ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БАРБОВАЛ®
BARBOVALUM®
Препаратнинг савдо номи: Барбовал®
Дори шакли: перорал қўллаш учун томчилар
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: 100% қуруқ моддага ҳисоблаганда 18 мг a-бромизовалериан кислотасининг этил эфири; 80 мг изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги (валидол) ментол эритмаси, 17 мг фенобарбитал;
Ёрдамчи моддалар: натрий ацетат тригидрати, этанол (96%), тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз, специфик хушбўй ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Уйқу чақирувчи ва седатив препаратлар. Барбитуратларнинг мажмуавий препаратлари.
АТХ коди: N05C B02.
Фармакологик хусусиятлари
Барбовал® – мажмуавий дори воситаси, унинг терапевтик таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ.
a-бромизовалериан кислотасининг этил эфири асосан оғиз бўшлиғининг рецепторлари ва бурун-томоқ рецепторларининг таъсирланиши, нерв тизимининг марказий бўлимларида рефлектор қўзғалувчанлигини пасайиши ва бош мия пўстлоғининг нейронларида ва пўстлоқ ости структураларида тормозланиш жараёнини кучайиши, шунингдек марказий томирларни ҳаракатлантирувчи марказлар фаоллигини пасайиши ва силлиқ мушакларга маҳаллий тўғридан-тўғри спазмолитик таъсири билан боғлиқ бўлган рефлектор, тинчлантирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади.
Фенобарбитал ўрта ва узунчоқ миянинг ретикуляр фармацияси марказларини катта ярим шарларнинг пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсирини сусайтиради, шу орқали бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости структураларига қўзғатувчи таъсир оқимларини камайтиради. Дозага боғлиқ тинчлантирувчи, транквилизацияловчи ёки уйқу чақирувчи самаралари фаоллаштирувчи таъсирини камайишини чақиради. Барбовал® умумий артериал босимни пасайтириб, томирларнинг спазмларини йўқотиб ва олдини олиб, айниқса юрак томирларининг, томирларни ҳаракатлантирувчи марказларга, коронар ва периферик томирларга қўзғатувчи таъсирларини камайтиради.
Валидол марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, меъда ва ичакнинг перистальтикасини секинлаштиради, метеоризмни камайтиради, шунингдек ўртача рефлектор томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсирга эга.
Этанол ҳар бир компонентларнинг самарасини кучайтиради.
Қўлланилиши
Юқори қўзғалувчанлик, уйқусизлик, истерия билан кечувчи неврозлар; стенокардиянинг енгил хуружлари, артериал гипертензиянинг бошланғич босқичи, функционал генезли тахикардияни, меъда ва ичакнинг спазмларини, метеоризмни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Барбовал® ичга, оз миқдордаги суюқлик билан ёки қанд бўлагида тил остига қабул қилинади. Дозаси ва даволашнинг давомийлигини шифокор шахсий белгилайди. Одатда катталар 10-15 томчидан кунига 2-3 марта 10-15 кун давомида қабул қиладилар. Препаратни яхшиси овқатдан 20-30 минут олдин қабул қилиш керак. 10-15 кунлик танаффусдан кейин даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Алоҳида ҳолларда уйқучанлик, кўнгил айниши, бош айланиши, юрак ритмининг секинлашиши, диққатни жамлашни пасайиши, тери тошмаси, эшакеми, қичишиш кузатилиши мумкин. Бу кўринишлар доза камайтирилганида ўтиб кетади. Жуда кам аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида препаратга қарамлик ва бромизм пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат болаларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўлланмайди. Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда, жигар ва буйрак етишмовчилигида, жигар порфириясида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Нейролептиклар ва транквилизаторлар билан бир вақтда қўллаш, препаратнинг ҳар бир компонентининг таъсирини потенциялайди, марказий нерв тизимининг стимуляторлари билан эса – заифлаштиради. Ўз таркибида барбитурат кислотасининг ҳосилаларини сақловчи Барбовал® маҳаллий анестезияловчи, оғриқни қолдирувчи ва уйқу чақирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Алкоголь препаратнинг самарасини кучайтиради ва унинг заҳарлилигини ошириши мумкин. Барбовал® таркибида фенобарбиталнинг бўлиши жигар ферментларини индукциялаши мумкин ва жигарда метаболланувчи дорилар билан бир вақтда қўллаш (кумарин ҳосилалари, гризеофульвин, глюкокортикоидлар, ҳомилага қарши перорал воситалар) мақсадга мувофиқ эмас, чунки метаболизмининг юқорироқ даражаси натижасида уларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Препарат метотрексатнинг заҳарлилигини ошириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препарат ҳомиладорларга ва эмизикли аёлларга буюрилмайди.
Болалар. Болаларни даволаш учун препаратни қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун у педиатрия амалиётида қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препарат иши юқори диққат билан боғлиқ шахсларга – ҳайдовчиларга, операторларга эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Узоқ муддат ёки тез-тез қўлланганида препаратни кумуляцияси юз бериши мумкин, бу дозани ошириб юборилишининг клиник белгиларига олиб келади, хусусан:
- марказий нерв тизимини сусайиши, бу МНТ стимуляторларини қўлланиши билан бартараф қилинади (кофеин, кордиамин ва бошқ.);
- нистагмга, атаксияларга, артериал босимни пасайишига, қон формуласида ўзгаришларга.
Қуйидагилар бром билан сурункали заҳарланиш белгиларидир: депрессия, апатия, ринит, конъюнктивит, геморрагик диатез, ҳаракат координациясини бузилиши. Кўрсатилган белгиларни бартараф қилиш учун симптоматик даволаш буюрилади.
Препаратни доимий давомли қўллаш ўрганиб қолишни, дорига қарамликни, абстинент синдромини, қўллашни тўсатдан тўхтатиш эса – бекор қилиш синдромини чақириши мумкин. Препаратни давомли қўллаш баъзида кутиладиган седациянинг ўрнига психодинамик фаолликни кучайиши билан кечади. Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
25 мл дан флаконда, қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.