган препарат, адсорбцияловчи таъсирга эга.
Меъданинг шиллиқ тўсиғини барқарорлаштиради, шилимшиқнинг гликопротеинлари билан поливалент боғлар ҳосил қилади, шилимшиқнинг миқдорини оширади, унинг гастропротекторлик хусусиятларини (хлорид кислотаси, сафро тузлари, микроорганизмлар ва уларнинг токсинларини салбий таъсирларига нисбатан) яхшилайди.
Селектив сорбцион хусусиятларга эга, бу унинг дискоид-кристаллик структураси билан тушунтирилади. Меъда-ичак йўлларининг ичида бўлган бактериялар ва вирусларни адсорбциялайди. Терапевтик дозаларда ичакнинг моторикасига бевосита таъсир қилмайди.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларида сўрилмайди, ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Қўлланилиши
Диарея (аллергик, дори генезли; овқатланиш тартибини ва овқатнинг сифат таркибини бузилиши).
Инфекцион генезли диарея – мажмуавий даволаш таркибида.
Меъда ва ичак касалликлари билан боғлиқ бўлган симптомларни даволаш (жиғилдон қайнаши, қоринда оғирлик, дамланиш ва дискомфорт хис қилиш).
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 пакетчадан суткада 3 марта. Пакетча ичидагиси 100 мл сувда, кукунни аста-секин сепиб ва уни бир текис аралаштириб эритилади.
12 ёшгача бўлган болаларга: пакетча ичидагиси 50 мл суюқликда эритилади. 1 ёшгача бўлганларга – 1 суткада 1 пакетча; 1 ёшдан 2 ёшгача – суткада 2 пакетча; 2 ёшдан ошган болаларга – суткада 2-3 пакетча. Суткалик доза кун давомида 3-4 марта қабул қилишга бўлинади.
Ножўя таъсирлари
Қабзият (одатда, ичакнинг фаолияти препаратнинг дозаси камайтирилганида тикланади), аллергик реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши.
Эҳтиёткорлик билан
Қандли диабет (препаратнинг таркибида декстроза бўлганлиги туфайли).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бир вақтда қабул қилинаётган дори воситаларининг сўрилиш тезлиги ва даражасини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Кичик болалар учун пакетча ичидагиси болалар бутилкчасида (50 мл) эритилади ва кун давомида бир неча марта қабул қилишга тақсимланади ёки қандайдир ярим суюқ маҳсулот (бўтқа, пюре, компот, болалар озуқаси) билан аралаштирилади.
Агарда 1 марталик доза 1 пакетчадан камроқни ташкил қилса, тайёрланган ишлатилмаган суспензияни берк идишда, совутгичда 2-8ºС хароратда 16 соатдан кўп бўлмаган вақт давомида сақлаш керак. Ҳар бир қабул қилиш олдидан суспензияни яхшилаб чайқатиш керак.
Неосмектин® ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш орасидаги интервал 1-2 соатни ташкил қилиши керак.
Неосмектиннинг бир пакетчаси (3,76 г) 0,06 нон бирлигини, катталар учун препаратнинг суткалик дозаси (3 пакетча) – 0,19 нон бирлигини сақлайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун [ванилли, апельсинли, лимонли, малинали] 3 г.
3,76 г дан препарат (3 г фаол модда) мажмуавий материалдан бўлган иссиқлик билан кавшарланган пакетчаларда.
1, 3, 5, 10, 20 ёки 30 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга полиэтилен пакет ёки картон қутида.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.