📜 Инструкция по применению Неофлокс
💊 Состав препарата Неофлокс
✅ Применение препарата Неофлокс
📅 Условия хранения Неофлокс
⏳ Срок годности Неофлокс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕОФЛОКС®

NEOFLOX®

 

Препаратнинг савдо номи: Неофлокс®

Таъсир этувчи модда (ХПН): моксифлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма 0.4%

Таркиби:

Ҳар 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: моксифлоксацин (моксифлоксацин гидрохлориди кўринишида) – 400 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, динатрий эдетати, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиздан то яшил-сариқ рангли, механик қўшимчалардан холи эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал восита (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: J01MA14

Фармакологик хусусиятлари

Моксифлоксацин – кенг бактерицид таъсир доирасига эга микробларга қарши воситадир.

In vitro шароитда моксифлоксацин кўпгина граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, анаэроблар, кислотага чидамли бактериялар, шунингдек нотипик бактериялар (масалан Mycoplasma spp, Chlamidia spp, Legionella spp.) га нисбатан самарали. Антибиотик β-лактам ва макролид препаратларга чидамли бактерияларга нисбатан самарали.

Моксифлоксацин қуйидаги микроорганизмларнинг кўпгина штаммларига нисбатан таъсир кўрсатади:

Граммусбат микроорганизмлар: Streptococcus pneumoniae (шу жумладан пенициллин ва макролидларга резистент штаммлари ва антибиотикларга кўплаб резистентштаммлар), Streptococcus pyogenes (А гуруҳи), Streptococcus milleri, Streptococcus mitior, Streptococcus agalactiae, Streptococcus dysgalactiae, Streptococcus anginosus, Streptococcus constellatus, Staphylococcus aureus (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлар), Staphylococcus cohnii, Staphylococcus epidermidis (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлар), Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus simulans, Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis (фақат ванкомицин ва гентамицинга сезгир штаммлар).

Грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus influenzae (шу жумладан β-лактамазонегатив вамусбат штаммлар), Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis (шу жумладан β-лактамазо негатив ва мусбат штаммлар), Escherichia coli, Enterobacter cloacae, Bordetella pertussis, Klebsiella oxytoca, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter intermedius, Enterobacter sakazaki, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia stuartii.

Анаэроблар – Bacteroides distasonis, Bacteroides eggerthii, Bacteroides fragilis, Bacteroides ovatum, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides uniformis, Fusobacterium spp, Peptostreptococcus spp, Porphyromonas spp, Porphyromonas anaerobius, Porphyromonas asaccharolyticus, Porphyromonas magnus, Prevotella spp, Propionibacterium spp, Clostridium perfringens, Clostridium ramosum.

Нотипик: Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae, Legionella pneumophila, Cоxiellaburnettii.

Моксифлоксацин Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas fluorescens, Burkholderia cepacia, Stenotrophomonas maltophilia га нисбатан фаоллиги камроқ.

Моксифлоксациннинг бактерицид таъсири уни ДНК репликацияси, тикланиши ва транскрипцияси учун зарур бўлган бактериал топоизомераза II ва IV билан ўзаро таъсири орқали амалга ошади.

Моксифлоксациннинг фаоллиги унинг қон плазмасидаги концентрациясига боғлиқ: минимал бактерицид концентрациялари одатда минимал бактериостатик концентрацияларга мос келади.

Микроорганизмнинг чидамлилик механизми пенициллинлар, цефалоспоринлар, аминогликозидлар ва тетрациклинларни фаолсизлантиради, моксифлоксациннинг антибактериал самарадорлигига таъсир кўрсатмайди. Препарат ва кўрсатилган антибиотиклар ўртасида кесишган чидамлилик кузатилмаган. Пламидга боғлиқ резистентлик ҳозирча кузатилмаган. Бакрияларнинг чидамлилигини жуда паст тез-тезлиги (10-7-10-10) намойиш этилган. Микроорганизмларни серияли суюлтирганда моксофлоксациннинг МБК кўрсаткичини аҳамиятсиз ошиши намойиш этилган.

Одатда фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал воситалар орасида кесишган резистентлик кузатилади. Бошқа хинолонларга чидамли айрим граммусбат ва анаэроб микроорганизмлар моксифлоксацинга сезгир.

Фармакокинетикаси

Моксифлоксацин 400 мг дозада вена ичига (в/и) инфузиядан кейин 1 соат давомида инфузияни якунида Cmax га эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 91% ни ташкил қилади. Моксифлоксацин тўқима ва аъзоларда тез тақсимланади ва қон оқсиллари билан (асосан альбуминлар билан) тахминан 45% боғланади. Тақсимланиш ҳажми (Vd) тахминан 2 л/кг ни ташкил қилади. Препаратни плазмадагига қараганда юқори концентрациялари ўпка тўқималарида (шу жумладан альвеолар макрофагларда), бронхларнинг шиллиқ қаватларида, бурун бўшлиқларида, юмшоқ тўқималарда, терида ва тери ости тузилмаларида, яллиғланиш ўчоқларида ҳосил бўлади. Интерстициал суюқликда ва сўлакда препарат эркин, оқсиллар билан боғланмаган ҳолда, плазмадагига қараганда юқорироқ концентрацияда аниқланади. Нофаол сульфобирикмалар ва глюкоуронидларни ҳосил бўлиши билан биотрансформацияга учрайди. Моксифлоксацинни биотрансформацияси жигарнинг, цитохром Р450 тизими микросомал ферментлари иштирокисиз кечади. Сийдик билан ҳам ўзгармаган ҳолда, ҳам нофаол метаболитлари кўринишида ҳам чиқарилади. Бир марталик дозанинг(400 мг) тахминан 19% сийдик билан, тахминан 25% – ахлат билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 12 соатни ташкил қилади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Моксифлоксацинни пациентнинг ёшига, жинсига ва ирқига фармакокинетик кўрсаткичларида нисбатан фарқланиши аниқланмаган. Болаларда моксифлоксациннинг фармакокинетикасининг текширишлари ўтказилмаган.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган (шу жумладан КК<30 мл/мин/1.73 м2) ва узлуксиз гемодиализда ва узоқ амбулатор перитонеал диализда бўлган пациентларда моксифлоксацининг фармакокинетикасини аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган. Жигар функциясининг бироз ва ўртача бузилишлари бўлган (Чайлд Пью шкаласи бўйича А ёки В синфи) пациентларда моксифлоксациннинг фармакокинетикаси ўзгармайди.

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

  • касалхонадан ташқари пневмония, шу жумладан антибиотикларга кўплаб резистентликка эга микроорганизмларнинг штаммлари чақирган касалхонадан ташқари пневмония;
  • ўткир синусит;
  • касалхонадан ташқари пневмония;
  • сурункали бронхитни зўрайиши;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари (шу жумладан инфекцияланган диабетик панжа);
  • асоратланган интраабдоминал инфекциялар, шу жумладан полимикроб инфекциялар, шу жумладан қорин парда ички абсцесслари;
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (пиелонефрит, цистит, уретрит ва бошқалар);
  • кичик чаноқ аъзоларининг асоратланмаган яллиғланиш касалликларида (шу жумладан сальпингит ва эндометритларда) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни инфузия учун тавсия қилинган дозаси ҳамма кўрсаткичлари бўйича қўлланиши ҳар куни бир марталик дозаси 400 мг ташкил қилади.

Қўллаш усули: Инфузион эритма вена ичига 60 минут давомида юборилиши керак. У суюлтирилмасдан ёки мутаносиб инфузия учун эритмалар билан бирга бевосита юборилиши мумкин.

Препарат қуйидаги эритмалар билан мутаносиб: инъекция учун сув, 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5%, 10%, 20% ва 40% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, Рингер-лактат эритмаси.

Препарат қуйидаги эритмалар билан номутаносиб: 10% ва 20% ли натрий хлориди эритмаси (чўкма ҳосил бўлиши, кристаллизация), 4,2% ва 8,4% ли натрия бикарбонат эритмаси (рН силжишини чақиради ва карбонат ангидриди газини пайдо бўлиши).

Агар препарат инфузияси бошқа дори препарати билан буюрилган бўлса, унда ҳар бир препаратни алоҳида юбориш керак. Фақат тиниқ эритма қўллаш керак. Хиралашган эритмани қўллаш мумкин эмас.

Даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва клиник кўринишларга боғлиқ. Умумий ҳолларда инфекция симптомлари аниқлангандан кейин антибиотиклар билан даволаш 3-4 кун давомида давом этади.

Юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларини умумий даволаш давомийлиги: Сурункали бронхитни зўрайиши – 5 кун, касалхонадан ташқари пневмония – 10 кун, ўткир синусит – 10 кун.

Тери ва юмшоқ тўқималар инфекциясини тавсия этилувчи даволаш давомийлиги – 10 кун.

Вена ичига даволашнинг тавсия этилувчи давомийлиги 14 кунгача.

Даволаш вена ичига юбориш билан бошланади, кейинчалик клиник кўрсатмалар мавжуд бўлса ичга таблеткаларни қўллаш билан давом этади. Бундан ташқари, моксифлоксацин ҳамма даволаш курси давомида вена ичига қўлланиши мумкин.

Кекса одамдар: Кекса ёшдагилар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Болалар: Болалар ва ўсмирларда моксифлоксацинни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Жигар етишмовчилиги: жигар функциясини енгил ва ўртача бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва B синфи) бўлган беморларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Жигар функциясини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синфи) бўлган пациентларда фармакокинетик маълумотлар йўқ, шунинг учун препарат оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун тавсия қилинмайди.

Буйрак етишмовчилиги: Ҳар қандай даражадаги буйрак етишмовчилиги (шу жумладан клиренс креатинини < 30 мл/мин/1.73 м2) бўлган беморларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Диализдаги ёки буйрак етишмовчилиги авж олиб бораётган диализ ўтмайдиган пациентлардаги фармакокинетик маълумотлар йўқ. Шу туфайли, бундай пациенларда препарат инфузияси мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат кўпчилик беморларда яхши ўзлаштираолинади. Клиник синовлар ўтказилганда кўпчилик ножўя самаралар енгил ва ўртача оғирликда кечади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: абдоминал оғриқлар, кўнгил айниши, диарея, қусиш, диспепсия, метеоризм, қабзият, жигар трансаминазалари фаоллиги ошиши, таъм билишни ўзгариши.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқусизлик, асабийлик, хавотирлик ҳисси, астения, бош оғриғи, тремор, парестезиялар, оёқда оғриқ, тиришишлар, онгни чалкашиши, депрессия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, периферик шишлар, артериал босим (АБ) ни ошиши, юрак уриб кетиши, кўкракда оғриқ.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: протромбин вақтини пасайиши, амилаза фаоллигини ошиши.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, эозинофилия, тромбоцитоз, тромбоцитопения, анемия.

Таянч-харакат аппарати томонидан: белда оғриқ, артралгия, миалгия.

Сийдик-таносил тизими томонидан: вагинал кандидоз, вагинит.

Аллергик реакциялар: тошма, қичиш, эшакеми.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ҳомиладорлик;
  • лактация (эмизиш) даври;
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар;
  • моксифлоксацинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Марказий нерв тизими (МНТ) нинг касалликларида (шу жумладан, МНТ ни ўзгариши қўшилишига шубҳа қилинган касалликларда) тиришиш ҳуружларини пайдо бўлишига олиб келувчи ва тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи касалликларда, QT интервалини узайишида, гипокалиемияда, брадикардияда, миокарднинг ўткир ишемиясида, QT интервалини узайтирадиган препаратлар ва I-А ва III синфи антиаритмик воситаларни бир вақтда қўлланганда, оғир жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни ва антацидларни, минералларни ва витамин-минералли комплексларини ичга бирга қўллаш моксифлоксацинни сўрилишини, бу препаратларда сақланадиган поливалент катионлар билан хелат комплексларни ҳосил бўлиши туфайли моксифлоксацинни, моксифлоксациннинг сўрилишини бузилиши мумкин ва оқибатда қон плазмасидаги концентрациясини камайтириши мумкин.

Шунинг учун, антацид, антиретровирус ва кальций, магний, алюминий, темир сақловчи бошқа препаратларни, препаратни перорал қўллашдан олдин камида 4 соат ёки қўллангандан кейин 2 соат ўтгач қўллаш лозим.

Фаоллаштирилган кўмир. Моксифлоксацинни вена ичига юборганда ва фаоллаштирилган кўмирни бир вақтда перорал қабул қилганда энтерогепатик рециркуляция жараёнида меъда-ичак йўлларида моксифлоксацинни сўрилиши оқибатида препаратнинг биокираолишлиги (тахминан 20% га) аҳамиятсиз пасаяди.

Сут маҳсулотлари ва овқат қабул қилиш. Бир вақтда овқат (шу жумладан сут маҳсулотлари) қабул қилганда моксифлоксациннинг сўрилиши ўзгармайди. Моксифлоксацинни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Варфарин. Варфарин билан бирга қўллаганда протромбин вақти ва қон ивишининг бошқа кўрсаткичлари ўзгармайди.

ХНН (халқаро нормаллашган нисбат) кўрсаткичини ўзгариши. Антибиотиклар, шу жумладан моксифлоксацин билан бирга антикоагулянтларни қабул қилган пациентларда қон ивишига қарши препаратларнинг антикоагуляцион фаоллигини ошиши ҳолатлари кузатилган.

Хавф омиллари бўлиб инфекцион касалликни мавжудлиги (ва ёндош яллиғланиш жараёни), пациентнинг ёши ва умумий ҳолати ҳисобланад. Моксифлоксацин ва варфарин билан ўзаро таъсир аниқланмаганлигига қарамасдан, бу препаратлар билан даволанаётган пациентларда ХНН мониторинги олиб бориш ва зарурати бўлганида билвосита антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Атенолол, ранитидин, кальций сақловчи қўшимчалар, теофиллин, перорал контрацептив воситалар, глибенкламид, итраконазол, дигоксин, морфин, пробенецид (моксифлоксацин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир йўқлиги исботланган) билан бирга қўллаганда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Моксифлоксацинни QT интервалини узайишига таъсир этувчи қуйидаги препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас:

  • I-A синф антиаритмик препаратлар (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид ва бошқалар);
  • III синф антиаритмик препаратлар (амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид ва бошқалар);
  • нейролептиклар (фенотиазин, пимозид, сертиндол, галоперидол, сультоприд ва бошқалар);
  • трициклик антидепрессантлар;
  • микробларга қарши препаратлар (спарфлоксацин, эритромицин IV, пентамидин).
  • безгакка қарши препаратлар, айниқса галофантрин;
  • антигистамин препаратлар (терфенадин, астемизол, мизоластин);
  • бошқалар (цизаприд, винкамин IV, бепридил, дифеманил).

Номутаносиблик. Моксифлоксациннинг инфузион эритмасини қуйидаги эритмалар билан бир вақтда юбориш мумкин эмас:

  • 10%, 20% ли натрий хлориди эритмаси,
  • 2%, 8.4% ли натрий гидрокарбонати эритмаси.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни буюрилганда тиришиш хуружларини пайдо бўлиш хавфи ошишини хисобга олиш карак, шунинг учун препарат марказий нерв тизими касалликлари бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан буюрилади. Жигар функциясининг оғир бузилишлари бўлган (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синфи) пациентларда моксифлоксацинни қўллаш бўйича етарли миқдордаги клиник маълумотларнинг йўқлиги сабабли тавсия қилинмайди.

Препарат қўлланганида айрим пациентларда QT интервалини узайиши аниқланган. QT интервалини узайиши юрак қоринчалари аритмиясини, шу жумладан полиморф қоринчалар тахикардияси хавфини ошиши билан боғлиқ. Шу сабабли препаратни QT оралиғини узайиши, гипокалиемияси бўлган пациентларга, шунингдек I-А ёки III- синфи антиаритмик препаратлари билан даволаш фонида препаратни буюришдан сақланиш лозим. Препаратни QT интервалини ўзайтирадиган препаратлар билан бирга, шунингдек брадикардия, миокардни ўткир ишемияси каби аритмия холатларига мойиллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. QT интервалини узайиш даражаси препаратнинг концентрациясини ошиши билан ошади, шунинг учун тавсия этилган дозани оширмаслик керак.

Метициллинга резистент Staphylococcus aureus нинг штаммлари (MRSA) чақирган инфекцияларни даволаш учун моксифлоксацинни қўллаш тавсия этилмайди. MRSA чақирган инфекцияларга гумон қилинганда ёки тасдиқланганда тегишли антибактериал препаратлар билан даволашни бошлаш керак.

Фторхинолонлар, шу жумладан моксифлоксацин билан даволаганда, айниқса кекса ва глюкокортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда тендинит ва пайларни узилиши кузатилиши мумкин.

Антибиотикларни қўллаш сохтамембраноз колитни ривожланиши билан боғлиқ. Препарат билан даволаш фонида оғир диарея юзага келганда буни эътиборга олиш керак. Бундай ҳолларда дарҳол тегишли даволаш буюрилиши керак. Оғир диарея ривожланганда ичак перистальтикасини сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бирламчи қўллаганда ўта юқори сезувчанлик реакциялари ва анафилактик реакциялар ривожланиши хавфи мавжуд, бундай ҳолатлар ҳақида дарҳол шифокорга хабар бериш керак.

Хинолонларни қўллаганда фотосенсибилизация реакциялари кузатилган. Лекин клиник амалиётда препаратни қўллаганда фотосенсибилизация реакциялари кузатилмаган. Шунга қарамасдан, пациентлар препаратни қўллаш даврида бевосита қуёш нурлари ва ультрабинафша нурланишдан сақланишлари керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври. Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида эмизишни тўхтатилади.

Болалар: болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Автомобил ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Моксифлоксацин марказий нерв тизим томонидан ножўя реакцияларни кам ҳолларда чақиришига қарамасдан, автомобилни ёки ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш ҳақидаги масала пациентнинг препаратни қабул қилишга реакциясига қараб индивидуал равишда ҳал қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Моксифлоксацин дозасини ошириб юборилиши ҳақида чекланган маълумотлар бор. Моксифлоксацин 1200 мг бир марта ёки 600 мг дан 10 кун ва ундан кўпроқ қўлланилганда бирон-бир ножўя самаралар аниқланмаган.

Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш. Доза ошириб юборилганда клиник манзарага таяниш ва ЭКГ-мониторинг билан симптоматик тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

100 мл сиғимли пластик флакон.

Флакон ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

24 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.